Hujjat nomi
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQonun
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Prezidenti
Hujjat muallifiO`zbekiston Respublikasi Adliya vazirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-05-24 09:39:33
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-06-08 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил,
№ 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил,
№ 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7–8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165,
182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1,
8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил,
№ 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда,
№ 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604,
607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486,
488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339,
341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда,
№ 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4-моддалар, № 2, ___-модда) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:

1)қуйидаги мазмундаги 1973-модда билантўлдирилсин:

“1973-модда. Оммавий ахборот воситалари фаолиятига тўсқинлик қилиш

Оммавий ахборот воситаларини цензура қилганлик, журналистга тазйиқ ўтказганлик, журналистнинг материаллари ва зарур техника воситаларини ғайриқонуний равишда олиб қўйганликда ифодаланган оммавий ахборот воситалари фаолиятига тўсқинлик қилиш, шунингдек, оммавий ахборот воситалари фаолиятига ҳар қандай кўринишда аралашиш ҳамда журналистнинг профессионал фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужатларини ҳар қандай шаклда бузиш –

фуқароларга энг кам иш ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

2) 245-модданинг биринчи қисми «1972» рақамларидан кейин «1973» рақами билан тўлдирилсин;

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 163-I-сонли ва 1996 йил 29 августда қабул қилинган 256-I-сонли қонунлари билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 2-сонга илова, № 11-12; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 9, 229-модда;

2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 182-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2,
18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 154-модда, № 9, 494, 498-моддалар; 2007 йил, № 1, 3, 5-моддалар, № 4, 156,
164-моддалар, № 8, 367-модда, № 9, 416-модда, № 12, 598, 608-моддалар; 2008 йил, № 4, 192-модда, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 9, 337-модда;
2010 йил, № 9, 335, 337, 340-моддалар; 2011 йил, № 12/2, 363, 364, 365-моддалар; 2012 йил, № 4, 106, 109-моддалар, № 12, 336-модда; 2013 йил,
№ 10, 263-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда, № 12, 343-модда; 2015 йил, № 8, 310, 312-моддалар; 2016 йил, № 4, 125-модда; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 9,
510-модда, № 12, 773-модда; 2018 йил, № 1, 4-модда, № 2, __-модда) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:

1) 20-модда қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билантўлдирилсин:

“Шахснинг исмидан унинг розилигисиз фойдаланиш давлат
ва жамият манфаатлари, шу жумладан жамоат тартиби ва хавфсизлик, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси мақсадларида амалга оширилганда, исмдан фойдаланиш қонунсиз фойдаланиш ҳисобланмайди”;

2) қуйидаги мазмундаги 991-модда билан тўлдирилсин:

991-модда. Фуқаро тасвирини ҳимоя қилиш

Фуқаронинг тасвирини (шу жумладан суратини, видеолавҳасини
ёки у тасвирланган санъат асарини) эълон қилишга ва ундан фойдаланишга фақат шу фуқаронинг розилиги билан йўл қўйилади. Вафот этган фуқаронинг тасвиридан фақат унинг рафиқаси, фарзандлари, улар йўқ бўлганда эса
ота-онасининг розилиги билан фойдаланиш мумкин.

Ушбу модда биринчи қисмида назарда тутилган розилик қуйидаги ҳолларда талаб этилмайди:

тасвирдан фойдаланиш давлат ва жамият манфаатлари, шу жумладан жамоат тартиби ва хавфсизлик, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси мақсадларида амалга оширилаётган бўлса (ҳуқуқбузарликдан жабрланган фуқаронинг тасвиридан фойдаланиш ҳолларидан ташқари);

фуқаронинг жамоат жойларида ва ташриф буюриш учун очиқ бўлган бошқа жойларда, оммавий тадбирларда (йиғилишлар, йиғинлар, конференсиялар, концертлар, намойишлар, спорт мусобақалари ва бошқа тадбирларда) ўтказилган тасвирга олиш жараёнида олинган тасвиридан фойдаланишда;

тасвирда ҳуқуқбузарликни содир этиш пайти тасвирланган ҳолларда.

Фуқаролик муомаласига киритилган ёки киритиш учун тайёрланган ҳамда фуқаронинг ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларига зид равишда қўлга киритилган тасвири акс этган моддий жисмлар суд қарорига мувофиқ фуқаролик муомаласидан чиқарилиши ва бундай жисмлар эгаларига ҳеч қандай қоплаб беришларсиз йўқ қилиниши лозим.

Агар фуқаронинг ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларига зид равишда қўлга киритилган тасвири “Интернет” тармоғи орқали тарқатилган бўлса, фуқаро тасвирни олиб ташланишини, шунингдек тасвирнинг тарқалишини тўхтатиш ва ман этишни талаб қилишга ҳақли”.

3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрда қабул қилинган «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги 541-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 15 январда қабул қилинган ЎРҚ-78-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 1, 4-модда, 2018 йил, __-модда) 6-моддаси иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Оммавий ахборот воситалари орқали:

фуқаролар ва ташкилотларнинг шаъни ва қадр-қимматини ёки ишчанлик обрўсини ҳақиқатга мос келмайдиган материаллар тарқатиш орқали таҳқирлаш,

фуқароларнинг шахсий ҳаётига аралашиш;

оилавий муносабатларга бевосита алоқадор маълумотни эр-хотин ва уларнинг вояга етган фарзандларининг (фарзандликка олганлар ва фарзандликка олинганларнинг) розилигисиз тарқатиш тақиқланади”.

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Djalilov Komil Qudratovich 2018-05-24 14:09:21

Ҳали суд тугамасдан ёки суд қарори қонуний кучга кирмасдан туриб ОАВ орқали шахсни жиноятчи деб эълон қилишни ҳам таъқиқлаш лозим (МТРКда бундай ҳолат учраб туради - ҳали суд бўлмасдан МХХ (ҳозирги ДХХ) тайёрлаб берган "жиноятчининг асл башарасини" қора бўёқларда акс этадиган "ҳужжатли фильмлар" айлантирилади.

4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майда қабул қилинган «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги ЎРҚ-371-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, № 5, 129-модда; 2015 йил, № 8, 310-модда; 2016 йил, № 12, 383-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда, 2018 йил, № __, __-модда) 32-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

32-модда. Ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабаблари ва уларга имкон бераётган шарт-шароитлар тўғрисида хабардор қилиш

Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи ёки унда иштирок этувчи орган ёки муассаса, ўз ваколатлари доирасида, ғайриижтимоий хулқ-атворли шахслар, ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил бўлган, ҳуқуқбузарликлар содир этган шахслар ҳақида иш (ўқиш) жойидаги иш берувчини (маъмуриятни), яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органини ғайриижтимоий хулқ-атворнинг ва содир этилган ҳуқуқбузарликнинг ҳолатларини, шунингдек уларга имкон бераётган сабаблар ва шарт-шароитларни кўрсатган ҳолда хабардор қилишга, шунингдек бундай шахслар ҳақида оммавий ахборот воситаларида маълумот тарқатишга ҳақли”.

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Yo'lchiyev Akmaljon Ilhomjanovich 2018-06-02 19:34:40

Жиноят содир этишга мойиллар хам шуни ичига кирадими

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Қонун лойиҳасининг муҳокамасини ўтказишҚонун лойиҳасининг муҳокамасини ўтказиш24.05.2018-06.06.2018Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

So`rovnoma natijalari