Hujjat nomi
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ ГВАРДИЯСИ ҲАРБИЙ-ТЕХНИК ИНСТИТУТИДА ҲАРБИЙ-ПРОФЕССИОНАЛ ТАНЛАШНИ ЎТКАЗИШ БЎЙИЧА НИЗОМ
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiNizom
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi
Hujjat muallifiO'zbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-05-26 17:52:00
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-06-10 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги, "Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 141-сон "Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтига ўқишга қабул қилиш тартибини белгилайди.

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтига (кейинги ўринларда - Институт) номзодларни ўқишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланган Бутлаш режасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясиқўмондонининг Институтга қабул ўринларини ажратиш тўғрисидаги буйруғига асосан амалга оширилади.

2. Институт курсантлари контингентини сифатли бутлаш учун ҳарбий-профессионал танлаш ва тест синовларини назарда тутувчи комплекс босқичма-босқич танлаш амалга оширилади.

3. Институтга ўқишга кириш учун номзодлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21 февралдаги 95-сон қарори билан тасдиқланган “Тинчлик ва уруш даврида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги Низом”да белгиланган талабларга жавоб бериши зарур.

4. Институтга ўқишга қабул қилишни сифатли ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг буйруғи билан Институт қабул комиссияси (бундан буён матнда қабул комиссияси деб юритилади) тузилади ва унинг таркиби тасдиқланади.

5. Қабул комиссиясига Институт бошлиғи раҳбарлик қилади. Қабул комиссияси таркибига Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг тегишли соҳавий хизмат ходимлари киритилади.

Қабул комиссиялари қабул йилининг 1 февраль кунидан 31 август кунига қадар фаолият юритади.

6. Қабул комиссияси раиси - Институт бошлиғи:

қабул комиссиясининг ишини ташкиллаштиради;

қабул комиссиясининг вазифаларини белгилайди;

кичик комиссиялар таркибини шакллантиради ва тасдиқлайди;

кичик комиссиялар фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади.

Қабул комиссияси раиси - Институт бошлиғи ўзига юклатилган вазифаларни бажариш учун ўз ваколати доирасида буйруқ қабул қилади.

7. Қабул комиссияси таркибида қуйидаги кичик комиссиялар тузилади:

номзодларнинг ҳужжатларини ўрганиш бўйича кичик комиссия;

психофизиологик ўрганиш бўйича кичик комиссия;

ёзма иш (диктант) ўтказиш бўйича кичик комиссия;

компьютер техникасини ва ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаб олганлик даражасини текшириш бўйича кичик комиссия.

2-БОБ. НОМЗОДЛАР БИЛАН ҲАРБИЙ-ПРОФЕССИОНАЛ

ТАНЛАШ ТАДБИРЛАРИНИ ЎТКАЗИШ

8. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Кадрлар бошқармаси томонидан ҳар йили 1 июнга Институтнинг қабул комиссиялари билан келишилган ҳолда ҳарбий профессионал-танлаш тадбирларини ўтказиш муддатлари белгиланган режа-жадвал ишлаб чиқилиб, тегишли орган ва муассасалар билан келишилганҳолда бутловчи идораларга юборилади.

9. Бутловчи идоралар режа-жадвалга мувофиқ номзодларни ҳарбий-профессионал танлаш тадбирларини ўтказиш муддатлари билан таништиради, уларнинг белгиланган муддатларда Институтга ҳужжатлари тўлиқ ҳолда етиб келишларини таъминлайди.

10. Ҳарбий-профессионал танлаш тадбирлари 25 июнга қадар Институтда ўтказилади.

11. Ҳарбий-профессионал танлаш давомида қуйидаги тадбирлар ташкил этилади ва ўтказилади:

ҳужжатларни ўрганиш;

психофизиологик ўрганиш;

тиббий кўрикдан ўтказиш;

ёзма иш (диктант);

компьютер техникасини ва ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаб олганлик даражасини текшириш;

якка тартибдаги якуний суҳбат.

12. Ҳарбий профессионал-танлаш тадбирларини ўтказиш давомида номзодлар турар жой ва озиқ-овқат билан таъминланмайди.

13. Қабул комиссияси таркибидаги номзодларнинг ҳужжатларини ўрганиш бўйича кичик комиссияси ҳужжатларни ўрганишда Институтга тақдим этилган шахсий ҳужжатлар йиғмажилдларини рўйхатга олади ҳамда уларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини текширади.

