Hujjat nomi
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 1999 йил 28 июндаги № ПФ–2331-сонли Фармонига ўзгартишлар киритиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiFarmon
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Prezidenti
Hujjat muallifiO'zbekiston Respublikasi Oliy sudi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-05-24 12:12:25
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-06-08 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 1999 йил 28 июндаги № ПФ2331-сонли Фармонига ўзгартишлар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг “Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартиби соддалаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида” 2018 йил __________ даги ЎРҚ-___-сонли Қонунига мувофиқ:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 1999 йил 28 июндаги ПФ–2331-сонли Фармонига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш _____________________ зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг

Президенти

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2018 йил __ ______даги ___-сон Фармонига

Илова

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 1999 йил 28 июндаги ПФ2331-сонли Фармонига киритилаётган ўзгартишлар

1. 2-банднинг учинчи хатбошисидаги «иқтисодий судларнинг» деган сўзлар «юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органларнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2. 4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“4. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олишни амалга оширувчи органлар солиқ органларининг тақдимномаси ҳамда ҳудудий махсус комиссиянинг тегишли хулосаси бўйича корхоналарни тугатиш жараёнларини амалга ошира бошласинлар.

Белгилаб қўйилсинки, муассислар (қатнашчилар) ёки улар томонидан вакил қилинган органлар турган жойни аниқлаш имкони бўлмаган ҳолларда корхона молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётганлар тоифасига киритилган ва бу ҳақда оммавий ахборот воситаларида тегишли эълонлар босиб чиқарилган кундан бошлаб уч ой муддат ўтгандан кейин тугатиш жараёни амалга оширилиши мумкин.”;

3. 5-банд чиқариб ташлансин.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Лойиҳани Ўзбекистон Республикаси Президенти девонига киритишМанфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилган лойиҳани Ўзбекистон Республикаси Президенти девонига киритиш08.06.2018Олий суд

So`rovnoma natijalari