Hujjat nomi
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академияси қошидаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтига ўқишга қабул қилишда тест синовини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiBuyruq
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotDavlat test markazi
Hujjat muallifiDavlat test markazi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-05-28 12:21:37
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-06-12 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги

Давлат бошқаруви Академияси қошидаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтига ўқишга қабул қилишда тест синовини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ

Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2018 йил 4 майдаги 336-сон “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академияси қошидаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтига ўқишга қабул қилиш тўғрисида”ги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошидаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтига (кейинги ўринларда Институт деб аталади) ўқишга қабул қилишда тест синовини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.

I боб. Умумий қоидалар

1. Тест синови Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази (кейинги ўринларда Давлат тест маркази деб аталади) томонидан ўтказилади.

Институт Давлат тест маркази билан келишган ҳолда кириш синовларига рухсат берилган кундан бошлаб, йигирма кун мобайнида тест синовини ўтказиш учун шартнома тузади, тест синови ўтказиладиган кунни белгилайди.

2. Тест синови топшириқлари Ўзбекистон тарихи, иқтисодиёт назарияси ва ҳуқуқшунослик фанларидан Давлат тест маркази томонидан белгиланган ва амалда бўлган умумий талаблар асосида Институт томонидан тузилади.

3. Тест синови натижалари тест ўтказилган кундан сўнг уч кун мобайнида эълон қилинади.

4. Тест синови жараёнига Давлат тест марказининг масъул ходими умумий раҳбарликни амалга оширади.

II боб. Тест синовини ўтказишга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш

1-§. Қабул комиссиясининг вазифалари

5. Қабул жараёнини юқори даражада уюшқоқлик билан, тартибли равишда ташкил этиш, тест жараёнининг холисона ва адолатли ўтишини таъминлаш, номзодларга (бундан буён матнда абитуриент деб юритилади) уларнинг тест синови жараёнидаги вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириш, тест синовини ўтказиш билан боғлиқ барча зарур шароитларни яратиш ҳамда тест синови натижалари бўйича абитуриентларга тўлиқ маълумотлар бериш Институт томонидан ташкил этилган Қабул комиссиясининг асосий вазифалари ҳисобланади.

6. Қабул комиссияситест синови ўтказиладиган биноларни мазкур Низомда белгиланган тартиб бўйича тайёрлайди.

7. Тест синови жараёнини видеотасвирга тушириш ишларини ташкил этади. Тест синови тугаганидан кейин видеотасвирлар бош штабда Давлат тест маркази масъул ходимига топширилади.

8. Қабул комиссияси тест синови белгиланган кундан камида 15 кун олдин мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ абитуриентларнинг умумий рўйхатини, шунингдек мазкур Низомнинг
2-иловасига мувофиқ тест синови ўтказиладиган бинолар тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек, Ўзбекистон тарихи, иқтисодиёт назарияси ва ҳуқуқшунослик фанларидан ўқув дастурларни ва тест синови топшириқларини Давлат тест марказига тақдим этади.

9. Қабул комиссияси тест синови ўтказиладиган куни Давлат тест маркази масъул ходимидан мазкур Низомнинг 3-иловаси 1-шаклида кўрсатилган абитуриентларнингбино ва гуруҳлар бўйича умумий рўйхатини қабул қилиб, эълонлар тахтасига илиб қўяди.

10. Қабул комиссияси тест синови ўтказиладиган кундан 1 кун олдин Давлат тест марказидан тест синови ўтказиладиган бино ҳудудига киришга рухсат берилган Давлат тест маркази вакиллари, аудитория раҳбарлари ва кузатувчиларининг рўйхатини олади ва назорат хизмати постларига топширади.

11. Тест синови натижаларини Қабул комиссияси раиси ёки масъул котиби Давлат тест марказидан қабул қилиб олади ва олинган куни Институтнинг веб-сайтида эълон қилади.

12. Қабул комиссиясига юклатилган барча вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш учун жавобгарлик Қабул комиссиясининг раиси ва масъул котиби зиммасига юклатилади.

