Hujjat nomi
Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги қоидалари
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQoidalar
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO‘zbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-05-25 10:40:20
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-06-11 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги

қоидалари

Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги қоидалари (бундан буён матнда Қоидалар деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг «Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни талабларига мувофиқ (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 223-модда) ишлаб чиқилган бўлиб, Ўзбекистон Республикасидаги гидротехника иншоотларига, уларнинг ташкилий-ҳуқуқий ва мулкий шаклидан қатъи назар қўлланилади.

1- боб. Умумий қоидалар

1.Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

гидротехника иншоотлари – тўғонлар (плотиналар), гидроэлектр станциялар бинолари, сув ташлаш, сув бўшатиш, сув ўтказиш ва сув чиқариш иншоотлари, туннеллар, каналлар, насос станциялари, сув омборлари қирғоқларини, дарёлар ва каналлар ўзанларининг қирғоқлари ва тубини тошқин ҳамда емирилишлардан муҳофаза қилиш учун мўлжалланган иншоотлар, саноат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотларининг суюқ чиқиндилар сақланадиган жойларини ўраб турувчи иншоотлар (кўтармалар);

фойдаланувчи ташкилот – тасарруфида (балансида) гидротехника иншооти бўлган корхона, муассаса ва ташкилот;

фавқулодда вазият – муайян ҳудуддаги аварияга олиб келиши мумкин бўлган, шунингдек гидротехника иншоотининг аварияси натижасида вужудга келган бўлиб, одамлар қурбон бўлишига, одамлар соғлиғига ёки атроф табиий муҳитга зарар етказилишига, жиддий моддий талафотларга ва одамларнинг ҳаёт фаолияти шароитлари бузилишига олиб келиши мумкин бўлган ёки олиб келган вазият;

гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги – гидротехника иншоотларининг одамлар ҳаёти, соғлиғи ва қонуний манфаатларини атроф табиий муҳит ва хўжалик объектларини муҳофаза қилишни таъминлаш имконини берувчи ҳолати;

гидротехника иншоотининг хавфсизлиги декларацияси
– гидротехника иншоотининг хавфсизлиги асослаб бериладиган ҳужжат;

гидротехника иншоотининг хавфсизлиги мезонлари – гидротехника иншооти ҳолатининг ва ундан фойдаланиш шартларининг гидротехника иншооти аварияси хавфнинг йўл қўйиладиган даражасига мувофиқ миқдор
ва сифат кўрсаткичларининг чекланган қийматлари;

гидротехника иншооти аварияси хавфнинг йўл қўйиладиган даражаси – гидротехника иншооти аварияси хавфнинг норматив ҳужжатлар билан белгиланган қиймати.

2. Мазкур Қоидалар гидротехника иншоот (бундан буён матнда ГТИ деб юритилади)ларини лойиҳалаштириш, қуриш, фойдаланишга топшириш, улардан фойдаланиш, уларни реконструкция қилиш, тиклаш, консервациялаш
ва тугатишда хавфсизликни таъминлаш бўйича мажбурий бўлган талабларни белгилайди.

3. ГТИларни лойиҳалашда, қурилишида, таъмирлашда ва фойдаланишда, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, қурилиш меъёрлари ва қоидалари, санитария қоидалари, стандартлар, меҳнат хавфсизлиги бўйича йўриқнома
ва қоидалари, ёнғин хавфсизлиги, саноат санитария қоидалари, атроф-муҳитни муҳофаза қилишва лойиҳа талабларига шунингдек, муайян объектларнинг ўзига хос ҳусусиятларини ҳисобга олган ҳолда мазкур Қоидаларга қўшимча равишда амалдаги хавфсизлик қоидаларига ҳам амал қилиш керак.

4. Баъзи алоҳида ГТИлар учун мазкур Қоидаларга зид бўлмаган батафсил хавфсизлик қоидалари ишлаб чиқилиши мумкин.

2 - боб. Асосий қоидалар

5. ГТИларни қурилиши ва фойдаланишга қабул қилиниши лойиҳага мувофиқ амалга оширилиши керак. Лойиҳалар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ишлаб чиқилади ва экспертизадан ўтказилади.

6. Юқори жавобгарликка эга бўлган ГТИларни лойиҳалаш, қуриш, фойдаланиш фаолияти қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилиши керак.

7. ГТИлардан фойдаланувчи ёки шаҳарсозлик фаолияти соҳасида буюртмачи ташкилоти томонидан мукаммаллиги I, II, III класс бўлган ГТИлар, шунингдек мукаммаллиги III классдан паст бўлган фавқулодда вазиятларда юқори даражада хавф солувчи ГТИларининг хавфсизлик декларацияси тузилади, ушбу ҳужжат ГТИлар хавфсизлиги мезонларига мувофиқлиги тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган асосий ҳужжат ҳисобланади. ГТИ хавфсизлиги декларацияси Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекциясига (бундан буён матнда «Давсувхўжаликназорат» давлат инспекцияси деб юритилади) тасдиқлаш учун тақдим этилади.

8. Фойдаланилаётган ва қурилаётган ГТИларининг хавфсизлиги декларациялари тузилишидан олдин, техник кўрикдан ўтказилади, техник кўрик фойдаланувчи ёки шаҳарсозлик фаолияти соҳасида буюртмачи ташкилотлар томонидан ташкиллаштирилади ва бунда «Давсувхўжаликназорат» давлат инспекциясининг вакили албатта иштирок этиши лозим.

9. «Давсувхўжаликназорат» давлат инспекциясининг назорат рўйхатида мукаммаллиги I, II, III класс бўлган ГТИлар ва ундан паст бўлган белгиланган тартибга асосан киритилган ГТИлар декларацияланиши керак ва фавқулодда вазиятлар вужудга келиш эҳтимоллиги ҳолатидан келиб чиқиб амалга оширилади, ҳар бир муайян ҳолатда фойдаланиш хусусиятлари, ГТИларининг жойлашган ўрни ва класси ҳисобга олинади.

10. ГТИларнинг хавфсизлик декларацияларини ишлаб чиқиш
ва уларнинг давлат экспертизаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 16 ноябрдаги 499-сонли «Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Қарори билан тасдиқланган «Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги декларацияси
ва хавфсизлик декларациясининг давлат экспертизаси тўғрисида»ги Низомга мувофиқ амалга оширилади. (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 й., 11-сон, 66-модда).

11. ГТИлар хавфсизлиги декларациялари мундарижаси мазкур Қоидаларнинг 1-иловасида берилган.

12. Хавфсизлик декларацияси экспертизасини амалга ошириш «ГТИлари хавфсизлик декларацияларини экспертизадан ўтказиш бўйича эксперт комиссияси ишининг регламенти ва тузилиш тартиби» мазкур Қоидаларнинг 2-иловасига мувофиқ олиб борилади.

13. ГТИлари кадастрини юритиш мақсадида, ГТИларнинг сифат
ва миқдор кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда фойдаланиш ва хавфсизлик даражаси ҳар тарафлама ўрганилади ва техник ҳолати баҳоланади.

ГТИларининг кадастр маълумотлари Давлат кадастрлари ягона тизимига киритиш учун берилади.

14. Мукаммаллиги I, II, III класс, давлат мулки бўлган, шунингдек республика ва минтақалар сув хўжалиги ва энергетика тизимларига кирувчи ГТИлари кадастри «Давсувхўжаликназорат» давлат инспекцияси томонидан мукаммаллиги III классдан паст бўлган бошқа ГТИлар бўйича иншоотларнинг мансублигига қараб фойдаланувчи ташкилот томонидан юритилади.

15. ГТИларининг кадастри ва уни юритиш тартиби Ўзбекистон Республикасининг «Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил
16 ноябрдаги 499-сонли «Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш
чора-тадбирлари тўғрисидаги Қарори билан тасдиқланган «Гидротехника иншоотларининг кадастрини юритиш тартиби»га мувофиқ олиб борилади.
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами. 1999 й., 11-сон, 66-модда).

16. Мукаммаллиги I, II, III класс бўлган ГТИларини жойлаштириш, лойиҳалаштириш топшириқларини, уларни қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳаларини «Давсувхўжаликназорат» давлат инспекцияси билан албатта келишиши керак.

17. ГТИларини қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳалари Ўзбекистон Республикасининг «Экологик экспертиза тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ давлат экологик экспертизасидан ўтказилиши керак. (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 й., 5-6 сон, 144-модда).

18. «Давсувхўжаликназорат» давлат инспекцияси томонидан ГТИлари хавфсизлигини таъминлаш бўйича берилган кўрсатмалар фойдаланувчи ташкилотлар томонидан бажарилиши шарт.

19. Лойиҳаланаётган, қурилаётган ва фойдаланилаётган ГТИлар учун босим фронтини яратиш, бузилиш оқибатлари, шунингдек ҳудуднинг мумкин бўлган сув босиш зонаси чегаралари аниқланиши керак.

