Hujjat nomi
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қарори "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларидаги ОИВ инфекцияли шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш ҳамда ретровирусга қарши терапияни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO‘zbekiston Respublikasi Sog`liqni saqlash vazirligi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Sog`liqni saqlash vazirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-05-25 18:05:08
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-06-09 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Ўзбекистон РеспубликасиИчки ишлар вазирлигининг

Ўзбекистон РеспубликасиСоғлиқни сақлаш вазирлигининг

ҚАРОРИ

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг

тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларидаги

ОИВ инфекцияли шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш ҳамда

ретровирусга қарши терапияни тақдим этиш тартиби

тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 январдаги ПҚ-3493- сон “Ўзбекистон Республикасида одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик тарқалишига қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора- тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги қарор қилади:

1.Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларидаги ОИВ инфекцияли шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш ҳамда ретровирусга қарши терапияни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ички ишлар вазири П.Бобожонов

Тошкент ш.

2018 йил “_____”__________

_________-сон М. Ў.

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазири А. Шадманов

Тошкент ш.

2018 йил “____” ________

__________-сон М. Ў.

Ўзбекистон Республикаси

Ички ишлар вазирлиги ва

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг

2018 йил “___”________даги

________-сон қарорига

ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларидаги ОИВ инфекцияли шахсларга

тиббий ёрдам кўрсатиш хамда ретровирусга қарши

терапияни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги

ЙЎРИҚНОМА

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларидаги ОИВ инфекцияли шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш ҳамда ретровирусга қарши терапияни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (бундан кейин йўриқнома деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 январдаги ПҚ-3493- сон “Ўзбекистон Республикасида одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик тарқалишига қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора- тадбирлари тўғрисида”ги қарори талабларидан келиб чиққан ҳолда ретровирусга қарши терапияни тақдим этиш масалаларини белгилаб беради ва тартибга солади

I. Умумий қоидалар

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларидаги ОИВ инфекцияли шахсларга

ретровирусга қарши терапияни тақдим этиш

1.Ретровирусга қарши терапия (бундан буён РҚТ) одам иммунтанқислиги вируси (бундан буён ОИВ инфекция) билан зарарланган шахслар организмида вирус сонининг камайиши, иммун тизим фаолиятини яхшиланиши, асоратларнинг камайиши ва улар ҳаётининг узайишига олиб келади. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (бундан буён ИИВ) жазони ижро этиш муассасалари (бундан буён ЖИЭМ) ва тергов ҳибсхоналаридаги ОИВ инфекцияли маҳбусларга ретровирусга қарши терапиянинг ўтказилиши бутун ҳаёти давомида қабул қилиниши лозим бўлган РҚТнинг узлуксизлигини таъминлайди.

РҚТ ОИВ инфекцияли шахсларга кўрсатилаётган комплекс тиббий хизматнинг бир қисми ҳисобланади.

РҚТ самарасининг лаборатор назорати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бўйруғи билан тасдиқланган даволаш бўйича миллий клиник протоколларда белгилаб берилган СД4-лимфоцитлар ва вирус юкламаси (ВЮ) кўрсаткичларига асосан олиб борилади.

Йўриқнома ИИВнинг жазони ижро этиш бош бошқармасининг барча қуйи ташкилотлари учун мажбурийдир.

2.РҚТ тақдим этишнинг йиллик режасини тузиш

Ҳар йили ИИВнинг жазони ижро этиш бош бошқармасининг даволаш - профилактика ёрдамини ташкиллаштириш бўлими (бундан буён ДПЁТБ) Республика ОИТСга қарши курашиш маркази билан биргаликда РҚТнинг турли схемаларини қабул қилувчи ОИВ инфекцияли шахслар сонини таҳлил қилади. Жазони ижро этиш бош бошқармасининг ДПЁТБ томонидан тақдим этилган ҳисоботлар асосида Республика ОИТСга қарши курашиш маркази январ ойида РҚТга бўлган йиллик эҳтиёжни аниқлайди ва РҚТнинг тасдиқланган йиллик режасини ДПЁТБга юборади.

