Hujjat nomi
“Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишонини таъсис этиш чора-тадбирлари тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi
Hujjat muallifiO`zbekiston Respublikasi Adliya vazirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-05-23 16:58:42
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-06-07 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Лойиҳа

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамасининг қарори

Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун кўкрак нишонинитаъсис этиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 4 майдаги ПФ–5430-сон Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек, мамлакатимизда фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш ишлари самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1.“Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони таъсис этилсин.

2. Қуйидагилар:

“Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

“Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишонининг тавсифи 2-иловага мувофиқ;

“Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони гувоҳномасининг тавсифи 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. “Давлат белгиси” давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси “Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони кўкрак нишонлари ва уларнинг гувоҳномалари тайёрланишини таъминласин.

4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги “Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишонлари ва уларнинг гувоҳномаларини тайёрлаш ҳамда мукофотланганларни тақдирлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясига давлат субсидияси учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисобига амалга оширилишини назарда тутсин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ______________ ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири

Вазирлар Маҳкамасининг

201_ йил __________даги

____-сон қарорига

1-ИЛОВА

“Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони тўғрисида

НИЗОМ

1.“Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони (кейинги ўринларда – Кўкрак нишони) билан мамлакатда демократик янгилаш бўйича ислоҳотларни амалга ошириш, фуқаролик жамиятини шакллантириш, нодавлат нотижорат секторни ривожлантириш ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга муносиб ҳисса қўшган, шунингдек ижтимоий шериклик йўналишида аҳамиятли ва самарали ютуқларга эришган нодавлат нотижорат ташкилотлари ва жамоат тузилмалари вакиллари ҳамда ташаббускор фуқаролар тақдирланадилар.

Кўкрак нишони билан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.

2. Кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш ва тегишли қарор қабул қилиш учун “Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб юритилади) иловага мувофиқ ташкил этилади.

Комиссиянинг ишчи органи Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ҳисобланади.

3. Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифлар Комиссияга ҳудудлар миқёсида тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳузуридаги ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссиялари томонидан, шунингдек Республика миқёсида тааллуқлилиги бўйича Комиссия аъзолари ва давлат бошқаруви органлари томонидан тақдим этилади.

4. Комиссияга кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифлар ҳар йилнинг 15 октябрь санасигача тақдим этилади.

Комиссиянинг ишчи органи томонидан кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифлар ҳар йилнинг 15 ноябрь санасигача умумлаштирилади.

Комиссиянинг ишчи органи томонидан Комиссия йиғилиши ҳар йилнинг 1 декабрь санасигача чақирилади ҳамда мазкур йиғилишда кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш натижаси бўйича тегишли қарор қабул қилинади.

“Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони билан мукофотлаш Комиссия қарори асосида қабул қилинган Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси раиси буйруғига мувофиқ амалга оширилади.

5. Кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси мукофотланганларга 8 декабрь — Конституция куни байрам арафасида Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси раиси томонидан тантанали вазиятда топширилади.

6. Кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги қарор тегишли матбуот нашрларида ва бошқа оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

7. Кўкрак нишони билан мукофотланган шахслар энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти оладилар.

8.Бир шахс кўкрак нишони билан, қоидага кўра, бир марта мукофотланади.

9. Кўкрак нишони давлат мукофотларидан кейин кўкракнинг чап томонига тақилади.

“Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони тўғрисидаги низомга

ИЛОВА

“Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни

ТАРКИБИ

1.

И.И. Насриев

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси раиси, комиссия ҳамраиси

2.

О.Н. Хусанов

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди директори

3.

келишув асосида

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси аъзоси

4.

З.А.Махмудов

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги Нодавлат нотижорат ташкилотлар бошқармаси бошлиғи

5.

Г.О. Абдукаримов

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти директори

6.

С.Х. Хакимов

Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси раиси

7.

Ф.Ф. Абдухолиқов

Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси раиси

8.

А.Э. Бурханов

“Тараққиёт стратегияси” маркази директори

9.

лавозими бўйича

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси бўлим бошлиғи, Комиссиянинг масъул котиби

Изоҳ: Комиссиянинг аъзолари бошқа лавозимга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар киритилади.

Вазирлар Маҳкамасининг

201_ йил __________даги

____-сон қарорига

2-ИЛОВА

“Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишонининг

ТАВСИФИ

“Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони диаметри 34 миллиметрли доира шаклида бўлиб, мис қотишмасидан тайёрланади.

Кўкрак нишонининг олд томони марказий қисмида доира шаклда тўқ сариқ рангда 5 нафар одам (бош ва елка қисмлари) силуэтининг бирлашмаси ҳамда унинг икки ёнида дафна япроқлар акс эттирилган. Дафна япроқларининг юқори қисмида саккиз қиррали юлдуз жойлашган, унинг ички қисмида ярим ой ва юлдуз тасвирланган.

