Hujjat nomi
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiBuyruq
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO‘zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-05-24 15:47:34
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-06-08 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги ПФ–5005-сон “Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 февралдаи 41-сон“Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2016 йил 16 май 79-сон буйруғи (рўйхат рақами 2804, 2016 йил 28 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 26-сон, 321-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Sharipov Sherzod Shavkatovich 2018-05-28 12:59:18

2. Мазкур буйруқ 2019 йил 1 сентябрдан кучга киради.

туман(шахар)ларгача етиб бориш масаласини хам инобатга олиш керак.

Вазир П. Бобожонов

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар

вазирининг 2018 йил “____” _______даги

___-сон буйруғига

ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ваТошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар

1. 4-бандда:

биринчи хатбошисидаги “хорижга чиқиш, келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига (бўлинмасига) (бундан буён матнда ХЧКваФРБ деб юритилади)” деган сўзлар “миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига (бўлинмасига) (бундан буён матнда МваФРБ деб юритилади)” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

тўққизинчи – ўн биринчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“турар жойни ёхуд унинг бир қисмини ижарага олиш ёки турар жойдан ёхуд унинг бир қисмидан текин фойдаланиш тўғрисида нотариал тасдиқланган шартноманинг нусхаси.

Агар вақтинча турган жойи бўйича ҳисобда туриш учун мурожаат қилган фуқаро (оила аъзолари билан бирга) турар жой мулкдорининг (мулкдорларнинг) ёки ушбу турар жойда доимий яшаётган шахснинг яқин қариндоши бўлса, нотариал тасдиқланган турар жой ёхуд унинг бир қисмидан текин фойдаланиш шартномасининг нусхасини тақдим этиш талаб этилмайди. Ушбу ҳолатда вақтинча турган жойи бўйича ҳисобда туриш учун мурожаат қилган фуқаронинг ва турар жой мулкдорининг (мулкдорларнинг) ёхуд ушбу турар жойда доимий яшаётган шахснинг қариндошлиги даражасини тасдиқлайдиган ҳужжатлар тақдим этилиши керак. Бунда вақтинча турган жойи бўйича ҳисобда туриш учун мурожаат қилган фуқаронинг оила аъзолари (эр, хотин, шунингдек, уларнинг ўз оиласи бўлмаган фарзандлари, фарзандликка олинганлари) фуқаронинг оила аъзолари эканлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим қилишлари керак.

Агар вақтинча турган жойи бўйича ҳисобда туриш учун мурожаат қилган фуқаро Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятига республиканинг бошқа ҳудудларидан хизмат сафари, меҳнат таътили, малакасини ошириш, даволаниш муносабати билан келган бўлса, тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилганда нотариал тасдиқланган турар жойнинг ёхуд унинг бир қисмининг ижара шартномасининг ёки турар жойдан ёхуд унинг бир қисмидан текин фойдаланиш шартномасининг нусхасини тақдим этиш талаб этилмайди.”;

2. 7-банднинг биринчи хатбошисидаги, 8-банднинг иккинчи хатбошисидаги, 12-банднинг биринчи хатбошисидаги, 14-банддаги, 18-банднинг биринчи хатбошисидаги, 20–21-бандлардаги, 23-банднинг биринчи хатбошисидаги,

24-банднинг биринчи – иккинчи ва еттинчи хатбошиларидаги, 26–27-бандлардаги, 28-банднинг биринчи хатбошисидаги, 29-банднинг биринчи – иккинчи хатбошиларидаги, 30–33-бандлардаги ҳамда 1–9, 12 ва 13-иловалардаги “ХЧКваФРБ” қисқартмаси “МваФРБ” қисқартмаси билан алмаштирилсин.

3. 8-банднинг биринчи хатбошисидаги ва 27-банддаги “ХЧКваФРБнинг” қисқартмаси “МваФРБнинг” қисқартмаси билан алмаштирилсин.

4. 12-банднинг иккинчи хатбошисидаги ва 13, 17, 19, 23-бандлардаги, 29-банднинг биринчи хатбошисидаги “ХЧКваФРБга” қисқартмаси “МваФРБга” қисқартмаси билан алмаштирилсин.

5. 16-банднинг иккинчи хатбошисидаги ва 25-банддаги, 32-банднинг учинчи хатбошисидаги, 12 ва 13-иловаларнинг изоҳидаги “ХЧКваФРБда” қисқартмаси “МваФРБда” қисқартмаси билан алмаштирилсин.

6. 28-банднинг биринчи хатбошисидаги “ХЧКваФРБларига” қисқартмаси “ХЧКваФРБларига” қисқартмаси билан ҳамда мазкур банднинг иккинчи хатбошисидаги, 31-банддаги ва 33-банднинг биринчи хатбошисидаги “ХЧКваФРБлари” қисқартмаси “МваФРБлари” қисқартмаси билан алмаштирилсин.

7. 26-банддаги “Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўлимига (бундан буён матнда ҲООБ деб юритилади)” деган сўзлар “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими (бўлинмаси, гуруҳи)га (бундан буён матнда ҲПБ деб юритилади)” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

8. 28 ва 29-бандларнинг иккинчи хатбошисидаги “ҲООБга” қисқартмаси “ҲПБга” қисқартмаси билан алмаштирилсин.

9. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Давлат хавфсизлик хизмати, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги билан келишилган.

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Samiev Inomjon Vohobjonovich 2018-06-04 18:06:11

Нега мазкур киритлаётган ўзгартиришлар келишилаётган давлат идоралари рўйхатига Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги киритилмасдан қолджириб кетилган? Ваҳоланки лойиҳанинг 1.4. бандида "хизмат сафари" ва "меҳнат таътили" масалалари ўз ифодасини топган. Шу муносабат билан лойиҳанинг 9-бандига Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги киритилиши мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ БУЙРУҒИ 8.06.2018 йил08.06.2018 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ

So`rovnoma natijalari