Hujjat nomi
ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН МАДАНИЯТ ВА САНЪАТ МАКТАБЛАРИ ҲАМДА МАКТАБ-ИНТЕРНАТЛАРИНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Prezidenti
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-05-24 21:37:21
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-06-08 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ Президенти ҚАРОРИ

Ихтисослаштирилган маданият ва санъат мактаблари ҳамда мактаб-интернатлАРИНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

Бугунги кунда мамлакатимизда маданият ва санъат соҳасини изчил ривожлантириш, жаҳон миқёсидаги илғор тажрибалар, ютуқ ва натижаларни ҳар томонлама чуқур ўрганиш асосида маданият ва санъат таълим муассасаларида узлуксиз таълим тизимини самарали йўлга қўйиш, уларнинг тармоғини кенгайтириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва кадрлар салоҳиятини ошириш орқали ёшларни болалар мусиқа ва санъат мактабларига кенг қамраб олиш, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаган ҳолда таълимнинг кейинги босқичига йўналтириш масалаларига алоҳида эътибор берилмоқда.

Айни пайтда фаолият кўрсатаётган мусиқа ва санъат таълимининг ўрта бўғини бўлган маданият ва санъат коллежлари ҳамда ихтисослаштирилган академик лицейлари учун янги бино қурилиб, улар замонавий талаблар асосида жиҳозланди.

Аммо таълим-тарбия ишлари соҳанинг ўзига хос хусусиятлари асосида ташкил этилмагани, маданият ва санъат соҳасидаги ўқув режалардаги номувофиқликлар, мутахассислик фанлари соатлари миқдорининг камлиги, асосий соатлар умумтаълим фанларига қаратилганлиги, дарслик ва ўқув қўлланмаларнинг етишмаслиги, тегишли олий таълим муассасалар билан ҳамкорлик ишларининг етарли даражада йўлга қўйилмаганлиги, аксарият ҳолларда ўқитувчи-концертмейстерларнинг ижодий салоҳияти замонавий талабларга жавоб бермаслигини ижобий ҳолат сифатида баҳолаб бўлмайди.

Маданият ва санъат коллежлари ҳамда ихтисослаштирилган академик лицейларида ўтган давр ичида соҳалар бўйича кичик мутахассислар тайёрлаш борасида муайян муаммоларнинг мавжудлиги, жумладан таълим стандартлари бўйича мутахассислик фанлари иккинчи даражага тушиб қолганлиги, олий таълим муассасаларига келадиган ўқувчиларнинг маҳорати етарли эмаслиги каби камчиликларга йўл қўйилган.

Мана шундай камчилик ва муаммолар ўз навбатида ихтисослаштирилган маданият ва санъат мактаб ҳамда мактаб-интернатлари олдига қўйилган вазифаларни тўлақонли ва самарали амалга оширишга, маданият ва санъат соҳаси учун юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Ёш авлоднинг истеъдодини ҳар томонлама камол топтириш ва маданий савиясини юксалтириш, ёшларимизнинг миллий ва жаҳон мусиқалари, тасвирий ва амалий санъатнинг юксак намуналарини ўрганиш учун зарур шароитлар яратиш, ўрта бўғинда мусиқа ва санъат таълим тизимини тубдан такомиллаштириш, замонавий моддий-техник базасини шакллантириш, уларни мусиқа ва санъат соҳасида юқори малакали педагог кадрлар билан таъминлаш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-3504-сон қарорини ижро этиш юзасидан:

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН МАДАНИЯТ ВА САНЪАТ МАКТАБЛАРИ ҲАМДА МАКТАБ-ИНТЕРНАТЛАРИНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА 2018-07-012018-07-01Маданият вазирлиги

So`rovnoma natijalari