14. Психофизиологик ўрганиш мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган методикага мувофиқ қабул комиссияси таркибидаги психофизиологик ўрганиш бўйича кичик комиссия мутахассислари томонидан ўтказилади. Бунда психофизиологик ўрганиш бўйича кичик комиссия таркибига Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг бўлинмаларида фаолият юритаётган психолог ходимлар жалб қилиниши мумкин.

15. Тиббий кўрикдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси томонидан махсус шакллантириладиган ҳарбий-тиббий комиссия томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21 февралдаги 95-сон қарори билан тасдиқланган “Тинчлик ва уруш даврида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги Низом”га мувофиқ ўтказилади.

16. Тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари бўйича соғлиғининг ҳолатига кўра номзоднинг Институтда ўқишга яроқлилиги даражаси тўғрисида хулоса чиқарилади.

17. Соғлиғининг ҳолатига кўра Институтда ўқишга яроқсиз деб ҳисобланган номзодлар ҳарбий-профессионал танлашнинг кейинги тадбирларига қўйилмайди.

18. Ёзма иш номзодга диктант ёздириш орқали қабул комиссияси таркибидаги ёзма иш (диктант) ўтказиш бўйича кичик комиссия томонидан мазкур Низомнинг 2-иловасида келтирилган методикага мувофиқ ўтказилади. Бунда ёзма иш (диктант) ўтказиш бўйича кичик комиссия таркибига касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ёки олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари келишув асосида жалб қилиниши мумкин.

19. Номзоднинг компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаб олганлик даражасини текшириш компьютер техникасини ва ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаб олганлик даражасини текшириш бўйича кичик комиссия томонидан мазкур Низомнинг 3-иловасида келтирилган методикага мувофиқ амалга оширилади.

20. Якка тартибдаги якуний суҳбат мазкур Низомнинг 4-иловасида келтирилган методика асосида психофизиологик ўрганиш натижалари, ёзма иш (диктант) натижалари, компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаб олганлик даражасини текшириш натижалари ҳисобга олинган ҳолда ўтказилади.

Якка тартибдаги якуний суҳбат натижасида максимал балл (5 балл) олган тақдирда ҳам психофизиологик ўрганиш натижалари, ёзма иш (диктант) натижалари, компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаб олганлик даражасини текшириш натижаларини қўшиб ҳисоблаганда, ўртача арифметик ҳисобда камида 3 балл тўплаш имкониятига эга бўлмаган номзодлар, ўз хоҳишларига кўра, якка тартибдаги якуний суҳбатга кирмаслиги мумкин.

21. Якка тартибдаги якуний суҳбат қабул йилининг 25 июнига қадар коллегиал принцип бўйича, Институтнинг қабул комиссияси томонидан ўтказилади.

22. Якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари бўйича номзодни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларини топширишга қўйиш тўғрисида узил-кесил қарор қабул қилинади.

23. Тест синовлари Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 141-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низом ҳамда Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига тингловчи ва курсантларни ўқишга қабул қилишда тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2477, 2013 йил 12 июль) мувофиқ ўтказилади.

24. Умумтаълим муассасаларида бошқа чет тили (испан, араб, форс, дари, ҳинд, урду, хитой, корейс, уйғур ва бошқа тиллар) бўйича ўқиган тақдирда номзод тест синовлари ўрнига Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 141-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низомнинг 3-иловасида назарда тутилган тартибда Институтда ягона кўп балли имтиҳон тизими бўйича чет тилидан имтиҳон топширади. Ягона кўп балли имтиҳон тизими бўйича чет тилидан ўтказилган имтиҳон мазкур Низомнинг 5-иловасида назарда тутилган мезонларга асосан баҳоланади.

3-БОБ. ИНСТИТУТГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ

25. Институтга қабул қилиш Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 141-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.

26. Институтнинг қабул комиссияси 10 июлда номзодларни ўқишга қабул қилиш масаласини кўриб чиқади ва мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ шаклдаги протоколни расмийлаштиради. Мазкур протокол номзодларни Институтга ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқларни расмийлаштириш учун асос ҳисобланади.

27. Институтга ўқишга қабул қилинган ҳарбий хизматчилар ва ички ишлар органлари ходимларига ўз хизмат ўташ жойларига тақдим этиш учун уларнинг ўқишга қабул қилинганлиги бўйича буйруқдан кўчирма берилади.

28. Тест синовлари натижаси бўйича берилган апелляция шикоятлари Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига тингловчи ва курсантларни ўқишга қабул қилишда тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2477, 2013 йил 12 июль) мувофиқ кўриб чиқилади.