20. «Давсувхўжаликназорат» давлат инспекцияси назоратидаги объектларнинг авария ҳодисалари сабабларини комиссия текширувдан ўтказади. Комиссия ГТИларидан фойдаланиш даврида фойдаланувчи ташкилот ёки қурилиш даврида объектлар қурилиши бўйича пудратчи ташкилот
ва шаҳарсозлик фаолияти соҳасида буюртмачи ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, «Давсувхўжаликназорат» давлат инспекцияси иштирокида тузилади. ГТИда авария сабабларини техник текширувдан ўтказиш тартиби мазкур Қоидаларнинг 3-иловасига мувофиқ амалга оширилади.

21. Вазиятнинг миқёси ва зарарига қараб, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати авария сабабларини техник текшириш бўйича давлат комиссиясини тузиш ва ушбу комиссиянинг раисини тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.

22. Техник текширув мазкур Қоидаларнинг 4-иловасида кўрсатилган барча авария ҳолатларига тааллуқли бўлиши керак («ГТИларида аварияларни таснифлаш»).

23. «Давсувхўжаликназорат» давлат инспекцияси назорати рўйхатига кирмаган ГТИларининг авария сабабларини техник текшириш, фойдаланувчи ташкилот ходимларидан ташкил топган комиссия томонидан ҳамда «Давсувхўжаликназорат» давлат инспекцияси вакили иштирокида амалга оширилади.

24. ГТИлар консервацияси (тугатилиши) мазкур Қоидаларнинг
5-иловасига мувофиқ амалга оширилади.

25. ГТИлар ҳудуди чегарасида фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган объектларни қуриш тақиқланади. Агар бундай объектлар ушбу зоналарда жойлашган бўлса, «Давсувхўжаликназорат» давлат инспекцияси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Экология ва атроф- муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва ҳудудий ҳокимликлар билан келишган ҳолда ушбу объектларни муҳофаза қилиш ёки хавфсиз жойга кўчириш бўйича зарур чора-тадбирларни бажариш керак бўлади.

26. ГТИларда сувни муҳофаза қилиш зоналари, қирғоқбўйи минтақалари белгиланиши ва санитария муҳофазаси зоналари ташкил этилиши керак.

27. Сувни муҳофаза қилиш зоналари, қирғоқ бўйи минтақаларини белгилаш ва санитария-муҳофаза зоналарини ташкил этиш тартиби шунингдек, ушбу зоналарда хўжалик фаолияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 7 апрелдаги 174-сонли «Ўзбекистон Республикасидаги сув омборлари ва бошқа сув ҳавзалари, дарёлар, магистраль каналлар
ва коллекторларнинг шунингдек, ичимлик сув ва маиший сув таъминотининг, даволаш ва маданий-соғломлаштиришда ишлатиладиган сув манбаларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари ҳақидагиНизомни тасдиқлаш тўғрисида»ги Қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ белгиланади.

28. Дарё ва сой ўзанларида жойлашган ГТИлар ҳудудидан фойдаланиш учун хўжалик ва бошқа фаолиятни амалга ошириш «Давсувхўжаликназорат» давлат инспекцияси билан келишилиши лозим.

29. ГТИларда хавфсизлик ҳолати бўйича мониторинг юритиш табиий
ва техноген таъсирларга мувофиқлиги ўрнатилган тартибда бўлиши лозим.

30. Белгиланган тартибда тайинланган комиссия томонидан қабул қилинмаган, шунингдек лойиҳага мувофиқ қурилиши тугалланмаган ГТИларни фойдаланишга топшириш тақиқланади.

31. Қабул комиссияси имзолаган далолатнома асосида лойиҳада кўзда тутилган фақат амалдаги сигнализация қурилмалари, назорат-ўлчаш аппаратлари (бундан буён матнда НЎА деб юритилади), назорат-ўлчаш ускуналари (бундан буён матнда НЎУ деб юритилади), алоқа ва ёритиш воситаларидан фойдаланиш режими комплекс синовдан ўтган ГТИлари фойдаланишида рухсат этилади.

32. ГТИлар комплекси таркибига кирувчи иншоотлардан фойдаланиш фойдаланувчи ташкилот раҳбарияти томонидан тасдиқланган йўриқнома талабларига, технологик ускуналар эса ишлаб чиқарувчининг йўриқномасига мувофиқамалга оширилиши керак.

ГТИлар комплекси таркибига кирувчи иншоотлардан фойдаланиш объектлари йўриқномасини тузиш тўғрисида кўрсатмалар мазкур Қоидаларнинг 6-иловасига мувофиқ тузилади.

33. ГТИлардан фойдаланиш йўриқномаси камида 3 йилда 1 марта кўриб чиқилиши лозим.

ГТИлардан фойдаланиш шартлари ёки ҳолатлари ўзгарган ҳолларда, тегишли қўшимчалар қўлланмага киритилиши зарур ва бу маълумотлар, қўлланмани билиши керак бўлган ишчи ва ходимларга етказилиши зарур
ва бу ҳақда фармойишлар журналига қайд этилиши шарт.

34. Хизмат кўрсатувчи ходимлар учун хавф туғдириши мумкин бўлган ГТИлардан фойдаланиш, ташкилотнинг техник раҳбари томонидан тасдиқланган йўриқнома асосида амалга оширилади. Хавф туғдирувчи ГТИлар рўйхати ташкилот раҳбари томонидан аниқланади.

35. Аварияларни бартараф этиш чора-тадбирларини амалга ошириш учун зарур бўлган алоқа воситалари, техник ва авария захира материаллари керакли миқдор ва номенклатура бўйича лойиҳада аниқланган жойларда жойлаштирилиши керак.

36. Йилнинг ҳар қандай вақтида барча ГТИларига транспорт воситалари ва механизмларни ишончли кириб бориши таъминланиши зарур. Кириш йўлининг қатнов қисми конструкцияси ва кенглиги лойиҳа билан аниқланади. Кириш йўллари яхши ва соз ҳолда сақланиши лозим. Кириш йўли чизмаси, одамлар ва транспорт ҳаракати учун олдиндан белгиланиши ва ушбу ҳудуддаги ишлар учун жалб этилган барча автотранпорт ҳайдовчилари эътиборига етказилиши керак.

37. ГТИлар ҳудудига бегона автотранспорт воситаларининг кириши тақиқланади. Бошлиқ ёки ваколатли шахсларнинг рухсати билангина ГТИлар ҳудудига автотранспорт воситаларининг киришига ҳамда одамларнинг ҳаракатланишига йўл қўйилади.

38. ГТИлардан фойдаланувчи ташкилотлар мансабдор шахслари
ва мутахассислари, мазкур Қоидалар талабларини ўзларининг мансаб мажбуриятлари даражасида билишлари керак.

39. ГТИлардан фойдаланиш билан шуғулланувчи бўлинмаларнинг ташкилий тузилмаси ва штат бирлиги лойиҳага мувофиқ, ташкилот раҳбари томонидан белгиланади, ўрнатилган тартибда келишилади ва тасдиқланади.

40. ГТИлар ва бошқа объектлардан фойдаланиш билан шуғулланадиган ишлаб чиқариш бўлинмаларининг фаолияти ташкилот бошлиғи ва техник раҳбари томонидан тасдиқланган низом ва ГТИлардан фойдаланиш йўриқномасига мувофиқ тартибга солинади.

41. Шаҳарсозлик фаолияти соҳасида буюртмачи, объектлар қурилиши бўйича пудратчи ёки фойдаланувчи ташкилотлар ГТИлардан хавфсиз фойдаланишни ташкил этишлари ва белгиланган меъёрлар ва қоидаларга мувофиқ малакали мутахассис ва ишчилар билан таъминлашлари шарт.

ГТИлардан хавфсиз фойдаланиш учун масъул бўлган техник раҳбар, гидротехника соҳасида олий маълумотли мутахассислар орасидан тайинланади.

ГТИлардан фойдаланиш бўйича бўлинмалар мутахассислари тегишли участкаларда иш олиб бориши ва ускуналар билан ишлаш ёки улардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлиш учун олий ёки ўрта-махсус маълумотга, иш тажрибасига эга бўлишлари ва ўқув курсларини ўтаган бўлишлари керак.

42. ГТИлардан фойдаланувчи мутахассисларнинг қоида, меъёр
ва йўриқномалар бўйича билимлари «Давсувхўжаликназорат» давлат инспекцияси иштирокидаги комиссия томонидан, уч йилда камида бир марта текширувдан ўтказилади.

ГТИлардан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ ишчилар меҳнат хавфсизлиги бўйича такрорий йўл-йўриқдан ҳар олти ойда камида бир марта, ва тегишли касблар бўйича йўриқномалар билимидан йилига камида бир марта текширувлардан ўтишлари лозим.

Текширув натижалари бўйича баённома тузилиб, йўриқнома журнали
ва ишчининг шахсий карточкасига имзо қўйдирган ҳолда ёзиб қўйилади

43. Ҳар бир ходим, ГТИни техник ҳолатига таъсир кўрсатадиган
ёки техник жиҳозларнинг нотўғри ишлаши ёки НЎА кўрсаткичлари бузилишлари, фуқаролар ҳаёти ва атроф-муҳитга таъсири, хавф туғдириши мумкинлигини аниқлаган ҳолда тезкорлик билан бевосита бошлиғига ёки юқори турувчи раҳбарга етказиши ва ўзининг мансаб йўриқномасига мувофиқ аниқланган носозликларни бартараф этиш чораларини кўриши зарур.

