Hujjat nomi
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiBuyruq
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO‘zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-05-24 15:08:08
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-06-08 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги ПФ–5005-сон “Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 февралдаи
41-сон
“Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2012 йил 1 майдаги 71-сон буйруғи (рўйхат рақами 2358, 2012 йил 4 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 19-сон, 210-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Вазир П. Бобожонов

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар

вазирининг 2018 йил “____” ______даги

___-сон буйруғига

ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. 4-бандда:

иккинчи хатбошидаги “хорижга чиқиш, келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига (бўлинмасига) (бундан буён матнда ХЧКваФРБ деб юритилади)” деган сўзлар “Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига (бўлинмасига) (бундан буён матнда МваФРБ деб юритилади)” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидан “нотариал тасдиқланган” деган сўзлар чиқариб ташлансин;

саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Рўйхатнинг 1 ва 8-бандлари асосида Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган фуқароларнинг қариндошлари Рўйхатнинг 2-банди асосида доимий прописка қилинади.”.

2. 5-бандда:

биринчи – иккинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Қонун кучга киргунга қадар, яъни 2011 йил 15 сентябргача доимий прописка қилинган шахсларнинг тўғри шажара бўйича биринчи ва иккинчи даражали қариндошлари уларнинг турар жой майдонига Рўйхатнинг 2-банди бўйича доимий прописка қилинади.

Рўйхатнинг 2-бандига (хотини ёки эри, ўз оиласига эга бўлмаган вояга етган болалар ҳамда эр-хотиннинг биргаликдаги ва (ёки) илгариги никоҳидан туғилган ёхуд никоҳсиз туғилган вояга етмаган болалар, шунингдек фарзандликка олинган болалар бундан мустасно) мувофиқ Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган фуқароларнинг қариндошлари Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинмайди.”;

учинчи хатбошидаги “иккинчи” деган сўз “биринчи” деган сўз билан, “ХЧКваФРБга” қисқартмаси “МваФРБга” қисқартмаси билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбошидан “нотариал тасдиқланган” деган сўзлар чиқариб ташлансин;

саккизинчи – тўққизинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бериш имкони мавжуд бўлмаса;

никоҳ тузилганлиги ёки болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);”;

ўн биринчи хатбошидан “нотариал тасдиқланган” деган сўзлар чиқариб ташлансин.

[ izohlar (2) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Madaminov Azam Akmalovich 2018-05-24 22:10:07

"фарзандликка олинган болалар" билан бир қаторда "васийликка олинган болалар" ҳам қўшилиши керак. Чунки васийликка олинган болалар ҳам васийлар билан бирга яшайди, васийликка олишдаги ҳуқуқ ва мажбуриятлар фарзандликка олишдаги билан деярли бир хил.

Энг асосийси, амалиётда ота онаси қарамоғисиз қолган болалар асосан қариндошлар томонидан васийлик расмийлаштирган ҳолда олинади.

Kobilov Bunyodjon Ashurmatovich 2018-05-26 17:36:03

Рўйхатнинг 2-бандига (хотини ёки эри, ўз оиласига эга бўлган (олий маълумотли) вояга етган болалар ҳамда эр-хотиннинг биргаликдаги ва (ёки) илгариги никоҳидан туғилган ёхуд никоҳсиз туғилган вояга етмаган болалар, шунингдек фарзандликка олинган болалар бундан мустасно) мувофиқ Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган фуқароларнинг қариндошлари Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинмайди.”;

ёки ушбу бандни тўлиқ очиш Рўйхатнинг 2-бандига мувофиқ Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган фуқароларнинг олий маълумотга (бакалавр ёки магистр даражаси) эга қариндошлари Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинади.”

3. 6-бандда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“Тарбиялаш, даволаш ва бошқа муассасалардаги етим болалар, ота-оналарининг қаровисиз қолган болалар, шунингдек қариялар уйларидаги шахслар кўрсатиб ўтилган муассасалар томонидан берилган турар жойга Рўйхатнинг
3-банди бўйича доимий прописка қилинадилар.”;

учинчи хатбошидаги “ХЧКваФРБга” қисқартмаси “МваФРБга” қисқартмаси билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидан “нотариал тасдиқланган” деган сўзлар чиқариб ташлансин;

еттинчи – саккизинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бериш имкони мавжуд бўлмаса;

васийликдаги (ҳомийликдаги) фуқаронинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси, шунингдек васийлик ёки ҳомийликни тасдиқлайдиган ҳужжатлар (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);”;

ўнинчи хатбошидаги “1999 йил 12 апрелдаги 171-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида васийлик ва ҳомийлик тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумати қарорлари тўплами, 1999 йил,

4-сон, 18-модда)” деган сўзлар “2014 йил 22 сентябрдаги 269-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида васийлик ва ҳомийлик тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 9-сон, 101-модда)” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

4. 7-бандда:

иккинчи хатбошидаги “ХЧКваФРБга” қисқартмаси “МваФРБга” қисқартмаси билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидан “нотариал тасдиқланган” деган сўзлар чиқариб ташлансин;

еттинчи – саккизинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бериш имкони мавжуд бўлмаса;

туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалари (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);”;

ўн биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“васийлик (ҳомийлик)ни тасдиқловчи ҳужжатлар (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);”.