4-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР

29. Институтнинг қабул комиссияси номзодлар белгиланган қоидаларга, ҳарбий ва хизмат интизомига риоя қилмаган тақдирда уларни ўқишга қабул қилиш бўйича танлашнинг исталган босқичида четлатиш ҳуқуқига эга.

30. Институтга ўқишга кирмаган номзодларнинг шахсий ҳужжатлари йиғмажилдлари тест синовлари натижалари эълон қилинган кундан эътиборан 10 кун ичида тегишли бутловчи идораларга қайтариб юборилади.

31. Номзодни ўқишга қабул қилиш учун асос бўлган ҳужжатлар Институтда сақланади.

Низомга

1-ИЛОВА

Психофизиологик ўрганиш

МЕТОДИКАСИ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Психофизиологик ўрганишни

ўтказиш ва унинг хулосаси

3-боб. Якуний қоида

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1. Психофизиологик ўрганиш номзоднинг психофизиологик ҳислатлари ва индивидуал хусусиятларини аниқлаш мақсадида автоматлаштирилган психофизиологик комплекслар (бундан буён матнда махсус комплекс деб юритилади) ёрдамида ўтказилади.

2. Номзодларни психофизиологик ўрганиш махсус комплекс ёрдамида ўтказилишининг асосий тамойили - номзоднинг психофизиологик хусусияти бўйича хулоса қилишда инсон омилидан ҳоли бўлиш ва субъективликдан сақланиш ҳисобланади.

3. Номзодларга психофизиологик ўрганиш ўтказишдан олдин мазкур Методикада назарда тутилган психофизиологик ўрганиш ўтказиш тартиби, махсус комплекснинг техник хусусиятлари ва хавфсизлик нуқтаи назаридан ўзини қандай тутиши лозимлиги тушунтирилади ҳамда тегишли йўл-йўриқлар берилади.

2-БОБ. ПСИХОФИЗИОЛОГИК ЎРГАНИШНИ

ЎТКАЗИШ ВА УНИНГ ХУЛОСАСИ

4. Психофизиологик ўрганиш ҳар бир номзод учун алоҳида ўтказилади.

5. Психофизиологик ўрганиш махсус жиҳозланган хонада ўтказилади.

6. Ушбу хона:

етарли даражада табиий ва сунъий ёритилган бўлиши;

шовқиндан ҳимояланган бўлиши;

номзодга ажратилган жой қулай бўлиши лозим.

7. Психофизиологик ўрганиш ўтказиладиган хонага фақат бир нафар номзод қўйилади.

8. Кичик комиссия раиси номзоднинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатини шахсан текшириб, уни жойига ўтқизади.

9. Психофизиологик ўрганишда номзоднинг қўлларига махсус комплекснинг электродлари уланади ва мазкур электродлар орқали 10 дақиқагача бўлган вақт давомида кичик қувватли электр импульслар узатилади.

10. Психофизиологик ўрганиш давомида номзод билан мулоқотга киришишга йўл қўйилмайди.

11. Психофизиологик ўрганиш номзоднинг ҳиссий (соматик), психоэмоционал ҳолати яхши бўлгандагина ўтказилиши лозим.

12. Психофизиологик ўрганиш бошланишидан олдин ўзини ёмон ҳис қилаётган ёки соғлиғидан шикоят қилаётган номзодлар мазкур тадбирга қўйилмайди. Бундай ҳолатда далолатнома тузилади ва номзодга кейинги гуруҳлар таркибида психофизиологик ўрганишдан ўтиш учун қайта рухсат берилади.

13. Психофизиологик ўрганиш вақтида уни ўтказаётган шахс номзодни узлуксиз равишда кузатиб туради.

14. Номзоднинг психофизиологик ўрганиш натижаси махсус коплекснинг автоматик равишда чиқариб берадиган хулосаси (балл) ҳисобланади.

3-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА

15. Психофизиологик ўрганиш натижалари бўйича иловага мувофиқ шаклда қайднома расмийлаштирилади. Қайднома кичик комиссия раиси ва аъзолари томонидан имзоланади ва Иститутнинг қабул комиссияси раисига топширилади.

Методикага

ИЛОВА

Психофизиологик ўрганиш натижаларини баҳолаш

ХУЛОСАСИ

Сана: 20__ йил "___" ____________

Гуруҳ рақами: ___

Т/р

Номзодларнинг Ф.И.О.

Тўплаган

бали

1.

2.

3.

...

Кичик комиссия раиси:

(имзо)

(унвони ва Ф.И.О.)

Кичик комиссия аъзолари:

(имзо)

(унвони ва Ф.И.О.)

(имзо)

(унвони ва Ф.И.О.)