2-§. Тест синови ўтказиладиган биноларга қўйиладиган умумий талаблар

13. Тест синови ўтказиладиган биноларнитест синовига тайёрлаш бўйича жавобгарлик қабул комиссияси зиммасига юклатилади.Тест синовлариИнститут биносида ёки бошқа ташкилотларнинг катта сиғимдаги биноларида ўтказилади.

14. Тест синови ўтказиладиган бинолар ҳудудий жойлашуви бўйича тест материалларини ўз вақтида ва хавфсизлиги таъминланган ҳолда етказиш ҳамда Давлат тест маркази масъул ходимининг тест синови жараёнида назорат қила олиши учун бир-бирига яқин бўлиши керак.

15. Ҳар бир бинода абитуриентларни тартибли ва ўз вақтида киритиш учун кириш эшигида назорат хизмати постлари ташкил этилган бўлиши шарт.

16. Ҳар бир бинода тест материалларини тарқатиш ва йиғиб олиш учун мўлжалланган махсус хона (штаб) тайёрланади ва Давлат тест марказининг вакиллари ҳамда аудитория раҳбар ва кузатувчилари учун етарли миқдорда стол-стуллар, стационар телефон алоқаси ва ҳужжатларни тест жараёнида сақлаш учун сейф билан таъминланган бўлиши керак.

17. Тест ўтказиладиган бино ва аудиторияларнинг ҳолати санитария ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига тўлиқ жавоб бериши шарт.

18. Тест синови ўтказиладиган аудиториялар рақами бино рақамининг ўсиш тартибида, бино бўйича аудиториялар рақами эса, юқори қаватдан пастки қаватга ўсиш тартибида рақамланиши ҳамда тест синови қайси бинода ўтказилишидан қатъи назар, такрорланмаслиги лозим.

19. Аудиториялар алоҳида ўтириш ўрнига эга бўлган 30 тадан стол-стуллар билан таъминланган бўлиши керак.

20. Тест ўтказиладиган ҳар бир аудиторияни тайёрлашда ёруғлик тушиш, шамоллатиш, абитуриентни тикка тушувчи қуёш нуридан ҳимоялаш имкониятлари ҳисобга олиниши лозим.

21. Аудиториялар хонадан-хонага ўтиладиган бўлмаслиги лозим.

22. Барча аудиториялардаги абитуриентларнинг ўтириш ўринлари (ҳар бир қаторўсиш тартибида)рақамланган бўлиши лозим.

23. Аудиторияларнинг эшикларига гуруҳ рақамлари илиб қўйилган бўлиши лозим.

24. Тест синови ўтказиладиган ҳар бир бинода тест жараёни учун зарур бўлган ахборот, техник, тиббий ва маиший шароитлар яратилган бўлиши шарт.

25. Ҳар бир аудитория (гуруҳ) соат, бўр, ёзув тахтаси (доска), елим, ичимлик суви ҳамда абитуриентлар, аудитория раҳбари ва кузатувчилари сонига тенг миқдорда ҳаворанг пастали шарикли ручкалар билан таъминланган бўлиши шарт.

26. Аудиторияларда тест синови топшириладиган фанларга тааллуқли бўлган кўргазмали воситалар бўлмаслиги лозим.

27. Тест ўтказиладиган аудиториялар сифатида ошхона, йўлак (коридор) ва шунга ўхшаган хоналардан фойдаланиш тақиқланади.

28. Тест синовлари бошқа ташкилотларнинг катта сиғимдаги биноларида ўтказилганда:

- бинода бир нафар абитуриентга қоида тариқасида, 2 м2 дан кам бўлмаган жой тайёрланиши;

- ҳар бир гуруҳ алоҳида ўтириш ўрнига эга бўлган 30 тадан стол ва стул билан таъминланиб, столлар бирдан ўттизгача рақамланиши;

- аудитория раҳбар ва кузатувчиси (гуруҳ назоратчиси) учун тест материалларини тарқатиш ва қабул қилишга алоҳида стол ва стул ажратилиши;

- бинога тегишли ҳудудда ва бинога кириш жойларида гуруҳ ва абитуриентлар сони ёзилган кўрсаткичлар илиб қўйилган бўлиши шарт.