РҚТнинг йиллик режаси Республика ОИТСга қарши курашиш марказининг масъул мутахассислари томонидан ишлаб чиқилади.

Йиллик режани тузишда қуйида келтирилган маълумотлардан фойдаланилади:

  • РҚТ қабул қилувчи шахслар сони;
  • РҚТ бошлашни режалаштирилаётган (бирламчи ва қайта) шахслар сони;
  • РҚТ бошлаш учун белгиланган схемалар.

РҚТ тақдим этишнинг йиллик режаси қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак:

  • РҚТ қабул қилаётган ва терапияни бошлаш режалаштирилган ОИВ инфекцияли шахслар сони (бунда терапия бошлаш режаси ойлар бўйича, схемалар кўрсатилган ҳолда тузилади).

Шу билан бирга Республика ОИТСга қарши курашиш маркази ҳар ярим йилда (июл, январ) ишлаб чиқилган режага ўзгартириш киритиш имконига эга.

3.РҚТ учун беморни танлаш

Жазони ижро этиш муассасаларида РҚТ режалаштирилаётган ва терапия олувчи беморлар сони мониторинги ИИВнинг жазони ижро этиш бош бошқармаси ДПЁТБ масъул мутахассиси томонидан ҳар ойда олиб борилади ва препаратларнинг ҳаракати (мавжуд препаратлар ва қолдиғи) бўйича ҳисобот РҚТдаги шахслар рўйҳати билан бирга ҳар ойда Республика ОИТСга қарши курашиш марказига тақдим этилади.

Республика ОИТСга қарши курашиш марказига ҳисобот ИИВнинг жазони ижро этиш бош бошқармаси ДПЁТБ масъул мутахассиси томонидан ҳар ойда кейинги хисобот ойининг 5-санасигача тақдим этилади. Шу билан бирга ҳар ярим йилда РҚТ олувчи ва жазони ижро этиш муассасаларидан озодликка чиқган ОИВ инфекцияли шахслар рўйхатига аниқлик киритиб олинади. ИИВнинг жазони ижро этиш бош бошқармаси ДПЁТБ бошлиғи томонидан тасдиқланган ҳисобот шакллари ҳисобот ойининг 5- санасигача (июн, декабр) Республика ОИТСга қарши курашиш марказининг масъул мутахассисига тақдим этилади. Берилган маълумотлар Республика ОИТСга қарши курашиш маркази масъул мутахассислари томонидан жамланади ва жазони ижро этиш муассасаларидаги ОИВ инфекцияли шахслар учун квота шакллантирилади.

4.РҚТ тақдим этиш режасига ўзгартириш киритиш

Жазони ижро этиш бош бошқармаси муассасалари РҚТ тақдим этиш режасига риоя этишлари лозим. Объектив сабабларга кўра режага риоя этишнинг имкони бўлмаган тақдирда, Республика ОИТСга қарши курашиш марказига, режани ўзгартириш (камайтириш/кўпайтириш) масаласини кўриб чиқиш бўйича асосланган ҳолда ёзма равишда мурожаат этилади.

Республика ОИТСга қарши курашиш марказининг масъул мутахассиси ёзма мурожаат асосида режани қайта кўриб чиқади. Режани қайта кўриб чиқиш ва янгилаш йилда икки марта амалга оширилади.

РҚТ тақдим этиш режасига узоқ вақт (кетма-кет уч ойдан ортиқ) риоя этилмаган тақдирда Республика ОИТСга қарши курашиш маркази жазони ижро этиш бош бошқармаси муассасалари учун квотани ўзгартиришни бир томонлама ҳал этади

Ижрочи – РҚТни бошлаш режасига риоя этишни назорат қилувчи Республика/ҳудудий ОИТСга қарши курашиш маркази масъул ходими

Масъул шахс – ИИВнинг жазони ижро этиш бош бошқармаси ДПЁТБ масъул мутахассиси

5.Ретровирусга қарши препаратларни тақсимлаш

РҚТни тақдим этишнинг тасдиқланган режасига асосан Республика ОИТСга қарши курашиш маркази препаратларнинг 6 ойлик захирасини беради. ЖИЭМнинг моддий жавобгар шахси Республика ОИТСга қарши курашиш марказининг марказий омборхонасидан 10 кун муддат ичида тегишли ҳужжатлар (юк хати, ишончнома) асосида ҳарорат режимига риоя этган ҳолда препаратларни олиб кетади. ИИВнинг тергов ҳибсхоналаридаги ОИВ инфекцияли шахсларга ретровирусга қарши препаратлар тегишли ҳудудий ОИТСга қарши курашиш марказлари томонидан берилади.