(имзо)

(унвони ва Ф.И.О.)

Низомга

2-ИЛОВА

Ёзма иш (диктант) ўтказиш

МЕТОДИКАСИ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Диктантга қўйиладиган талаблар ва мезонлар

3-боб. Якуний қоидалар

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1. Ёзма иш диктант ёздириш йўли билан номзоднинг орфографик ва пунктуацион саводхонлигини баҳолаш мақсадида ўтказилади.

2. Диктантларнинг мавзулари ва матнлари қабул комиссияси таркибидаги ёзма иш (диктант) ўтказиш бўйича кичик комиссия томонидан 1 июнь кунига қадар шакллантирилади, қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланади ва зарур миқдорда кўпайтирилади.

3. Диктантларнинг мавзулари ва матнлари кичик комиссия раисининг сейфида сақланади ҳамда у уларнинг ошкор қилинмаслиги учун шахсан жавобгар ҳисобланади.

4. Номзодларга дастлаб мазкур Методикада назарда тутилган ёзма иш (диктант) ўтказиш тартиби тушунтирилади.

5. Номзодларга қайта топширишга рухсат берилмайди.

6. Диктантлар текшириб чиқилгандан сўнг, баҳоланган ҳолда ёзма иш (диктант) ўтказиш бўйича кичик комиссия раиси томонидан қабул комиссияси масъул котибига топширилади.

7. Диктант ўтказиладиган аудиторияга луғат, китоблар, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб кириш тақиқланади.

2-БОБ. ДИКТАНТГА ҚЎЙИЛАДИГАН

ТАЛАБЛАР ВА МЕЗОНЛАР

8. Диктант учун умумий ўрта, ўрта махсус ёки касб-ҳунар таълими фан дастурлари доирасида ўтилган мавзуларга мувофиқ келадиган ва номзоднинг олган билимларини аниқлаш имкониятини берадиган материаллар танланади.

9. Диктант матнининг ҳажми 170 - 200 та сўздан иборат бўлади.

10. Диктант ёзишдан олдин номзодларга диктант матни тўлиқ ўқиб эшиттирилади.

Диктант ёзиш вақтида ҳар бир гап ўқиб эшиттирилгандан сўнг, ушбу гапни ёзишга киришилади. Ушбу гап ёзиб бўлингандан сўнг, гап яна бир бор ўқиб эшиттирилади.

11. Номзодларнинг диктанти "5" баллик тизимда қуйидагича баҳоланади:

мутлақо хатосиз ёзилган ёки битта орфографик ёхуд битта пунктуацион хатога йўл қўйилган диктантга - 5 балл қўйилади;

иккитагача орфографик ва иккитагача пунктуацион хатога йўл қўйилган диктантга - 4 балл қўйилади, хатолар нисбати ўзгарганда, уларнинг умумий миқдори тўрттадан ошмаслиги керак;

тўрттагача орфографик ва тўрттагача пунктуацион хатога йўл қўйилган диктантга - 3 балл қўйилади, хатолар нисбати ўзгарганда, уларнинг умумий миқдори саккизтадан, бироқ орфографик хатолар миқдори олтитадан ошмаслиги керак;

еттитагача орфографик ва еттитагача пунктуацион хатога йўл қўйилган диктантга - 2 балл;

тўққизтагача орфографик ва тўққизтагача пунктуацион хатога йўл қўйилган диктантга - 1 балл;

ўнта ва ундан ортиқ орфографик ва ўнта ва ундан ортиқ пунктуацион хатога йўл қўйилган диктантга - 0 балл қўйилади.

12. Қуйидаги мезонлар мавжуд бўлганда хатолар, уларнинг сонидан қатъи назар, битта хато деб топилади:

бешта сўзда "ҳ" ёки "ў" ҳарфлари ўрнида тегишлича "х" ёки "у" ҳарфлари ёзилган бўлса;

кириш сўзларнинг (масалан, дарвоқе, дарҳақиқат) ёзилишида олтитагача пунктуацион хатога йўл қўйилган бўлса;

қаратқич белгиси учтагача сўзда нотўғри қўлланилган бўлса.

13. Қуйидагилар хато деб ҳисобланмайди:

тасодифий хатолар (масалан, тушунмоқ сўзи барча ўринларда тўғри ёзилган, бироқ битта ўринда нотўғри ёзилган ёки 1441 ўрнига 1941 ёзилган бўлса);

такрорий хатолар (масалан, қутулмоқ сўзи беш ўринда қутилмоқ тарзида қўлланилган бўлса);

сўз кўчиришдаги хатолар (масалан, воқе-а ёки октя-брь);

айрим атамаларнинг ёзилишидаги хатолар (масалан, Чўлпон ота - Чўпон ота, Юнусобод - Юнус-обод).