Нишоннинг ташқи айланасининг пастки қисмида учта юлдуз ва ташқи айлананинг атрофи бўйлаб “FUQAROLIK JAMIYATINI RIVOJLANTIRISHGA QO‘SHGAN HISSASI UCHUN” сўзлари ёзилган.

Кўкрак нишонининг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган.

Кўкрак нишонининг қалинлиги 2,2 миллиметр.

Тасвирлар ва ёзувлар қабариқдир.

Кўкрак нишонининг олд ва орқа томонларининг четлари қабариқ доира билан ўралган.

Кўкрак нишони илгакчалар ва ҳалқача ёрдамида тўғри тўртбурчак шаклидаги қадағичга уланган.

Қадағичнинг эни — 26 миллиметр, бўйи — 17 миллиметр. Қадағич эни 22 миллиметрли кўк рангли шойи лента билан қопланган.

Қадағичнинг орқа томонига кўкрак нишонини кийимга тақиб қўйиш учун тўғноғич кўринишидаги мослама ўрнатилган.

Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони

Вазирлар Маҳкамасининг

201_ йил __________даги

____-сон қарорига

3-ИЛОВА

Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони гувоҳномасининг

ТАВСИФИ

“Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони гувоҳномаси 160 х 110 миллиметр ўлчамдаги китобча шаклида бўлиб, 240 г/кв.м. қалинликдаги офсет қоғоздан тайёрланади.

Гувоҳноманинг ташқи томони (биринчи ва тўртинчи бетлари) яшил рангда бўлиб, плёнка билан қопланган.

Гувоҳноманинг биринчи бети эни 7,5 миллиметрли, ички бурчаклари айлана шаклида бўлган тўқ яшил рангли ҳошия билан ўралган.

Гувоҳноманинг юқори чеккасидан (биринчи бети) 35 миллиметр пастда, марказда оралиғи 3,5 миллиметрли тўрт сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда “FUQAROLIK JAMIYATINI” иккинчи ва учинчи сатрда “RIVOJLANTIRISHGA QO‘SHGAN HISSASI UCHUN”, тўртинчи сатрда “ko‘krak nishoni” («Times new Roman Bolt» шрифти, 14-кегль) сўзлари ёзилган. Ундан 6 миллиметр пастда “GUVOНNOMASI” (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 17-кегль) сўзи ёзилган. Ёзувлар тўқ яшил рангда акс эттирилган.

Гувоҳноманинг ички томони (иккинчи ва учинчи бетлари) “Тангир” тасвири туширилган оч ҳаво рангда бўлиб, офсет усулида чоп этилган.

Ички томонининг чап қисмида (иккинчи бети), марказда кўкрак нишонининг аслига тенг ўлчамдаги рангли тасвири акс эттирилган.

Гувоҳноманинг ички ўнг томони (учинчи бети) юқори чеккасидан
8 миллиметр пастда, марказда “GUVOНNOMA” (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 10-кегль) сўзи ҳамда гувоҳнома тартиб рақами учун “№” белгиси ва 15 миллиметрли чизиқ жойлашган.

“GUVOНNOMA” сўзидан 11 миллиметр пастда мукофотланган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исмини қайд этиш учун оралиғи
8 миллиметрли учта чизиқ тортилган.

Пастки чизиқдан 6 миллиметр қуйида, марказда оралиғи 2 миллиметрли уч сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда “O‘zbekiston”, иккинчи сатрда “nodavlatnotijorattashkilotlari”ва учинчи сатрда “milliyassotsiatsiyasiraisining”(“Times new Roman Bolt” шрифти,

10-кегль) сўзлари ёзилган.

Ундан 5 миллиметр пастда оралиғи 4 миллиметр бўлган икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда “20__ y. «___» ___________dagi”, иккинчи сатрда “____-sonli Buyrug‘iga asosan” (“Times new Roman Bolt” шрифти, 10-кегль) сўзлари ёзилган.

Ундан 5 миллиметр пастда, марказда оралиғи 5 миллиметрли уч сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда “FUQAROLIK JAMIYATINI” иккинчи ва учинчи сатрда “RIVOJLANTIRISHGA QO‘SHGAN HISSASI UCHUN” (“Times new Roman Bolt” шрифти, 12-кегль), тўртинчи сатрда “ko‘krak nishoni bilan mukofotlandi” (“Times new Roman Bolt” шрифти, 10-кегль) сўзлари ёзилган.

Сўнгги сўзлардан 9 миллиметр пастда, чап томонда “Rais” («Times new Roman Bolt» шрифти, 10-кегль) сўзлари ёзилган.

Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони гувоҳномаси

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Разработка проекта нормативно-правового актаПроект Постановления Кабинета Министров Республики Узбекистан06.28.2018Министерство юстиции Республики Узбекистан

So`rovnoma natijalari