Hujjat nomi
Қишлоқ хўжалигида кооперация тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQonun
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Qishlоq хo‘jаligi vаzirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-05-28 15:08:46
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-06-12 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Қишлоқ хўжалигида кооперация тўғрисида

1-боб.Умумий қоидалар

1-модда. Ушбу қонуннинг мақсади

Ушбу қонун қишлоқ хўжалиги кооперацияси муносабатларини жорий этиш ва ушбу тизимни асоси ҳисобланган қишлоқ хўжалиги кооперативлари ва уларнинг бирлашмалари фаолиятини йўлга қўйиш, тугатиш ва қайта ташкил этиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.

2-модда.Умумий тушунчалар

Ушбу қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

қишлоқ хўжалиги кооперацияси – қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ва истеъмол кооперативлари ҳамда уларнинг бирлашмалари тизими;

қишлоқ хўжалиги кооперативи – қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари бўлган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари томонидан биргаликда ишлаб чиқариш ёки бошқа хўжалик фаолиятини юритиш учун ўзларининг моддий ва бошқа эҳтиёжларини қондириш мақсадида ихтиёрий равишда мулкий пай бадалларини бирлаштириш асосида ташкил этилган ташкилот. Қишлоқ хўжалиги кооперативи (кейинги ўринларда – кооператив деб юритилади) қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш кооперативи (кейинги ўринларда –ишлаб чиқариш кооперативи деб юритилади) ёки қишлоқ хўжалиги истеъмол коперативи (кейинги ўринларда – истеъмол кооперативи деб юритилади) шаклида ташкил этилиши мумкин;

кооператив аъзоси – ишлаб чиқариш кооперативи фаолиятида шахсий меҳнати билан иштирок этувчи ёки истеъмол кооперативининг хўжалик фаолиятида иштирок этувчи, пай бадали киритган ва овоз бериш хуқуқи билан кооперативга қабул қилинган ҳамда кооперативнинг мажбуриятлари бўйича субсидиар жавобгарликка эга бўлган жисмоний шахс;

кооперативнинг уюшган аъзоси – кооперативнинг ишлаб чиқариш фаолиятида меҳнати билан иштирок этмайдиган, киритган пай бадали бўйича девиденд оладиган, пай бадали қиймати чегарасида кооператив фаолияти билан боғлиқ зарарлар бўйича тавакалчиликни ўз зиммасига олувчи ҳамда ушбу қонун ва кооператив уставида белгиланган чекловлар доирасида кооперативда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган жисмоний ёки юридик шахс;

кооператив аъзоларининг субсидиар жавобгарлиги – кооперативнинг мажбуриятлари бўйича ҳамда коперативга кредиторлар томонидан қўйилган талабни белгиланган муддатларда қондира олмаслик ҳолатларида юзага келадиган мажбуриятлар юзасидан кооператив аъзоларининг қўшимча жавобгарлиги. Кооператив аъзоларининг субсидиар жавобгарлигининг миқдорлари ва шартлари ушбу қонун ва кооператив устави билан белгиланади;

қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиси – ўсимликчилик, чорвачилик ва балиқчилик сохасида қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқаришни амалга оширувчи жисмоний ёки юридик шахс;

ходим – кооператив аъзоси бўлмаган ва маълум бир мутахассислик, малака ва лавозимга меҳнат шартномаси асосида жалб этиладиган шахс;

пай бадали – кооператив аъзоси ёки кооператив уюшган аъзосининг кооперативни пай фондига пул, мулкий улуш ёки пул қийматига эга бошқа мол-мулклар ҳамда мулкий ҳуқуқлар бўйича киритган мулкий бадалидир. Кооператив аъзосининг пай бадали мажбурий ва қўшимча бўлиши мумкин;

мажбурий пай бадали – мажбурий тартибда киритиладиган ва овоз бериш, кооператив фаолиятида иштирок этиш, кооператив уставида белгиланган хизмат ва имтиёзлардан ҳамда кооператив тўловларини олиш ҳуқуқини берувчи кооператив аъзосининг пай бадали;

қўшимча пай бадали – кооператив аъзосининг ушбу қонун ва кооператив уставида кўзда тутилган миқдор ва тартиб бўйича девиденд олаётган, ўз ихтиёрига кўра мажбурий пайга қўшимча равишда киритган пай бадали;

пай – коператив мулкини яратишда, кооператив аъзоси ёки кооперативнинг уюшган аъзосининг иштироки даражсини ифода этувчи ва қиймат кўринишида хисобга олинувчи кооператив мулкининг бир қисми. Кооператив аъзосининг пайи, унинг пай бадали ва кўпайтирилган пайидан ташкил топади. Кооперативнинг уюшган аъзосининг пайи, унинг пай бадалига тенг;

кўпайтирилган (ўстирилган) пай – кооператив тўловлари ва бошқа кооператив маблағлари хисобига, пай бадалига кўшимча тарзда шаклланувчи ва ушбу қонунда кўзда тутилган тартибда тўлаб берилувчи кооператив аъзоси пай бадалининг бир қисми;

пай фонди – кооператив аъзолари ва кооперативнинг уюшган аъзолари пайлари йиғиндисининг пулдаги ифодаси;

дивиденд – аъзоларнинг қўшимча пай бадали ва кооперативнинг уюшган аъзолариннинг пай бадали бўйича, ушбу қонун ва кооператив уставида белгиланган миқдорда тўлаб берилувчи кооператив фойдасининг бир қисми;

кооператив тўловлар – аъзолар ўртасида, уларнинг кооперативда шахсий меҳнати билан иштироки ёки хўжалик фаолиятида иштирокига мутаносиб тарзда тақсимланувчи кооператив фойдасининг бир қисми;

кооперативнинг хўжалик фаолиятида иштирок этиш – кооперативга аъзолар томонидан махсулот, хом-ашё етказишлар, кооперативда улар томонидан товар сотиб олиш, кооператив хизматларидан фойдаланиш, шу жумладан, кредит кооперативидан қарз ва пул маблағлари жамғармаларини олиш;

кооперативнинг бўлинмас фонди – кооператив фаолияти давомида кооператив аъзолари ва кооперативнинг уюшган аъзолари пайларига бўлинмайдиган ёки уларнинг кооперативга аъзолиги тўхтатилганда, тўловга тегишли бўлмаган ва кооператив уставида белгиланган мақсадлар учун фойдаланилувчи кооператив мулкининг бир қисми;

шахсий меҳнат билан иштирок этиш– кооператив аъзосининг кооперативнинг ишлаб чиқариш фаолиятида, унинг кооперативда ишлаган кунлари ёки иш ҳақи миқдорида ёки у ёки бу муддатда бажарилган иш ва ишлаб чиқарилган маҳсулот хажми билан ифодаланувчи иштироки;

3-модда. Кооперативни ташкил этиш ва фаолиятининг асосий тамойиллари

Кооператив қуйидаги тамойиллар асосида ташкил этилади ва фаолият юритади:

кооперативга аъзоликнинг ихтиёрийлиги;

кооперативнинг ишлаб чиқариш ва бошқа хўжалик фаолиятида иштирок этаётган аъзолари учун ўзаро ёрдам ва иқтисодий манфаатнинг таъминланганлиги;

кооперативнинг фойда ва зарарини, унинг аъзолари ўртасида уларнинг шахсий меҳнати билан иштироки ёки кооперативнинг хўжалик фаолиятидаги иштирокини ҳисобга олган ҳолда тақсимланиши;

кооперативнинг хўжалик фаолиятида, унинг аъзоси бўлмаган шахслар иштирокини чеклаш;

кооператив аъзоларини қўшимча пай бадали ва уюшган аъзоларни пай бадали бўйича девидендларни чеклаш

кооператив фаолиятини ошкоралик асосида бошқариш(битта кооператив аъзоси-битта овоз);

кооператив фаолияти тўғрисидаги ахборотларнинг, унинг барча аъзолари учун очиқ бўлиши.

4-модда. Қишлоқ хўжалигида кооперация тўғрисидаги қонун ҳужжатлари

Қишлоқ хўжалигида кооперация тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборат.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида Ўзбекистон Республикасининг қишлоқ хўжалигида кооперация тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартномалардаги қоидалар қўлланилади.

5-модда.Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши кооперативи

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши кооперативи сифатида кооператив аъзоларининг шахсий меҳнати билан иштирокига асосланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа фаолиятларни бажариш бўйича юридик ва жисмоний шахсларнинг мулкий пай бадаллари кўринишидаги пул маблағлари, ер участкаси, ер ва мулкий улушлари ва бошқа мулкларини ихтиёрий бирлаштириш ҳамда уларни кооперативнинг пай фондига киритиш йўли билан ташкил этилган кооператив тан олинади.

Ишлаб чиқариш кооперативи тижорат ташкилоти бўлиб, қишлоқ хўжалиги кооперацияси ҳамда ушбу моддада белгиланган талабларга мувофиқ ташкил этилган бошқа кооперативлар ишлаб чиқариш кооперативларининг турлари ҳисобланади.

