Hujjat nomi
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сонли қарори билан тасдиқланган Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Uy-joy kommunal xizmat ko‘rsatish vazirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-05-26 11:26:43
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-06-21 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил
15 июлдаги 194-сонли қарори билан тасдиқланган Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 16 ноябрдаги
ПФ-5241-сонФармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил
15 июлдаги 194-сонли қарори билан тасдиқланган “Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш қоидалари”га иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири М.Х. Салиев, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори Б.Б.Қудратходжаев зиммаларига юклатилсин.

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири А.Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг

20___ йил «___» ________ ____-сон қарорига
ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 15 июлдаги 194-сонли қарори билан тасдиқланган “Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш қоидалари”га киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1 - банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

Мазкур Қоидалар “Норматив- ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Табиий монополиялар тўғрисида”ги, “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонунларига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, ичимлик сув таъминоти ваоқова сувни чиқариш ҳамда истеъмол қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.

Ушбу қоидалар ичимлик сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш марказлаштирилган тизимларидан фойдаланиш соҳасида сув қувурлари — канализация хўжалиги (кейинги ўринларда ИСКХ ташкилоти деб аталади) корхоналари, истеъмолчилар, ичимлик сув таъминоти ва оқова сув чиқариш хизматлари учун тўловларни йиғиш Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (кейинги ўринларда Бюро деб аталади) томонидан бажариш учун мажбурий ҳисобланади;

2 - банди йигирма олтинчи ҳатбошидаги “икки томонлама” сўзлари “уч томонлама” сўзлари билан алмаштирилсин.

3-банди қуйидаги таҳрирдаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

Белгилаб қўйилсинки, Бюро ўзига юклатилган вазифаларни бажаришда фақатгина Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва унинг ҳудудий органлари тизимидаги ИСХКлари билан ўзаро ҳамкорликда тегишли ишларни амалга оширади;

49 - банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

Фаолият кўрсатаётган коммунал сув таъминоти ва канализация тизимларига (шу жумладан, сув олиш колонкалари ва ўт ўчириш гидрантлари, уйнинг киритма ва чиқувларига ҳам) ўзбошимчалик билан уланиб олиш, шунингдек ушбу тизимлардан ўзбошимчалик билан фойдаланиш тақиқланади.

Ичимлик сув таъминоти ва канализация тизимларига (юридик важисмоний шахслар томонидан) ўзбошимчалик билан уланиш ҳолатлари аниқланган тақдирда Бюро томонидан бу ҳақда икки нусхада далолатнома расмийлаштирилади.

Далолатнома Бюро ходими, текширишга жалб этилган ИСХК мутахассислари ва тармоққа ўзбошимчалик билан уланган истеъмолчи томонидан имзоланади ва бир нусхаси истеъмолчига топширилади.

Истеъмолчи далолатномани имзолашдан бош тортган тақдирда далолатномага бу ҳақда тегишли ёзув киритилади. Бош тортиш икки нафар гувоҳ ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи вакили томонидан тасдиқланиши лозим.

Бунда истеъмолчи далолатномада унинг мазмуни бўйича тушунтириш ва эътирозларни, шунингдек имзолашдан бош тортиш сабабларини баён этиш ҳуқуқига эга.

Ушбу далолатнома ўзбошимчалик билан тармоққа уланган шахс томонидан ИСКХ ташкилотига етказилган зарарни аниқлаш учун асос бўлади ҳамда ИСКХ ташкилоти томонидан ушбу Қоидаларнинг 94-бандига мувофиқ ноқонуний фойдаланилган сув сарфи ва оқова сувларни чиқарганлик учун тўлов миқдори қайта-ҳисоб китоб қилиниб, истеъмолчига тақдим этилади.

Ўзбошимчалик билан фойдаланилган сув сарфини қайта ҳисоб-китоб қилиш истеъмолчини сув таъминотидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибдаги жавобгарликдан озод қилмайди.

Ичимлик сув таъминоти ва канализация тизимларига ўзбошимчалик билан уланган истеъмолчи Бюро талабномасига асосан дарҳол ИСКХ ташкилоти томонидан тармоқдан узилади ва бу ҳақда тегишли тартибда далолатнома расмийлаштирилади;

50 - банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

Сув таъминоти ва сув чиқариш тизимидан илгари узиб қўйилган (ўзбошимчалик билан уланиш, қарздорлик мавжуд бўлганда ёки шартнома шартлари бажарилмаганда) шахсларни қайта улашда I гуруҳ истеъмолчиларидан энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида,
II ва III гуруҳ истеъмолчиларидан энг кам ойлик иш ҳақинингўн баравари миқдорида тўловни қайта улашнишни амалга оширган ташкилот ҳисобига маблағларни ўтказиш орқали тармоқга қайта уланади;

51 - банди қуйидаги таҳрирдаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

