Hujjat nomi
Давлат илмий-техника дастурлари доирасида яратилган интеллектуал мулк ҳуқуқлари (патентлар)ни хорижда рўйхатдан ўтказиш ва қўллаб-қувватлаш харажатларини тўлаш тартиби тўғрисида НИЗОМ
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiNizom
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO`zbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligi
Hujjat muallifiO`zbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-05-21 15:15:02
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-06-05 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Давлат илмий-техника дастурлари доирасида яратилган интеллектуал мулк ҳуқуқлари (патентлар)ни хорижда рўйхатдан ўтказиш ва қўллаб-қувватлаш харажатларини тўлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги ПФ-5264-сон “Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида”ги Фармонига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 ноябрдаги ПҚ-3365-сон “Илмий-тадқиқот муассасаларининг инфратузилмасини янада мустаҳкамлаш ва инновацион фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 2017 йил 30 ноябрдаги ПҚ-3416-сон “Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорларига асосан ишлаб чиқилган бўлиб, Давлат илмий-техника дастурлари доирасида яратилган интеллектуал мулк ҳуқуқлари (патентлар)ни хорижда рўйхатдан ўтказиш ва қўллаб-қувватлаш харажатларини тўлаш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Давлат илмий-техника дастурлари доирасида яратилган интеллектуал мулк ҳуқуқлари (патентлар)ни хорижда рўйхатдан ўтказиш ва қўллаб-қувватлаш харажатлари Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (бундан буён матнда Жамғарма деб юритилади)нинг тегишли молия йили учун унинг Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланадиган даромадлари ва харажатлари прогноз параметрларида кўзда тутилади.

2. Давлат илмий-техника дастурлари доирасида яратилган интеллектуал мулк ҳуқуқлари (патентлар)ни хорижда рўйхатдан ўтказиш ва қўллаб-қувватлаш харажатлари Жамғарманинг Кузатув кенгаши (бундан буён матнда Кузатув кенгаши деб юритилади) қарорига асосан амалга оширилади.

2-боб. Интеллектуал мулк ҳуқуқлари (патентлар)ни хорижда рўйхатдан ўтказиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича маълумотларни умумлаштириш, рўйхатни шакллантириш ва тасдиқлаш

3. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги (бундан буён матнда Вазирлик деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси
ва тасарруфида илмий-тадқиқот ёки олий таълим муассасалари бўлган вазирлик
ва идораларнинг Давлат илмий-техника дастурлари доирасида яратилган интеллектуал мулк ҳуқуқлари (патентлар)ни хорижда рўйхатдан ўтказиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича таклифларини мақсадга мувофиқлигини ўрганади, умумлаштиради ҳамда тахлил асосида дастлабки рўйхатни шакллантиради.

4. Вазирлик дастлабки рўйхатни шакллантиришда қуйидаги мезонларга амал қилади:

Давлат илмий-техника дастурлари доирасида яратилган интеллектуал мулк ҳуқуқлари (патентлар)ни хорижда рўйхатдан ўтказишдан ва қўллаб-қувватлашдан кутилаётган илмий ёки иқтисодий самарадорлиги;

ишлаб чиқаришда фойдаланилиши, юқори техник даражаси;

табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва табиатни муҳофаза қилиш қобилияти;

ижтимоий муаммолар ечимини таъминлаши.

5. Вазирлик Давлат илмий-техника дастурлари доирасида яратилган интеллектуал мулк ҳуқуқлари (патентлар)ни хорижда рўйхатдан ўтказиш ва қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги маълумотларни ҳар йили:

15 июнгача мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва тасарруфида илмий-тадқиқот ёки олий таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирлик ва идораларнинг таклифларини қабул қилади;

15 сентябргача Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигига (бундан буён матнда Интеллектуал мулк агентлиги деб юритилади) тақдим этади.

Бунда, Давлат илмий-техника дастурлари доирасида яратилган интеллектуал мулк ҳуқуқлари (патентлар)ни қайси хорижий давлатларда рўйхатдан ўтказиш ва қанча муддат қўллаб-қувватланиши аниқ кўрсатилиши зарур.

6. Интеллектуал мулк агентлиги Давлат илмий-техника дастурлари доирасида яратилган интеллектуал мулк ҳуқуқлари (патентлар)ни хорижда рўйхатдан ўтказиш
ва қўллаб-қувватлаш бўйича тақдим этилган маълумотларни, хорижда рўйхатдан ўтказиш ва патентни қўллаб-қувватлаш учун патент хамкорлиги тўғрисидаги битим PCT
ёки тўғридан тўғри (конвенцион процедура) патентлаш йўли орқали талаб этиладиган харажатлар (тегишли валюта маблағларида) миқдори кўрсатилган маълумотни (рўйхатни) ҳар йили 15 ноябргача Вазирликка тақдим этади.