Қишлоқ хўжалиги кооперацияси аъзолари учун унинг фаолиятида шахсий меҳнати билан иштирок этишлари мажбурийдир, бунда аъзолар уларнинг қандай вазифани бажаришларидан қатъий назар, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари бўлиб ҳисобланадилар.

Қишлоқ хўжалиги кооперациясининг фирма номи “қишлоқ хўжалиги кооперативи” сўзларини ўз ичига олиши лозим. Қишлоқ хўжалиги кооперациясининг фирма номига бўлган бошқа талаблар қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

Ишлаб чиқариш кооперативининг аъзолари сони бештадан кам бўлмаслиги лозим.

Ишлаб чиқариш кооперативининг ишчилари сони (мавсумий ишларда банд бўлган ишчилардан ташқари) ушбу кооператив аъзолари сонидан ошмаслиги лозим.

6-модда.Қишлоқ хўжалиги истъемол кооперативи

Қишлоқ хўжалиги истеъмол кооперативи сифатида қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари ва (ёки) шахсий томорқа ер эгалари томонидан уларнинг истеъмол кооперативи хўжалик фаолиятида мажбурий иштирок этиш шартларида ташкил этилган қишлоқ хўжалиги кооперативи тан олинади.

Истеъмол кооперативи нотижорат ташкилот ҳисобланади ва ушбу моддада белгиланган қоидаларга мувофиқ бир ёки бир нечта фаолият турларини бажариш учун кооператив аъзоларининг эҳтиёжларини қондириш мақсадида ташкил этилган қайта ишлаш, сотиш (савдо), хизмат кўрсатиш, таъминот, боғдорчилик, томорқачилик, чорвачилик ва бошқа коперативларга бўлинади.

Қайта ишлаш кооперативига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини (гўшт, балиқ, сут нон ва нон маҳсулотлари, сабзавот ва мева, резаворлар, пахта, каноп, зиғир маҳсулотлари ва ярим фабрикатлари, тахта-ёғоч материаллар ишлаб чиқариш) қайта ишлаш билан шуғулланувчи истеъмол кооперативлари киради.

Сотиш (савдо) кооперативи маҳсулотларни сотиш, шунингдек, уни сақлаш, саралаш, қуритиш, ювиш, қадоқлаш, ўраш ва ташишни амалга оширади, битимлар тузади, бозорни ўрганади, маҳсулот рекламаси ва ўз фаолияти билан боғлиқ бошқа ишларни ташкил қилади.

Хизмат кўрсатиш кооперативи механизация, агрокимё, мелиорация, транспорт, таъмирлаш, қурилиш ишлари, шунингдек, суғурта хизматлари (суғурта кооперативлари), илмий-ишлаб чиқариш, ҳуқуқий ва молиявий маслахатлар, электрлаштириш, телефонлаштириш, санатория ва тиббий хизматлар, пул маблағларини қарзга бериш ва жамғариш (кредит кооперативлари) ва бошқа иш ва хизматларни амалга оширади.

Таъминот кооперативи ишлаб чиқариш воситалари, ўғитлар, нефть маҳсулотлари, асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмлар, пестицидлар, гербицидлар ва бошқа кимёвий воситалар, озуқалар сотиб олиш ва сотиш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун зарур бўлган бошқа ҳар қандай маҳсулотларни сотиб олиш; сотиб олинаётган маҳсулот сифатини синаш ва назорат қилиш; уруғлик, ёш қорамол ва паррандалар етказиб бериш; хом-ашё ва материаллар ишлаб чиқариш ва уларни маҳсулот ишлаб чиқарувчиларга етказиш; маҳсулот ишлаб чиқарувчилар учун зарур бўладиган истеъмол товарларини (озиқ-овқат, кийим-кечак, ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари, тиббиёт ва ветеринарияпрепаратлари, китоблар ва бошқ.) сотиб олиш ва етказиш мақсадларида ташкил этилади.

Боғдорчилик, томорқачилик ва чорвачилик кооперативлари ўсимликчилик ва чорвачилик махсулотларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш бўйича комплекс хизматлар кўрсатиш учун ташкил этилади.

Кредит истеъмол кооперативининг ўз аъзоларига қарз маблағларини бериш ва уларнинг пул маблағларини жамғариш мақсадида ташкил қилиш тартиби, кредит истеъмол кооперативининг фаолият юритиш тартиби, кредит истеъмол кооперативи аъзоларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ушбу қонун билан белгиланади.

Суғурта кооперативининг фаолият юритиш тартиби, унинг аъзолари ҳуқуқ ва мажбуриятлари ушбу қонун ва суғурта кооперативларининг ташкил этиш ва фаолият юритиш қоидаларини тартибга солувчи қонунлар билан белгиланади.

Истеъмол кооперативи, агар ушбу қонунда бошқа тартиб кўзда тутилмаган бўлса, унинг таркибига иккитадан кам бўлмаган юридик шахс ёки бештадан кам бўлмаган жисмоний шахс кирганда ташкил этилади. Бунда кооператив аъзоси бўлган юридик шахс умумий йиғилишда қарорлар қабул қилишда битта овозга эга бўлади.

Икки ва ундан ортиқ ишлаб чиқариш ва (ёки) истеъмол кооперативлари кейинги даражадаги, яъни республика ва халқаро даражагача бўлган истеъмол кооперативларини ташкил этишлари мумкин.

Кейинги даражадаги истеъмол кооперативининг аъзоси фақатгина ундан қуйи даражадаги кооперативлар бўлиши мумкин.

Хизмат кўрсатиш, қайта ишлаш, сотиш(савдо), таъминот, боғдорчилик, томорқачилик ва чорвачилик кооперативлари томонидан бажарилаётган ишлар(хизматлар) ҳажмининг 50 фоиздан кам бўлмаган қисми ушбу кооперативлар аъзолари учун амалга оширилиши лозим.

Истеъмол кооперативининг номланиши унинг асосий фаолиятини ифода этиши ҳамда “қишлоқ хўжалиги истеъмол кооперативи” сўзларини ўз ичига олиши лозим.

7-модда. Кооперативларнинг бирлашмалари (уюшмалари)

Кооперативлар мустақил равишда ёки бошқа юридик шахслар - қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари билан биргаликда ўз фаолиятини мувофиқлаштириш, шунингдек, умумий мулкий манфаатларни ҳимоя қилиш, кооперативлар, кооператив бирлашмалари (уюшмалари) - бирлашма (уюшма) аъзоларини тафтиш қилиш мақсадида ўзаро шартнома асосида кооперативларнинг бирлашмалари (уюшмалар) (келгусида бирлашма (уюшма) деб юритилади) шаклидаги нотижорат ташкилоти ҳисобланган бирлашмалар (уюшмалар)ни ташкил этиши мумкин.

Агар бирлашма (уюшма) аъзолари қарори билан бирлашма (уюшма) зиммасига тадбиркорлик фаолияти юклатилса, бундай бирлашма (уюшма) фуқаролиқ қонун хужжатларида белгиланган тартибда хўжалик ёки ўртоқлик жамиятига айлантирилади, ёҳуд тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун хўжалик жамияти ташкил этиши ёки бундай жамиятда иштирок этиши мумкин.

Бирлашма (уюшма) аъзолари ўз мустақиллиги ва ҳуқуқий шахс мавқеини сақлаб қолади.

Бирлашма (уюшма) аъзолари томонидан имзоланган таъсис шартномаси ва тасдиқланган устав бирлашма (уюшма)нинг таъсис ҳужжатлари бўлиб ҳисобланади.

Бирлашма (уюшма) аъзолари агар ушбу қонунда бошқа ҳолатлар белгиланмаган бўлса, унинг хизматларидан бепул фойдаланиш хуқуқига эгадирлар.

Бирлашма (уюшма) аъзоси молиявий йил тугаши билан ўз хохишига кўра бирлашма (уюшма)дан чиқиши мумкин. Бунда у икки йил давомида ўз бадалига мутаносиб равишда бирлашма (уюшма)нинг мажбуриятлари бўйича субсидиар жавобгар бўлиб қолади.

Бирлашма (уюшма) аъзоси бирлашма (уюшма) таъсис ҳужжатларида белгиланган ҳолат ва тартибда бирлашма (уюшма)нинг бошқа аъзоларининг қарори бўйича ундан чиқарилиши мумкин.

Бирлашма (уюшма)га янги аъзоларни қабул қилиш, бирлашма (уюшма) уставида белгиланган тартиблар бўйича амалга оширилади. Бирлашма (уюшма)га янги аъзоларнинг киришида уларни қабул қилишгача бўлган даврда вужудга келган бирлашма (уюшма)нинг мажбуриятлари бўйича субсидиар жавобгарлиги юзага келиши мумкин.

