Hujjat nomi
Мактабгача таълим муассасаларида болаларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 11-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO‘zbekiston Respublikasi Maktabgacha ta’lim vazirligi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Maktabgacha ta’lim vazirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-05-22 15:59:42
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-06-06 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Мактабгача таълим муассасаларида болаларнинг ҳаёти ва соғлиғини

муҳофаза қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 11-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 сентябрдаги
ПҚ–3305-сон “Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги
қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 30 апрелдаги 20/1, 10-ққ/1-сон қарори (руйхат рақами 3012, 2018 йил 14 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, __________) билан тасдиқланган Мактабгача таълим муассасаларида болаларнинг ҳаёти
ва соғлиғини муҳофаза қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг
11-банди қўйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“11. Тарбияланувчиларни мактабгача таълим муассасасига олиб келиш ва олиб кетишда ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахс тарбияланувчини шахсан гуруҳ тарбиячисига топшириши, шунингдек уни олиб кетишда гуруҳ тарбиячиси тарбияланувчини унинг ота-онаси, ота-онанинг вояга етган фарзандлари, бобоси, бувиси, уларнинг ўрнини босувчи шахс ёки ота-она томонидан қонунда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ота-онанинг вакилига топшириши лозим”.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Обсуждение на портале СОВАЗОбсуждение6 июня 2018 г.МДО

So`rovnoma natijalari