44. Мутахассис ва ишчилар гидромеханик ускуналар, юк кўтариш кранлари ва бошқа кўтариш иншоотлари, босимли ускуналар, электр қурилмаларидан фойдаланиш билан боғлиқ ва бошқа ихтисослаштирилган ишларини бажариш учун махсус тайёргарликдан ўтишлари лозим ва тегишли низом талабларига мувофиқ ишлашга йўл қўйилади.

45. Қурилиш-монтаж ишларини бажариш ва ГТИлардан фойдаланишда амалдаги норма ва қоида талабларига риоя қилиниши лозим.

46. Ташкилотда барча техник воситалар ва ускуналарнинг рўйхати техник раҳбар томонидан тасдиқланган бўлиши керак, уларни таъмирлаш ишлари рухсатнома-наряди бериш асосида амалга оширилиши лозим.

47. ГТИларни, тармоқ ва асбоб-ускуналарни капитал, ўрта ва жорий таъмирлаш ишлари ҳар йили техник раҳбар томонидан тасдиқланадиган режалаштирилган таъмирлаш графиги орқали амалга оширилади.

48. ГТИлардан фойдаланиш барча зарур қурилиш машиналари, механизмлари, транспорт воситалари, кузатув мосламалари ва материаллари ёрдамида амалга оширилиши керак.

ГТИлардан фойдаланиш уларнинг хавфсизлиги ҳолатини ва ишончли ишлашини, шунингдек технологик асбоб-ускуналарни узлуксиз ишлаши
ва тежамкорлигини таъминлаш зарур.

49. Авария-тиклаш ишлари авария содир бўлганида имкон қадар тез амалга оширилади, одамлар ҳаётига ва катта моддий зиённи келиб чиқишига таҳдид соладиган носозликлар зудлик билан бартараф этилади.

50. ГТИлардан фойдаланувчи ташкилот фавқулодда вазиятларда ҳаракатлар режаси (бундан буён матнда ФВҲР деб юритилади)ни тузиш
ва тасдиқланишини таъминлаши шарт. ФВҲР мазкур Қоидаларнинг
7-иловасига мувофиқ тайёрланади.

ФВҲР «Давсувхўжаликназорат» давлат инспекциясининг ҳудудий инспекторлари, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий органлари
ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан келишилади.

51. ФВҲР ГТИлардан фойланиш ташкилотининг техник раҳбари томонидан тайёрланади ва тасдиқланади. ГТИларида ўзгаришлар юзага келиши билан уч кун муддат ичида ФВҲРга зарурий ўзгартиришлар киритилиб, манфаатдор ташкилотлар билан келишилган ва имзо қўйдирилган ҳолда тегишли мансабдор шахсларга етказилиши лозим.

52. Фавқулодда вазиятлар юзага келиши мумкин бўлган ҳолларда
ва уларни бартараф этиш жараёнида шахсан иштирок этиши ва ҳаракат қилиш тартиби бўйича мутахассисларни ўқитишни ташкилотнинг техник раҳбари амалга оширади, ишчиларни эса тегишли бўлинма бошлиғи ўқитади.

Ишчи ва мутахассисларни ўқитиш ўрнатилган тартибда рўйхатга олиш
ва уларнинг шахсий карточкасига тегишли белги қўйиш ва имзолатиш йўли билан ҳар йили амалга оширилади. Билим даражаси ҳар йили текшириб борилади.

53. ФВҲРга мувофиқ аттестациядан ўтмаган ходимларни ишга олинишига йўл қўйилмайди.

54. ГТИларда ходимлар учун кўринарли жойда ФВҲР, диспетчерлар хонасида эса фавқулодда вазиятларда хабардор қилиш тартиби ўрнатилиши керак.

55. Ишчи ходимлар томонидан ФВҲРни амалга ошириш бўйича ўқув машғулотлари ГТИлардан фойдаланувчи ташкилот раҳбари томонидан ҳар йили тасдиқланган жадвалга мувофиқ белгиланган муддатда амалга оширилади.

3-боб. ГТИдан фойдаланишдазарур бўладиган

ҳужжатлар

56. Ҳар бир тузилма (бўлинма, участка)да мутахассислар орасидан техник ҳужжатларни қабул қилиш ва сақлаш учун масъул бўлган ходим тайинланиши лозим, ҳужжатларни сақлаш учун хона (шкафлар) ажратилиши, сақланган
ва берилган ҳужжатларнинг ҳисобини олиб бориш бўйича журнал юритилиши лозим.

57. Лойиҳа, ижроия қурилиш ҳужжатлари ва иншоотларнинг аввалги йиллар ҳолатини назорат қилиш материалларини сақлаш жойи ва тартиби корхонанинг махсус буйруғи билан белгиланади. Ҳужжатлар махсус ҳисобга олиш журналида қайд этилиб, унда ушбу ҳужжатларни доимий сақлаш жойи
ва уларнинг архив рақамлари кўрсатиб олиб борилиши лозим.

58. Техник ҳужжатларни қабул қилиш ва сақлаш бўйича масъул ходим ўзгарганида барча мавжуд ҳужжатлар инвентаризациядан ўтказилиши керак. ГТИлардан фойдаланиш учун зарур бўлган техник ҳужжатларни қабул қилиш ва топшириш комиссия томонидан амалга оширилади ва ташкилотнинг техник раҳбари томонидан тасдиқланган далолатнома билан расмийлаштирилади.

59. ГТИ ва асбоб-ускуналар нормал ишлашини таъминлаш учун қуйидаги асосий ҳужжатлар талаб қилинади:

а) Лойиҳа ва қурилиш ҳужжатлари:

ГТИларни қурилиши учун ер танлаш ва ажратиш бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти ёки Ҳукумат қарори;

тасдиқланган лойиҳа ёки ишчи лойиҳага барча ўзгартиш ва қўшимчалар, лойиҳа экспертизаси материаллари билан;

ГТИлар ва бошқа объектларни қуриш ёки реконструкция қилиш учун ишчи ҳужжатлар;

фойдаланишга топширилган объектлар ва ГТИларнинг ижро этувчи қурилиш ҳужжатлари;

сув ҳисоблагич воситалари, пьезометрлар, шелемерлар, маркалар,
ва реперларни ўрнатиш учун қабул қилинган ижро далолатномалари;

лойиҳалар, ишчи ҳужжатлар ва бошқа мақсадлар учун олиб борилган муҳандислик тадқиқотлари ҳисоботлари;

илмий – тадқиқот ишлари тўғрисидаги ҳисоботлар;

ГТИни фойдаланишга қабул қилиш бўйича давлат ва ишчи қабул қилиш комиссиясининг далолатномаси;

ўрнатилган ускуналардан фойдаланиш учун паспорт ва завод йўриқномалари;

лойиҳа таркибида ишлаб чиқилган ГТИдан фойдаланиш қоидалари;

қурилиш даврида ГТИ хавфсизлигибўйича мониторинг натижалари;

давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси;

ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат.

б) Фойдаланувчи ташкилот томонидан тузилган ҳужжатлар:

объектнинг хавфсизлик декларацияси;

ГТИнинг кадастри, техник паспортлари, иншоотлар билан содир бўлган барча ўзгаришлар ва қўшимчалар, шунингдек ГТИларни капитал таъмирлаш
ва реконструкция қилиш тўғрисидаги маълумотлар;

ГТИ хавфсизлиги мониторингини юритиш тартиби тўғрисида йўриқнома;

ГТИ объектларидан фойдаланиш бўйича йўриқномалар;

мутахассисларнинг амалдаги лавозим йўриқномалари;

меҳнат-муҳофазаси бўйича йўриқнома;

асбоб-ускуналар, бинолар ва ГТИлардан фойдаланиш бўйича йўриқнома;

саноат санитария ва ёнғинга қарши хавфсизлик йўриқномалари;

фойдаланиш ходимларининг билимини текшириш, йўриқномада ўтказиш ва ўқитиш бўйича материаллар;

фавқулодда вазиятларда хабар бериш тартиби;

фавқулодда вазиятларда ҳаракатлар режаси;

ГТИларнинг хавфсизлик мезонлари (назоратдаги кўрсаткичлар), «Давсувхўжаликназорат» давлат инспекцияси билан биргаликда;

ГТИлар объектларининг вазият режаси;

ГТИлар фаолиятининг йиллик графиги (сув омборлари учун иш режими, сувдан фойдаланиш режалари ва бошқалар);

НЎА (НЎУ) ижро этувчи кесма чизиғи бўйича лойиҳа ва амалий депрессия эгри чизиғи ҳолати билан;

тўғонлар, дамбалар ўқи, коллектор, каналлар трассаси бўйлаб кўндаланг кесимининг лойиҳадаги ва амалдаги белгилари;

ўзанларни ювилиши ва лойқалиги, қирғоқларни қайта ишлаш ва сув ости чўкиндилари бўйича охирги кузатув натижалари;

ГТИлар ва уларнинг алоҳида элементлари учун натура кузатиш графиклари ва журналлари;

таъмирлаш-тиклаш ишлари, режали-огоҳлантириш графиги;

фойдаланиш ходимлари томонидан бажарилган ёпиқ ишлар далолатномалари;

ГТИларининг ҳолати тўғрисидаги йиллик ҳисоботлари;

ёнғин ўчириш тезкор режаси.