6.Ретровирусга қарши препаратларни сақлаш

Ретровирусга қарши препаратларни сақлаш учун мўлжалланган хоналар шароити амалдаги тегишли мейёрий ҳужжатлар (СанҚваМ) талабига жавоб бериши керак.

Жазони ижро этиш бош бошқармасимуассасалари провизор/фармоцевти, тиббий ходими (ЖИЭМларида дорихона мудири, тергов ҳибсхоналарида масъул шахс)препаратларни сақлаш ва кирим – чиқими назоратини олиб боради.

7.Препаратларни омборхонадан олиш ва тарқатиш

Республика ОИТСга қарши курашиш маркази омборхонасидан препаратларни олиш ва тарқатишни ЖИЭМнинг масъул шахси ўрнатилган тартибда амалга оширади.

Республика ОИТСга қарши курашиш маркази провизори препаратларни ЖИЭМнинг масъул шахсига доимий фаолиятдаги ҳайъат (ДФХ) томонидан тасдиқланган тақсимот асосида беради.

Омборхонадан биринчи навбатда яроқлилик муддати қисқа бўлган препаратлар берилади. (FEFO қоидасига асосан “биринчи муддати тугайди – биринчи ишлатилади”) Провизор, ЖИЭМнинг масъул мутахассиси томонидан препаратлар захирасини тўлдириш учун талабнома олганидан сўнг, икки кун муддат ичида препаратларга буюртма тайёрлайди ва ОИТСга қарши курашиш марказига беради. Буюртма тасдиқлангандан сўнг, ЖИЭМси провизор/фармацевти 10 кун муддат ичида ОИТСга қарши курашиш марказининг марказий омборидан препаратларни олиб кетишни ташкиллаштиради.

8.Ишлатилмаган ретровирусга қарши препаратларни қайтариш, ҳисобдан чиқариш ва йўқ қилиш

ИИВ нинг ЖИЭМдан қайтарилаётган ретровирусга қарши препаратлар ЖИЭМнинг хатига асосан Республика ОИТСга қарши курашиш марказининг омборига ўрнатилган тартибда кирим қилинади. Қайтарилаётган препаратларнинг яроқлилик муддати яровлилиги тугашига уч ойдан кам бўлмаслиги керак

Қутисининг бутунлиги бузилган ретровирусга қарши препаратлар қайтариб олинмайди.

Омбордаги яроқлилик муддати тугаган препаратларни ЖИЭМси провизори карантин майдонига жойлайди ва уларни ҳисобдан чиқариш ва йўқ қилишни ташкиллаштиради. Йўқ қилиш амалдаги мейёрий ҳужжатлар асосида амалга оширилади.

Ретровирусга қарши препаратларни ҳисобдан чиқариш ва йўқ қилиш бўйича ҳужжатларни тайёрлашга масъул шахс – ЖИЭМси провизор/фармацевти.

9.Омбор баланси ҳақида ҳисобот

Ойма-ой, ҳар ойнинг охирги иш кунида ЖИЭМ провизори/масъул омборхона мутахассиси омборхона ва ички дорихонадаги ретровирусга қарши препаратларнинг қолдиғи бўйича ҳисобот тайёрлайди. Бу маълумот Республика ОИТСга қарши курашиш марказига ҳар ойнинг 5- санасида тақдим этиладиган ойлик ҳисобот шаклига киритилади. Масъул шахсИИВнинг ДПЁТБ мутахассиси.

II. Даволашни таъминлаш

10.РҚТни тайинлаш тартиби

Тиббий кўрсатма бўйича даволанишга муҳтож бўлган, даволанишга ҳоҳиш билдирган барча шахсларга, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги буйруғи билан тасдиқланган миллий клиник протоколлар асосида, терапия бошлаш лозим.