Бирлашма (уюшма)лар ўзаро шартнома асосида кейинги даражадаги бирлашма (уюшма) шаклидаги бирлашмаларни ташкил этишга ҳақлидир, ушбу қонунда кўзда тутилган ҳолатдарда эса, кўрсатилган бирлашмаларни ташкил этишлари шарт.

Бирлашма (уюшма)нинг номи унинг асосий фаолият йўналиши ва жойлашган ҳудудини акс эттириши, “қишлоқ хўжалиги кооперативлари бирлашмаси” ёки “қишлоқ хўжалиги кооперативлари уюшмаси” сўзларини ўз ичига олиши лозим.

8-модда.Кооперативнинг ҳуқуқлари

Ушбу қонун асосида ташкил этилган кооператив юридик шахс бўлиб, қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ваколатхона ва филиаларини ташкил этиш, ўз ҳуқуқларини Ўзбекистон Респуликаси ҳудудида ва унинг ташқарисида амалга ошириш;

ушбу қонуннинг 4 ва 5- моддаларида белгиланган ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа фаолият турларини амалга ошириш;

қонунда белгиланган тартиб ва шартларда мулкка эга бўлиш, мулк ва ер участкаларига, шу жумладан, кооперативнинг пай фондига пай бадали кўринишида берилган мулкка нисбатан сотиб олиш ёки бошқа йўл билан эга бўлиш, сақлаш, сотиш ва бошқа ҳуқуқларни амалга ошириш;

кооперативнинг захира ва бўлинмас фондларини ташкил этиш, захира фондлари маблағларини банкларга ва кредит муассасаларига қўйиш, қимматбаҳо қоғозлар ва бошқа мулкларни сотиб олишга йўналтириш;

қарз маблағларни жалб этиш ҳамда кооператив аъзоларига пул кредитлари ва бўнак (аванс)лар бериш;

шартномалар тузиш ҳамда кооператив уставида белгиланган мақсадларга эришиш учун зарур бўлган барча ҳуқуқларни амалга ошириш;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш;

давлат ва бошқа органлар ҳужжатларини қонуний кучга эга эмаслигини (қисман ёки тўлиқ) тан олиниши ҳамда кооператив ҳуқуқини бузилишига йўл қўйган мансабдор шахсларнинг фаолиятини қонунчиликка тўғри келмаслиги бўйича судларга ариза билан мурожаат қилиш;

кооперативни қайта ташкил этиш ва тугатишни амалга ошириш.

9-модда. Давлат ва кооператив

Давлат қайта ишлаш ва хизмат кўрсатиш корхоналарини ҳарид қилиш ва қуриш, ҳудудларни ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган мақсадли дастурлар, режа ва прогнозларга асосланган ҳолда кредит ва суғурта кооперативларини ташкил этиш учун республика бюджети ва маҳаллий бюджетдан маблағлар ажратиш йўли билан кооперативларни ташкил этишни рағбатлантиради ва фаолиятини қўллаб-қувватлайди, илмий, ахборот ва кадрлар таъминотини амалга оширади.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчи ва қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларга хизмат кўрсатувчи давлат корхоналарини хусусийлаштиришда мазкур корхоналарни хусусийлаштириш жараёнида иштирок этувчи қишлоқ хўжалиги истеъмол кооперативлари устувор хуқуқга эга бўлиши қонунлар ва бошқа меъёрий ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилади.

Жойлардаги давлат хокимияти органлари ва маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари қонунда кўзда тутилган ҳолатлардан ташқари кооперативнинг хўжалик, молиявий ва бошқа фаолиятига аралашишга ҳақли эмас.

Давлат ва бошқа органлар ёҳуд уларнинг мансабдор шахслари томонидан ноқонуний харакатлари (харакатсизлиги) натижасида ҳамда кооперативга нисбатан ушбу органлар ёки уларнинг мансабдор шахслари томонидан қонунда кўзда тутилган вазифаларга тегишли бўлмаган ҳаракатларни амалга ошириш натижасида кооперативга келтирилган зарар бу органлар томонидан қопланиши шарт. Бундай зарарларни қоплаш бўйича низолар суд ёки уларнинг тегишли қуйи идоралари томонидан кўриб чиқилади.

2-боб.Кооперативни ташкил этиш

10-модда.Кооперативни ташкил этиштартиби

Кооператив ташкил этиш хохиши бўлган юридик ва жисмоний шахслар кооперативни ташкил этиш мақсадида ташкилий қўмитани шакллантиради ва унга қуйидаги мажбуриятлар юклатилади:

кооперативнинг пай фонди миқдори ва уни шакллантириш манбаларини ўз ичига олган кооперативнинг ишлаб чиқариш-иқтисодий фаолияти лойиҳасининг техник –иқтисодий асосномасини тайёрлаш;

кооператив устави лойиҳасини тайёрлаш;

кооперативнинг ишлаб чиқариш ёҳуд бошқа хўжалик фаолиятида иштирок этиш ва кооператив устави талабларига риоя этишга розилиги акс этган, кооперативга аъзо бўлиш тўғрисидаги аризаларни қабул қилиш;

кооператив аъзоларининг умумий ташкилий йиғилишини тайёрлаш ва ўтказиш.

Ташкилий қўмита кооперативни ташкил қилиш бўйича харажатларни қоплаш мақсадида кооперативга кириш аъзолик бадали миқдорини белгилашга ҳақли ҳамда ундан фойдаланганлик тўғрисида кооператив аъзоларининг умумий йиғилишида ҳисобот бериши шарт.

Кооператив аъзоларининг умумий ташкилий йиғилиши:

кооператив аъзолигига қабул қилиш тўғрисида қарорлар қабул қилади;

кооператив уставини тасдиқлайди;

кооперативни бошқариш органларини (кооператив бошқарувини ва ушбу қонунда белгиланган холларда кооператив кузатув кенгашини) сайлайди.

11-модда.Кооперативни давлат рўйхатидан ўтказиш

Кооператив конунда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.

Кооператив давлат рўйхатидан ўтган пайтдан бошлаб ташкил этилган ҳисобланади.

12-модда. Қишлоқ хўжалиги корхоналарини қайта ташкил этишда кооперативларни тузиш хусусиятлари

Қишлоқ хўжалиги корхоналарини қайта ташкил этиш натижасида фермер хўжаликлари қаторида ишлаб чиқариш кооперативлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги тижорат ташкилотларини тузишда қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалиги корхонаси аъзолари (иштирокчилари)га хизмат кўрсатиб келган ишлаб чиқариш инфратузилма объектлари (шу жумладан, техника таъмирлаш устахоналари, техника саройлари, дон ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари учун қуритиш жойлари, омборлар) тарқатилишига йўл қўйилмайди.

Кўрсатилган объектларнинг рўйхати, қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалиги корхонаси аъзолари (иштирокчилари)нинг умумий йиғилиши қарори билан белгиланади. Кўрсатилган объектлар уларнинг қиймат кўринишида тақсимланиши мумкин бўлган қуйидаги ҳолатидан ташқари бўлинмас деб эълон қилинади:

агар қишлоқ хўжалиги корхонаси ёки фермер хўжалиги ишлаб чиқариш инфратузилмаси объектидан узоқлиги туфайли уларга кўрсатилган объектдан фойдаланиш иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлмаса;

агар қишлоқ хўжалиги корхонаси ёки фермер хўжалиги ўхшаш бўлган ишлаб чиқариш инфратузилмасига эга бўлса ва уларнинг умумий ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланишга эхтиёжи бўлмаса.

Агар барча мулкий пай бадаллари қийматининг51 фоизидан кам бўлмаган қисми бўлинмас ишлаб чиқариш объектларига тўғри келса ишлаб чиқариш кооперативларидан бирининг пай фондига берилади, бу кооператив ушбу объектларни қайта этилган бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ва фермер хўжаликлари розилиги билан кооперативнинг уюшган аъзолигига қабул қилиш шартларида ва бу уюшган аъзоларга ушбу объектлардан шартнома асосида фойдаланиш шартларида ўзининг бўлинмас фондига киритиши мумкин.

Қолган қишлоқ хўжалиги корхоналари ишлаб чиқариш кооперативига уюшган аъзо бўлиб киришга истак билдирмаса, уларга бўлинмас ишлаб чиқариш объектига тўғри келган пай қиймати тўлаб берилади ёҳуд улар кўрсатилган бўлинмас ишлаб чиқариш объектларини тегишли ишлаб чиқариш кооперативига ваколатли бошқариш учун берадилар.

Агар қишлоқ хўжалиги корхоналарини қайта ташкил этиш натижасида ташкил этилган ишлаб чиқариш кооперативларидан бирортаси бўлинмас ишлаб чиқариш объектига тўғри келадиган барча мулкий пай бадаллари қийматининг
51 фоизига эга бўлмаса ёҳуд агар ўзининг бўлинмас фондига бўлинмас ишлаб чиқариш объектларини киритиш ҳуқуқига эга бўлган ишлаб чиқариш кооперативи буни рад этган ҳолатларда кўрсатилган объектлардан фойдаланиш учун бир ёки бир нечта истеъмол кооперативлари ташкил этилади.