в)Инспекторлик ва назорат қилувчи органлар учун ҳужжатлар:

ГТИларидан фойдаланиш ёки қуриш ҳуқуқини берувчи лицензия (лицензиялаш фаолияти ҳолларида);

ГТИнинг комиссия текшируви далолатномалари, инспекторлик
ва назорат қилувчи органларнинг кўрсатмалар ва далолатномалари, муаллифлик назорат журнали;

марказлаштирилган текширувлар ва ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан бажарилган ГТИларнинг техник ҳолатини баҳолаш бўйича хулосалар;

ГТИ ва асбоб-ускуналарининг ишдан чиқиши ва бўлиб ўтган авариялар тўғрисидаги далолатномалар, уларнинг сабабларини текшириш материаллари;

ГТИларнинг хавфсизлиги декларациялари бўйича давлат экспертизаси хулосалари;

ГТИларни қуриш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ ташкилотларнинг буйруқ ва фармойишлари;

лойиҳа ва ижро қурилиш ҳужжатлари, шунингдек муаллифлик
ва геотехник назорат ҳужжатлари, ГТИларининг инструментал кузатиш материаллари фойдаланувчи ташкилот архивида ГТИларни консервациялаш ёки тугатилишига қадар сақланиши керак;

сув объектларининг муҳофаза қилиш зонаси ва қирғоқ бўйи минтақаларини белгилаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ёки вилоят ҳокимининг қарорлари.

4-боб. ГТИларнинг умумий хавфсизлик талаблари

60. ГТИларнинг конструкцияси, ўлчами ва жойлашиш ўрни лойиҳага мувофиқ бўлиши керак. Лойиҳа қарорига киритилган барча ўзгартишлар бош лойиҳачи томонидан тасдиқланиши ва келишилиши шарт.

61. ГТИлардан фойдаланишда техник фойдаланиш қоидаларига мувофиқ қатъий амал қилиш ва бажариш шарт.

62. ГТИларнинг хавфсиз ишлашини таъминлаш учун қуйидагилар талаб этилади:

ГТИнинг фойдаланиш қоидаларига мувофиқ, ГТИнинг юқори
ва қуйи бьефларидаги сув сатҳи белгиларини мунтазам мониторинги олиб борилиши;

лойиҳа томонидан белгилаб қўйилган ГТИларда сув сатҳи белгисини сақлаб қолиниши, ГТИнинг юқори бьефида лойқа босишига, қуйи бьефида ювилишига, коллекторлар ва каналлар ўзанларини лойқа босишига йўл қўймаслик, тўсиқсиз нормал сув ўтказиш;

ўз вақтида, сув ўтказиш иншоотларининг оралиқларини чиқиндилардан тозалаш, уларга бегона сузиб ўтувчи жисмлар тушиши олдини олиш;

сув объектларида ўзан тозалаш ишлари амалга оширилиши натижасида ГТИлар ҳамда бошқа муҳандислик иншоотлари хавфсизлигига таҳдид аниқланганда, уни бартараф этиш мақсадида, зудлик билан Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий органларига хабар бериш;

натура кузатувларининг мунтазам равишда юритилишини таъминлаш
ва уларнинг натижаларини ўз вақтида таҳлил қилиш, зарур ҳолларда лойиҳа
ва илмий ташкилот мутахассисларини жалб қилиш;

лойиҳада кўзда тутилган сув таъминоти тармоғи узунлиги бўйлаб
ва ГТИ орқали маиший ва тошқин сувлар сарфларини камайтиришга қаратилган ГТИнинг сув ўтказиш қобилятини таъминлаш;

63. Каналлар ва коллекторлар трассасига техник хизмат кўрсатиш учун ГТИлар ҳудуди қулай бўлиши керак. Автойўллар ва йўлаклар трассасига йилнинг ҳар қандай вақтида ўтиш ҳолати сақланиши керак.

64. ГТИлардан фойдаланиш жараёнида ҳосил бўлган чиқиндилар вақтинча махсус жойларда сақланиши зарур, улар белгиланган тартибда йўқ қилинади ёки чиқиндихоналарга олиб кетилади.

65. Ҳар йили қуйидагилар тузилиши ва тасдиқланиши лозим:

ГТИларнинг иш режаси, сувдан фойдаланиш режаси ва сув омборининг иш режими ҳамда амалдаги техник ҳолати ҳисобга олинган ҳолда Ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари, Ирригация тизими бошқармалари ва «Давсувхўжаликназорат» давлат инспекцияси вакиллари билан келишилади (вегетация мавсумидан олдин);

ГТИларни ва ускуналарни таъмирлашнинг режали-огоҳлантириш графиги (йил бошида);

ГТИлар ҳолатини натурада кузатиш графиги;

66. ГТИлар ҳолатининг мунтазам равишда назорати амалга оширилиши
ва белгиланган кўрсатгичларга риоя қилиниши лозим, фойдаланиш ГТИларининг лойиҳада белгиланган хавфсизлик мезонлари, шунингдек ГТИларнинг иш режимида юзага келадиган бузилишларни бартараф этишда таъмирлаш ишлари ва тадбирларини ўз вақтида бажариш.

67. ГТИлардан фойдаланишда норматив ҳужжатларда назарда тутилган зарур заҳира материаллари, асбоблар, инвентарлар мавжуд бўлиши лозим.

68. ГТИлар атрофида портлатиш ишларини ўтказиш имконияти
ва шартлари лойиҳа томонидан белгиланади, портлатиш ташкилотнинг техник раҳбари билан келишади. Портлатиш ишлари мавжуд меъёр талабларига мувофиқ амалга оширилиши керак. Жами портловчи моддалар массаси
ва алоҳида секинлашиш босқичлари мазкур ГТИлар учун маълум бир рухсат этилган зилзила юклари асосида ҳисоблаш йўли билан аниқланади.

69. Тўсувчи дамбаларда, тўғонларда, каналларда, дренажларда, туннелларда пикет бўйича иншоотнинг узунлигида, шунингдек ер ости ёки сув остидаги махфий алоқа ва коммуникациялар билан кесишадиган жойларида (кабеллар, сув қувурлари ва бошқалар) белгиловчи белгилар бўлиши лозим.

70. Тозаланмаган оқова ва бошқа сувларни сув манбаларига ташлаш, шунингдек лойиҳа ҳужжатларида кўзда тутилмаган ГТИнинг жойлашган ҳудудида сақлаш тақиқланади.

71. ГТИлар ҳудудларига кирадиган жойларда «Кириш тақиқланади» деб номланган огоҳлантириш белгиси бўлиши керак.

72. ГТИлар чегарасига кириш йўлаклари ва ўтиш жойларида «Бегона шахслар учун кириш ва ўтиш тақиқланади!» деб номланган хавфсизлик белгилари осиб қўйилиши лозим.

73. ГТИ акваториясида жойлашган яқин ҳудудларда чўмилиш тақиқланади.

74. Канал ва тўғон дамбаларидан фойдаланишида дамба қиялиқларининг қуйи ва юқори қисмларида карьерлар ташкил этиш ва котлованлардан тупроқ, қум-шағал қазиб олинишига рухсат этилмайди. Ушбу ҳудудлардаги тупроқни ишлатиш фақат зарурий асосланган ҳолда амалга оширилади.

75. ГТИнинг юқори ва қуйи бьефларида сантиметр бўлинмаси ёки сув сатҳини кузатиш учун бошқа сув ҳисоблагичи бўлмаган деформацияланмаган материалнинг сув ўлчагичли рейкаси кузатув учун қулай жойда ўрнатилиши керак. Нул рейка таянч реперига уланиши лозим. Сув даражаси кўрсаткичи критик сув сатҳ белгиси билан белгиланиши керак. Рейка мустақил равишда масофадан бошқариладиган дистанцион мосламаларнинг ўқилишини тўғрилаш ва вақти-вақти билан текшириш имконияти учун мавжудлигига қарамасдан, сув сатҳини назорат қилиш учун ўрнатилиши керак.

76. Сувни ростловчи затвор ва механизмлар ҳамда электротехник жиҳозлари доимо ишчи ҳолатда бўлиши керак.

77. Капитал таъмир ва монтаж ишларидан сўнг гидромеханик ускуналардан фойдаланишни бошлашдан олдин далолатнома тузиш орқали мустаҳкамлик ва зичлиги синовидан ўтказилиши керак.

Лойиҳада синов тартиб-қоидаси белгиланмаган ҳолларда, синовларни амалдаги шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, қурилиш меъёрлари
ва қоидалари талабларига мувофиқ олиб борилиши керак.

78. ГТИларнинг гидромеханик қурилмалари, электротехника ускуналари
ва электр қурилмалари амалдаги қоидалар талабларига жавоб бериши
ва амалдаги тартибга солиш ҳужжатларга, техника хавфсизлик қоидаларига мувофиқ фойдаланиши керак.

79. Туннелларнинг шамоллатиш қурилмалари ва тўғоннинг сув чиқариш галереялари ишчи ҳолатда бўлиши керак.