7. Вазирлик тақдим этилган маълумотни (рўйхатни) кўриб чиқиб, ҳар йили
1 декабргача тасдиқлаш учун Жамғарманинг Кузатув кенгашига киритади.

8. Давлат илмий-техника дастурлари доирасида яратилган интеллектуал мулк ҳуқуқлари (патентлар)ни хорижда рўйхатдан ўтказиш ва қўллаб-қувватлаш рўйхати Жамғарманинг Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланганидан сўнг, Жамғарма томонидан молиялаштирилади.

9. Жамғарманинг Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган Давлат илмий-техника дастурлари доирасида яратилган интеллектуал мулк ҳуқуқлари (патентлар) рўйхатининг бирламчи ҳужжатлари Вазирлик томонидан Жамғармага тақдим этилади.

3-боб. Патентлаш ва патентни кучда сақлаб туришни молиялаштириш

10. Давлат илмий-техника дастурлари доирасида яратилган интеллектуал мулк ҳуқуқлари (патентлар)ни хорижда рўйхатдан ўтказиш ва қўллаб-қувватлаш харажатларини тўлаш Жамғарма ижро этувчи дирекцияси, тегишли буюртманома берган илмий-тадқиқот ёки олий таълим муассасаси ва хорижий патент идораси (патент идораси агенти) ўртасидаги уч томонлама шартнома асосида амалга оширилади.

11. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида, шунингдек халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган норма ва тамойилларида мазкур Низомда белгиланганидан кўра бошқача қоидалар ва тамойиллар бўлса, халқаро шартномалар қоидалари ёки халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган норма ва тамойиллари қўлланилади.

12. Давлат илмий-техника дастурлари доирасида яратилган интеллектуал мулк ҳуқуқлари (патентлар)ни хорижда рўйхатдан ўтказиш ва қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ харажатлар Жамғарманинг тегишли молия йили учун тасдиқланган даромадлари

ва харажатлари прогноз параметрлари доирасида молиялаштирилади.

3-боб. Якуний қоидалар

13. Вазирлик Давлат илмий-техника дастурлари доирасида яратилган интеллектуал мулк ҳуқуқлари (патентлар)ни хорижда рўйхатдан ўтказиш ва қўллаб-қувватлашнинг мақсадга мувофиқлиги бўйича берилган хулосасига, тахлил асосида дастлабки рўйхатни шакллантиришга масъул ҳисобланади.

14 Интеллектуал мулк агентлиги Давлат илмий-техника дастурлари доирасида яратилган интеллектуал мулк ҳуқуқлари (патентлар)ни хорижда рўйхатдан ўтказиш
ва қўллаб-қувватлаш бўйича тақдим этилган маълумотларни, хорижда рўйхатдан ўтказиш ва патентни қўллаб-қувватлаш учун Патент хамкорлиги тўғрисидаги битим (PCT)
ёки тўгридан тўғри (конвенцион процедура) патентлаш йўли орқали талаб этиладиган харажатлар (тегишли валюта маблағларида) миқдори кўрсатилган маълумотни (рўйхатни) ўз вақтида ва тўғри тақдим этилишига масъул ҳисобланади.

15. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Интеллектуал мулк агентлиги, Фанлар академияси ҳамда Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси билан келишилган.

Давлат илмий-техника дастурлари доирасида яратилган

интеллектуал мулк объектларини чет элда рўйхатдан ўтказиш (патентлаш)

харажатларини қоплаш тартиби тўғрисида низомга

ИЛОВА

Давлат илмий-техника дастурлари доирасида яратилган интеллектуал мулк объектларини хорижий давлатларда рўйхатга олиш бўйича таклифлар

Патент номи, рақами ва олинган санаси

Патент эгаси

Қайси давлатда рўйхатга олиш таклиф этилмоқда

Хорижий давлатда патентлашдан мақсад

Харажатлар

Жами

шундан:

Патентлаш

Патентни амалда ушлаб туриш

шу жумладан:

1-йил

2-йил

3-йил

...йил

1

2

3

4

5

..

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Обсуждение проекта положения в МининновацииСеминар.Министерство Инновационного развития Республики Узбекистан

So`rovnoma natijalari