3-§. Тест синовини ташкил этиш ва ўтказишда Давлат тест марказининг асосий вазифалари

29. Давлат тест маркази тест синовини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ қуйидаги вазифаларни бажаради:

қабул комиссиясидан тест синови бошланишидан камида 15 кун олдин Ўзбекистон тарихи, иқтисодиёт назарияси ва ҳуқуқшунослик фанларидан тест синови топшириқларини қабул қилиб олади ва экспертизадан ўтказишни ташкиллаштиради;

тест материалларини абитуриентлар сонига мос равишда тайёрланишини таъминлайди;

мазкур Низомнинг 3-иловаси 2-шакли бўйича абитуриентларнинг аудиториялар бўйича рўйхатини шакллантиради;

тест материалларини тест синови ўтказиладиган куни тест синови ўтказиладиган бинога етказилишини таъминлайди;

Давлат тест маркази вакиллари,аудитория раҳбарлари ва кузатувчиларинингўз хизмат вазифаларини ваколати доирасида аниқ билиши ва ўз вақтида тест синови ўтказиладиган бинога етиб келишини таъминлайди;

бажарилган тест топшириқларини текширади ва натижасини чиқаради;

мазкур Низом ва жараёнга оид қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа вазифаларни ҳам амалга оширади.

4-§. Тест синовини ташкил этиш ва ўтказишда Давлат тест маркази вакилларининг вазифалари.

30. Тест синовини ўтказиш учун Давлат тест маркази вакиллари Давлат тест маркази ходимлари ёки манфаатдор вазирликлар ва идоралар тавсия этган олий таълим вазирлиги ва халқ таълими вазирлиги тизимидаги муассасалари ходимларидан танлаб олинади.

Давлат тест маркази вакилларини тақсимлаш Давлат тест маркази томонидан амалга оширилади.

31. Давлат тест маркази вакиллари тест жараёнида аудитория раҳбар ва кузатувчисига амалий ёрдам кўрсатади.

Давлат тест маркази вакиллари ўзига бириктирилган бино, қават ва аудиторияларда тест ўтказиш тартибларига қатъий риоя қилинишига жавобгар шахс ҳисобланади.

Давлат тест маркази вакили тест синови учун ажратилган вақт давомида тест синовининг бошланиши ва тугашини қатъий назорат қилади, тест синовини адолатли, холисона ва мазкур Низомда белгиланган талаблар асосида ўтишини таъминлайди.

32. Давлат тест маркази вакилларитест синови бошланишидан 2 соат аввал ўзига тегишли бинога етиб келади ва бино ҳудудига назорат хизмати постлари орқали рўйхат асосида паспорти билан киради.

33. Бино бўйича вакил тест синови ўтказиладиган куни қуйидаги вазифаларни бажаради:

штабда Давлат тест маркази масъул ходимидан қават вакиллари,аудитория раҳбар ва кузатувчилари рўйхатларини, уларнинг рухсатномаларини ҳамда тест материаллари қутисини қабул қилиб олади;

қават вакилларига, аудитория раҳбар ва кузатувчиларига уларнинг рухсатномаларини тарқатади, келмаган қават вакиллари, аудитория раҳбар ва кузатувчилари ўрнига захирадаги шахсларни тайинлайди;

қават вакиллари билан биргаликда абитуриентларнинг аудиториялар бўйича рўйхати ва тест материаллари қутисини аудитория раҳбарларига топширади;

абитуриентнинг тест материалида типографик нуқсон борлиги ҳақидаги мурожаати юзасидан, зудлик билан тест материаллари захира қутидан мутахассислик ва тилига мос тест материалларини қават вакилига беради;

абитуриентларнинг тест топширишини назорат қилиб боради ва тест жараёнида муаммо пайдо бўлганда, зудлик билан Давлат тест маркази масъул ходими билан боғланади, муаммони ҳал қилиш чораларини кўради;