14. Диктантдаги тузатишлар миқдори 5 тадан ортиқ бўлса, баҳо бир баллга пасайтирилади.

3-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР

15. Текширилган ҳар бир диктантга қабул комиссияси таркибидаги ёзма иш (диктант) ўтказиш бўйича кичик комиссия раиси ва диктантни текширган аъзоси томонидан имзо қўйилади. Бунда кичик комиссия аъзолари ўзлари диктант ёздирган номзодларнинг диктантларини текшириши тақиқланади.

16. Кичик комиссия иши якунлангач, номзодларнинг диктантлари кичик комиссия раиси томонидан Институтнинг қабул комиссияси раисига топширилади.

Низомга

3-ИЛОВА

Компьютер техникасини ва ахборот-коммуникация

технологияларини эгаллаб олганлик даражасини текшириш

МЕТОДИКАСИ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. КТ ва АКТни эгаллаб олганлик даражасини текшириш

3-боб. Якуний қоида

Илова. Номзоднинг компьютер техникасини

ва ахборот-коммуникация технологияларини

эгаллаб олганлик даражасини текшириш

натижалари бўйича қайднома

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1. Номзоднинг компьютер техникасини ва ахборот-коммуникация технологияларини (бундан буён матнда КТ ва АКТ деб юритилади) эгаллаб олганлик даражаси компьютер дастурига киритилган тест саволларини бериш йўли билан текширилади.

2. Номзодларнинг КТ ва АКТни эгаллаб олганлик даражасини текширишдан олдин уларга мазкур Методикада назарда тутилган текшириш ўтказиш тартиби тушунтирилади ҳамда тегишли йўл-йўриқлар берилади.

3. Тест саволлари, уларнинг жавоблари олий ҳарбий таълим муассасалари қабул комиссиялари таркибидаги компьютер техникасини ва ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаб олганлик даражасини текшириш кичик комиссияси томонидан 1 июнь кунига қадар ишлаб чиқилади, қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланади ва тегишли компьютерлар дастурига киритилади.

4. Тест саволлари ва уларнинг жавоблари ошкор қилинмаслиги учун кичик комиссия раиси жавобгар ҳисобланади.

2-БОБ. КТ ВА АКТни ЭГАЛЛАБ ОЛГАНЛИК

ДАРАЖАСИНИ ТЕКШИРИШ

5. Номзодга элликта тест саволи ва уларни ечиш учун бир ярим соат вақт берилади. Номзодга тест синовларини қайта топширишга рухсат берилмайди.

6. Тест синовлари ўтказилаётган аудиторияга луғат, китоблар, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб кириш тақиқланади.

7. Тест саволларини шакллантиришда умумий ўрта, ўрта махсус ёки касб-ҳунар таълими фан дастурларига мувофиқ келадиган ва номзоднинг олган билимларини аниқлаш имкониятини берадиган материаллар танланади.

8. Тест саволлари қуйидагилар бўйича тузилади:

шахсий компьютердан фойдаланиш бўйича;

идора дастурий иловалари (microsoft office дастури) бўйича;

Интернет тармоғида, локал ва корпоратив тармоқларда ишлаш ва ташкилий техникадан фойдаланиш бўйича.

9. Тест синовлари натижаси "5" баллик тизимда қуйидагича баҳоланади:

40 - 50 та тест саволларига тўғри жавоб берилган бўлса - 5 балл;

30 - 39 та тест саволларига тўғри жавоб берилган бўлса - 4 балл;

20 - 29 та тест саволларига тўғри жавоб берилган бўлса - 3 балл;

10 - 19 та тест саволларига тўғри жавоб берилган бўлса - 2 балл;

1 - 9 та тест саволларига тўғри жавоб берилган бўлса - 1 балл;

тест саволларининг бирортасига ҳам тўғри жавоб берилмаган бўлса - 0 балл қўйилади.

3-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА

10. КТ ва АКТни эгаллаб олганлик даражасини текшириш натижалари бўйича ҳар бир номзод учун мазкур Методиканинг иловасига мувофиқ шаклда қайднома расмийлаштирилади. Қайднома кичик комиссия раиси ва аъзолари томонидан имзоланади ва Институтнинг қабул комиссияси раисига топширилади.

