Hujjat nomi
Ўзбекистонда спортнинг ўйин турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO‘zbekiston Respublikasi Jismoniy tarbiya va sport vazirligi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Jismoniy tarbiya va sport vazirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-05-28 11:50:13
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-06-12 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

1. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг:2018-2020 йилларга мўлжалланган спортнинг ўйин турларини янада ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда дастур деб юритилади) иловага мувофиқ тасдиқлансин;

давлат-хусусий шерикчилик тамойинлари асосида спортнинг уйин турлари бўйича спорт объектларини қуриш ва реконструкция қилиш тўғрисида таклифлар маъқуллансин.

2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг ҳудудий бўлимлари билан биргаликда:

бўш турган ва фаолият юритмаётган иншоотларни спорт уйинлари бўйича ихтисослаштирилган объектларни ташкил этиш мақсадида уларни тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний ва юридик шахсларга ноль қийматда берилишини таъминласин;

тадбиркорларга қуриш ишларини олиб бориш учун тегишли ер майдони ажратилиши таъминлансин.

3. Қуйидагилар Дастурнинг молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасида (кейинги ўринларда календарь режа деб юритилади) назарда тутилган маблағлари;

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси маблағлари;

Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари;

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси маблағлари;

Спорт федерациялари (уюшмалари)нинг маблағлари;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари;

имтиёзли хорижий кредитлар ва грантлари, жисмоний ва юридик шахсларининг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

4. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси, Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, тегишли вазирлик
ва идоралар, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ҳамда Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди
уч ой муддатда:

мактабгача таълим муассасаларида спортнинг ўйин турлари элементларини қамраб олган ҳолда, харакатли ўйинлар дастурини ишлаб чиқиш;

барча таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида спортнинг ўйин турлари бўйича мутахассисларни жалб қилган ҳолда комплекс спорт мусобақаларини ўтказиш ва улар орасидан иқтидорли спортчиларни танлаб олиш (селекция) ишларини амалга ошириш;

аҳолининг барча қатламларини, айниқса болалар ва ўсмирларни қамраб олган ҳолда, туман (шаҳар), вилоят кесимида спортнинг ўйин турларини ривожлантириш ишларига йўналтирилган спорт мусобақаларини ташкил қилиш ва уни ўтказиш тизимини ишлаб чиқсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига таълим муассасаларининг спорт заллари ва майдонларида ўқув дарсларидан ташқари вақтларда спортнинг ўйин турлари бўйича мамлакат терма жамоа спортчилари, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож (ногирон) ва кам таъминланган ҳамда болалар уйида тарбияланаётганлар учун ўқув машғулотлари (тренировка) ва мусобақаларни ўтказиш бўйича спорт заллари ва майдонларини ижара тўловисиз бепул берилиши тавсия этилсин.

6. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ҳар ойнинг иккинчи ҳафтасининг “шанба” куни спортнинг ўйин турлари билан шуғулланиш куни деб эълон қилиниши тавсия этилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Иқтисодиёт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда келгуси йиллар учун Ривожлантириш давлат дастурларини шакллантиришда, уларга спортнинг ўйин турларини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар Дастурида назарда тутилган қурилиш ва реконструкция қилиш ишлари бўйича лойиҳаларни белгиланган тартибда киритилишини таъминласин.

8. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва “Тасвирий ойна” ижодий уюшмасига республика ҳудудида ўтказиладиган спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасига киритилган спорт мусобақаларини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш, спортнинг ўйин турларини туман (шаҳар)лардаги реклама шитлари ва электрон таблолар орқали тарғиб қилиш тавсия этилсин.

9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари К.В. Акмалов, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири Ш.Х. Исроилов зиммасига юклансин.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Обсуждение на СОВАЗРазмещение проекта на портале СОВАЗ25.05.2018-10.06.2018Министерство физической культуры и спорта Республики Узбекистан

So`rovnoma natijalari