Ҳар бир тиббий ҳужжат, ОИВ – статуси ҳақида маълумот бўлишидан қатъий назар, тиббий махфийлик объектидир. Беморнинг тиббий ҳужжатларига киришга уни бевосита даволашда иштирок этаётган масъул тиббий ходимнинг, шунингдек хизмат доирасида фойдаланиш учун ИИВнинг жазони ижро этиш бош бошқармаси ДПЁТБ мутахассисларининг ҳуқуқи бор.

РҚТ Республика ОИТСга қарши курашиш маркази томонидан тасдиқланган режа ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги буйруғи билан тасдиқланган миллий клиник протоколларга асосан буюрилади. ОИВ инфекцияли шахсларга РҚТни буюриш, даволаш схемаларини аниқлаш комиссион тарзда амалга оширилади. Комиссия ИИВнинг маҳбуслар учун махсуслаштирилган шифохонаси ва аёллар колониясида фаолият юритади.

Беморнинг даволовчи шифокори РҚТни бошлаш учун тиббий –лаборатор кўрсаткичларни, маҳбуснинг умумий ҳолатини баҳолайди ва РҚТга кўрсатма бўлса комиссия муҳокамасига тақдим этади. Комиссия қарори баённома билан расмийлаштирилади. Даволовчи шифокор комиссия қарорини беморнинг касаллик тарихига киритади.

11.РҚТнинг узлуксизлиги

Ретровирусга қарши терапия даволаниш режими муҳокама қилинганидан сўнг буюрилади ва маҳбус уни тушуниши ҳамда қабул қилиши лозим. Терапия даволанишнинг мақсадлари, даволаниш режимига риоя этиш зарурлигини тушуниб етган катталар ва ўз ҳатти-ҳаракатига жавоб берувчи, теран фикрловчи маҳбусларга буюрилади. Даволанишга рози бўлган маҳбус терапияни ўтказиш учун розилик варақасини имзолайди (2- илова). Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг жазони ижро этиш тизимига қарашли болалар уйидаги болаларга РҚТ онаси ёки васийнинг розилиги асосида берилади (2-илова).

Жазони ижро этиш бош бошқармасининг махсуслаштирилган шифохонаси ва аёллар колониясида даволовчи шифокор томонидан РҚТ олувчи беморлар ҳолати доимий равишда назорат қилиб борилади.

Аввалдан ҳудудий ОИТСга қарши курашиш марказида РҚТ олувчи тергов ҳибсхоналаридаги ОИВ инфекцияли беморларга, терапиянинг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида, ИИВнинг сўровномасига асосан қисқа муддат ичида бемор амбулатор картасидан кўчирма ва бемор тергов ҳибсхонасида бўлган муддатга ретровирусга қарши препаратлар берилади.

ОИВ инфекцияли бемор жазони ижро этиш муассасасидан озод этилганида унга бир ойлик препаратлар захираси ва яшаш жойидаги ҳудудий ОИТСга қарши курашиш марказига тақдим этиш учун амбулатор картаси/касаллик тарихидан кўчирма (ФИШ, шифри, ОИВ босқичи, РҚТ бошлаш санаси, схемаси, препаратлар берилган охирги санаси ва миқдори) берилади

12.РҚТ бўйича ҳисобот

РҚТ олувчи маҳбуслар ҳақидаги маълумот ИИВнинг жазони ижро этиш бош бошқармасига юборилади. (3- илова):

Ҳар ойда (ҳисобот ойининг 25-санасигача);

Ҳар чоракда (ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-санасигача).

Маълумот ИИВнинг жазони ижро этиш бош бошқармасида жамланади ва Республика ОИТСга қарши курашиш марказига юборилади. (ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5- санасигача).

13.РҚТдаги маҳбусларни кўчириш босқичлари

Маҳбуслар махсуслаштирилган шифохонада РҚТ курсини ўтгандан сўнг, агар асоратлар кузатилмаса, жазо муддатини ўташ учун тегишли режимдаги жазони ўташ муассасасига препаратларнинг етарли миқдори билан ўтказилади. Препаратларни бир муассаса балансидан иккинчи муассаса балансига ўтказиш ўрнатилган тартибда амалга оширилади.

