Hujjat nomi
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббий-ижтимоий муассасалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида” 2011 йил 23 августдаги 240-сон қарорига қўшимчалар киритиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-05-24 16:52:21
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-06-08 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш

вазирлигининг тиббий-ижтимоий муассасалари тўғрисидаги низомларни

тасдиқлаш ҳақида” 2011 йил 23 августдаги 240-сон
қарорига қўшимчалар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2018 йил 26 апрелдаги 309-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббий-ижтимоий муассасалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида” 2011 йил 23 августдаги 240-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 42-сон, 486-модда) иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.

2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш ________________ зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил ________ даги ___-сон қарорига

ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббий-ижтимоий муассасалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида” 2011 йил 23 августдаги 240-сон қарорига
киритилаётган қўшимчалар

1. 1-илова қуйидаги мазмундаги III1-боб билан тўлдирилсин:

III1. Ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказларида сақланаётганларни “Саховат” интернат уйларига жойлаштириш

171. Ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказлари (кейинги ўринларда реабилитация марказлари деб аталади)да сақланаётган мазкур Низомнинг 11-бандида кўрсатилган шахслар “Саховат” интернат уйларига жойлаширилади.

“Саховат” интернат уйларига жойлаштириш учун юбориш реабилитация маркази бошлиғининг буйруғи асосида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Махсус комиссияси қарорига мувофиқ амалга оширилади.

172. Реабилитация марказларидан “Саховат” интернат уйларига юборилаётганлар мазкур Низомнинг 11–12-бандларида кўрсатилган кўрсаткичлар бўйича тиббий кўрикдан ўтказилади.

Тиббий кўрик реабилитация марказлари тиббиёт ходимлари ва тегишли мутахассис шифокорлар томонидан амалга оширилади. Тиббий кўрик натижалари бўйича ёзма хулоса расмийлаштирилади.

173. Реабилитация марказларида сақланаётган шахсларни “Саховат” интернат уйларига жойлаштириш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

“Саховат” интернат уйларига жойлаштириш тўғрисида реабилитация марказида сақланаётган мазкур Низомнинг 11-бандида кўрсатилган шахсларнинг реабилитация маркази бошлиғи номига берилган аризаси;

“Саховат” интернат уйига расмийлаштирилаётган шахснинг шахси тўғрисидаги маълумотлар;

“Саховат” интернат уйларига жойлаштирилаётган шахснинг соғлиғи ҳолати бўйича тиббий хулоса;

ҳудудий тиббиёт бошқармасидан олинган руҳий-асаб касалликлари, силга қарши курашиш, онкологик ҳамда тери-таносил касалликлари диспансерларининг хулосалари;

“Саховат” интернат уйига жойлаштирилаётганнинг 2 та (6 см х 4 см ҳажмли) фотосурати;

“Саховат” интернат уйига расмийлаштирилаётганнинг ногиронлиги аниқланган тақдирда белгиланган тартибда тиббий-меҳнат эксперт комиссияси томонидан берилган ногиронлик тўғрисидаги маълумотноманинг нусхаси ҳам тақдим этилади.

Мазкур бандда кўрсатилган барча ҳужжатлар реабилитация марказлари томонидан тўпланади.

174. Реабилитация марказларида “Саховат” интернат уйларига жойлаштирилаётган ҳар бир шахс учун икки нусхада шахсий йиғмажилд юритилади, унга ушбу Низомнинг 173-бандида санаб ўтилган ҳужжатлар тикиб қўйилади.

“Саховат” интернат уйларига жойлаштирилаётганларнинг шахсий йиғмажилдлари бир нусхаси сақлаш учун “Саховат” интернат уйи директорига белгиланган тартибда тақдим этилади”.

2. 2-илова қуйидаги мазмундаги III1-боб билан тўлдирилсин:

III1. Реабилитация марказларида сақланаётганларни “Мурувват” интернат уйларига жойлаштириш

191. Реабилитация марказларида сақланаётган мазкур Низомнинг 13-бандида кўрсатилган шахслар “Мурувват” интернат уйларига жойлаширилади.

“Мурувват” интернат уйларига жойлаштириш учун юбориш реабилитация маркази бошлиғининг буйруғи асосида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Махсус комиссияси қарорига мувофиқ амалга оширилади.

192. Реабилитация марказларидан “Мурувват” интернат уйларига юборилаётганлар мазкур Низомнинг 13–14-бандларида кўрсатилган кўрсаткичлар бўйича тиббий кўрикдан ўтказилади.

Тиббий кўрик реабилитация марказлари тиббиёт ходимлари ва тегишли мутахассис шифокорлар томонидан амалга оширилади. Тиббий кўрик натижалари бўйича ёзма хулоса расмийлаштирилади.

193. Реабилитация марказларида сақланаётганларни “Мурувват” интернат уйларига жойлаштириш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

“Мурувват” интернат уйига расмийлаштирилаётган шахснинг шахси тўғрисидаги маълумотлар;

“Мурувват” интернат уйларига жойлаштирилаётган шахснинг соғлиғи ҳолати бўйича тиббий хулоса;

ҳудудий тиббиёт бошқармасидан олинган руҳий-асаб касалликлари, силга қарши курашиш, онкологик ҳамда тери-таносил касалликлари диспансерларининг хулосалари;

“Мурувват” интернат уйига жойлаштирилаётганнинг 2 та (6 см х 4 см ҳажмли) фотосурати;

белгиланган тартибда тиббий-меҳнат эксперт комиссияси томонидан берилган ногиронлик тўғрисидаги маълумотноманинг нусхаси.

Мазкур бандда кўрсатилган барча ҳужжатлар реабилитация марказлари томонидан тўпланади.

194. Реабилитация марказларида “Мурувват” интернат уйларига жойлаштирилаётган ҳар бир шахс учун икки нусхада шахсий йиғмажилд юритилади, унга ушбу Низомнинг 193-бандида санаб ўтилган ҳужжатлар тикиб қўйилади.

“Мурувват” интернат уйларига жойлаштирилаётганларнинг шахсий йиғмажилдлари бир нусхаси сақлаш учун “Мурувват” интернат уйи директорига белгиланган тартибда тақдим этилади”.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1ОбсуждениеПостановление15 днейМВД

So`rovnoma natijalari