Hujjat nomi
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" БУЙРУҒИ
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiBuyruq
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO‘zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-05-22 17:11:37
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-06-06 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларига

ўзгартиришлар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ–421-сон «Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги, 2017 йил 29 августдаги ЎРҚ–440-сон «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тўғрисида»ги, 2017 йил 29 августдаги ЎРҚ–441-сон «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҳамда 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ–442-сон «Суриштирув институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сон «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2012 йил 29 декабрдаги 174-сон буйруғи (рўйхат рақами 2495, 2013 йил 29 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 31-сон, 414-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Вазир П. Бобожонов

Тошкент ш.,

2018 йил «___»_______,

_____-сон

Ўзбекистон Республикаси

ички ишлар вазирининг

2018 йил «___»________

_____-сон буйруғига

ИЛОВА

Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги
жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларига

киритилаётган ўзгартиришлар

1. 81-банддаги «1999 йил 12 апрелдаги 171-сонли қарори (Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумати қарорлари тўплами, 1999 й., 4-сон, 18-модда)» деган
сўзлар «2016 йил 14 ноябрдаги 387-сон қарори (Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 50-сон, 566-модда)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

2. 154-банддан «қамоқ жазосига ҳукм қилинган ва» деган сўзлар чиқариб ташлансин.

3. 241-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«241. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари
бўйича вакили (омбудсман), Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя
қилиш бўйича вакил ва прокурор номига йўлланган таклиф, ариза ва шикоятлар
кўздан кечирилмайди ҳамда йигирма тўрт соатдан кечиктирмай юборилади, телеграммалар эса дарҳол юборилади. Вакилларнинг жавоби кўздан кечирилиши
мумкин эмас ва арз қилувчига дарҳол етказиб берилади.».

4. 495-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«495. Маҳкумнинг жасади унинг қариндошларига ЖИЭМ маъмурияти томонидан ЖПКда назарда тутилган тегишли терговга қадар текширув, шунингдек суд-тиббий экспертизаси ўтказилгандан сўнг терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи ёки прокурорнинг қарори ёхуд суднинг ажримига асосан қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда берилади.».

5. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Олий суди, Соғлиқни сақлаш ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирликлари билан келишилган.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ БУЙРУҒИ 10.06.2018 йил10.06.2018 йилЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ

So`rovnoma natijalari