5. 8-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги мазмундаги иккинчи жумла билан тўлдирилсин:

“Тошкент шаҳрида ёки Тошкент вилоятида доимий прописка қилинганидан сўнг бир йил ичида никоҳ бекор қилинган тақдирда, эр (хотин) Тошкент шаҳрида ёки Тошкент вилоятида олинган доимий пропискани йўқотади.”;

иккинчи хатбошидаги “ХЧКваФРБга” қисқартмаси “МваФРБга” қисқартмаси билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидан “нотариал тасдиқланган” деган сўзлар чиқариб ташлансин;

еттинчи – саккизинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бериш имкони мавжуд бўлмаса;

никоҳ тузилганлиги ёки болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);”;

қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“Рўйхатнинг 5-банди асосида доимий прописка қилинадиган фуқароларнинг олдинги никоҳидан ёки никоҳсиз туғилган фарзандлари (ўз оиласига эга бўлмаган) Рўйхатнинг 2-банди бўйича доимий прописка қилинадилар.”.

6. 9-бандда:

иккинчи хатбошидаги “ХЧКваФРБга” қисқартмаси “МваФРБга” қисқартмаси билан алмаштирилсин;

еттинчи – саккизинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бериш имкони мавжуд бўлмаса;

никоҳ тузилганлиги ёки болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларнинг, шунингдек, васийлик ёки ҳомийликни тасдиқлайдиган ҳужжатлар (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);”.

7. 10-бандда:

8. 11-бандда:

иккинчи хатбошидаги “ХЧКваФРБга” қисқартмаси “МваФРБга” қисқартмаси билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбошидан “нотариал тасдиқланган” деган сўзлар чиқариб ташлансин;

саккизинчи – тўққизинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин;

“уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бериш имкони мавжуд бўлмаса;

никоҳ тузилганлиги ёки болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларнинг, шунингдек, васийлик ёки ҳомийликни тасдиқлайдиган ҳужжатлар (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);”;

ўнинчи хатбошидаги “дипломнинг нотариал тасдиқланган нусхаси” деган сўзлар “диплом (нусхаси олиниб, асли қайтарилади)” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

9. 12-банднинг учинчи хатбошисидаги “ХЧКваФРБ” қисқартмаси “МваФРБ” қисқартмаси билан алмаштирилсин ва “нотариал тасдиқланган” деган сўзлар чиқариб ташлансин.

10. 13-бандда:

иккинчи хатбошидаги “ХЧКваФРБга” қисқартмаси “МваФРБга” қисқартмаси билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидан “нотариал тасдиқланган” деган сўзлар чиқариб ташлансин;

еттинчи – саккизинчи хатбошилар таҳрирда баён этилсин:

“уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бериш имкони мавжуд бўлмаса;

никоҳ тузилганлиги ёки болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларнинг, шунингдек, васийлик ёки ҳомийликни тасдиқлайдиган ҳужжатлар (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);”;

тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчилари, Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Ишлар бошқарувчиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси ва Қонунчилик палатаси Спикери (улар жойида бўлмаганда – уларнинг ўринбосарлари), шунингдек тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг бошқарувчиси томонидан имзоланган Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисидаги илтимоснома”.

11. 14-бандда:

иккинчи хатбошидаги “ХЧКваФРБга” қисқартмаси “МваФРБга” қисқартмаси билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидан “нотариал тасдиқланган” деган сўзлар чиқариб ташлансин;

олтинчи – еттинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериши тўғрисида нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги) ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бериш имкони мавжуд бўлмаса;

никоҳ тузилганлиги ёки болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларнинг, шунингдек, васийлик ёки ҳомийликни тасдиқлайдиган ҳужжатлар (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);”.

