Hujjat nomi
Олий ҳарбий божхона институтига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом 3-бандининг олтинчи хатбошисига ўзгартириш киритиш ҳақида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO‘zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo‘mitasi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo‘mitasi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-05-26 16:34:41
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-06-10 17:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ ҚАРОРИ

Олий ҳарбий божхона институтига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом 3-бандининг олтинчи хатбошисига ўзгартириш киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги ПҚ–3665-сон “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органларининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2015 йил 4 февралдаги 01-02/3-07-сон қарори (рўйхат рақами 2659, 2015 йил 5 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 9-сон, 107-модда) билан тасдиқланган Олий ҳарбий божхона институтига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-банди олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Номзодларнинг бўйи 165 см дан (қиз болалар учун 160 см) паст бўлмаслиги лозим.».

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Раис М.Азимов

Тошкент ш,

2018йил«____» __________,

________–сон

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқишДавлат божхона қўмитаси қарори лойиҳаси26.05.2018 йил.Кадрлар бошқармаси
2Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини муҳокама қилиш учун Ягона порталга жойлаштириш Ягона порталга жойлаштириш26.05.2018 йил.Кадрлар бошқармаси АКТ бошқармаси
3Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини муҳокама қилиш Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Ягона порталда муҳокама қилиш26.05.2018 йил - 10.06.2018 йилКадрлар бошқармаси
4Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини таклиф ва эътирозлар асосида қайта ишлашТаклифларни умумлаштириш, Норматив - ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини таклиф ва эътирозлар асосида қайта ишлаш ва якуний лойиҳани Ягона порталга жойлаштириш10.06.2018 йил – 25.06.2018 йилКадрлар бошқармаси
5Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини давлат рщйхатидан щтказиш учун киритишНорматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Адлия вазирлигига киритиш27.06.2018 йил.Кадрлар бошқармаси

So`rovnoma natijalari