Hujjat nomi
Ўзбекистонда қишки спорт турларини янада ривожлантириш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO‘zbekiston Respublikasi Jismoniy tarbiya va sport vazirligi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Jismoniy tarbiya va sport vazirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-05-28 12:00:45
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-06-12 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiTasdiqlangan

1. 2018-2022 йилларда Ўзбекистонда қишки спорт турларини янада ривожлантиришнинг дастури (кейинги ўринлардадастур деб аталади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Дастурнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри, Бухоро, Фарғона, Самарқанд, Хоразмва Андижон вилоятларида қишки спорт турлари бўйича саралаш, селекция ишларини ташкил этиш учун болалар, ўсмирлар, қизларнинг юқори даражадаги иқтидорини аниқлашга имкон берувчи спорт тадбирларини ташкил этиш борасидаги ишларни амалга ошириш;

кўргазмали материаллар, мультислайдлар, аннимацион фильмлар орқали мактабгача таълим тарбияланувчиларига қишки спорт турлари ҳақида тушунчалар бериш, уларнинг ушбу спорт турларига бўлган қизиқишини орттириш;

қишки спорт турлари бўйича мутахассисларни таъминотини яратиш
ва яхшилаш мақсадида, 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Жисмоний тарбия
ва спорт давлат университетида қишки спорт турлари ихтисослигини очиш;

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги қошидаги жисмоний тарбия
ва спорт соҳаси мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, илмий-методик таъминлаш Марказида қишки спорт турлари бўйича 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб беш йилда бир маротаба тренерлар,мутахассислар ва раҳбарларгазамонавий инновацион ғояларни қўллаш орқали малакасини ошириш;

жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассис тайёрловчи олий таълим муассасаларида қишки спорт турларини ривожлантириш учун зарур бўлган спорт иншоотларини қуриш ва илмий-услубий тадқиқотлар олиб бориш учун зарур бўлган замонавий илмий аппаратуралар билан жиҳозлаш;

қишки спорт турлари бўйича ўқув-машғулот жараёнида илмий-услубий технологияларни такомиллаштириш, терма жамоаларни тайёрлашда юқори натижаларга эришган хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганиш, ўқув-машғулот жараёнининг ўқув-услубий ва илмий-услубий комплексини ишлаб чиқиш учун олимлар, ўқитувчилар, шифокорлар, физиологлар, диетолог
ва етакчи спорт мутахассисларидан таркиб топган Комплекс илмий гуруҳларини тузиш;

болалар, ўсмирлар ва ёшларни қишки спорт турлари билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш, уларнинг соғлиғини мустаҳкамлашга,
ҳар томонлама жисмоний камол топишига ва соғлом турмуш тарзига эҳтиёжни шакллантиришга йўналтирилган жисмоний тарбия-соғломлаштириш, спорт ва тарбиявий ишлар олиб бориш, спорт захираси
ва юқори маҳоратли спортчиларни тайёрлаш;

болалар ва ўсмирларда қишки спорт турлари билан шуғулланиш қобилиятларини аниқлаш ва уларни қишки спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган машғулотларга жалб қилиш, уларда барқарор қизиқишни орттириш;

зарур замонавий моддий-техника базасини яратиш ҳамда қишки спорт турлари бўйича машғулотлар ўтказиш учун малакали тренерлар таркибини танлаш, спорт захираси ва спорт турлари бўйича юқори маҳоратли спортчилар тайёрлаш юзасидан ўқув-машқ жараёнини ташкил этиш,қишки спорт турлари бўйича халқаро спорт майдонида мамлакат шарафини муносиб ҳимоя қилишга қодир бўлган Ўзбекистон миллий терма жамоа аъзолари таркибини шакллантириш;

қишки спорт турларини ривожлантиришнинг давлат-хусусий шерикчилик тамойилларини белгилаш;

оммавий ахборот воситаларида қишки спорт турларини кенг ёритиш орқали аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш самарадорлиги ва таъсирчанлигини ошириш.

3. Дастурнинг молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари;

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси маблағлари;

Спорт федерациялари (уюшмалари)нинг маблағлари;

жисмоний тарбия ва спорт жамиятлари;

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигиҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси маблағлари;

Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари, шу жумладан марказлашган капитал қўйилмалар лимити;

хорижий инвесторлар, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари маблағлари;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

4. Белгилаб қўйилсинки, дастурда назарда тутилган тадбирларни

ўз вақтида ва сифатли амалга оширишда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари шахсан жавобгардирлар.

5. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Бухоро, Фарғона, Самарқанд, Хоразмва Андижон вилояти ҳокимликлари билан биргаликда:

Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Фарғона, Самарқанд, Хоразм ва Андижон вилоятларида 2019-2021 йиллар мобайнида енгил конструкциядан иборат сунъий муз саройларинихорижий инвесторлар томонидан барпо этилиши муносабати билан ушбу ҳудудларда жойлашган Олимпия захиралари мактаб-интернатлари, болалар-ўсмирлар спорт мактабларида спортнинг конькида фигурали учиш, шорт-трек, кёрлинг, хоккей турлари бўйича бўлимларочиш;

2019-2021 йиллар мобайнида енгил конструкциядан иборат сунъий муз саройларинихорижий инвесторлар томонидан барпо этиш юзасидан музокаралар, англашув меморандумлари имзоланиши ташкил этиш;

муз саройларнинг намунавий лойиҳаларини ишлаб чиқиш;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Бухоро, Фарғона, Самарқанд, Хоразмва Андижон вилояти ҳокимликлари томонидан 2019-2021 йиллар мобайнида енгил конструкциядан иборат сунъий муз саройларинихорижий инвесторлар томонидан барпо этилиши муносабати билан зарур ер майдонларини ажратиш;

қишки спорт турларига мослаштирилган иншоотларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун зарур бўлган спорт анжомлари ва жиҳозлари ҳамда қишки спорт турлари бўйича тренер-мутахассислар, жумладан, хореограф, аккомпаниаторбилан таъминлаш масаласи бўйича аниқ таклифлар тайёрлаб Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

6. Мазкур қарорнинг бажаралишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А.Абдухакимов, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири Ш.Х.Исроилов зиммасига юклансин.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Обсуждение на СОВАЗРазмещение проекта на портале СОВАЗ25.05.2018-10.06.2018Министерство физической культуры и спорта Республики Узбекистан

So`rovnoma natijalari