Hujjat nomi
Ўзбекистон Республикаси банклари томонидан валютавий своп операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида (рўйхат рақами 1839, 2008 йил 24 июль)
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiNizom
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO‘zbekiston Respublikasi Markaziy banki
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Markaziy banki
Muhokama boshlanishi (sana)2018-05-24 14:29:37
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-06-08 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Ўзбекистон Республикаси банклари томонидан валютавий своп операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги, “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил 28 июндаги 15/1-сонли қарори (рўйхат рақами 1839, 2008 йил 24 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 293-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси банклари томонидан валютавий своп операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Марказий банк раиси

М. Нурмуратов

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2018 йил ____ __________даги

____-сон қарорига

ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси банклари томонидан валютавий своп операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисида низомга киритилаётган ўзгартиришлар

1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги, “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги қонунларига мувофиқ, шунингдек Халқаро своплар ва деривативлар ассоциациясининг (International Swaps and Derivatives Association - ISDA) своп битимини тузишнинг намунавий шартлари ва тавсияларини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси банклари томонидан валютавий своп операцияларини амалга ошириш тартибини белгилайди.”.

2. 1-бандда:

иккинчи - тўртинчи, олтинчи, тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

бешинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

иккинчи хатбошидаги “ваколатли банклар” деган сўзлар “тижорат банклари” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

еттинчи ва саккизинчи хатбошилар тегишлича учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

ўн биринчи – ўн тўртинчи хатбошилар тегишлича бешинчи – саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“своп битимининг базавий курси - своп битими тузиладиган санадаги спот-курс. Сўм ва чет эл валютаси ёки икки чет эл валютаси ўртасидаги своп битимини тузишда своп битимининг базавий курси (спот-курс) томонларнинг ихтиёрига кўра эркин белгиланади;”.

3. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“2. Мазкур Низомга мувофиқ валютавий своп операцияси:

Марказий банк ва тижорат банклари ўртасида;

тижорат банклари ўртасида ўзаро;

банк мижозлари ва тижорат банклари билан амалга оширилиши мумкин.”.

4. 3-банддан “валюта позицияси тузилишини яхшилаш,” деган сўзлар чиқариб ташлансин.

5. 4-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“4. Ўзбекистон Республикаси банклари томонидан валютавий своп операцияларини амалга оширишда чет эл валютаси сифатида уларнинг хохишига кўра исталган чет эл валюталаридан фойдаланилиши мумкин.”.

6. 5-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“5. Марказий банк ва тижорат банклари ўртасидаги, шунингдек тижорат банкларининг ўзаро валютавий своп операциялари Савдо тизимида тузилади ва бажарилади.”.

7. 6, 7, 10, 29, 36, 37, 41 ва 47-бандлардаги ҳамда III бўлим номидаги “ваколатли банклар” деган сўзлар “тижорат банклари” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

8. 27-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“27. Марказий банк ва тижорат банклари ўртасидаги валютавий своп операциялари Марказий банк ва тижорат банки ўртасида валютавий своп операцияларини ўтказиш бўйича тузилган Бош шартномага (бундан кейинги ўринларда Бош шартнома деб юритилади) мувофиқ ўтказилади.

Бош шартномада қонунчиликда кўзда тутилган бошқа шартлар билан бир қаторда, қуйидагилар кўрсатилиши лозим:

своп битими тузиладиган икки асбобнинг номи;

Марказий банк ва тижорат банклари ўртасида своп битимини амалга оширишнинг мажбурий шартлари;

Бош шартноманинг амал қилиш муддати.”

9. 28-бандда:

биринчи хатбошидаги ва “а” кичик банддаги “ваколатли банк” деган сўзлар “тижорат банки” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

“б” кичик банддаги “ваколатли банкнинг” деган сўзлар “тижорат банкининг” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

10. 30-банддаги “ваколатли банкларга” деган сўзлар “тижорат банкларига” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

11. 34-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“34. Валютавий своп операциялари бўйича харид қилинган чет эл валютаси фақатгина жорий халқаро операциялари бўйича амалга оширилаётган тўловлар учун сарфланиши мумкин.”

12. 35-бандда:

биринчи ва учинчи хатбошилардаги “ваколатли банклар” деган сўзлар “тижорат банклари” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

олтинчи ва еттинчи хатбошилардаги “ваколатли банкларнинг” деган сўзлар “тижорат банкларининг” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилардаги “ваколатли банкнинг” деган сўзлар “тижорат банкининг” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

13. 40, 43 ва 44-бандлардаги “ваколатли банк” деган сўзлар “тижорат банки” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

14. 1-иловада:

1-бўлимдаги “ваколатли банк” деган сўзлар “тижорат банки” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2-бўлимда:

“ваколатли банклар” деган сўзлар “тижорат банклари” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

“ваклатли банк” деган сўзлар “тижорат банки” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1----

So`rovnoma natijalari