80. Гидромеханик ускуналар бузилган ҳолларда, таъмирлашни олиб бориш учун сув ўтказиш оралиқлар (тешиклар)ида шандорали тирқиш (паза) ёки авария-таъмир затворлари бўлиши керак.

81. ГТИни фойдаланиш жараёнида шандораларни ўрнатиш ишлари хавфсиз бажарилишини таъминлайдиган ёки бошқа қулай жойларда амалга оширилади.

82. Хизмат кўпригига кириш эшиклари қулфланган ёки девор эшиклари билан қопланган бўлиши керак. Бегона шахсларнинг кўприклардан рухсатсиз кириш имконияти чекланиши керак.

83. Таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун йилнинг ҳар қандай вақтида шандора ва таъмирлаш материалларини етказиб бериш учун зарур шарт-шароитлар яратилиши керак.

Ускуналар ва таъмирлаш материалларини сақлаш жойлари, улардан фойдаланиш ва таъминлаш учун масъул шахслар йўриқнома билан белгиланади.

84. Юқори бьеф сув сатҳидан камида 0,5 м баландликдаги ҳар бир сув чиқариш тешикларини ёпиш учун ГТИда авария заҳира шандоралари белгиланган миқдорида сақланиши керак.

85. Ишлаб чиқаришда лойиҳадан четлаб ўтилган яроқсиз шандоралар ГТИларда ўрнатилишига йўл қўйилмайди.

86. ГТИларни текшириш ва таъмирлаш техника хавфсизлик қоидалари талабларига мувофиқ, рухсат этиладиган наряд бўйича амалга оширилади.

87. Сув чиқариш иншоотларини тозалаш ишлари масъул раҳбар иштирокида амалга оширилиши керак.

88. Нуқсон ва бузилган жойларни аниқлаш учун, ГТИлар йилига икки марта (баҳор ва кузда) умумий техник текширувдан ўтказилиши лозим. Режали текширувлардан ташқари, ГТИларни фавқулодда ҳодисалар ёки авариялардан сўнг навбатдан ташқари текширувлари ўтказилиши лозим. Аниқланган бузилишлар бартараф этилиши лозим. Текширувлар натижаларига кўра махсус далолатномалар расмийлаштирилади.

89. Тошқин мавсуми бошланишидан бир ой олдин кечиктирмасдан, ташкилотда тошқинга қарши комиссия ташкил этилади ва сув тошқинларини хавфсиз қабул қилиш ва ўтказиш чора-тадбирлари режаси ишлаб чиқилади. Режа гидрометеорология хизмати томонидан тақдим этилган сел оқибатлари маълумотлари асосида ишлаб чиқилади. Режада юқори сув оқими, дастлабки сарф-харажатлар, сув тошқинини бетолофат ўтказиб юбориш чоралари кўзда тутилган бўлиши керак.

Тошқинга қарши комиссия ташкилотнинг техник раҳбари томонидан тасдиқланган ҳужжат асосида сув тошқинларини қабул қилиш ва ўтказиб юбориш учун объектларнинг тайёргарлиги тўғрисида далолатнома тузади.

90. Барча мутахассислар ва фойдаланиш ишчи-ходимлари чора-тадбирлар режасида қайд этилган сув тошқинларини қабул қилиш ва ўтказиб юбориш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган ишларни амалга оширишга ўргатилиши ва ўқитилиши керак.

91. Сув тошқинлари даврида сув сатҳини ва тошқин сувларини сув ўтказиш иншоотлари орқали ўтишини ва дамбалар техник ҳолатини куну-тун назорати ўрнатилади. Бундан ташқари, ушбу давр учун муҳандислик ва техник ходимларнинг навбатчилиги ташкил этилади.

92. Чуқурликларни қайиқда туриб ўлчаш, техник воситалари (эхолот) ёрдамида, таркиби икки кишидан кам бўлмаган, қутқарув жилетини кийган гуруҳ аъзолари билан ўтказилади. Чуқурликларни қўлда ўлчашда массаси 10 кг гача бўлган лотдан фойдаланган ҳолда амалга оширишга рухсат берилади.

Чуқурликларни лот билан ўлчашда қуйидагилар: қайиқ четига (бортига) ёки ўриндиғига тик туриб ва бортдан пастга эгилиб ўлчаш, лот боғланадиган арқонни қўлга ўраш тақиқланади.

93. ГТИларда мавжуд бўлган сузиш воситалари соз ҳолатда бўлиши
ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Кичик ҳажмли кемаларни назорат қилиш инспекциясида рўйхатдан ўтказилган бўлиши лозим, уларда юк кўтариш қобилияти кўрсатилиши ва борт ичида қутқарув воситалари (қутқариш чамбараклари ёки пуффаклар, канопли арқон) ва сувни чиқариб ташлаш воситалари бўлиши керак.

94. Фақат махсус ўқитилган одамларга сузиш ускуналаридан фойдаланишларига рухсат этилади.

5-боб. Махсус ускуналар билан жиҳозланган ГТИлар учун

хавфсизлик талаблари

95. Гидроэлектрстанция (бундан буён матнда ГЭС деб юритилади)нинг, насос станцияларининг, сузувчи насос станциялари ва земснарядларнинг гидротехника қисмлари махсус қурилмалар билан ГТИлар сирасига киради.

96. Ҳар бир насос стациясининг двигатель конструкцияларида кўрсатилган подшипникларни ва электрдвигателлар статор симларининг ҳарорати ва босим кўрсаткичини назорат қилиш учун манометр, вакуумметр (қўйилишга эга эмас насослар учун), термометрлар ёки термосигналлар бўлиши керак.

Агрегатлар (асосий ва ёрдамчи), затворлар ва қопқоқлар қурилмалари бўялган, рақамланган бўлиши ва қувурлар йўналишидаги стрелкалар сув айланиш оқимининг ҳамда штурваллар айланиш йўналишини, шунингдек қуйи ва юқори бьефда назорат қилиш учун сув ўлчаш ускуналари ва қурилмалари ҳамда тўқмоқлар ёки бошқа назорат органлари (қопқоқлар, затворлар ва ҳоказо) кўрсатилиши керак.

97. Насос агрегатларини ишга тушириш ва тўхтатиш ҳамда ўтиш жараёнлари билан насос станцияларига туташган иншоотларнинг ишлаш технологияси ҳисобга олинган ҳолда, лойиҳа йўриқномаси ва улардан фойдаланиш кўрсатмаларига мувофиқ амалга оширилиши керак.

98. Машина ва қурилмаларнинг барча ҳаракатлантирувчи қисмлари муҳофазаланган бўлиши керак. Олиб ташланган ва яроқсиз механизмларнинг ишлаши ҳамда ишчи механизмлари бўйича ҳар қандай операциялар ишлаб чиқишда тақиқланади.

Қурилмаларнинг ишлаши пайтида ҳимоя воситаларини олиб ташлаш, таъмирлаш ва қўлда ҳаракатланадиган қисмларни тўхтатиш тақиқланади.

99. Автоматик режим тизимида ишламайдиган, хизмат кўрсатиш ходимлари назорати остида, уларга хизмат кўрсатишга рухсатга эга бўлмаган насос станцияларини назоратсиз қолдириш тақиқланади.

100. Автоматик тизимда ишлайдиган насосларни текширишнинг даврийлиги фойдаланиш йўриқномаси билан белгиланади.

101. Насос станциясида олдиндан белгиланган иш режими, мавжуд камчилик ва авариялар ҳамда барча шовқинлар ҳақида станция катта навбатчиси бошлиқни ёки диспетчерни хабардор қилиши керак.

102. Насос агрегатларини ишлатганда, фойдаланиш йўриқномаси талабларига риоя қилиниши керак.

103. Насос станцияларининг электр ўзатиш линияларини таъмирлашда ажратиш ва ишга тушириш қурилмаларида «Қўшманг, одамлар ишлаяпти»
деб номланган огоҳлантирувчи плакатлар осилган бўлиши керак.

104. Насос станцияларига хизмат кўрсатиш махсус ўқитилган шахслар томонидан амалга оширилади, улар станция ускуналари ишлашини текширишга мажбурдирлар, махсус журналларда уларнинг ташрифлари ва изоҳ-фикрлари белгилаб қўйилади.

105. Сузувчи насос станциясининг (земснаряд) сувга тушиши ташкилотнинг техник раҳбари томонидан тасдиқланган лойиҳага мувофиқ амалга оширилиши керак.

106. Ўрнатиш майдончасида сузувчи насос станцияси (земснаряд) маҳкам бириктириб қўйилган бўлиши керак ва уни ишлатилишини таъминлаш учун бўлинма билан икки томонлама симли ёки радио алоқаси бўлиши керак.

107. Сузувчи насос станцияси (земснаряд) ва қирғоқ орасидаги алоқа махсус хизмат кўприги орқали амалга оширилиши керак. Кўприк бўлмаса, сузиш воситаларига эга бўлиши керак.

108. Сузувчи насос станцияси понтонлари (земснаряд) оқим пайдо бўлганда авария товуши ва ёруғлик сигналига эга бўлиши керак.