Ушбу қонунда ва бўлинмас ишлаб чиқариш инфратузилмаларидан фойдаланиш мақсадида ташкил этилган истеъмол кооперативи уставида белгиланган тартибга мувофиқ қайта ташкил этилаётган корхона ҳудудида фаолиятини амалга оширадиган ҳар қандай қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиси ишлаб чиқариш кооперативида кўрсатилган объектдан фойдаланиш тўғрисидаги шартнома иштирокчиси ёҳуд истеъмол кооперативи аъзоси бўлиш ҳуқуқига эга.

3-боб. Кооператив устави

13-модда. Кооператив устави учун мажбурий бўлган маълумотлар

Кооператив устави қуйидаги мажбурий бўлган маълумотларни ўзида акс эттириши лозим:

коопертив номи;

кооператив манзили;

коопертивни фаолият юритиш муддати ёки коопертивнинг муддатсиз фаолияти юритиши тавсифига эгалиги кўрсатилиши;

кооператив фаолиятининг мақсади ва предмети. Бунда кооперативни ташкил этиш даврида белгиланган мақсад доирасида хар қандай фаолият билан шуғулланиши мумкинлиги акс эттирилиши билан бирга кооператив фаолиятининг асосий йўналишларидан бирини аниқлаш етарли ҳисобланади;

кооперативга кириш тартиби ва шартлари, кооперативга аъзоликни тугатиш асослари ва тартиби;

кооператив аъзоларининг пай бадаллари миқдори тўғрисидаги шартлар;

пай бадалларини киритиш таркиби ва тартиби, уларни киритиш бўйича мажбуриятларнинг бузилиши бўйича жавобгарлик;

бўлинмас фондларни ташкил этиш миқдорлари ва шартлари;

кооперативнинг бошқа фондларини ташкил этиш ва ундан фойдаланиш;

кооперативнинг фойда ва зарарларини тақсимлаш тартиби;

ушбу қонунда белгилангандан кам бўлмаган миқдорда кооператив аъзоларининг субсидиар жавобгарлиги шартлари;

коопертивни бошқариш органлари таркиби ва мавқеи, улар томонидан қарорларни, шу жумладан, ягона қарор қабул қилиш ёки кўпчилик овоз билан қабул қилишни талаб этувчи масалалар бўйича қарор қабул қилиш;

кооператив аъзолари ва кооперативнинг уюшган аъзоларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

ишлаб чиқариш кооперативи фаолиятида шахсий мехнат билан иштирок этиш характери (тавсифи), тартиби ва энг кам миқдори;

молиявий йилнинг бошланиши ва тугаш даври;

ер участкаларидан ташқари пай бадали ҳисобига киритилаётган мулкни баҳолаш тартиби;

расмий органларда кооперативни давлат рўйхатидан ўтказиш, тугатиш ва қайта тузиш тўғрисидаги маълумотларни чоп этиш тартиби;

кооперативни тугатиш ва қайта тузиш тартиби ва шартлари;

кооператив устави қонунчиликка зид бўлмаган бошқа маълумотларни ҳам ўз ичига олиши мумкин.

Кооператив уставини ҳамда унда белгиланган тартибда киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар нусхаси хар бир кооператив аъзосига ёки хар бир кооперативнинг уюшган аъзосига берилади ёҳуд улар билан танишиш очиқ бўлиши лозим.

Кооперативнинг бошқарув органи кооператив аъзосининг ёки кооперативнинг уюшган аъзосининг талабига кўра кооператив уставини ҳамда белгиланган тартибда унга киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтганлиги тўғисидаги ҳужжатлар нусхасини ушбу нусхани тайёрлаш учун сарфланган харажатлардан ошмаган ҳақ эвазига беришга мажбурдир.

Кооператив аъзолари ёки кооперативнинг уюшган аъзолари сонидаги ўзгаришлар ҳамда кооператив пай фонди миқдорининг ўзгариши кооператив уставига ушбу ўзгаришларни киритиш учун асос бўла олмайди.

14-модда.Кооператив уставига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш

Ушбу қонунга мувофиқ шартларда кооператив уставига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритишга рухсат берилади.

Агар кооператив аъзоларининг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабарномасида кооператив уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тавсифи ҳақида баёнот ўз аксини топган бўлса, кооператив уставига ўзгартиришлар ва унга қўшимчалар киритиш кооператив аъзоларининг умумий йиғилишида қабул қилинади.

Кооператив аъзоларининг умумий йиғилишида уставга киритилган ўзгартиришлар қонунда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.

Кооператив уставига киритилган ўзгартиришлар ва унга қўшимчалар учинчи шахслар учун кўрсатилган ўзгартириш ва қўшимчалар давлат рўйхатидан ўтган пайтдан бошлаб кучга кирган ҳисобланади.

Кооператив уставидаги бирон-бир ўзгартириш ва унга қўшимчалар, агар бу ўзгартиришлар ва қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказилганига икки ва ундан ортиқ йил вақт ўтган бўлса уларни қабул қилиш тартибларига риоя қилинмаслиги асосида бекор қилинишига рухсат этилмайди.

Ушбу қонунда белгиланган тартибга асосан кооператив уставига ўзгартиришлар ва унга қўшимчалар киритиш учун кооператив янги тахрирдаги уставини қабул қилиши ва тасдиқлаши ҳамда давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органга тақдим этиши мумкин.

4-боб.Кооперативга аъзолик

15-модда.Кооператив аъзолари

Ишлаб чиқариш кооперативининг аъзоси 16 ёшга тўлган, ишлаб чиқариш кооперативи уставини тан олувчи ва унинг фаолиятида шахсан иштирок этувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши мумкин. Ишлаб чиқариш кооперативи унинг аъзолари учун асосий иш жойи ҳисобланади.

Истеъмол кооперативи уставини тан олувчи, унинг хўжалик фаолиятида иштирок этувчи ва қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиси бўлган юридик ва (ёки) жисмоний шахс ҳамда шахсий томорқа хўжалигини юритувчи фуқаролар, қишлоқ хўжалиги корхоналари ва (ёки) фермер хўжаликлари аъзоси бўлган фуқаролар, боғдорчилик ва чорвачилик билан шуғулланувчи фуқаролар қишлоқ хўжалиги истеъмол кооперативлари аъзолари бўлишлари мумкин.

Истеъмол кооперативи уставида кўрсатилган фуқаролар ва юридик шахслар билан бир қаторда истеъмол кооперативига ёки қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига хизмат кўрсатувчи ёҳуд қишлоқ жойларидаги аҳолига ижтимоий хизматлар кўрсатувчи муассасалар ходимлари ҳисобланган бошқа фуқаролар ёки юридик шахсларни истеъмол кооперативига аъзо қилиш ҳуқуқлари ва қабул қилиш тартиблари белгиланиши мумкин.

Кооперативнинг бундай аъзолари сони кооператив аъзоларининг жами сонига (қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари ва кооператив азолари - шахсий томорқа хўжалиги юритувчи фуқаролар) нисбатан 20 фоиздан ошмаслиги лозим.

Агар кооператив уставида бошқа тартиблар кўзда тутилмаган бўлса, фуқаролар ва юридик шахслар бир нечта кооперативга аъзо бўлишлари мумкин.

Кооператив ўз уставига кооператив аъзолигига қабул қилиш шартлари тўғрисидаги қуйидаги қўшимча маълумотларни киритишга ҳақлидир:

ишлаб чиқариш кооперативи аъзолигига қабул қилинаётган фуқароларнинг малака даражаси ва шахсий сифатлари;

шартномада кўрсатилган хажмларда истеъмол кооперативи хизматларидан фойдаланиш мажбуриятлари;

кооператив аъзолигига қабул қилинаётган шахсларнинг хўжаликдан узоқлиги;

истеъмол кооперативи аъзолигига қабул қилинаётган шахслар томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулот турлари ва сифатига талаблар;

ушбу қонун ва кооператив уставига зид бўлмаган ва кооператив уставида кўзда тутилган мақсадларга эришишни таъминловчи бошқа талаблар.

16-модда. Кооперативга уюшган аъзолик

Ишлаб чиқариш ва истеъмол кооперативларининг уставига асосан коперативга уюшган аъзоликка кириш рухсат этилади.

Кооперативга пай бадали киритган жисмоний шахслар ҳамда юридик шахслар ташкилий-ҳуқуқий шакли ва мулк шаклидан қатъий назар кооперативнинг уюшган аъзолари бўлишлари мумкин.

