Hujjat nomi
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналарининг ички тартиб қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiBuyruq
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO‘zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-05-22 17:24:56
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-06-06 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналарининг ички тартиб қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ–421-сон «Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги, 2017 йил 29 августдаги ЎРҚ–440-сон «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тўғрисида»ги ва 2017 йил 29 августдаги ЎРҚ–441-сон «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҳамда 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ–442-сон «Суриштирув институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сон «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2012 йил 29 декабрдаги 175-сон буйруғи (рўйхат рақами 2456, 2013 йил 13 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 20-сон, 260-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналарининг ички тартиб қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Вазир П.Бобожонов

Тошкент ш.,

2018 йил «___»_______,

_____-сон

Ўзбекистон Республикаси

ички ишлар вазирининг

2018 йил «___»________

_____-сон буйруғига

ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов
ҳибсхоналарининг ички тартиб қоидаларига киритилаётган

ўзгартиришлар

1. 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ТҲга монеликсиз кириш ҳуқуқига эга. Бунда ТҲ маъмурияти томонидан Вакилнинг хавфсизлиги таъминланади.

2. 9-банднинг тўққизинчи хатбошисидаги «миллий» деган сўз «давлат» деган сўз билан алмаштирилсин.

3. 180-банддаги «1999 йил 12 апрелдаги 171-сон қарори (Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумати қарорлари тўплами, 1999 й., 4-сон, 18-модда)» деган сўзлар 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сон қарори (Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 50-сон, 566-модда) деган сўзлар билан алмаштирилсин.

4. 205-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«205. Суд, прокурор, ҳимоячи, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ёки ТҲларни текшириш ҳуқуқига эга бўлган бошқа давлат органлари номига, шунингдек жиноят ишини юритаётган мансабдор шахсга ёки органга йўлланган ариза, таклиф ва шикоятлар цензурадан ўтказилмайди ҳамда йигирма тўрт соатдан кечиктирмай юборилади, телеграммалар эса дарҳол юборилади. Вакилларнинг жавоби кўздан кечирилиши мумкин эмас ва арз қилувчига дарҳол етказиб берилади».

5. 217-банд «ТҲда сақланаётган шахсларни бошқа ерга кўчириш тўғрисидаги» деган сўзлардан кейин «суриштирувчининг ёки» деган сўзлар билан тўлдирилсин.

6. 246 ва 247-бандлардаги «тергов олди текшируви» деган сўзлар «терговга қадар текширув» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

7. 252-банддаги «суднинг қарори» деган сўзлар «суднинг ажрими» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

8. 254-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«254. Агар ушлаб туриш ёки қамоқда сақлашнинг ЖПКда белгиланган муддатлари тугаганидан кейин ТҲда сақланаётган шахсни озод қилиш ҳақидаги прокурорнинг, терговчининг ёки суриштирувчининг қарори ёхуд суднинг ушлаб туриш муддатини узайтириш тўғрисидаги ёки унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ёхуд қамоқда сақлаш муддатини узайтириш ҳақидаги ажрими келиб тушмаган бўлса, ТҲларда қонунлар ижроси устидан назорат қилувчи прокурор ёхуд ТҲ бошлиғи ТҲда сақланаётган шахсни ўз қарори билан дарҳол озод қилади. Қарорнинг кўчирма нусхаси кечиктирмасдан жиноят ишини юритаётган мансабдор шахсга ёки органга, шунингдек прокурорга юборилади».

9. 2-иловадаги Камераларга жойлаштириш Режасининг:

а) III бўлими, 4-бандидан «Муқаддам қамоқ жазосига ҳукм қилинган шахслар»,

б) IV бўлими, 1-бандидан «Қамок жазосига ҳукм қилинган шахслар»,

в) V бўлими, 1-бандидан «Қамоқ жазосига ҳукм қилинган шахслар»,

г) VI бўлими, 2-бандидан «Қамоқ жазосига ҳукм қилинган шахслар»,

д) VII бўлими, 1-банднинг иккинчи хатбошисидан «қамоқ жазосига ҳукм қилинган шахслар»,

е) VII бўлими, 2-банднинг иккинчи хатбошисидан «қамоқ жазосига ҳукм қилинган шахслар» деган сўзлар чиқариб ташлансин.

10. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Олий суди, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишилган.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ БУЙРУҒИ 10.06.2018 йил10.06.2018 йилЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ

So`rovnoma natijalari