Ўзига юклатилган вазифаларни суиистеъмол қилган, шу жумладан аудиторияга бегона шахсларнинг киришига йўл қўйган, абитуриентга тақиқланган воситалардан фойдаланиш учун шароит яратиб берган ва шу каби бошқа ҳолатларни содир этган аудитория раҳбарлари ва кузатувчиларини вазифасидан четлаштиради ва четлаштирилган аудитория раҳбари ва кузатувчилар ўрнига захирадан тайинлайди;

аудиторияларда тест синовини ўтказиш тартибини бузган абитуриентларнинг тестдан четлаштирилишини ва бу ҳақида далолатномалар тузилишини назорат қилади;

тест синовининг тугаш жараёнини назорат қилади;

аудитория раҳбарларидан тест материаллари қутиларини муҳрланган ҳолда қабул қилиб олади;

қават вакиллари иштирокида тест материаллари қутиларини Давлат тест маркази масъул ходимига топширади;

34. Қават вакиллари тест синови ўтказиладиган куни қуйидаги вазифаларни бажаради:

аудитория раҳбарлари ва кузатувчиларини штабга бошлаб келади ва бино раҳбари томонидан уларга рухсатномалар тарқатилишида иштирок этади ҳамда уларни белгиланган аудиторияларга олиб боради;

тест ўтказилаётган аудиторияда абитуриент томонидан тест ўтказиш тартибининг бузилишини аниқлаганда, аудитория раҳбаридан ушбу ҳолат бўйича тест синовидан четлаштириш тўғрисида далолатнома расмийлаштирилишини талаб қилади;

тест синови қоидаларини бузган абитуриентлар бўйича ўзига тегишли аудитория раҳбарлари томонидан тузилган далолатномаларни тасдиқлаб, имзо қўяди;

ўзига тегишли қаватда аудитория раҳбарлари ва кузатувчиларининг фаолиятини назорат қилади. Ўзига юклатилган вазифаларни суиистеъмол қилган, шу жумладан аудиторияга бегона шахсларнинг киришига йўл қўйган, абитуриентга тақиқланган воситалардан фойдаланиш учун шароит яратиб берган ва шу каби бошқа ҳолатларни содир этган аудитория раҳбарлари ва кузатувчиларини вазифасидан четлаштиради ва бу ҳақида бино бўйича вакилга маълум қилади;

аудитория раҳбари абитуриентнинг тест материалида типографик нуқсон борлиги ҳақида мурожаат қилганда, мурожаатнинг асосли эканлигини текшириб кўриб зудлик билан бино бўйича вакилга мурожаат қилади ҳамда тест материаллари захирасидан мутахассислик ва тилига мос тест материалларини келтириб беради;

тест синови тугагач, ўзига тегишли гуруҳларнинг аудитория раҳбарларини аудиторияда муҳрланган тест материаллари қутилари билан бирга штабга бошлаб боради ва топшириш жараёнини назорат қилади.

35. Тест синовлари бошқа ташкилотларнинг катта сиғимдаги биноларида ёки Институт биносининг битта қаватида ўтказилганда қават вакилининг вазифаси бино вакили томонидан амалга оширилади.

5-§. Тест синови ўтказишда аудитория раҳбари ва кузатувчиларининг вазифалари

36. Тест синови ўтказиладиган аудиторияда тест синовини мазкур Низом талабларига қатъий риоя этилган тарзда тўғри ва адолатли ўтказилишини таъминлаш бўйича шахсий жавобгарлик аудитория раҳбари ва кузатувчиси зиммасига юкланади.

37. Аудитория раҳбари ва кузатувчиларитест синовибошланишидан
1,5 соат аввал ўзига тегишли бинога етиб келади ва бино ҳудудига назорат хизмати постлари орқали рўйхат асосида паспорти билан киради. Аудитория раҳбари ва кузатувчиси томонидан аудиторияга ортиқча буюмларни олиб киришлари тақиқланади.