Компьютер техникасини

ва ахборот-коммуникация

технологияларини эгаллаб

олганлик даражасини

текшириш методикасига

ИЛОВА

Номзоднинг компьютер техникасини

ва ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаб

олганлик даражасини текшириш натижалари бўйича

ҚАЙДНОМА

‎‎Сана: 20__ йил ___ ____________ ‎
‎ Гуруҳ рақами:: _______________________

Т.р.

Номзодларнинг Ф.И.О.‎‎‎

Тўғри жавоблар сони

Тўпланган балл

1.‎

2.‎

‎‎

‎‎

3.‎

‎‎

‎‎

...‎

‎‎‎‎

‎‎

Кичик комиссия раиси:

(имзо)

(унвони ва Ф.И.О.)

Кичик комиссия аъзолари:

(имзо)

(унвони ва Ф.И.О.)

(имзо)

(унвони ва Ф.И.О.)

(имзо)

(унвони ва Ф.И.О.)

(имзо)

(унвони ва Ф.И.О.)

Низомга

4-ИЛОВА

Якка тартибдаги якуний суҳбат ўтказиш

МЕТОДИКАСИ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Якуний суҳбат ўтказиш

3-боб. Якуний суҳбат натижаларини аниқлаш

4-боб. Якуний қоидалар

Илова. Якка тартибдаги якуний суҳбат

натижалари бўйича қайднома

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1. Якка тартибдаги якуний суҳбат номзоднинг Институтга ўқишга кириши сабабини, етакчилик фазилатларини, ақлий қобилиятлари ва бошқа муҳим профессионал фазилатларини аниқлаш мақсадида ягона методика бўйича психофизиологик ўрганиш, ёзма иш (диктант) натижалари, компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаб олганлик даражасини текшириш натижалари асосида ўтказилади.

2. Номзодларга якка тартибдаги якуний суҳбат ўтказиш бўйича тушунчалар, суҳбат давомида берилиши мумкин бўлган саволларнинг умумий йўналишлари ва қабулга оид бошқа зарур маълумотлар ҳарбий-профессионал танлаш тадбирлари бошланишидан олдин Институтнинг қабул комиссияси томонидан берилади.

3. Якка тартибдаги якуний суҳбат давомида номзодларга бериладиган саволлар рўйхати олий ҳарбий таълим муассасалари қабул комиссиялари томонидан 1 июнь кунига қадар шакллантирилади ва қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланади.

4. Саволлар номзоднинг ўқишга кириш сабабини, етакчилик фазилатларини, ақлий қобилиятини, дунёқарашини ва бошқа муҳим профессионал фазилатларини аниқлашга йўналтирилган бўлиши лозим.

5. Саволлар рўйхати олий ҳарбий таълим муассасалари қабул комиссияси масъул котибининг сейфида сақланади. Масъул котиб саволларнинг ошкор қилинмаслиги учун жавобгар ҳисобланади.

2-БОБ. ЯКУНИЙ СУҲБАТ ЎТКАЗИШ

6. Якка тартибдаги якуний суҳбат коллегиал принцип бўйича, Институтнинг қабул комиссияси томонидан ўтказилади.

7. Номзод якуний суҳбатга шахсини тасдиқловчи ҳужжати билан киритилади.

8. Қабул комиссияси аъзоларига масъул котиб (унинг ёрдамчиси) томонидан якка тартибдаги якуний суҳбатдан ўтказилаётган номзод ҳақидаги барча маълумотлар тақдим этилади.

9. Комиссия аъзолари номзод ҳақидаги умумий маълумотларни ўрганиб чиқиб, унга оғзаки тарзда 3 та савол беради.

10. Ҳар бир номзодга 10 дақиқагача вақт ажратилади. Номзоднинг барча саволларга берган жавоби эшитилгандан сўнг, унга аудиториядан чиқишга рухсат берилади.

3-БОБ. ЯКУНИЙ СУҲБАТ НАТИЖАЛАРИНИ АНИҚЛАШ

11. Номзодлар саволларга берган жавобларига қараб қуйидаги мезонлар асосида "5" баллик тизимда баҳоланади:

номзод тўғри хулоса ва қарор қабул қилади, ижодий фикрлай олади, мустақил мушоҳада юритади, амалда қўллай олади, моҳиятини тушунади, билади ва айтиб беради деб топилганда - 5 балл;

номзод мустақил мушоҳада юритади, амалда қўллай олади, моҳиятини тушунади, билади, айтиб беради ва тасаввурга эга деб топилганда - 4 балл;

номзод моҳиятини қисман тушунади, билади, айтиб беради ва тасаввурга эга деб топилганда - 3 балл;

номзод билмайди, айтиб бера олмайди ва тасаввурга қисман эга деб топилганда - 2 балл;

номзод билмайди, айтиб бера олмайди ва тасаввурга эга эмас деб топилганда - 0 балл қўйилади.