Кооперативга уюшган аъзо сифатида киришга хохиш билдирган фуқоро ёки юридик шахс кооперативнинг бошқарув органига коперативнинг уюшган аъзолигига қабул қилишини сўраб ариза беради. Кооператив бошқаруви органининг кооперативга уюшган аъзоликка қабул қилиш тўғрисидаги қарори кооперативнинг кузатув кенгашида тасдиқланиши лозим.

Ишлаб чиқариш кооперативи қуйидаги ҳолларда кооператив аъзоларининг умумий йиғилиши қарорига асосан аъзонинг кооперативдаги меҳнат фаолияти тугаганда уни уюшган аъзо сифатида қайта расмийлаштириш ҳуқуқига эга:

ёши ёки соғлиғи бўйича нафақага чиққанда;

коперативдан ташқари сайланадиган лавозимга ўтганда;

Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари хизматига ўтганда;

кооператив уставида белгиланган бошқа холатларда.

Кооператив уставига ва коопертив билан уюшган аъзо ўртасида тузилган шартномага асосан кооперативнинг уюшган аъзолари пай бадаллари миқдори ва улар бўйича девиденд тўлаш ҳамда кооперативдан чиқиш тартиблари белгиланади. Кооперативнинг уюшган аъзоси билан кооператив ўртасида тузилган шартномада кооператив аъзосининг ушбу қонун ва кооператив уставига зид бўлмаган бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳам кўзда тутилиши мумкин

Кооперативнинг уюшган аъзоси, кооперативнинг хўжалик фаолиятида иштирок этиши ёки кооперативда шахсий меҳнати билан қатнашишга мажбур эмас.

Кооперативнинг уюшган аъзоси кооперативда овоз бериш ҳуқуқига эга, лекин, кооперативнинг овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган уюшган аъзоларининг жами сони кооператив аъзоларининг умумий йиғилиш чақириш бўйича қарор қабул қилиш санасига кооператив аъзолари сонига нисбатан 20 фоиздан ошмаслиги лозим.

Коопертивни тугатишда кооперативнинг уюшган аъзоси ўз пай бадали қийматини тўлаб берилишини ва кооператив аъзоларига пай бадалларини тўлаб берилгунга қадар эълон қилинган, лекин тўланмаган девидендларни тўлаб беришларини талаб қилиш ва уни ундириш ҳуқуқига эга.

Уюшган аъзо билан тузилган ёзма шаклдаги шартномага мувофиқ, девидендларни тўлиғича ёки қисман турли хил хизматлар (ёнилғи билан таъминлаш, ер участкасига ишлов бериш, озиқ-овқат ва озуқа етказиш ва бошқалар) билан тўланиши мумкин.

Уюшган аъзолар кооперативдан чиқишга хақлидирлар. Уюшган аъзоларга пай бадаллари ва девидендлар бўйича тўловлар, кооператив уставига ва ушбу уюшган аъзо билан тузилган шартномага асосан амалга оширилади.

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Зокиров Латиф Хамидуллаевич 2018-05-29 09:49:35

Лойиханинг 6-моддасидаги "суғурта кооперативи" ва уни ташкил этиш тартибида қуйидаги қонунчилик нормасини инобатга олиш зарур. Бунда суғурталовчи жамият шаклида тузилиши талаб этилишини инобатга олган ҳолда суғурта кооперативи акциядорлик жамияти шаклида бўлиши зарур бўлади.

Бундай кооперативни суғурта фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик номаларини ҳам ишлаб чиқиш зарур бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси

52-боб Суғурта

960-модда. Икки томонлама суғурта

Фуқаролар ва юридик шахслар ўз мол-мулкларини ҳамда ушбу Кодекс 915-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган бошқа мулкий манфаатларини икки тарафлама асосда, бунинг учун икки томонлама суғурта қилиш жамиятларида зарур маблағларни бирлаштириш йўли билан суғурта қилишлари мумкин.

Икки томонлама суғурта қилиш жамиятлари ўз аъзоларининг мол-мулки ҳамда бошқа мулкий манфаатларини суғурта қилишни амалга оширади ва тижоратчи бўлмаган ташкилот ҳисобланади.

Икки томонлама суғурта қилиш ташкилотлари томонидан ўз аъзоларининг мол-мулки ва мулкий манфаатларини суғурта қилиш, агар жамиятнинг таъсис ҳужжатларида бундай ҳолларда суғурта шартномалари тузиш назарда тутилмаган бўлса, бевосита аъзолик асосида амалга оширилади.

...

17-модда.Кооператив аъзолигига қабул қилиш

Кооператив давлат рўйхатидан ўтганидан кейин ва мазкур қонуннинг 13-моддасида кўзда тутилган талаблардан қониқиш хосил қилган ва кооперативга кириш хохишини билдирган жисмоний ва юридик шахслар кооператив бошқаруви органига кооперативга қабул қилишларини сўраб ариза берадилар. Кооперативга янги аъзони қабул қилиш тўғрисидаги кооператив бошқарувининг қарори кооперативнинг кузатув кенгаши томонидан, агар у бўлмаганда кооперативнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланиши лозим.

Истеъмол кооперативида кооперативга қабул қилиш тўғрисидаги кузатув кенгашининг қарори, агар бошқалар кўзда тутилмаган бўлса узил-кесил ҳисобланади.

Ишлаб чиқариш кооперативида кооперативга қабул қилиш ёки уни рад этиш тўғрисидаги кузатув кенгашининг (унинг мавжудлигида) қарори, кооператив аъзоларининг умумий йиғилишида тасдиқланиши лозим.

Кооператив аъзолигига қабул қилишни сўраб ёзилган ариза кооператив устави тартибларига риоя қилиш мажбуриятини, шу жумладан, кооператив уставида кўзда тутилган пай бадалларини киритиш, кооператив мажбуриятлари бўйича субсидиар жавобгарликка эга бўлишни ва бошқаларни ўз ичига олиши лозим.

Кооператив аъзолигига қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги асосли (далилли) қарор ариза берувчига ёзма равишда хабар қилинади. Ариза берувчи, ушбу қарорга норозилиги тўғрисида кооперативнинг умумий йиғилишига шикоят аризаси билан мурожаат қилишга хақлидир. Умумий йиғилиш томонидан, кооператив аъзолигига қабул қилишларини сўраб берилган аризани рад қилиш тўғрисидаги қарор қабул қилинганидан сўнг, фақатгина рад қилиш сабаблари бартараф этилгандан кейингина янгидан ариза берилиши мумкин.

Кооператив бошқаруви органининг қарори кооперативнинг кузатув кенгаши ёки кооперативнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган кундан бошлаб ариза берувчи кооператив аъзолигига қабул қилинган ҳисобланади.

Кооператив аъзосига аъзолик дафтарчаси берилади ва унда куйидагилар акс эттирилади:

кооператив аъзосининг фамилияси, исми, отасининг исми (жисмоний шахслар учун), номланиши (юридик шахслар учун);

кооперативга киришнинг асоси ва унга кириш санаси;

мажбурий пай бадалининг миқдори ва уни киритилган санаси;

пай бадалининг тури (пул маблағи, мулк, шу жумладан, ер участкаси, мулкий ҳуқуқ);

қўшимча пай миқдори, уни ҳисобга ўтказилган ва қопланган санаси;

қайтарилган пай бадаллари миқдори ва уларнинг тўланган санаси.

Кооператив ушбу модданинг 6-қисмида кўзда тутилган маълумотлардан ташқари аъзолик дафтарчасида бошқа кўшимча маълумотларни ҳам кўрсатишга ҳақлидир.

18-модда. Кооперативга аъзоликнинг тугатилиши

Қуйидаги ҳолларда кооперативга аъзолик тугатилади:

кооператив уставида белгилаб берилган муддати тугаганлиги тўғрисидаги аризасига асосан ёки агар кооператив уставида бундай аризани кўриб чиқиш муддати белгиланмаган бўлса, бундай аризанинг кооператив бошқарувига келиб тушган санасидан икки хафта ўтганидан кейин кооператив аъзосининг кооперативдан чиқиши;

кооператив аъзоси бўлган фуқаронинг вафотидан кейин – унинг вафот этган санасидан;

ишлаб чиқариш кооперативи аъзоси ушбу кооперативнинг бошқа аъзосига пайини ўтказганда - бундай ўтказиш тўғрисидаги кооператив аъзоларининг умумий йиғилишининг қарори қабул қилинган санадан;

истеъмол кооперативи аъзоси ушбу кооперативнинг бошқа аъзосига ёки бошқа шахсга пайини ўтказилишида - бундай ўтказиш тўғрисидаги кооператив бошқарувнинг қарори қабул қилинган санадан;

кооператив аъзолигидан чиқарилишида - кооператив аъзолигидан чиқарилиши тўғрисидаги хабарни расмий шаклда олган пайтдан бошлаб.

Кооперативнинг хар бир аъзоси ўзининг кооперативдаги аъзолигини ушбу қонун ва кооператив уставида белгиланган тартибда тўхтатиш ҳуқуқига эга.