Бунда, ИСКХ ташкилоти томонидан истеъмолчини тармоқдан узиш ёки қайта улаш Бюронинг хабардорлигида амалга оширилади;

62 - банд қуйидаги таҳрирдаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

Бюро ва ИСКХ ташкилоти истеъмолчига (субистеъмолчига) сувни ҳисобга олиш асбобини 30 кун муддатда навбатдаги текширувдан ўтказишга кўрсатма беради. Муддатида текширув ўтказилмаган ҳисоблаш асбобининг кўрсаткичлари инобатга олинмайди ва ҳисоб китоб I гуруҳ истеъмолчиси учун 87 “а” банди бўйича II ва III истемолчилари бўйича 87 “б” банди бўйича амалга оширилади;

бешинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

63 - банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Сув ўлчаш узели ИСКХ ташкилоти томонидан Бюро билан биргаликда пломбаланиши лозим. Пломбаланмаган ҳисоблаш асбобларини ўрнатиш ва улардан фойдаланиш тақиқланади.

Сувни ҳисобга олиш асбобларига ўрнатилган пломбаларни ечиш истеъмолчининг хатига асосан ИСКХ ташкилоти ва Бюро билан биргаликда амалга оширилади ва далолатнома тузилади;

65 - банди қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин;

Ҳисобга олиш ускунасини ўрнатиш, алмаштириш, ечиш Бюро иштирокида амалга оширилади;

68 – банди биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин.

ИСКХ ташкилоти ёки Бюро вакили томонидан сувни ҳисобга олиш асбобининг ишламаётганлиги аниқланса ёки унинг иш тартибига рухсатсиз аралашилган ёки назорат пломбалари узилган бўлса, бу хақида ҳолатга аниқлик киритилиб далолатнома тузилади ҳамда ИСКХ ташкилоти ва Бюро томонидан истеъмолчига (субистеъмолчига) сувни ҳисобга олиш асбобини 30 кун муддатда навбатдан ташқари текширувдан ўтказишга кўрсатма беради. Муддат кўрсатма тақдим этилган санадан бошлаб ҳисобга олинади.

69 ва 70-бандлардаги ҳамда 71 - банднинг иккинчи ва 73 - банднинг биринчи хатбошидаги “ИСКХ ташкилоти” сўзлари “ИСКХ ташкилоти ва Бюро”сўзлари билан алмаштирилсин;

76 - банднинг биринчи хатбошиси қўйидаги таҳрирда баён қилинсин:

Бюро томонидан истеъмолчилар билан ҳисоб-китоб қилишга асос бўладиган сувни ҳисобга олиш асбоблари кўрсаткичлари ҳар ойда 1 марта олиниб, тегишли далолатнома билан расмийлаштириш орқали (2 нусхада далолатнома тузилади ва бир нусхаси истеъмолчига топширилади)уларнинг шахсий варақларига маълумотлар киритилади;

77, 78, 85, 86, 90, 92 ва 93 - бандлардаги “ИСКХ ташкилоти” сўзлари “ИСКХ ташкилоти ва Бюро” сўзлари билан алмаштирилсин;

79 - банддаги “узилиш ҳолатлари” сўзлари “узилиш, шикаст етказиш, ҳисоблагич ҳолатига ташқи аралашув ҳолатлари” сўзлари билан алмаштирилсин;

80 - банддаги “ИСКХ ташкилоти” сўзлари “Бюро ёки ИСКХ ташкилоти” сўзлари билан алмаштирилсин;

91 - банддаги “жисмоний шахслар” сўзлари “барча гуруҳ истеъмолчилар” сўзлари билан алмаштирилсин;

97 - банддаги “ИСКХ ташкилоти” сўзлари “Бюро ва ИСКХ ташкилоти” сўзлари билан алмаштирилсин;

98 - банднинг бешинчи хатбошидаги “бюджет ташкилотлари” сўзлари чиқариб ташлансин;

99 - банд қўйидаги таҳрирда баён қилинсин:

Фуқаролар пропискадан ўтказилмаган хонадонларда, сувни ҳисобга олиш асбоби мавжуд бўлмаганда, ичимлик сув ва канализация хизматлари учун тўловлар қонунчиликда кўрсатилган истеъмол нормаларига кўра, белгиланган тарифларнинг орттирилувчи коэффициентини қўллаш йўли билан:

бир ва икки хонали уйларда - бир киши ҳисобидан;

уч хонали уйларда - икки киши ҳисобидан;

тўрт хонали уйларда - уч киши ҳисобидан;

беш хонали уйларда - тўрт киши ҳисобидан ва ундан ортиқ хонали уйларда шу тартибда амалга оширилади;

100 - банддаги “ИСКХ вакили” сўзлари “Бюро вакили” сўзлари билан алмаштирилсин;

101, 102 - бандлардаги ва 105 - банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошларидаги “ИСКХ ташкилоти” сўзлари “ИСКХ ташкилоти ёки Бюро”сўзлари билан алмаштирилсин;

107- банддаги “ИСКХ ташкилотларининг” сўзлари “Бюро” сўзлари билан алмаштирилсин;

108 - банд қўйидаги таҳрирда баён қилинсин:

I гуруҳ истеъмолчилари, аванс тариқасида, коммунал хизматлар учун 12 ойдан кўп бўлмаган муддатга тўловларни аввалдан амалга ошириб қўйган бўлсалар, улар шу вақт мобайнида тарифларнинг ўзгариши туфайли тўланадиган қўшимча тўловлардан озод этиладилар.