38. Аудитория раҳбари ва кузатувчиси тест синови ўтказиладиган куни бино штабида ўзларига тегишли рухсатномаларни олади, ўзларига бириктирилган аудиторияга белгиланган вақтда етиб боради, исм ва фамилияларини ёзув тахтаси (доска)га ёзиб қўяди.

Аудиториянинг тест синовига тайёрлигини текширади, тест жараёнига салбий таъсир этувчи омиллар аниқланганда, уларни бартараф этиш чораларини кўради. Аудиториядаги ўтириш ўринларини ўрнатилган тартиб асосида рақамланганлигини текширади.

39. Аудитория раҳбари бино штабида бино бўйича вакилдан абитуриентларнинг гуруҳлар бўйича рўйхати ва тест материаллари қутисини муҳри бузилмаганлигини текшириб, қабул қилади, қават вакили бошчилигида аудиторияга олиб келади ва икки нафар абитуриентлар гувоҳлигида тест материалларини муҳрланганлигига ишонч ҳосил қилиб очади.

40. Аудитория кузатувчиси аудитория раҳбаридан абитуриентларнинг гуруҳ бўйича рўйхатини олади, абитуриентларни паспортини текширади ва аудиторияга киритади. Абитуриент абитуриентларнинг гуруҳлар бўйича рўйхатида кўрсатилган жойга бориб ўтиради. Белгиланган жойдан бошқа жойда ўтирган абитуриент тест синови ўтказиш тартибини бузган ҳисобланиб унга нисбатан далолатнома тузилади ва тест синовидан четлаштирилади. Тест синовига келмаган абитуриентларнинг ўрни тест синови жараёнида бўш қолади.

41. Аудитория кузатувчиси жавоблар варақаси ва жавоблар варақаси рақамига мос рақамли тест топшириқлари китобларини абитуриентларга тарқатиб чиқади. Шундан сўнг, аудитория раҳбари абитуриентларга тест топшириқлари китоби рақами билан жавоблар варақаси рақами мослигини ҳамда тест материаллари нуқсонсизлигини текшириб чиқишларини, жавоблар варақаси ва тест топшириқларикитоби муқовасида кўрсатилган тегишли жойга фамилияси, исми, отасининг исмини ёзиб, имзо қўйишлари ҳақида кўрсатма беради ҳамда жавоблар варақасини букмаслик, унинг маркер чизиғига ёзмаслик, жавоблар варақаси рақами остида жойлашган доирачаларни бўямаслик кераклигини тушунтиради.

Жавоблар варақаси намунаси мазкур Низомнинг 4-иловасидакелтирилган.

Аудитория кузатувчиси тест синовига келмаган абитуриентларнинг жавоблар варақалари ва тест топшириқлари китобларини санаб, аудитория раҳбарига топширади.

42. Агар абитуриент тест топшириқларикитоби нуқсонли эканлиги ҳақида мурожаат қилса, аудитория раҳбари тест синови бошлангунга қадар қават вакилидан захирадаги шу мутахассислик ва тилига мос бўлган тест топшириқлари китоби ва жавоблар варақасини келтириб беришни сўрайди. Бино ёки қават вакилининг кўрсатмасига асосан нуқсонли бўлган тест материаллари келмаган абитуриентнинг тест материаллари билан ҳам алмаштирилиши мумкин.

43. Аудитория раҳбари нуқсонли тест материалига «Нуқсонли» деган ёзув киритиб, уни алмаштирилган вақтини кўрсатади ҳамда абитуриентнинг фамилияси, исми, отасининг исмини ёзиб, имзо қўяди. Нуқсонли тест материали тест материаллари қутисига солиб қўйилади.

44. Аудитория раҳбари тест синови бошлангунга қадар абитуриентларга жавоблар варақасини тўлдириш қоидаларини тушунтиради.

45. Аудитория кузатувчиси абитуриентларга жавоблар варақаси рақамини абитуриентларнинг аудиториялар бўйича рўйхатига ёздиради ва тест материалларини олганлигини тасдиқлаш мақсадида имзо қўйдиради.