Ишлаб чиқариш кооперативи аъзоси ўз хохишига кўра ўзини аъзоликдан чиқиш муддатидан икки хафта олдин, агар кооператив уставида бошқа муддатлар кўзда тутилмаган бўлса, кооператив бошқарувига ёзма шаклда ариза бериш йўли билан кооперативдан чиқишга ҳақлидир.

Истеъмол кооперативидан чиқиш ушбу кооператив уставида кўзда тутилган тартибларда амалга оширилади.

Ишлаб чиқариш кооперативи аъзоси, агар кооператив уставида бошқа тартиб кўзда тутилмаган бўлса, кооператив розилиги билан бошқа коопертив аъзосига ўз пайининг бир қисмини беришга ҳақлидир. Ишлаб чиқариш кооперативи аъзоси бўлмаган шахсга пай ёки унинг бир қисмини беришга рухсат берилмайди.

Истеъмол кооперативи аъзоси бўлмаган фуқарога пайни бериш фақатгина истеъмол кооперативи розилиги билан рухсат этилади. Бу ҳолатда, истеъмол коперативи аъзолари бундай пайни сотиб олишда устувор ҳуқуқга эга бўладилар.

Кооператив аъзолигидан чиққанидан сўнг олти ой давомида кооператив тугатилса, бунда у кооперативни тугатилишида барча аъзолар билан тенг ҳуқуқда иштирок этади.

Кооператив аъзосининг вафот этиши ҳолатларида унинг меросхўрлари кооператив аъзолигига қабул қилиниши мумкин.

19-модда. Кооператив аъзолигидан чиқариш

Кооператив аъзоси молиявий йил тугаши билан қуйидаги ҳолатларда кооператив аъзолигидан чиқарилиши мумкин, агар:

ёзма шаклда огоҳлантирилишига қарамасдан кооператив уставида кўзда тутилган вазифаларни бажармаса;

бухгалтерия ҳисоботига ишончсиз маълумотларни ёки агар шундай тартиблар кооператив уставида кўзда тутилган бўлса, ўзининг мулкий ҳолати тўғрисида шубхали маълумотларни тақдим этса;

кооператив уставида белгиланган вазифаларни кооператив аъзоси томонидан бажармаслик оқибатида кооперативга зарар келтирилса ёҳуд кооператив аъзосининг ўз мажбуриятларини бажармаслиги натижасида кооперативга даъво талаблари тақдим қилинган бўлса;

ушбу қонун ва кооператив устави талабларга мувофиқ кооперативга аъзо бўлиб кириш ҳуқуқига эга бўлмаса ёки кооператив аъзоси бўлиш ҳуқуқини йўқотган бўлса;

қишлоқ хўжалиги истеъмол кооперативида, у аъзо бўлган кооператив билан рақобатчи ташкилотда таъсисчи ёки иштирокчи бўлса, ёхуд кооператив билан рақобатчи ташкилот иштирокчиси, таъсисчи ёки ушбу кооператив аъзоси иштирокчи бўлса;

ишлаб чиқариш кооперативи уставида белгиланган шахсий меҳнати билан иштироки бўйича мажбуриятларни узрли сабабларсиз бажармаса, ёхуд бир йил мобайнида истеъмол кооперативи фаолиятида иштирок этмаса.

Кооператив ўз уставида ушбу қонунга зид бўлмаган кооператив аъзоси риоя этмаган ҳолда кооператив аъзолигидан чиқарилиши мумкин бўлган бошқа қўшимча талабларни ҳам кўзда тутишга ҳақлидир.

Ишлаб чиқариш кооперативи аъзолигидан чиқариш тўғрисидаги масала дастлаб кооператив бошқаруви томонидан кўриб чиқади ва унинг қарори кооперативнинг кузатув кенгаши томонидан, сўнгра кооперативнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланади.

Истеъмол кооперативида кооператив аъзолигидан чиқариш тартиби унинг уставида белгилаб берилади.

Кооператив бошқаруви аъзолари ёки кооперативнинг кузатув кенгаши аъзолари кооператив аъзолигидан фақатгина кооперативнинг умумий йиғилиши қарори билан чиқарилишлари мумкин.

Коператив аъзоси кооператив бошқаруви томонидан уни умумий йиғилиш олдида кооператив аъзолигидан чиқариш масаласини қўйилиши сабаблари тўғрисида огохлантирилиши ва унга аъзоликдан чиқариш масаласи бўйича ўз фикрини билдириш ҳуқуқи билан умумий йиғилишга таклиф этилиши лозим.

Кооператив аъзолигидан чиқариш тўғрисидаги қарор ушбу қонун ва кооператив уставида белгиланган асослар мавжудлигида қабул қилиниши лозим.

Кооператив аъзолигидан чиқариш тўғрисидаги қарор аъзоликдан чиқарилаётган шахсга кооператив бошқаруви томонидан икки хафта муддатда ёзма равишда хабар қилиниши лозим.

Кооператив аъзолигидан чиқарилган шахс кооператив бошқаруви ва кооператив кузатув кенгашининг қарори устидан кооперативнинг навбатдаги умумий йиғилишига ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

Кооператив аъзолигидан чиқарилган шахс белгиланган тартибда пайни олиш ҳуқуқига эга.

Кооперативнинг уюшган аъзоси кооператив билан тузилган шартнома шартларини бузган ҳолларда ёки кооперативга зарар келтирувчи харакатларни амалга оширганда ушбу қонун ва кооператив уставида бегиланган тартибда кооперативнинг уюшган аъзолигидан чиқарилиши мумкин.

20-модда.Кооперативдан чиқаётган аъзога пайни қайтариш

Кооперативдан чиқаётган аъзога молиявий йил тугаганидан ва кооперативнинг бухгалтерия баланси тасдиқлангандан сўнг, агар бошқа тартиблар кўзда тутилмаган бўлса, пай бадали қиймати ёки пай бадалига тенг бўлган мулк тўлаб берилиши лозим. Шунингдек, кооперативдан чиқаётган аъзога кооператив уставида кўзда тутилган бошқа тўловларни ҳам кооператив уставида белгиланган муддат ва шартларда амалга ошириши лозим.

Кооператив аъзоси томонидан ўз пайини бошқа шахсга ўтказиш ҳолатларида кооперативдан чиқаётган аъзога нисбатан тўловлар амалга оширилмайди.

Кооперативдан чиқаётган аъзогакўпайтирилган пайкооператив аъзолари учун белгиланган тартибларда тўлаб берилади.

Кооператив, кооператив аъзолигидан чиқаётган шахс билан хисоб-китобларни амалга оширишда унга тегишли бўлган қарз тўловларини коопертивнинг ҳисобига айириб қолишга ҳақлидир.

Кооперативдан чиқаётган аъзога пай бадали, ушбу қонунда белгиланган тартибда қайтарилади. Кооператив уставига асосан пай бадали қиймати кооператив мулки кўринишида натурал шаклда тўлаб берилиши кўзда тутилиши мумкин.

Кооперативнинг вафот этган аъзосининг кооператив аъзолигига қабул қилинмаган меросхўрларга кооперативнинг вафот этган аъзосининг пай қиймати тўлаб берилади.

Агар кооператив уставига мувофиқ пай қийматини тўлаш ва кооперативдан чиқаётган аъзога тегишли бошқа тўловлар кооперативнинг бухгалтерия баланси тасдиқлангандан кундан олти ойдан ортиқ муддатда амалга оширилса, кооператив бошқаруви, коперативдан чиқаётган аъзога ушбу тўловларни суммасини, амалга ошириш муддати ва тартибларини тасдиқловчи хужжат бериши лозим.

5-боб. Кооперативнинг бошқарув органлари

21-модда. Кооператив бошқарув органи таркиби

Кооперативни бошқариш, кооператив аъзоларининг умумий йиғилиши (вакиллар йиғилиши), кооператив бошқаруви ва (ёки) кооператив раиси томонидан амалга оширилади, агар кооператив аъзолари сони 50 тадан кам бўлса,кооперативнинг кузатув кенгаши мажбурий тарзда ташкил этилади.

Кооператив бошқарув органи таркиби, ваколатлари, бошқарув аъзолари ва (ёки) кооператив раиси ва кооперативнинг кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш ва чақириб олиш тартиби, шунингдек, кооператив аъзоларининг умумий йиғилишини ёки вакиллар йиғилишини чақириш ва ўтказиш тартиби ушбу қонун ва кооператив уставига мувофиқ белгиланади.

22-модда. Кооператив аъзолариумумий йиғилишининг ваколатлари

Кооператив аъзоларининг умумий йиғилиши, кооператив бошқарувининг юқори органи ҳисобланади, кооператив фаолиятигатегишлибўлган барча масалаларни, шу жумладан, бошқарув кенгаши ва (ёки) кооператив раиси ва кооператив кузатув кенгашининг қарорларини бекор қилиш ёки тасдиқлашни ваколатли ҳал этади.