ОИВ инфекцияли беморларни даволаш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги буйруғи билан тасдиқланган амалдаги миллий клиник протоколлар асосида олиб борилади.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг

тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш

муассасаларидаги ОИВ инфекцияли шахсларга

тиббий ёрдам кўрсатиш ҳамда

ретровирусга қарши терапияни тақдим

этиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

1-илова

ОИВ инфекцияли беморларга РҚТ тайинлаш ва схемаларни

аниқлаш бўйича комиссия таркиби.

1. Катталарга РҚТ тайинлашда:

-маҳкумлар учун махсуслаштирилган шифохона бош шифокори ёки унинг ўринбосари – РҚТ ўтказиш базаси;

- маҳкумлар учун махсуслаштирилган шифохона бўлими бошлиғи;

- маҳкумлар учун махсуслаштирилган шифохонаврач-инфекционисти;

-Республика ОИТСга қарши курашиш маркази врач-инфекционисти;

- маҳкумлар учун махсуслаштирилган шифохонафтизиатри;

-бошқа мутахассислар (зарурут бўлганда);

-беморларнинг РҚТга содиқлигини назорат қилувчи маҳкумлар учун махсуслаштирилган шифохона ўрта тиббиёт ёки бошқа ходими.

2. Аёллар ва хомиладорларга РҚТ тайинлашда:

-шифохона бошлиғи – РҚТ ўтказиш базаси;

-шифохона врач-инфекционисти;

- Республика ОИТСга қарши курашиш маркази врач-инфекционисти;

-шифохона фтизиатри;

-шифохона акушер-гинекологи;

- бошқа мутахассислар (зарурут бўлганда);

-шифохона катта ҳамшираси.

3. Болаларга РҚТ тайинланганда:

- шифохона бошлиғи – РҚТ ўтказиш базаси;

-шифохона врач-инфекционисти;

- Республика ОИТСга қарши курашиш маркази врач-инфекционисти;

-шифохона фтизиатри;

-шифохона акушер-гинекологи;

-“болалар уйи” педиатри, РҚТ ўтказиш бўйича масъул;

- бошқа мутахассислар (зарурут бўлганда);

-шифохона катта ҳамшираси;

-боланинг ота-онаси ёки восейи.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг

тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш

муассасаларидаги ОИВ инфекцияли шахсларга

тиббий ёрдам кўрсатиш ҳамда

ретровирусга қарши терапияни тақдим

этиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

2-илова

ОИВ инфекцияли шахснинг ретровирусга қарши терапияни ўтказишга розилик варақаси.

Мен_____________________________________________________________(фамилияси, исми, шарифитуликёзилсин)

Туғилган йилим________, ихтиёрий равишда ретровирусга қарши қуйидаги дорилар билан даво олиб боришга розилик бераман:

Менга олиб бориладиган дорилар ҳақидаги маълумотнома билан танишдим, Агар менда дорилардан салбий асорати бўлса, албатта, даволовчи шифокор ёки унинг ўрнини босувчи бошқа шифокорга хабар бераман. Даволанишни тўхтатиш ёки давом эттириш ҳақида маълумот оламан.

Мен тушундим:

-Менга олиб борилаётган даволаш чоралари асосан вируснинг кўпайишини камайтиришга ва вирус чақирадиган ёндош касалликларнинг енгилроқ ўтишига ёрдам беришини, ОИВ касаллигини батамом даволаб бўлмаслигини биламан ва бу даво давомида мен бошқаларга касаллик юқтиришим мумкинлигидан хабардорман.

-Менга тайинланган даво чоралари ҳар дақиқада менинг ҳоҳишимга биноан давом эттирилиши ёки тўхтатилиши мумкин. Агар даволаш тўхтатилса, у ҳолда даволовчи шифокор нима сабабдан тўхтатганини менга тушунтириб беради.

-Менга тайинланган терапия учун ишлатилаётган дори-дармонларЎзбекистонда ишлатиш учун Давлат назоратидан ўтиб, рухсат этилганидан хабардорман.