46. Тест синовига келмаган абитуриентларнинг тест топшириқларикитоби аудитория раҳбари томонидан тест материаллари қутисига солинади. Абитуриентларнинг аудиториялар бўйича рўйхатига тест синовига келмаган абитуриент ҳақида «қатнашмади» деган ёзув киритилади.

47. Аудитория раҳбари тест синови учун ажратилган вақт тугаганлигини эълон қилади ва абитуриентларни ўринларидан туришларини талаб қилади ҳамда аудитория кузатувчисига абитуриентлардан тест материалларини йиғиб олиш бўйича кўрсатма беради. Тест материалларини йиғиб олинганидан сўнг аудитория раҳбари тест топшириқлари китоби ва жавоблар варақасига шикаст етмаганлигини текшириб, уларни аудиториядан чиқариб юборади.

48. Аудиториядаги барча жавоблар варақаларини жавоблар варақалари пакетига солиниши учун аудитория раҳбари ва кузатувчиси шахсан жавобгар ҳисобланади.

Мазкур Низомнинг 5-иловасида жавоблар варақалари пакети намунаси келтирилган.

Жавоблар варақаси пакетига қуйидагилар ҳам солинади:

абитуриентларнинг аудитория бўйича рўйхати;

мазкур Низомнинг 6-иловасида келтирилган тест топшириғи мазмуни бўйича эътирозлар;

49. Аудитория раҳбари ишлатилган, ишлатилмаган ва нуқсонли тест топшириқлари китобларини ҳамда жавоблар варақаси пакетини тест материаллари қутисига солади, аудитория кузатувчиси гувоҳлигида тест материаллари қутисини муҳрлайди.

50. Аудитория раҳбари муҳрланган тест материаллари қутисини бино бўйича вакилга топширади.

6-§. Тест синовини ўтказиш ва натижаларни аниқлаш

51. Абитуриентлар тест синови ўтказиладиган бинога паспорти билан видеокузатув орқали тартибли равишда киритилади.

52. Абитуриентлар учта фан мажмуалари бўйича тест синовини топширади.

Тест синови Ўзбекистон тарихи, иқтисодиёт назарияси ва ҳуқуқшунослик фанлари бўйича ўтказилади.

Тест синовижараёнида Институт билан келишилган ҳолда ёпиқ ёки очиқ турдаги тестлардан фойдаланиш мумкин.

Ёпиқ турдаги тест топшириғида тўртта жавоб варианти бўлиб, улардан фақт биттаси мутлақ тўғри бўлади.

Очиқ турдаги тест топшириғида ҳеч қандай жавоблар вариантлари берилмайди. Абитуриент тест топшириғи мазмунидан келиб чиқиб, кўрсатилган махсус катакларга жавоб вариантини ёзади.

53. Қабул комиссияси томонидан абитуриентларга тест синови ўтказиладиган куни ва бошланиш вақти етказилади.

Абитуриентлар тест синови ўтказиладиган куни бино ҳудудига фақат паспорти билан киритилади. Аудиторияда тест синови бошлангандан сўнг, кечикиб келган абитуриент бинога киритилмайди.

Аудиторияда тест синови бошланиш вақти эълон қилингунга қадар абитуриентлар жавоблар варақаси рақами билан тест топшириқлари китоби рақамининг бир-бирига мослигини ва тест топшириқлари китобида фанлар бўйича тест топшириқларида типографик хато ёки бошқа нуқсонлар йўқлигини текширади. Агар тест топшириқларида нуқсон бўлса дарҳол бу ҳақида аудитория раҳбарига хабар бериши шарт.

54. Абитуриент тест синови бошланиш вақти эълон қилингунга қадар жавоблар варақасини тўғри тўлдириш тартиби билан танишади, тест топшириқлари китоби ва жавоблар варақасининг тегишли жойига ўзлари тўғрисида маълумотларни ёзади.

55. Тест бошлангандан кейин ҳеч ким аудиторияга киритилмайди ва тест топшириқлари бўйича абитуриентлар билан савол-жавоб қилинмайди.