12. 15-бандда:

иккинчи хатбошидаги “ХЧКваФРБга” қисқартмаси “МваФРБга” қисқартмаси билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидан “нотариал тасдиқланган” деган сўзлар чиқариб ташлансин;

еттинчи – саккизинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бериш имкони мавжуд бўлмаса;

никоҳ тузилганлиги ёки болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларнинг, шунингдек, васийлик ёки ҳомийликни тасдиқлайдиган ҳужжатлар (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);”;

тўққизинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги иккинчи жумла билан тўлдирилсин:

“Фуқаро Давлат хавфсизлик хизмати, прокуратура, Ички ишлар вазирлиги ёки адлия органларига ишга қабул қилинган ёки ўтказилган тақдирда ишга қабул қилинаётган шахсни (ходимни) доимий прописка қилиш тўғрисидаги илтимоснома (ишончлилиги кафолатланган ҳолда) кўрсатиб ўтилган органлар раҳбарларининг ўринбосарлари томонидан ҳам имзоланиши мумкин;”;

қуйидаги мазмундаги ўнинчи ва ўн иккинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 14 сентябрдаги ПҚ–694-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларини турар жой билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ҳарбий хизматчи хизмат қилаётган жойдан берилган турар жой олинганлиги тўғрисидаги маълумотнома;

Ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.”.

13. 16-бандда:

иккинчи хатбошидаги “ХЧКваФРБга” қисқартмаси “МваФРБга” қисқартмаси билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидан “нотариал тасдиқланган” деган сўзлар чиқариб ташлансин;

еттинчи – саккизинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бериш имкони мавжуд бўлмаса;

никоҳ тузилганлиги ёки болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларнинг, шунингдек, васийлик ёки ҳомийликни тасдиқлайдиган ҳужжатлар (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);”.

14. 17-банддаги “(дипломнинг нусхаси олиниб, асли қайтарилади)” сўзлари “(дипломнинг нотариал тасдиқланган нусхасидан ташқари)” сўзлари билан ва “ХЧКваФРБга” қисқартмаси “МваФРБга” қисқартмаси билан алмаштирилсин.

15. 18-банддаги “ХЧКваФРБга” қисқартмаси “МваФРБга” қисқартмаси билан ва 19-банддаги “ХЧКваФРБ” қисқартмаси “МваФРБ” қисқартмаси билан алмаштирилсин.

16. 20-банд қўйидаги таҳрирда баён этилсин:

“20. Рўйхатнинг 2 (хотини ёки эри, ўз оиласига эга бўлмаган вояга етган болалар ҳамда эр-хотиннинг биргаликдаги ва (ёки) илгариги никоҳидан туғилган ёхуд никоҳсиз туғилган вояга етмаган болалар, шунингдек фарзандликка олинган болалар бундан мустасно), 3, 5, 9 – 12-бандларига мувофиқ Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган фуқароларнинг қариндошлари Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинмайди.”.

17. Қуйидаги мазмундаги 201-банд билан тўлдирилсин:

“201.Рўйхатнинг 9 – 12-бандлари бўйича доимий прописка қилинган фуқароларнинг улар билан бир вақтда доимий пропискани расмийлаштирмаган оила аъзоларини (эри, хотини, шунингдек ўз оиласи бўлмаган фарзандларини) Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига доимий прописка қилиш, турар жой майдони мулкдорининг (мулкдорларининг) розилиги билан тегишли равишда Рўйхатнинг 9 – 12-бандлари бўйича амалга оширилади.”.

18.21 ва 22-бандларнинг биринчи хатбошиси “ҳадя қилишни” деган сўзлардан кейин “шунингдек Тошкент шаҳридаги турар жой ёхуд турар жой бўлмаган бино шаклидаги кўчмас мулкни гаровга (ипотекага) қўйиш, кўчмас мулкдан (кўчмас мулкнинг бир қисмидан) воз кечиш ва кўчмас мулкни ўзгага беришнинг бошқа усулларини” деган сўзлар билан тўлдирилсин.

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Kushmuratov Sardor Akramovich 2018-06-01 12:46:29

21-22-бандларнинг учинчи хатбошига таклиф.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида олди-сотди битимларини, алмаштириш, рента, умрбод таъминлаш шарти билан ўзгага бериш ва ҳадя қилишни, шунингдек Тошкент шаҳридаги турар жой ёхуд турар жой бўлмаган бино шаклидаги кўчмас мулкни гаровга (ипотекага) қўйиш, кўчмас мулкдан (кўчмас мулкнинг бир қисмидан) воз кечиш ва кўчмас мулкни ўзгага беришнинг бошқа усулларини нотариал тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш амалларни бажариш учун сотиб олувчига Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар рўйхатининг 2, 5, 9-11-бандларига мувофиқ Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган бўлса ва Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотларида ишласа прописка қилинганлигига 3 йил тўлмаган бўлса ҳам рухсат бериш зарур.

Бунда, аҳолининг, давлат ташкилотлардаги ходимлар ва ёш оилаларнинг ижтимоий ҳимояси таъминланиб, яшаш шароитлари яхшиланиб янада давлатимизга сидқи дилдан хизмат қилишига олиб келади. Бўндай қарор жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ҳуқуқбузарликни олдини олиш нуқтаи назаридан ҳам тўғри келади чунки, республика аҳамиятига молик ташкилотларга ходимлар танлов асосида қабул қилинади.