Понтон креномер (оғиш, қийшайишни ўлчайдиган асбоб) билан жиҳозланган бўлиши керак.

Понтон оғиши насос агрегатларининг паспортларида кўрсатилган оғиш миқдоридан ошиб кетмаслиги керак (земснаряд). Оқимнинг ва оғишнинг кучайишини тезда йўқ қилиш керак бўлади.

109. Хизматчи ходимлар қутқарув кийим (жилет)лари билан таъминланиши керак ва насос станциясида (земснаряд) иккитадан кам бўлмаган қутқарув кийимлари бўлиши лозим.

110. Сузувчи насос станциялари понтонлари (земснаряд) камида уч йилда бир марта текширилиши керак ва зарур бўлганда уларни таъмирлаш ва бўяш ишлари бажарилиши керак.

111. Насос станциясида материаллар, диаметрлари, узунлиги, қувурлар жойлашган чуқурлиги, тармоқ объектларининг жойлашган жойи (пикет), қурилма, ростловчи ва ҳимоя арматуралари, трассалар айланиш бурчаклари, бошқа ер ости тармоқлари билан кесишувлар ҳамда барча ижро этувчи қурилиш ҳужжатлари кўрсатилиши керак бўлган режа-схема бўлиши керак.

112. Насос станцияларининг қувур линияларини ва ГЭСларни ер ости қистирмалар (прокладка)ини ишлатиш жараёнида қуйидаги ҳолларда кузатиш:

қувурларнинг чўкиши ва ўзгариши (деформация) ҳамда таянч қурилмаларининг ҳолати;

қобиқнинг ҳолати (изоляция ёки коррозияга қарши қоплама);

чоклар, бўғинлар, гардишли (фланцевый) уланишларни зичлач;

узатгичлар, қувурлар арматуралари, вакуумли сўриш клапанлари
ва бошқаларни ҳолати ва ишлаши.

113. Ер ости сув ўтказгич қувурларидаги бузилишларни аниқлаш учун:

сув ўтказгич қувури ва унга яқин жойда тупроқ чўкиши;

қувур трассасига бевосита яқин бўлган одатда қуруқ кювет (ариқча)
ва зовурларда сув пайдо бўлиши;

тармоқнинг қўшни участкаларида ўрнатилган манометрлардаги босим фарқи устидан тизимли кузатувлар ўтказилиши керак.

114. ГТИлар сув қувурларининг ҳолатини кузатиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш, фойдаланиш йўриқномаларида белгиланган муддатларда амалга оширилиши керак.

115. Лойқа сувларни ҳайдовчи (пульповод)лар трассаси бўйлаб узатгичлар ҳамда қўзғалмас таянчлар ҳолатини кузатиб бориш, зарурат бўлса, уларни таъмирлаш лозим бўлади.

116. Ҳар чоракда, камида бир марта қувур линиялари арматуралари, зарбаларга қарши воситалар ва тескари клапанлар кўрикдан ўтказилиши керак. Кўрик натижалари масъул шахслар рўйхати билан махсус журналда акс эттирилиши керак.

117. Деворининг қалинлиги емирилишга учраган қувур линиялари қисмлари алмаштирилиши лозим. Деворларнинг емирилиш қалинлиги ГТИнинг хавфсизлик мезонлари билан тартибга солинади.

118. Қурилма арматуралари ва зарбаларга қарши воситалардан фойдаланиш лойиҳага ва маҳаллий фойдаланиш йўриқномасига мувофиқ амалга оширилиши керак.

119. Қувурлар ва арматураларни босим остида таъмирлаш билан боғлиқ ишларни бажариш (пайвандлаш, бурғулаш ва ҳ.к.) тақиқланади.

120. Металл ва темир-бетон сув ўтказгичларини сув оқимларидан коррозияга қарши назорат қилиш лойиҳада кўрсатилган усул
ва муддатларда амалга оширилиши керак.

Агарда электрокоррозия аниқланса, лойиҳа ва ихтисослаштирилган ташкилот билан биргаликда қувурларни ҳимоя қилиш ва ҳимоя тадбирларини қисқа муддатда бажариш учун техник ечимларни олиш керак бўлади.

121. Барча аниқланган камчиликлар ва уларни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар ГТИнинг текширишлар журналида қайд этилиши керак.

122. Насос станцияси ва унинг бошқа иншоотларини, шунингдек ГЭСнинг гидротехник қисмини ишлатиш учун масъул шахслар станция бошлиғи томонидан тайинланади.

123. Фойдаланишдан аввал, ГЭС ва насос станцияларининг босимли сув қувурлари ва қурилмалари капитал таъмирдан ўтказилганидан сўнг, амалдаги шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, қурилиш меъёрлари ва қоидалари талабларига мувофиқ синовдан ўтказилиши керак.

6-боб. ГТИнинг электр таъминоти, алоқа, сигнализация

ва ёритиш тизимларига талаблар

124. Сув тошқинларини ва сув ресурсларининг сезиларли миқдорини тартибга солишда жалб қилинган йирик ГТИлар (тўғонлар, гидроузеллар)
стационаридан ташқари дизель электр энергиясидан иборат автоном (авария) электр таъминотига эга бўлиши керак.

125. ГТИлар техник алоқа воситалари ва сигнал тизимлари билан жиҳозланган бўлиши керак, улар сувни тақсимлаш жараёнлари бошқарувини, назоратини ва уларнинг хавфсизлигини таъминлайди.

126. ГТИлардаги алоқа ва сигнал тизимларининг ҳолати барча шароитларда фавқулодда вазиятлар тўғрисида тезкор хабар ва огоҳлантириш имкониятини таъминлаши керак.

127. Куну-тун хизматни талаб қилувчи ГТИларнинг барча сувни ростловчи иншоотларида стационар электр ёритгичлари бўлиши керак.

128. Ёруғлик тармоқларида 220 В дан ошмайдиган чизиқли кучланиш билан хавфсиз ҳолатда қўйилган нейтрал электр тизими ишлаши керак. Баъзи ҳолларда 380 В кучланишли ДКСТ лампалари қўлланилганда рухсат этилади. Ер остида ишлов бериш, туннеллар, галерея ва намлиги юқори бўлган бошқа жойларда 36 вольтдан кўп бўлмаслиги керак. Стационар ёритиш мосламалари учун ер ости нейтрал билан 6 / 0,4 кВ трансформаторларни ишлатишга рухсат берилади.

Кечаси ишлайдиган навбатчи ходим электр энергияси узилган вазиятда батареяли ёритгичлар билан таъминланган бўлиши керак.

129. Галерея ва тунелларда жойлашган қувур йўллари ва сув чиқариш лоткаларининг фавқулодда ёритгичлари доимий ишчи ҳолатида бўлиши керак.

130. Ишчи ва маъмурий-маиший биноларнинг ёритилиши мавжуд шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига жавоб бериши керак.

Ҳудудлар, йўллар, қоронғи кечаси очиқ жойлардан ишга ўтиш жойларининг ёритилиши мазкур Қоидаларнинг 8-иловасига мувофиқ ёруғлик жиҳатидан жорий стандартлар талабларига жавоб бериши керак.

7- боб. Назоратни ташкиллаштириш талаблари

131. ГТИлардан хавфсиз фойдаланишни таъминлаш учун, «Давсувхўжаликназорат» давлат инспекцияси томонидан тасдиқланган хавфсизлик мезонлари ишлаб чиқилиши лозим.

Ҳар бир ГТИда хавфсизликни назорат қилиш, ГТИлар ҳолатини диагностик кўрсаткичлари аниқланган натура кузатиш натижалари бўйича мезон қийматлари билан таққослаш асосида амалга оширилиши керак.

132. ГТИларда натура кузатиш ишлари қурилиш бошидан бошлаб амалга оширилиши керак.

133. Мукаммаллиги I, II ва III класс бўлган ГТИлар ҳолатини натурада кузатиш, уларга ўрнатилган НЎА (НЎУ) ёрдамида асбобли (инструментал) назоратни ўз ичига олиши керак.

Мукаммаллиги IV класс бўлган тўғон ва дамбаларнинг пойдевори тегишли асосга эга бўлса лойиҳада асбобли (инструментал) кузатувини ўтказмасликка рухсат этилади.

IV классдаги тўғон ва дамбалар учун 10 м дан ортиқ баландликда фильтрация режимини назорат қилиш мажбурийдир.

134. Кузатув дастури ва ГТИ мукаммаллиги класси (кузатувлар таркиби, даврийлиги, назорат натижаларини кузатиш ва қайта ишлаш усуллари, кузатув нуқталари, НЎАнинг таркиби (НЎУ), назорат параметрларининг максимал рухсат этилган қийматлари) лойиҳа томонидан белгиланади ёки лойиҳалаш хусусиятлари, геологик, гидрогеологик, иқлимий, сейсмик шарт-шароитларга, шунингдек фойдаланиш талабларига мувофиқ ихтисослаштирилган ташкилот томонидан ишлаб чиқилади.

135. Натура кузатувлари натижалари ва лойиҳада кўрсатилган қурилиш жараёнида юзага келадиган жараёнлар таҳлили асосида асбобли (инструментал) кузатишларнинг таркиби ва даврийлиги лойиҳа ташкилоти ёки фойдаланувчи ташкилот томонидан, лойиҳалаш ташкилоти билан келишилган ҳолда ўзгартирилиши мумкин.

