Hujjat nomi
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартиби тўғрисида” 1999 йил 3 июлдаги 327-сонли қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi
Hujjat muallifiO'zbekiston Respublikasi Oliy sudi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-05-24 11:57:39
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-06-08 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартиби тўғрисида” 1999 йил 3 июлдаги 327-сонли қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида

“Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартиби соддалаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида” 2018 йил __________даги ЎРҚ-___сонли Ўзбекистон Республикаси Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартиби тўғрисида” 1999 йил 3 июлдаги 327-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 7-сон, 35-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари _____________________ зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил ____ ______даги __-сон қарорига

ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартиби тўғрисида” 1999 йил 3 июлдаги 327-сонли қарорига киритилаётган ўзгартиришлар

1. 5-банд чиқариб ташлансин.

2. Иловада:

а) 1.3-банднинг учинчи хатбошисидаги «иқтисодий суднинг» сўзлари «рўйхатдан ўтказувчи органнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 3.1-бандда:

иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«Агар корхона икки ҳафта муддатда (акциядорлик жамияти - бир ой муддатда) ихтиёрий тугатишга киришмаган ёхуд корхона муассислари (қатнашчилар) ихтиёрий тугатишни амалга оширишни рад этган, шунингдек кўрсатиб ўтилган шахсларни аниқлаш мумкин бўлмаган тақдирда, рўйхатдан ўтказувчи орган бир ҳафта муддатда тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиб, унинг нусхасини уч кунлик муддатда корхона муассисларига (қатнашчиларига) юборади»;

учинчи хатбошисидаги «иқтисодий суднинг» сўзлари «рўйхатдан ўтказувчи органнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 3.2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«3.2. Корхонани тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган рўйхатдан ўтказувчи орган бу ҳақда корхонани давлат рўйхатидан ўтказган органга, махсус комиссияга, шунингдек қимматли қоғозлар бозорини тартибга солувчи давлат ваколатли органига (агар корхона акциядорлик жамияти бўлса) ёзма равишда хабар бериши шарт. Бунинг асосида:

махсус комиссия корхонани тугатишни амалга оширишга киришади;

қимматли қоғозлар бозорини тартибга солувчи давлат ваколатли органи Эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқариш Ягона давлат реестрига тегишли ёзувларни киритади;

рўйхатдан ўтказувчи орган, корхонани тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиш билан айни пайтда, юридик шахсларнинг давлат реестрига корхона тугатиш жараёнида эканлиги тўғрисидаги маълумотларни киритади»;

г) 3.5-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«3.5. Рўйхатдан ўтказувчи органнинг корхонани тугатиш тўғрисидаги қарори, агар устидан судга шикоят қилинмаган бўлса, унинг нусхалари корхонанинг муассисларига (қатнашчиларига) юборилганидан ўн кунлик муддат ўтгандан кейин кучга киради. Қарор устидан шикоят қилинганда, агар у суд томонидан бекор қилинмаган тақдирда, суд томонидан шикоят бўйича қарор қабул қилинган кундан бошлаб қонуний кучга киради.

Рўйхатдан ўтказувчи органнинг қарори кучга кирган вақтдан бошлаб корхона ишларини бошқариш бўйича барча ваколатлар махсус комиссияга ўтади»;

д) 4.2-бандда:

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи – саккизинчи хатбошилар тегишинча учинчи – еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

е) 5.2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«5.2. Агар уч ойдан сўнг муассислар (қатнашчилар) келмаса ёки топилмаса, рўйхатдан ўтказувчи орган бир ҳафта муддатда мазкур Низомнинг 3.1-бандида белгиланган тартибда қарор қабул қилади»;

ё) 5.3-банддаги «иқтисодий суд» сўзлари «рўйхатдан ўтказувчи орган» сўзлари билан алмаштирилсин.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Қарор лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритишМанфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилган қарор лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш08.06.2018Олий суд

So`rovnoma natijalari