Hujjat nomi
Вилоятда маиший ва суюқ чиқиндиларни сақлаш, ташиб кетиш фаолиятини тартибга солиш ҳақида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotFarg’ona viloyati hokimligi
Hujjat muallifiFarg’ona viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-05-28 11:30:28
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-06-12 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Вилоятда маиший ва суюқ чиқиндиларни сақлаш, ташиб кетиш

фаолиятини тартибга солиш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси “Чиқиндилар тўғрисида”ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномси 2002 йил 4-5-сон 72-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 14 августдаги “Аҳолига сотиладиган ёқилғи, энергия ва кўрсатиладиган хизматлар чакана нархлари ҳамда тарифларини қайта кўриб чиқиш тўғрисида”ги 381-сонли, 2013 йил 3 декабрдаги “Республика аҳоли пунктларида санитария жихатдан тозалаш тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 315-сонли (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2013 йил 49-сон 632-модда), 2014 йил 15 июлдаги “Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 194-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 йил 30-сон 368-модда), 2017 йил 14 ноябрдаги “Ёнилғи-энергетика ресурслари билан ўз вақтида таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 913-сонли қарорлари шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 апрелдаги “Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқарув тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-5024-сонли (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 йил 17-сон 287-модда), 2017 йил 20 ноябрдаги “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги ПФ-5245-сонли Фармонларига асосан ҳудудларда қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш, ташиш, утилизация қилиш хизматларини такомиллаштириш, санитария ҳолатини яхшилаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Маҳаллий давлвт ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6 ва 25-моддаларига асосан

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги “Ёнилғи-энергетика ресурслари билан ўз вақтида таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 913-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 ноябрдаги “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги ПФ-5245-сонли Фармони раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Вилоят “Тоза ҳудуд” ДУКнинг 2018 йил 22 майдаги 138-сонли мурожаатига асосан ҳудудларда қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ҳамда олиб чиқиб кетиш хизматлар тарифлари бўйича берилган таклифи маъқуллансин.

3. Ҳудудларда қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ҳамда олиб чиқиб кетиш хизматлар тарифлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Вилоят “Тоза ҳудуд” ДУК (Зохидов), шаҳар ва туман ҳокимлари билан биргаликда:

вилоятдаги мулкчилик шаклидан қатъий назар барча юридик ва жисмоний шахсларга кўрсатиладиган қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ҳамда олиб чиқиб кетиш хизматларини кўрсатиш бўйича шартномалар тузиш;

кўрсатиладиган хизматларга белгиланган тарифлар бўйича тўловларни ундириш ва ҳиоб-китоб ишларини олиб бориш;

бир ой муддатда истеъмолчиларга кўрсатиладиган хизматлар сифатини янада яхшилаш мақсадида тўловларнинг “биллинг” тизимини жорий этиш;

қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш, ташиш ва утилизация қилиш ишларини ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, шарнтнома тузган юридик ва жисмоний шахсларга кўрсатиладиган хизматларни белгиланган тартибда кўрсатишни ва хизмат ҳақини ундиришни самарали тизимини жорий этиш вазифаси топширилсин.

5. Белгилаб қуйилсинки, “Тоза ҳудуд” ДУК ва унинг филиаллари томонидан қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва ташиб кетиш хизматлари учун ҳисоб-китобларни амалга оширишда ҳудудда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субектлари юридик ва жисмоний шахслар, паспорт тизими бўйича доимий рўйхатдан ўтган манзилидан қатъий назар яшаётган манзилида оила сонидан келиб чиқиб ҳисобланиши ва тўловлар амалга оширилиши таъминлансин.

6. Вилоят “Тоза ҳудуд” ДУК, Молия бош бошқармаси, шаҳар ва туман ҳокимлари бир ҳафта муддатда ҳудудларда қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни ташиб кетиш, хизмат кўрсатиш бўйича тарифларни белгилаш юзасидан қабул қилинган ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.

7. Мазкур қарор вилоят ҳокимлигининг расмий нашрлари “Фарғона ҳақиқати” ва “Ферганская правда” рўзномаларида эълон қилинсин ҳамда вилоят ҳокимлигининг веб-сайтига жойлаштирилсин.

8. Ушбу қарор расмий наширда эълон қилинган кундан эътиборан кучга киритилади.

9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари Д.Ходжиахмедов зиммасига юклатилсин.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Вилоятда маиший ва суюқ чиқиндиларни сақлаш, ташиб кетиш фаолиятини тартибга солиш ҳақидаВилоятда маиший ва суюқ чиқиндиларни сақлаш, ташиб кетиш фаолиятини тартибга солиш ҳақида15Вилоят ҳокимининг ўринбосари Д.Ходжиахмедов

So`rovnoma natijalari