Hujjat nomi
Микрокредит ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар (рўйхат рақами 2093, 2010 йил 13 апрель)
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiNizom
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO‘zbekiston Respublikasi Markaziy banki
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Markaziy banki
Muhokama boshlanishi (sana)2018-05-21 14:27:22
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-06-05 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

1. 1-бандда:

учинчи хатбошидаги “лицензиялаш департаменти” деган сўзлар “Кредит ташкилотлари пруденциал назорати департаменти” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Қўмита – Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Банк назорати қўмитаси”.

2. 7-бандда:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи–олтинчи хатбошилар тегишли равишда иккинчи–бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

3. 18-банддаги “лицензиялаш департаменти комиссияга” деган сўзлар “Кредит ташкилотлари пруденциал назорати департаменти Қўмитага” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

4. 36-бандда:

бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

олтинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин.

5. 40-банддаги “лицензиялаш департаменти комиссияга” деган сўзлар “Кредит ташкилотлари пруденциал назорати департаменти Қўмитага” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1----

So`rovnoma natijalari