Белгиланган вақтда тест синовига келмаган абитуриентлар учун қўшимча тест синови ўтказилмайди.

56. Абитуриент абитуриентларнинг аудиториялар бўйича рўйхатига жавоблар варақаси рақамини ёзди ва тест материалларини олганлигини тасдиқлаш мақсадида имзо қўяди. Шундан сўнг, абитуриентларнинг аудиториялар бўйича рўйхатида кўрсатилган махсус кодини жавоблар варақасига кўчириб ёзади ва тегишли доирачаларни бўяйди.

57. Абитуриент жавоблар варақасининг 1-блокига ва тест топшириқлари китоби муқовасининг белгиланган жойига фамилияси, исми, отасининг исмини ёзиб, имзо қўяди. Агар абитуриент томонидан ушбу маълумотлар киритилмаган бўлса, унинг эътирозлари кўриб чиқилмаслигига ҳамда натижа чиқарилмаслигига асос бўлади.

58.Тест топшириқлари китобида жами 60 та, ҳар бир фандан 20 тадан (ёпиқ, очиқ типдаги) тест топшириқлари бўлади.

Тест топшириқларини бажариш учун (жавоблар варақасини тўлдириш билан бирга) 60 та тест топшириғига 105 дақиқа вақт берилади.

Ҳар бир ёпиқ турдаги тест топшириғига 4 тадан («А», «В», «С», «D») муқобил жавоблар берилади.

Абитуриент томонидан ҳар бир тест топшириғига фақат битта жавоб белгиланиши шарт бўлиб, тест топшириқлари китобида тўғри деб ҳисоблаган жавобларни жавоблар варақасидаги мос тартиб рақамли доирачадан биттасини бўяйди (жавоблар варақасида белгиланган жавобларни ўзгартириш мумкин эмас).

Агар жавоблар варақасидаги «Белгилаш учун намуна» қоидасига риоя этилмаса, жумладан битта тест топшириғига жавоблар варақасида тегишли доирача бўялмаса ёки икки ва ундан ортиқ доирача бўялса ёхуд тўлиқ бўялмаса ушбу жавобга балл берилмайди.

Ҳар бир очиқ турдаги тест топшириғига махсус катаклар ажратилади.

Абитуриент ҳар бир тест топшириғи мазмунидан келиб чиқиб, аввал тест топшириқлари китобида сўнгра жавоблар варақасида кўрсатилган махсус катакларга жавоблар вариантини (сўз, жумла, гап, рақамлар ва бошқаларни) ёзади (жавоблар варақасида ёзилган жавобларни ўзгартириш мумкин эмас).

Очиқ типдаги тест топшириқлари учун жавоблар варақаси Давлат тест маркази томонидан ишлаб чиқилади.

Тўлдирилган жавоблар варақаси абитуриентнинг билим даражасини белгиловчи асосий ҳужжат ҳисобланади.

59. Ҳар бир тест топшириқнинг тўғри жавоби учун 1,5 балл белгиланади.

60. Жавоблар варақаси абитуриент томонидан ҳаво ранг пастали шарикли ручка билан тўлдирилади.

Жавоблар варақаси тўғри тўлдирилиши учун абитуриент шахсан жавобгардир. Жавоблар варақасидаги тегишли доирачаларни нотўғри белгилаган (сўз, жумла, гап, рақамлар ва бошқаларни) абитуриентларнинг эътирози апелляция жараёнида кўриб чиқилмайди.

61. Тест синовлари ўтказиладиган бинога киришда абитуриент микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб киришга ҳаракат қилса ёки олиб кирган бўлса, тест синовлари давомида тест материалларини бошқа абитуриентга узатса ёки ёрдам берса, тест синови учун ажратилган вақт тугаганидан кейин тест материалларини топширишдан бош тортса, тест материалларини аудиториядан ташқарига чиқарса, тест топшириқлари китоби варағини ёки жавоблар варақасини йиртса абитуриент тест синовларини ўтказиш тартибини бузган ҳисобланади ва Давлат тест маркази вакили ёки аудитория раҳбари ва кузатувчилари томонидан далолатнома тузилиб, абитуриент тест жараёнидан четлаштирилади.