Қуйидаги масалаларни кўриб чиқиш ва қарорлар қабул қилиш фақатгина кооператив аъзоларининг умумий йиғилиши ваколатига киради:

кооператив уставини тасдиқлаш, унга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш;

кооператив раиси ва кооператив бошқарув кенгаши аъзолари ва кооператив кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш, улар фаолиятига оид ҳисоботларни эшитиш ва улар ваколатларини тўхтатиш;

кооперативни ривожлантириш дастурини, йиллик ҳисоботини ва бухгалтерия балансини тасдиқлаш;

аъзолик пай бадаллари ва бошқа тўловларнинг миқдори ва тўлаш тартибини, кооператив аъзолигидан чиқаётганда ушбу тўловларни қайтариш тартибини белгилаш;

кооператив аъзолари ўртасида фойда (даромад) ва зарарни тақсимлаш тартибини белгилаш;

агарда бу масала бўйича қарор қабул қилиш ушбу қонун ёки кооператив устави билан кооператив аъзолари умумий йиғилиши ваколатига киритилган бўлса, кооперативнинг асосий ишлаб чиқариш воситаларини ҳисобдан чиқариш (биров ихтиёрига ўтказиш), уларни сотиб олиш шунингдек, битимларни амалга ошириш;

кооператив фондлари турлари ва миқдорлари, шунингдек, уларни шакллантириш шартларини белгилаш;

кооперативнинг бошқа кооперативларга, ўртоқлик хўжаликлари ва жамиятларига, бирлашма, уюшмаларга аъзо бўлиб кириши, шунингдек, улардан чиқиши;

кооператив аъзоларига кредит бериш тартиби ва ушбу кредит миқдорини белгилаш;

кооператив ваколатхоналари ва филиалларини(шўъба корхоналарини) ташкил қилиш ва тугатиш;

кооператив аъзолигига қабул қилиш ва аъзолик сафидан чиқариш (ишлаб чиқариш кооперативлари учун);

ижро маъмуриятини ташкил қилиш;

бошқарув кенгаши аъзолари ва (ёки) кооператив раисини рағбатлантириш шартлари ва миқдорини белгилаш, кооператив кузатув кенгаши аъзолари харажатларини қоплаш;

кенгаш аъзолари ва (ёки) кооператив раисини, кооператив кузатув кенгаши аъзоларини жавобгарликка тортиш;

ушбу қонун ва кооператив устави билан белгиланган кооператив ички ҳужжатлари (низомлари)ни тасдиқлаш;

кооперативни қайта ташкил этиш ва тугатиш;

ушбу қонун ёки кооператив устави билан кооператив аъзоларининг умумий йиғилишининг мутлоқ ваколатига кирувчи масалаларни ҳал этиш;

Ушбу модда 2-қисмининг иккинчи, бешинчи, олтинчи, еттинчи ва ўнинчи хатбошиларда белгиланган ҳамда кооперативни тугатиш борасидаги масалалар бўйича қарорлар кооператив аъзоларининг учдан икки қисми овоз бергандагина қабул қилинган ҳисобланади.

Агарда ушбу масалалар бўйича қарор қабул қилишда, кооператив аъзолари умумий йиғидишида кворум таъминланмаган бўлса, кооператив аъзолари умумий йиғилиши қайтадан чақирилади ва кооператив аъзолари умумий йиғилишида қатнашаётганларнинг учдан икки қисми ёқлаб овоз бергандагина, ушбу масала бўйича қарор қабул қилинган ҳисобланади.Кооперативни қайта ташкил этиш тўғрисидаги масала бўйича қарор, ушбу қонуннинг 42-моддасида белгиланган тартибга мувофиққабул қилинади.

Кооператив аъзолари умумий йиғилиши мутлоқ ваколатига киритилган ёки улар бўйича қарорлар берилган овозларнинг учдан икки қисмни ташкил этувчи кўпчилик томонидан қабул қилиниши шарт бўлган масалалар рўйхати кооператив устави томонидан кенгайтирилиши мумкин ва ушбу масалалар бўйича қарор қабул қилиш учун кооператив уставида нисбатан юқори кворум кўзда тутилиши мумкин.

Кооператив аъзолари умумий йиғилиши мутлоқ ваколатига киритилган масалаларни ҳал этиш, кооператив ижро органига ёки кооператив кузатув кенгашига берилиши мумкин эмас.

23-модда. Кооператив аъзоларининг умумий йиғилишини чақириш

Кооператив аъзоларининг биринчи умумий йиғилиши мумкин қадар қисқа муддатларда, аммо кооператив давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг уч ойдан ошмаган муддат ичида чақирилади.

Кооператив молиявий йил тугагандан сўнг камида икки ойдан кейин ва кўпи билан тўрт ойдан кечиктирмасдан кооператив аъзоларининг йиллик умумий йиғилишини ўтказиши шарт. Кооператив аъзоларининг йиллик умумий йиғилишидан ташқари ўтказилган кооператив аъзоларининг умумий йиғилиши навбатдан ташқари ҳисобланади.

Кооператив аъзоларининг йиллик ва навбатдан ташқари умумий йиғилишларини чақириш вазифасини кооператив бошқарув кенгаши амалга оширади, кооператив бошқарув кенгаши ваколати тўхтатилганда – бу вазифани кооператив кузатув кенгаши бажаради.

Кооператив аъзоларининг йиллик умумий йиғилиши кун тартибини шаллантириш, ушбу қонуннинг 23-моддасига мувофиқ кооператив бошқарув кенгаши томонидан амалга оширилади, кооператив бошқарув кенгаши ваколати тўхтатилганда – бу вазифани кооператив кузатув кенгаши бажаради.

Кооператив аъзоларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши, кооператив бошқарув кенгашининг шахсий ташаббуси билан чақирилади ёки кооператив кузатув кенгаши, кооператив аъзоси ҳисобланган қишлоқ хўжалик кооперативлари тафтиш бирлашмаси, кооператив аъзоларининг ўндан бир қисми ёки кооператив уюшган аъзоларининг учдан бир қисмининг талабига биноан чақирилади.

Кооперативнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиришни талаб қилган кооператив бошқарув органи ёхуд бундай бошқарув ҳуқуқига эга бўлган кооператив аъзолари гуруҳи ёки кооперативнинг уюшган аъзолари, бундай умумий йиғилишни ўтказишнинг зарурлиги асосномасини ва ушбу умумий йиғилишга таклиф этиладиган кун тартибини ёзма равишда кооператив бошқарув кенгашига тақдим қилишлари шарт.

Кооперативнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиришнинг ташаббускори бўлмаган кооперативнинг бошқа бошқарув органлари ёхуд кооператив аъзолари ёки кооперативнинг уюшган аъзолари ушбу йиғилишнинг ташаббускори розилигисиз кооператив аъзоларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши кун тартибини ўзгартириш ёки унга қўшимчалар киритиш ҳуқуқига эга эмас.

Кооператив бошқарув кенгаши ёки унинг ваколати тўхтатилган тақдирда, кооператив кузатув кенгаши кооператив аъзоларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги талабномани олган кундан бошлаб етти кун мобайнида бундай йиғилишни ўтказиш ёки ўтказмаслик борасида қарор қабул қилиши шарт.

Кооператив аъзоларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини рад қилиш тўғрисидаги қарори, фақатгина кооператив аъзолари умумий йиғилиши кун таркибига таклиф қилинаётган масалаларнинг биронтаси унинг ваколатига кирмаса ёки қонун талабларига мувофиқ келмаса, ёхуд кооператив аъзоларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш бўйича мазкур қонун билан белгилаб қўйилган талабларга риоя этилмаган тақдирдагина қабул қилинади.

Агар кооператив аъзолари умумий йиғилиши кун тартибига таклиф қилинаётган масалаларнинг биттаси ёки бирнечтаси унинг ваколатига кирса ва кооператив аъзоларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш бўйича мазкур қонунда белгиланган бошқа талабларга риоя этилган бўлса, кооператив аъзоларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши шарт.

Агар кооператив бошқарув кенгаши, кооператив аъзоларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги талабномани олган кундан бошлаб етти кун мобайнида бундай йиғилишни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилмаса ёки ўтказмаслик тўғрисида қарор қабул қилса, ёхуд ушбу йиғилишни ўтказиш бўйича қабул қилинган қарорга мувофиқ белгиланган муддатларда ўтказмаса, кооператив аъзларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш ҳуқуқига эга бўлган кооператив кузатув кенгаши, кооператив аъзоси ҳисобланган қишлоқ хўжалик кооперативлари тафтиш бирлашмаси, кооператив аъзолари ёки кооперативнинг уюшган аъзолари томонидан кооператив аъзоларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши чақирилиши мумкин.

Бундай ҳолатларда, кооператив бошқарув кенгаши, кооператив аъзоларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ташаббускорларига, кооператив аъзолари ва кооперативнинг уюшган аъзолари рўйхати ва уларнинг манзилларини тақдим этиши шарт.