Барча гуруҳ истеъмолчилари сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати учун ҳисобга олиш приборлари мавжуд бўлганда охирги уч ой учун ўртача сарф бўйича ҳамда ҳисобга олиш приборлари мавжуд бўлмаганда ойлик истеъмол нормаси бўйича кейинги ой учун ҳар ойнинг15 санасига қадар100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлашни амалга оширишлари лозим.

Тўловнинг шартномада белгиланган кунидан кечиктирилган ҳар бир куни учун - юридик шахслар 0,4%, жисмоний шахслар эса 0,1% пеня тўлайдилар. Аммо бу кўрсаткич жами кечиктирилган сумманинг 50 фоизидан ошмаслиги лозим.

109 - банд қўйидаги таҳрирда баён қилинсин:

Барча гуруҳ истеъмолчилари тўлов ҳужжатлари бўйича икки ҳафта давомида тўловларни амалга оширмасалар, Бюро истеъмолчилар хабардор қилинган пайтдан бошлаб беш кун муддат ўтгандан кейин қарзларни, шу жумладан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда истеъмолчиларни сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати тармоқларидан узиб қўйиш йўли билан ундириш чораларини кўради.”

110, 111 ва 112 - бандлардаги “ИСКХ ташкилоти” сўзлари “ИСКХ ташкилоти ёки Бюро”сўзлари билан алмаштирилсин;

114 - банд қўйидаги таҳрирда баён қилинсин:

Уйда вақтинча истиқомат қилувчи (ёлловчи)лар истиқомат қилганда тўловлар ҳақиқатда истиқомат қилаётганлар сонига қараб амалга оширилади.

I гуруҳ истеъмолчиси, ўзи яшаётган хонадонда турувчилар сони кўпайиши (шу жумладан, вақтинчалик яшаётганлар ҳисобига ҳамда қоиданинг 87 “а” бандида кўзда тутилган кўрсаткичлар бўйича) ёки камайиши ҳолатлари юзасидан, ўзгаришлар содир бўлган вақтдан бошлаб
5 иш кунидан кечикмай ИСКХ ташкилоти ёки Бюрони ёзма равишда огоҳлантириши лозим. Бунда истеъмолчи, ИСКХ ташкилоти ёки Бюрони ташкилоти, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи вакиллари ва уйнинг асосий эгаси томонидан - уч томонлама далолатнома тузилади;

115 - банднинг биринчи хатбоши қўйидаги таҳрирда баён қилинсин:

Объект эгаси ўзгарганда истеъмолчи чиқиб кетишидан 7 кун аввал дебиторлик қарзларини узиб, бу ҳақда ИСКХ ташкилоти билан далолатнома имзолаши шарт. Истеъмолчи чиқиб кетгач, сувни ҳисобга олиш асбоби, пломбаларнинг бутлиги ва қопланмаган дебитор карздорлик учун жавобгарлик объектнинг янги эгаси зиммасига юкланади;

119 - банднинг ўн учинчи, ўн тўртинчи ва йигирма бешинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;

123 - банднинг учинчи хатбоши қўйидаги таҳрирда баён қилинсин:

ўзларининг ҳудудида ва тасарруфида бўлган коммунал ичимлик сув ва канализация тармоқлари ҳамда қурилмаларининг зарур даражада қўриқланишини таъминлаш, уларнинг бузилиши, сув босиши ва музлаб қолишига йўл қўймаслик, қудуқларнинг қопқоғини муз ва қордан тозалаш, Бюро ва ИСКХ ташкилоти томонидан биргаликда ўрнатилган пломбаларнинг сақланишини назорат қилиш, ер усти сув оқимларининг қудуқлар ёнидан оқизиб юборилишини таъминлаш, ёнғин гидрантларига кириб бориш йўлакларини тирбанд қилмаслик, ёнғин гидрантлари кўрсаткичларининг ишга яроқлилигини кузатиб бориш ва мавжуд бўлган ёнғин гидрантларни ва ёнғин кранларни пломбалаш учун тақдим қилиш;

124 - банднинг учничи ва ўнинчи хатбошисидаги “ИСКХ ташкилоти” сўзлари “Бюро ва ИСКХ ташкилоти” сўзлари билан алмаштирилсин.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1****

So`rovnoma natijalari