12. Номзоднинг саволларга жавоби эшитилгандан сўнг, комиссиянинг ҳар бир аъзоси номзодга ўзининг баҳосини қўяди. Комиссия аъзолари томонидан қўйилган баҳолар муҳокама қилиниб, ҳар бир номзодга якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари бўйича мазкур Методиканинг иловасига мувофиқ шаклдаги қайдномага ўртача арифметик балл қўйилади.

Мазкур қайдномага номзоднинг психофизиологик ўрганиш, ёзма иш (диктант), компьютер техникасини ва ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаб олганлик даражаси натижалари ҳам қабул комиссияси масъул котиби томонидан ёзиб қўйилади.

13. Қўйилган барча баллар умумлаштирилиб, номзоднинг ўртача арифметик баҳоси аниқланади.

14. Натижалар шу куннинг ўзида номзодларга эълон қилинади.

4-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР

15. Якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари бўйича ўртача уч ва ундан юқори балл тўплаган номзодлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларини топширишга қўйилади.

16. Номзодни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларини топширишга қўйиш ёки қўймаслик тўғрисидаги қарор ҳақида қайдномага ёзиб қўйилади.

Якка тартибдаги якуний суҳбат

ўтказиш методикасига

ИЛОВА

Якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари бўйича

ҚАЙДНОМА

‎‎Сана: 20__ йил ___ ____________


‎ Гуруҳ рақами:: _______________________

Т/р

Ф.И.Ш.

Психофизиологик ўрганиш натижаси бўйича қўйилган балл

Ёзма иш (диктант) натижаси бўйича қўйилган балл

Компьютер техникасини ва ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаб олганлик даражасини текшириш натижаси бўйича қўйилган балл

Якка тартибдаги якуний суҳбат натижаси бўйича қўйилган балл

Ўртача арифметикбалл

тест синовларини топширишга қўйиш ёки қўймаслик тўғрисидаги қарор

Қабул комиссияси раиси

(имзо)

(унвони ва Ф.И.О.)

Қабул комиссияси масъул котиби

(имзо)

(унвони ва Ф.И.О.)

Қабул комиссияси аъзолари:

(имзо)

(унвони ва Ф.И.О.)

(имзо)

(унвони ва Ф.И.О.)

(имзо)

(унвони ва Ф.И.О.)

Низомга

5-ИЛОВА

Ягона кўп балли имтиҳон тизими бўйича

чет тилидан имтиҳонни баҳолаш

МЕЗОНЛАРИ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Баҳолаш мезонлари

3-боб. Якуний қоидалар

Илова. Чет тилидан имтиҳон

натижалари бўйича қайднома

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1. Имтиҳон тест синовлари мажмуасида фаннинг эгаллаган ўрнини ҳисобга олган ҳолда 75,6 балл ёки 39,6 балл оралиғида ягона кўп балли тизим бўйича баҳоланади.

2. Имтиҳонда тегишли чет тили бўйича номзоднинг матнни ўқий олиши, таржима қила олиши, матннинг (мақоланинг) мазмунини гапириб бера олиши, берилган мавзуни билиши, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан саволларга жавоб бера олиши, жумлани грамматик таҳлил қила олиши, нутқни грамматик ва лексик жиҳатдан шакллантира олиши, талаффуз қила олиши, ёза олиши текширилади ва баҳоланади.

2-БОБ. БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ

3. Номзодларнинг имтиҳонда саволларга берган жавоблари мазкур бобда белгиланган мезонлар бўйича баҳоланади.

4. Тест синовлари мажмуасида фан бўйича 75,6 балл қўйилиши назарда тутилган бўлса, чет тили бўйича номзоднинг матнни ўқий олиши, таржима қила олиши, матннинг (мақоланинг) мазмунини гапириб бера олиши, берилган мавзуни билиши, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан саволларга жавоб бера олиши, жумлани грамматик таҳлил қила олиши, нутқни грамматик ва лексик жиҳатдан шакллантира олиши, талаффуз қила олиши, ёза олиши текширилади ва баҳоланади.

Тест синовлари мажмуасида фан бўйича 39,6 балл қўйилиши назарда тутилган бўлса, чет тили бўйича номзоднинг матнни ўқий олиши, таржима қила олиши, матннинг (мақоланинг) мазмунини гапириб бера олиши, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан саволларга жавоб бера олиши текширилади ва баҳоланади.