-Бошқа дориларга ўхшаб мен қабул қилаётган дорилар ҳам ножўя таъсир кўрсатиши мумкин ва мени бу маълумот билан даволовчи шифокорим таништирган.

-Мен қуйидагимажбуриятларниоламан:

-Даволанишим давомида тиббий текширувдан ўтиб тураман ва врач белгилаган режа асосида қон ва сийдик таҳлилидан ўтаман.

-Даволовчи шифокорим дориларни ичиш тартибини қандай буюрган бўлса, шунга қатъий амал қиламан.

-Дорилар берилиш тартиби бузилган ҳолларда дарҳол даволовчи шифокорга хабар бераман.

-Даволаниш даврида саломатлигимнингўзгариши ҳақида шифокоримга хабар бераман.

-Агар бошқа шифокор дори буюрса, бу ҳақда даволовчи шифокоримга айтаман. Уларнинг рухсатисиз бошқа шифокорлар буюрган дорини қабул қилмайман.

Бемор имзоси ___________________ Сана ___________

Шифокор_______________________Сана___________

(тўлиқ Ф.И.Ш) (имзо)

ОИВ инфекцияли болага ретровирусга қарши терапияни ўтказишга ота-она/васийнинг розилик варақаси.

Мен ---------------------------------------------------- ----------- --------------------

(фамилияси, исми, шарифи тулик ёзилсин) туғилган йил ота/она/васий

-----------------------------------------------------------------------------------------------------------

(боланинг фамилияси,исми,шарифи тўлиқ ёзилсин)туғилган йили

ихтиёрий равишда ретровирусга қарши қуйидаги дорилар билан даво олиб боришга розилик бераман:

------------------------------------------------------------------------------------------

Фарзандимга олиб бориладиган даволаниш ҳақидаги маълумотнома билан танишдим.

Мен тушундим:

-Фарзандимга олиб борилаётган даволаш чоралари асосан вируснинг кўпайишини камайтиришга ва вирус чақирадиган ёндош касалликларнинг енгилроқ ўтишига ёрдам беришини, ОИВ касаллигини батамом даволаб бўлмаслигини биламан ва бу даво давомида фарзандим бошқаларга касаллик юқтириши мумкинлигидан хабардорман.

-Фарзандимга тайинланган даво чоралари ҳар дақиқада менинг ҳоҳишимга биноан давом эттирилиши ёки тўхтатилиши мумкин. Агар даволаш тўхтатилса, у ҳолда даволовчи шифокор нима сабабдан тўхтатганини менга тушунтириб беради.

-Фарзандимга тайинланган терапия учун ишлатилаётган дори-дармонларЎзбекистонда ишлатиш учун Давлат назоратидан ўтиб, рухсат этилганидан хабардорман.

-Бошқа дориларга ўхшаб фарзандим қабул қилаётган дорилар ҳам ножўя таъсир кўрсатиши мумкин ва мен бу маълумот билан танишганман.

-Мен қуйидагимажбуриятларниоламан:

-Даволанишдавомида фарзандимни тиббий текширувдан ўтказиб тураман ва врач белгилаганрежа асосида қон ва сийдик таҳлилидан ўтказаман.

-Даволовчи шифокори дориларни ичиш тартибини қандай буюрган бўлса, шунга қатъий амал қилган ҳолда бераман.

-Дорилар берилиш тартиби бузилган ҳолларда дарҳол даволовчи шифокорига хабар бераман.

-Даволаниш даврида фарзандимнинг саломатлиги ўзгариши ҳақида шифокорига хабар бераман.

-Агар бошқа шифокор дори буюрса, бу ҳақда фарзандимнинг даволовчи шифокорига айтаман. Уларнинг рухсатисиз бошқа шифокорлар буюрган дорини қабул қилдирмайман.

Имзо -------------------------------------------- Сана ---------------------------

Ота/она/васий

Шифокор ---------------------------------------- Сана ---------------------------

(Фамилия,исми,шарифи тўлиқ,имзо)

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларидаги ОИВ инфекцияли шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш ҳамда ретровирусга қарши терапияни тақдим этиш тартиби. соғлиқни сақлаш тизимидадоимийСоғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги

So`rovnoma natijalari