19. Қуйидаги мазмундаги 221 ва 222-бандлар билан тўлдирилсин:

“221. Суд қарорларини ижро этиш тартибида турар жой ёхуд турар жой бўлмаган бино шаклидаги кўчмас мол-мулкни кимошди савдолари орқали сотишга ёхуд уни давлат ижрочисининг натурадаги сотилмаган мол-мулкни ўзида қолдириш тўғрисидаги таклифи бўйича қарзни ундирувчига – гаровни сақловчига бериш сотиб олувчи томон тегишли равишда Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган жисмоний шахс бўлса йўл қўйилади.

222. Кўчмас мол-мулкни олди-сотди битимларини нотариал тасдиқлаш
ва давлат рўйхатидан ўтказиш Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлмаган жисмоний шахслар томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида қиймати энг кам ойлик иш ҳақининг 2500 бараваридан кам бўлмаган янги қурилган кўчмас мол-мулкни ҳисоб-китобни банк ҳисобварақлари орқали амалга оширган ҳолда сотиб олганда ҳам амалга оширилади.

Ушбу Йўриқнома мақсадлари учун янги қурилган кўчмас мол-мулк деганда мулк ҳуқуқи туман (шаҳар) ҳокимининг қурилиши угалланган бинони ва иншоотни фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги комиссия далолатномасини тасдиқлаш ҳақидаги қарори асосида вужудга келган ва уни қабул қилинган пайтдан эътиборан уч йил ўтмаган мол-мулк тушунилади”.

[ izohlar (3) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Mamatov Elyor Panjievich 2018-05-25 09:38:03

222. Кўчмас мол-мулкни олди-сотди битимларини нотариал тасдиқлаш

ва давлат рўйхатидан ўтказиш Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлмаган жисмоний шахслар томонидан ва Рўйхатнинг

Abduqahhorov Aziz To'lqinovich 2018-05-25 11:12:26

Nima uchun qonun osti huhati bilan mulkdorni mol mulkni erkin tasaruf etish konstitutsiyon huqlari cheklanmoqda? Yoki nima uchun qonun bilan ruxsat etilgan narsa munosabatlarga qonun osti hujjati bilan cheklanmoqda?!!!

Mamatov Elyor Panjievich 2018-05-25 18:13:10

22-2. Кўчмас мол-мулкни олди-сотди битимларини нотариал тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлмаган жисмоний шахслар томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида қиймати энг кам ойлик иш ҳақининг 2500 бараваридан кам бўлмаган янги қурилган кўчмас мол-мулкни ҳисоб-китобни банк ҳисобварақлари орқали амалга оширган ҳолда сотиб олганда ҳам амалга оширилади.

22-3. Рўйхатнинг 2, 5, 9-11 бандларига мувофиқ Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган фуқаролар, прописка қилинганига 3 йил тўлмаган ҳолатда ҳам, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида қиймати энг кам ойлик иш ҳақининг 2500 бараваридан кам бўлмаган янги қурилган кўчмас мол-мулкни ҳисоб-китобни банк ҳисобварақлари орқали амалга ошириб сотиб олса, кўчмас мол-мулкни олди-сотди битимларини нотариал тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиши мумкин бўлади.

20. 23-банддаги “ХЧКваФРБга” қисқартмаси “МваФРБга” қисқартмаси билан алмаштирилсин.

21. 24-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“24. Рўйхатнинг 2, 5, 9 – 11-бандларига мувофиқ Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган фуқаролар доимий прописка қилинган кундан бошлаб уч йил ўтгандан кейин турар жой сотиб олган тақдирда, улар ва улар билан бирга Рўйхатнинг 2, 5, 9 – 11-бандларига мувофиқ Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган фуқаролар ушбу турар жойга Рўйхатнинг 1-банди бўйича доимий прописка қилинади.”.

22. 25-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги, 27-банднинг иккинчи хатбошисидаги, 29 – 30-бандларнинг иккинчи хатбошисидаги ва 32-банддаги ҳамда 1, 3, 4 ва 7-иловалардаги “ХЧКваФРБ” ва “ХЧКваФРБга” қисқартмалари тегишлича “МваФРБ” ва “ХЧКваФРБга” қисқартмалари билан алмаштирилсин.

23. 30-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Доимий пропискани расмийлаштирган ёки бекор қилган ТШИИБ МваФРБ ҳафтасига икки марта жўнаб кетиш ва келиш тўғрисидаги варақларни Тошкент шаҳар ИИББ ва Тошкент вилояти ИИБ Манзил маълумотлар бюроларига юбориб туриши шарт.”.

24. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратураси ва Ташқи ишлар вазирлиги билан келишилган.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ БУЙРУҒИ 08.06.201808.06.2018 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ

So`rovnoma natijalari