5. Тест синовлари мажмуасида фан бўйича 75,6 балл қўйилиши назарда тутилган бўлса:

а) агар номзод қуйидагича жавоб берса, 75,6 балл қўйилади:

матнни ўқишда хато қилмаса - 18,6 балл;

матнни тўлиқ (100 фоиз) таржима қилса - 14 балл;

матннинг (мақоланинг) мазмунини тўлиқ гапириб берса - 14 балл;

берилган мавзуни тўлиқ билса - 3 балл;

мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан берилган иккита саволга ҳам жавоб берса - 6 балл;

грамматик таҳлил қилишда жумлани тўлиқ таҳлил қилса - 5 балл;

нутқни грамматик ва лексик жиҳатдан шакллантиришда иккитагача грамматик, иккитагача лексик хато қилса - 5 балл;

талаффуз қилишда иккитагача фонетик хато қилса - 5 балл;

ёзганда иккитагача орфографик хато қилса - 5 балл қўйилади;

б) агар номзод қуйидагича жавоб берса, 52 балл қўйилади:

матндаги иккитагача сўзни ўқишда хато қилса - 14 балл;

матннинг 90 фоизини таржима қилса - 12 балл;

матннинг (мақоланинг) мазмунини гапириб берса - 8 балл;

берилган мавзуни чала билса - 2 балл;

мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан берилган иккита саволнинг биттасига жавоб берса - 3 балл;

грамматик таҳлил қилишда жумлани чала таҳлил қилса - 3 балл;

нутқни грамматик ва лексик жиҳатдан шакллантиришда тўрттагача грамматик, тўрттагача лексик хато қилса - 4 балл;

талаффуз қилишда тўрттагача фонетик хато қилса - 3 балл;

ёзганда тўрттагача орфографик хато қилса - 3 балл қўйилади;

в) агар номзод қуйидагича жавоб берса, 31 балл қўйилади:

матндаги бештагача сўзни ўқишда хато қилса - 10 балл;

матннинг 80 фоизини таржима қилса - 9 балл;

матннинг (мақоланинг) фақат умумий мазмунини гапириб берса - 4 балл;

нутқни грамматик ва лексик жиҳатдан шакллантиришда олтитагача грамматик, олтитагача лексик хато қилса - 4 балл;

талаффуз қилишда олтитагача фонетик хато қилса - 2 балл;

ёзганда олтитагача орфографик хато қилса - 2 балл;

берилган мавзуни билмаса, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан берилган иккита саволнинг ҳеч қайсисига жавоб бермаса, жумлани грамматик таҳлил қилиб бера олмаса - 0 балл қўйилади;

г) агар номзод қуйидагича жавоб берса, 16 балл қўйилади:

матндаги еттитагача сўзни ўқишда хато қилса - 6 балл;

матннинг 70 фоизини таржима қилса - 6 балл;

нутқни грамматик ва лексик жиҳатдан шакллантиришда саккизтагача грамматик, саккизтагача лексик хато қилса - 2 балл;

талаффуз қилишда саккизтагача фонетик хато қилса - 1 балл;

ёзганда саккизтагача орфографик хато қилса - 1 балл;

матннинг (мақоланинг) мазмунини гапириб бера олмаса, берилган мавзуни билмаса, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан берилган иккита саволнинг ҳеч қайсисига жавоб бермаса, жумлани грамматик таҳлил қилиб бера олмаса - 0 балл қўйилади;

д) агар номзод қуйидагича жавоб берса, 4 балл қўйилади:

матннинг 60 фоизини таржима қилса - 4 балл;

матндаги саккизтадан ортиқ сўзни ўқишда хато қилса ёки умуман ўқий олмаса, матннинг (мақоланинг) мазмунини гапириб бера олмаса, берилган мавзуни билмаса, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан берилган иккита саволнинг ҳеч қайсисига жавоб бермаса, жумлани грамматик таҳлил қилиб бера олмаса, нутқни грамматик ва лексик жиҳатдан шакллантиришда тўққиз ва ундан ортиқ грамматик, тўққиз ва ундан ортиқ лексик хато қилса, талаффуз қилишда тўққиз ва ундан ортиқ фонетик хато қилса, ёзганда тўққиз ва ундан ортиқ орфографик хато қилса - 0 балл қўйилади;

е) агар номзод қуйидагича жавоб берса, 2 балл қўйилади:

матннинг 50 фоизини таржима қилса - 2 балл;

матндаги саккизтадан ор

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Давлат рўйхатидан ўтказиш.Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш.11.06.2018Саидбоев Б.Ж.

So`rovnoma natijalari