Hujjat nomi
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш киритиш ҳақида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQonun
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Prezidenti
Hujjat muallifiO`zbekiston Respublikasi Adliya vazirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-05-25 15:03:11
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-06-09 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7–8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4-моддалар; 2018 йил, № 16, 326-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) 239-модда:

биринчи қисминингсанкциясидаги “ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача” деган сўзлар “ўн бараваридан йигирма бараваригача” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисминингсанкциясидаги “ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўттиз бараваридан эллик бараваригача” деган сўзлар “ўн бараваридан йигирма бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача” деган сўзлар билан алмаштирилсин деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисмининг санкциясидаги “ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача” деган сўзлар “уч бараваридан беш бараваригача” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи қисмининг диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Нодавлат нотижорат ташкилотлари (сиёсий партиялар бундан мустасно), уларнинг ваколатхоналари ва филиаллари томонидан тадбирлар ўтказилиши ҳақида адлия органларини олдиндан хабардор қилиш тартибига риоя қилмаслик, худди шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотлари ўтказаётган тадбирларга рўйхатдан ўтказувчи орган вакилининг эркин киришини рад этиш —“;

тўртинчи қисминингсанкциясидаги “ўттиз бараваридан эллик бараваригача” деган сўзлар “ўн бараваридан йигирма бараваригача” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи қисминингсанкциясидаги “ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача” деган сўзлар “ўн бараваридан йигирма бараваригача” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

олтинчи қисминингсанкциясидаги “ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача” деган сўзлар “беш бараваридан ўн бараваригача” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 2391-модда:

биринчи қисминингсанкциясидаги “ўттиз бараваридан эллик бараваригача” деган сўзлар “беш бараваридан ўн бараваригача” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисминингсанкциясидаги “ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача” деган сўзлар “уч бараваридан беш бараваригача” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

3-модда.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Лойиҳа муҳокамасини ўтказишЛойиҳа муҳокамасини ўтказиш25.05.2018-09.06.2018Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

So`rovnoma natijalari