136. ГТИларни фойдаланишга қабул қилишда ва қурилиш жараёнида объектлар қурлиши бўйича пудратчи ташкилот томонидан бажарилган кузатув материаллари ва журналлари белгиланган НЎА (НЎУ) бўйича ижро ҳужжатлари билан биргаликда фойдаланиш ходимига далолатнома билан ўтказилади.

137. Мукаммаллиги I, II вa III класс бўлган ГТИларида натура кузатиш ишларини (мониторинги) амалга ошириш учун кузатувлар гуруҳи (мониторинг хизмати) ташкил этилиши керак, ушбу гуруҳ аниқланган камчиликлар ҳақида дарҳол тўғридан-тўғри ўзининг раҳбарига хабар беришга мажбурдир ва уларни бартараф этиш чораларини кўрмаган тақдирда, ташкилот раҳбарини хабардор қилиши керак.

Гуруҳнинг таркиби ва сони, кузатувларнинг таркиби, ҳажми ва даврийлигига боғлиқ бўлиб, лойиҳада ёки фойдаланувчи ташкилоти томонидан белгиланади

138. Ташкилотнинг ихтисослаштирилган махсус хизматлари (геодезия
ва гидрогеология ва бошқалар) томонидан ўлчов қийматларини лойиҳалаштиришда кўрсатилган параметрлари билан ҳамда ГТИнинг хавфсиз ишлаш мезонлари билан солиштирилиши ва маълумотларни ГТИлар бўлинмасига дарҳол ўтказилиши керак бўлган асбобли (инструментал) кузатишларни амалга оширишга рухсат берилади.

Кузатиш ишлари натижаларига кўра, ташкилотнинг техник раҳбари томонидан лойиҳада аниқланган камчиликларни бартараф этиш тўғрисида буйруқ чиқаради. Мукаммаллиги IV класс бўлган ГТИларни назорат қилиш махсус тайёргарликдан ўтган мутахассисларга топширилиши мумкин.

139. Лойиҳа томонидан кўзда тутилган кузатишлар билан бир қаторда, барча объектлар йилига камида уч марта комиссия текширувидан ўтказилиши керак:

сув тошқинлари ўтишдан олдин ГТИларнинг сув тошқинларини хавфсиз ўтказишга тайёрлигини текшириш;

вегетация давридан олдин ГТИлар ҳолатини ва унинг тайёрлигини текшириш;

қиш шароитида ва навбатдаги вегетация даврида нормал ишлатилиши учун куз мавсумида ГТИлар ҳолати ва тайёргарлигини текшириш;

шиддатлиги 5 балл ва ундан юқори бўлган ҳар бир сейсмик
ер силкинишидан сўнг, унинг мустаҳкамилиги ва барқарорлиги таҳлили билан.

140. Комиссия ташкилот буйруғи билан тайинланади
ва текшириш натижалари далолатнома билан расмийлаштирилади.

Комиссия далолатномасига биноан, комиссия томонидан таклиф этилган ишларни амалга ошириш учун масъуллар ва муддатлар белгиланган ҳолда буйруқ чиқарилади.

141. ГТИларда камида беш йилда бир марта, унинг техник ҳолатини марказлаштирилган ҳолда текшириш амалга оширилиши керак.

142. ГТИларнинг сув остидаги қисмларини текшириш таркиби, даврийлиги ва тартиби лойиҳа томонидан аниқланади ва фойдаланиш йўриқномасида белгиланади. ГТИлар сув ости қисмларини текширишнинг даврийлиги 5 йилдан ошмаслиги керак.

143. Мавжуд ГТИларни реконструкция қилишда муаллифлик назорати амалга оширилиши зарур ва унинг вакили ушбу ГТИни қабул қилишда иштирок этиши керак.

144. Натура кузатув натижалари, ГТИларни комиссия кўриги
ва текширувлари, давлат назорати органларининг текширув материаллари, муаллифлик назорати ва эксперт хулосалари материаллари асосида, фойдаланиш хизмати ГТИларнинг ҳолати тўғрисида ҳар йили йиллик ҳисобот тузиши лозим. Ҳисобот натижалари таъмирлаш-тиклаш ва фойдаланиш тадбирларини тузишда ҳисобга олиниши керак.

145. Йиллик ҳисоботнинг нусхаси ҳисобот йилидан кейинги йилнинг биринчи чорагидан кечиктирмай, «Давсувхўжаликназорат» давлат инспекциясининг ҳудудий инспекторига юборилади.

8-боб. ГТИлар техник ҳолатининг натура кузатуви (мониторинги)

146. Мукаммаллиги I, II, III класс бўлган ГТИларида уларнинг хавфсизлигини мониторинг қилиш бўйича, таркибида иншоотлар ва улар асосларининг иши ва ҳолати устидан натура кузатувларини олиб бориш учун, қурилиш жараёнида бўлгани каби, фойдаланиш даврида ҳам назорат-кузатув асбоблари ўрнатилишини кўзда тутувчи лойиҳа ҳужжати ишлаб чиқилган бўлиши керак. ГТИларнинг хавфсизлигини мониторинг қилиш лойиҳа ҳужжатлари таркиби мазкур Қоидаларнинг 9 иловасига мувофиқ ишлаб чиқилади. Натура кузатувлари назоратли ва махсус бўлиши мумкин.

147. ГТИлардан фойдаланиш шароитларини яхшилаш ва конструктив ечимларни асослаш, ҳисоблаш натижалари ва услубларини аниқлаш ҳамда маълумот олиш мақсадида, тегишли асосларга мувофиқ ГТИларда махсус натура кузатувлари ўтказилиши керак.

148. ГТИлар ҳолатини натурада кузатиб бориш лойиҳада кўзда тутилган дастур ва даврийлик асосида ўтказилади. Натура кузатувлари параметрлари ГТИ ҳолатининг хавфсизлик мезонларига мувофиқлигини назорат қилади.

149. Натура кузатувлари визуал ва асбоб (инструментал) услубларида ўтказилади. Натура кузатувлари қуйидагиларни ўз ичига олади:

кузатилган параметрлар қийматларини уларнинг рухсат этилган қийматларига мослигини назорат қилиш;

барча қурилиш тизимларининг ҳолатини назорат қилиш;

сув мувозанати (баланси)ни назорат қилиш, сув омборини тўлдириш
ва ишлатилишга риоя этилиши;

вертикал ва горизонтал силжишларни назорат қилиш, бетон конструкциялар, ускуналарнинг пойдевори ва сув сақловчи иншоотлар, тупроқ тўғонлар ва дамбалар деформацияси;

йирик тўғонлар пойдеворларининг бетон элементлари ва арматура кучланишини назорат қилиш;

фильтрация режимини назорат қилиш (депрессия эгри чизиғи ҳолати, босим градиенти, тўғонлар ва дамбалар танасидаги фильтрация босими, қурилиш чоклари, бетонли тўғоннинг зичлагич элементлари);

дренаж сувлари сифатини назорат қилиш (ҳажми, лойқалиги, кимёвий таркиби, ҳарорати ва ҳ.к.);

ГЭСлар ва насос станцияларининг гидроэнергетика ускуналари техник ҳолатини назорат қилиш.

150. Визуал кузатишлар назорати объектнинг лойиҳа параметрлари
ва ечимлари билан мувофиқлиги, шу жумладан:

қурилиш даврида тўғон асоси ва унинг косаси, дамбалар, бетон конструкцияларини тайёрлашда лойиҳа ишларига мувофиқлиги;

қияликлар, дамба (тўғон) ўркачи ва бермалари ва уларга туташ қирғоқлар ҳолати: чўкишлар, ёриқлар, силжишлар, кўчкилар, оқишлар, суффозия ва бошқа салбий таъсирларнинг мавжудлиги;

дренаж қурилмалар ҳолати: димланиш, лойқа босиши, чўкиши, тупроқнинг ўпирилиши ва дренаж трассаси бўйича сувларнинг чиқиши, захланиш, дренаж лотоклари ва қудуқларининг бузилиши, ГТИга қуйилиш жойлари;

сув ўтказиш иншооти ҳолати: иншоот бетон деворларидаги мавжуд ёриқлар ва бўшлиқлар, иншоот деворлари туташ қисмидан сув чиқиши, металл конструкцияларнинг занглаши (коррозияси), иншоотнинг тошқин сувларини қабул қилиш ва ўтказишга тайёрлиги;

сув чиқариш иншооти ҳолати, сув қувурлари ва уларнинг таянчи, сув зарбига қарши мосламалар, насос агрегатлари ва бошқа асбоб ускуналар;

НЎА (НЎП) кўринадиган қисмларининг ҳолати: қопқоқлар, каллагининг қийшайганлиги ва уларнинг рақамланиши, тўсиқлар ва ҳоказоларнинг мавжудлиги;

ГТИ конструкцияси ҳолати, қиялиги, каналнинг берма
ва қопламалари, улар тагининг ювилиши, чокларининг очиқлиги, ўт ўсиши
ва лойқалиги;

ҳудуднинг санитария ҳолати;

сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари ва қирғоқ бўйи минтақалари ва улардаги режим Ўзбекистон Республикасининг «Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги Қонунида белгиланган бўлиб,
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2005 й., 1-сон, 14-модда), агар ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланса, уларни бартараф этиш учун зарур чоралар кўрилади (ҳуқуқбузарлик содир этилганлик тўғрисида далолатнома тузилади) ва экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органларига зудлик билан хабар берилади.