62. Тест синовини топшириш вақтида абитуриентнинг сабабсиз аудиториядан чиқиши тақиқланади. Соғлиғига салбий таъсир этувчи ҳолатларда тест материалларисиз кузатув остида аудиториядан чиқиш ҳоллари бундан мустасно.

63. Аудитория раҳбари томонидан тест синови учун ажратилган вақт тугаганлиги эълон қилинганда тест материалларини аудитория раҳбарига топшириши шарт.

Тест синовини ўтказиш жараёни юзасидан эътирозлари мавжуд бўлганда, абитуриент тест синови ўтказилган куннинг ўзида қабул комиссияси орқали Давлат тест марказига ариза билан мурожаат қилиши мумкин. Қабул комиссияси томонидан абитуриентлар аризаси Давлат тест марказига белгиланган муддатдан кечикиб етказилса эътирозлар кўриб чиқилмайди.

64. Тест синовини белгиланган муддатдан олдин тугатган абитуриентлар ёки тест синови учун ажратилган вақт тугагач абитуриентлар мазкур Низомнинг 47-бандида назарда тутилган тартибда тест материалларини топширади.

III боб. Тест синовлари натижалари юзасидан абитуриентларнинг шикоятларини кўриб чиқиш

65. Тест синови натижасидан норози бўлган абитуриент белгиланган тартибда Институтда ташкил этиладиган апелляция комиссиясига ёзма тартибда шикоят бериш ҳуқуқига эга.

Абитуриент томонидан жавоблар варақаси, тест топшириқлари китоби ушбу Низомда белгиланган тартибда тўлдирилмаган бўлса, абитуриентнинг шикояти кўриб чиқилмайди.

66. Апелляция комиссияси таркибига Институтнинг масъул ходимлари ва фанлар бўйича экспертлар киритилади.

Комиссиянинг таркиби Институтдиректори томонидан тасдиқланади.

Апелляция комиссияси абитуриентнинг шикоятини кўриб чиқиш жараёнида қабул комиссияси аъзоларини, Давлат тест маркази вакилларини ҳамда аудитория раҳбари ва кузатувчиларини уларга тегишли масалалар бўйича жалб қилишга ҳақли.

67. Институт шикоят ёзган абитуриентнинг тест материалларини (тест синовида тушган тест топшириқлари китоби, жавоблар варақасининг нусхаси ва тест синовида йўл қўйган нотўғри жавоблари рўйхатини) Давлат тест марказидан олади.

68. Шикоят берган абитуриентапелляция комиссияси томонидан белгиланган кунда ўзининг паспорти билан келиши шарт.

69. Абитуриентнинг шикоятини кўриб чиқиш жараёнида шикоят берувчига унгатестда тушган тест топшириқлари китоби,жавоблар варақасининг нусхаси ва тест синовида йўл қўйган нотўғри жавоблари рўйхати биргаликда берилади.

Абитуриент ўзининг эътирозларини ёзиб, ўзига берилган тест материаллари билан бирга Апелляция комиссиясига топширади.

70. Апелляция комиссияси 3 кун муддатда абитуриент эътирозини кўриб чиқади ва натижаси бўйича қарор қабул қилади.

71. Апелляция комиссияси томонидан қабул қилинган қарор тўғрисида Давлат тест маркази ва абитуриентга ёзма равишда маълум қилинади.

72. Кўрсатилган эътирозлар ўз тасдиғини топмаган бўлса, Апелляция комиссияси тест синовлари натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ва абитуриент шикоятини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

73. Абитуриент апелляция комиссиясининг апелляция шикоятини кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилган қарори юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиши мумкин.

IV.Якуний қоида

74. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошидаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти билан келишилган.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Давлат рўйхатидан ўтказиш.Мухокама якунлангандан сўнг Адлия вазирлигига киритиш.Мухокама якунлангандан сўнг 1 иш кунидаДТМ Юридик бюроси

So`rovnoma natijalari