151. ГТИни кўздан кечиришда ва кўрик вақтида аниқланган умумий камчиликлар тўғрисидаги маълумотлар визуал кузатувлар журналига киритилади. Фойдаланиш жараёнида ГТИнинг техник ҳолатига таъсир қилувчи жиддий бузилишлар содир бўлса, барча қисмларининг бузилиш санаси, хусусияти ГТИлар режаси журналига киритилади. Аниқланган нуқсонлар жойи огоҳлантириш белгиси билан белгиланади.

ГТИларнинг техник ҳолати учун масъул бўлган шахс ҳар хафта визуал кузатувлар журналини текшириши ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрилган чоралар ҳамда уларнинг бажарилиши ҳақида ёзувлар қилишга мажбур.

152. масофаси 3 км.дан ортиқ бўлган иншоотларни доимий кўздан кечириш юклатилган фойдаланиш ходимлари транспорт воситаси билан таъминланиши лозим.

153. Визуал кузатувлар жараёнида хавфли хусусиятга эга бўлмаган деформациялар, (ўтиришлар, чўкишлар, ёриқ(дарз)лар, кўтарма танаси ёки асосининг айрим участкаларида бўртмалар) аниқланганда, деформациялар мавжуд бўлган участкаларда асбоб ёрдамидаги кузатувлар ташкиллаштирилади, улар аниқланган деформация барқарорлашгунига ёки тўлиқ сўнишига қадар ўтказилиши лозим. Хавфли деформациялар аниқланганда, зудлик билан уларни бартараф этиш чоралари кўрилиши керак.

154. Геодезик усуллари бўйича натура кузатиш қуйидагиларни ўз ичига олади:

ўрнатилган НЎА (белгилар) бўйича режалаштирилган ва баландлик ҳолатининг геодезик ўлчовлари;

ГТИ ва улар асосларининг чўкиши ва силжишини даврий ўлчовлари, шунингдек ажралиб чиққан қатламларнинг ўлчамлари;

сув омборининг тўплаш қобилиятини аниқлаш мақсадида косасини батиометрик съёмка қилиш.

155. Кузатув асбоблари ёрдамида тўғон дамбаларининг айрим қисмларида, ГТИ ва унинг асосларида хавфсизликка таъсир қилувчи деформация ва аномал ҳолатларнинг ортиб бориши ёки вақт ўтиши билан сўнмайдиган жараёнлар мавжудлиги аниқланганда, лойиҳалаш ёки ихтисослаштирилган ташкилот вакилларига тезкорлик билан хабар қилинади. Улар келиб чиққан ҳолатнинг сабабини аниқлаб, ГТИларнинг авариясиз ишлашини таъминловчи чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши лозим.

156. НЎА (белгилар) тўғон ва дамбалари бўйича режали ва баландликдаги геодезик ўлчовларга мос ёзувлар, геодезик (маркшейдер) тармоққа нисбатан камида уч йилда бир марта амалга оширилиши керак, акс ҳолда рухсат этилган меъёрлардан юқори деформациялар аниқланган ҳолда кузатув частоталарини кўпайтириш мумкин. ГТИдан фойдаланиш жараёнида жиҳоз шикастланганда ёки бузилганда ушбу ускунанинг режалаштирилган ва баландлиги кузатувлари тикланиши биланоқ дарҳол амалга оширилиши керак.

157. Таянч реперини сув ўлчаш нол рейкасига нисбатан ҳар йили текшириш керак.

158. Ўт-ўланлар орасидаги реперлар рухсат этилган катталиги бошланғич циклидан ошса, таянч репери давлат геодезия тармоғидан ўтказилиши шарт.

159. ГТИ ва уларнинг асосларини чўкиш ва силжиш ўзгаришлари лойиҳа талабларига мувофиқ амалга оширилиши керак.

160. ГТИ ғовакларидаги босим ва фильтрация режими учун кузатувлар лойиҳада кўзда тутилган тартибда аниқланади:

сув сақлаш иншооти асоси ва танасида сувнинг сатҳи ҳамда улар қирғоқларининг туташув ҳолати;

қирғоқлари билан туташ иншооти асосидаги пьезометрик босим;

дренаж коллекторлари ва дренаж иншоотлари охиридаги фильтрация сарфи қийматлари;

фильтрация сувларининг кимёвий таркиби ва лойқалиги;

дамбаларга туташ қирғоқларда ва қияликларда фильтрация сувларини чиқиш жойи, суффозия мавжудлиги;

сув сақловчи иншоот ҳудудида сизот сувларининг кимёвий таркиби
ва сатҳи;

тупроқли тўғонларнинг фильтрацияга қарши элементларида,
замин(асос)лари ва танасида ҳосил бўладиган ғоваклардаги босим миқдори.

161. Сув остида қолиши мумкин бўлган ҳудудни баҳолаш учун кузатув қудуқлари тармоғидаги сув сатҳини назорат қилиш.

162. Натура кузатувлари натижалари белгиланган шаклдаги махсус журналларда қайд этилади.

163. Пьезометрлар ёпиқ қопқоқлар орқали ифлосланишдан ҳимояланиши керак. Пьезометрларнинг бир қисми, сирт, чуқурликдаги маркалар ва ер усти юзасидан чиқадиган ишчи реперлари зарарланишдан ҳимояланган бўлиши керак. Ҳимоя қопқоқлари конструкциялари лойиҳа билан аниқланади.

164. Пьезометрлар вақти-вақти билан сезувчанлик учун текширилиши лозим, қониқарсиз натижалар бўлган тақдирда, улар алмаштирилиши лозим.

165. НЎА металл қисмлари коррозиядан ишончли ҳимояланган бўлиши керак. Ер юзасига чиқиб турган қудуқлар қопқоқларини ва ҳимоя каллаклари ювилмайдиган бўёқ билан қопланиши ҳамда НЎА рақамланган бўлиши керак.

166. ГТИларида ўрнатилган НЎАларни сақлаш учун жавобгарлик объектнинг қурилиш пайтида – шаҳарсозлик фаолияти соҳасида буюртмачига

ва объектлар қурилиши бўйича пудратчи ташкилотга, фойдаланиш даврида эса, ГТИни тугатишгача фойдаланувчи ташкилотга юклатилади.

9-боб. Ишлаб чиқариш – маиший бино

167 ГТИларда доимий хизмат қиладиган навбатчи ходимларни қиш мавсумида иситиш ва ёғингарчиликлардан ҳимоя қилиш учун, махсус турар жойлар ажратилиши лозим.

Белгиланган бино электрлаштирилган, тезкор алоқа воситалари, фойдаланиш учун столлар, ўтириш учун стул ва скамейкалар, ичимлик суви учун идиш, ташқи кийим учун илгаклар билан жиҳозланган бўлиши керак.

Бино майдонларининг сони ва жойлашган жойи лойиҳа томонидан белгиланади.

168. Совуқ даврларда хона ичидаги ҳаво ҳарорати +20 ° С дан паст бўлмаслиги керак. Бинонинг ёритилиши ушбу Қоидаларнинг 8-иловасидаги жадвалда келтирилган кўрсаткичларга мос келиши керак.

10-боб. Тиббий ёрдам

169. Ҳар бир бинода биринчи тиббий ёрдамчи воситалар бўлиши керак.

170. Жабрланганлар ёки иш жойида тўсатдан касал бўлиб қолганларга, биринчи тиббий ёрдам кўрсатилгандан кейин, яқин жойлашган тиббий муассасага олиб борилади.

11-боб. Бино ва иншоотни ёнғинга қарши ҳимоя қилиш

171. ГТИларда бино ва иншоотларни ёнғиндан ҳимоя қилиш мавжуд ёнғин хавфсизлиги қоидалари, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, тармоқ стандартлари талабларига жавоб бериши керак.

172. Ҳар бир бинода ёнғинни назорат қилиш органлари билан келишилган ҳолда, ташкилотнинг раҳбари томонидан тасдиқланган ёнғин хавфсизлиги чоралари шунингдек, ёнғинни ўчиришнинг бирламчи усули мавжуд бўлиши керак.

12-боб. ГТИлар қўриқланишини ташкил этиш

173. Фойдаланувчи ташкилот ГТИларини қўриқланишини ташкил этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиши керак.

174. Ўта муҳим тоифали объектларни қўриқланиши Республика идоралараро комиссияси томонидан белгиланган ихтисослаштирилган хавфсизлик ташкилотлари томонидан амалга оширилади.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Разработка приказа и согласование в Министерстве юстиции Республики УзбекистанПриказ Министра по чрезвычайным ситуациям Республики Узбекистан15.06.2018 годаМинистерство по чрезвычайным ситуациям Республики Узбекистан

So`rovnoma natijalari