24-модда. Кооператив аъзоларининг умумий йиғилишини чақириш тартиби

Кооператив аъзоси ва кооперативнинг уюшган аъзоси, кооператив бошқарув кенгашига ушбу қонун ва кооператив уставида кўзда тутилганидек, уларгаёзма шаклдаги билдиришнома ва хабарномаларни юбориш мумкин бўлиши учун ўзларининг турар жойи, манзили, манзилининг ўзгарганлиги тўғрисида ёзма шаклда маълум қилишлари шарт.

Кооператив аъзолари ва кооперативнинг уюшган аъзоларига, кооператив аъзоларининг умумий йиғилиши чақирилишидан камида 30 кун олдин, кооператив аъзоларининг умумий йиғилиши ўтказиладиган жойи, куни, вақти ва кун тартиби тўғрисида ёзма шаклда хабар қилиниши лозим.

Кооператив аъзоларининг умумий йиғилиши тўғрисидаги хабарнома кооператив аъзосига ёзма равишда тақдим қилинади ва улардан тасдиқлатиб олинади ёки почта орқали жўнатилади.

Кооператив аъзоларининг йиллик умумий йиғилиши кун тартиби кооператив бошқарув кенгаши томонидан шакллантирилади.

Кооператив аъзоларининг йиллик умумий йиғилиши кун тартибига киритилиши лозим бўлган қўшимча масалалар, молиявий йил тугагандан сўнг, камида 30 кун ўтгандан кейин кооператив бошқарув кенгашишига тақдим қилиниши керак.

Кооператив бошкарув кенгаши, кооператив аъзоларининг йиллик умумий йиғилиши кунтартибига киритилиши лозим бўлган қўшимча масалалармазмунини ўзгартиришга ҳақли эмас.

25-модда. Вакиллар йиғилиши

Аъзолари сони 200 нафардан ошмайдиган кооперативларда,кооператив уставига мувофиқ,кооператив аъзоларининг умумий йиғилиши вакиллар йиғилиши шаклида ўтказилиши мумкин.

Кооператив аъзоси ёки кооперативнинг уюшган аъзоси бўлган жисмоний шахс ёки юридик шахс вакили ҳисобланган кооператив аъзоси ёҳуд кооперативнинг уюшган аъзоси вакил бўлиши мумкин.

Вакил сифатида сайланмаган кооперативнинг бошқарув кенгаши аъзолари кооперативнинг кузатув кенгаши аъзолари ёки кооператив раиси, вакиллар умумий йиғилишида овоз бериш ҳуқуқисиз иштирок этишлари мумкин.Лекин улар йиғилишда сўзга чиқиш ва таклифлар киритиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Ушбу қонунда ва кооператив уставида умумий йиғилиш тўғрисида белгиланган ҳолатлар вакиллар йиғилиши учун ҳам қонуний ҳисобланади.

Кооператив аъзоларининг вакиллари ушбуқонуннинг 23-моддасида белгиланган тартибга мувофиқ вакиллар йиғилишининг кун тартиби, ўтказиш куни, жойи ва вақти, ушбу йиғилишга вакиллар сайлаш меъёри кўрсатилган ёзма шаклдаги билдиришнома олганларидан сўнг вакиллар иш жойлари ёхуд яшаш жойларида ва (ёки) кооператив аъзолари ёки кооперативнинг уюшган аъзоларининг турган жойларидаги йиғилишларда ҳар бир навбатдаги вакиллар йиғилишида очиқ ёки яширин овоз бериш йўли билан сайланади.

Вакил кооперативнинг 10 тадан кўп бўлмаган аъзоларидан сайланиши шарт. Кооперативнинг уюшган аъзоларидан сайланган вакиллар кооператив аъзоларидан сайланган вакиллар сониннинг 20 фоизидан ошмаслиги шарт. Вакиллар сони,тегишли молиявий йил якунида мавжуд бўлган кооператив аъзолари сонидан ва кооперативнинг уюшган аъзолари сонидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Вакиллар ўз ваколатларини кооперативнинг бошқа аъзосига беришлари мумкин эмас.

Вакилнинг сайланганлиги йиғилиш раиси ва котиби имзоси қўйилган йиғилиш баённомаси билан расмийлаштирилади. Йиғилиш баённомасивакиллар йиғилишининг саноқ комиссиясига тақдим этилади.

26-модда. Кооператив аъзоларинингумумий йиғилиши (вакиллар йиғилишининг)қарорларини қабул қилиш тартиби.

Агарда кооператив уставида бошқача белгиланмаган бўлса, қарор қабул қилишда кворум қуйидагилардан кам бўлмаслиги лозим:

кооператив аъзоларининг умумий йиғилишида шахсан қатнашаётган кооператив аъзолари овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган коопертив аъзолари умумий сонининг 35 фоизидан;

вакиллар йиғилишида сайланган вакиллар умумий сонидан 50 фоизидан.

Кооператив аъзоларининг умумий йиғилиши ушбуқонунда кўзда тутилган кооператив аъзолари умумий йиғилишини чақириш бўйича ўрнатилган тартиб ва муддатларни бузган ҳолда эълон қилинган кун тартиби бўйича қарорлар қабул қилишига ҳақли эмас, ушбу йиғилишда кооператив аъзоларининг барчаси иштирок этган, кооператив аъзолари умумий йиғилиши иш регламенти бундан мустасно.

Агар ушбу қонун ва кооператив уставида бошқа ҳолатлар кўзда тутилмаган бўлса,кооператив аъзоларининг умумий йиғилиши қарорлари кўпчилик овоз билан қабул қилинади.

Белгиланган тартибда пай бадалини тўламаган кооператив аъзоси овоз беришда қатнашиш ҳуқуқига эга эмас.

Кооператив аъзоси уни сайланган лавозимидан четлаштириш ёки кооператив олдидаги мажбуриятидан озод қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш бўйича, шунингдек, унга даъво талабномалари тақдим этилган ҳолатларда ҳам овоз беришда иштирок этмайди

Юридик шахс – кооператив аъзоси ёки кооперативнинг уюшган аъзоси – кооператив аъзоларининг умумий йиғилишида, ушбу юридик шахс раҳбари ишончномасисиз ёки ушбу юридик шахснинг бошқа бир ходимибеган ишончномаси асосида вакил бўлиши мумкин.

Кооператив умумий йиғилиши (вакиллар йиғилиши) қарорлари, йиғилиш баённомаси билан расмийлаштирилади, ушбу йиғилиш давомида тузиладиган йиғилиш баённомаси умумий йиғилиш тугагандан сўнг ўн кундан кечиктирмасдан,камида икки нусхада расмийлаштирилади. Кооператив аъзоларининг умумий йиғилиши(вакиллар йиғилиши) баённомаси қуйидаги маълумотларни ўзида акс эттириши лозим:

кооперативнинг номланиши ва унинг жойлашган жойи тўғрисидаги маълумотларни;

кооператив аъзоларининг умумий йиғилиши ўтказилган жой, санаси
ва вақти;

кооператив аъзоларининг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги билдиришноманинг санаси ва кооператив аъзоларининг умумий йиғилиши кун тартибига таклиф этилган ҳужжатларни тақдим қилиш санаси;

кооператив аъзоларининг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги билдиришнома санасидаги кооператив аъзоларининг умумий сони, ҳал қилиш овози ҳуқуқига эга бўлган кооператив аъзоларининг умумий йиғилишида қатнашган кооператив аъзолари ва кооперативнинг уюшган аъзолари сони.

вакиллар йиғилиши ўтказилаётганда – сайланган вакиллар сони ва ушбу йиғилишда қатнашаётганлар сони;

кооператив умумий йиғлишининг қонунийлиги (қонуний эмаслиги) тўғрисидаги қайд;

эълон қилинган кооператив аъзолри умумий йиғилишининг кун тартиби;

кооператив аъзолари умумий йиғилишида сўзга чиққан шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ва лавозими, нутқининг асосий жиҳатлари;

кооператив аъзолари умумий йиғилиши кун тартиби бўйича овоз бериш натижалари, ушбу йиғилишда эълон қилинган ва қабул қилинган қарорлар.

Кооператив аъзолари умумий йиғилиши баённомасига илова қилинади:

кооператив бошқарув кенгаши ёки кооператив кузатув кенгаши, ёки кооператив ташаббус гуруҳининг ёки кооперативнинг уюшган аъзоларининг кооператив аъзолари умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги қарори;

кооператив аъзоларининг умумий йиғилишида иштирок этган кооператив аъзолари ва овоз бериш ҳуқуқига эга кооперативнинг уюшган аъзолари рўйхати. Вакиллар йиғилиши ўтказилган тақдирда, сайланган вакиллар рўйхати ва вакиллар йиғилишида иштирок этган вакиллар рўйхати;

кооператив аъзолари умумий йиғилишига тақдим этилган вакиллик ҳуқуқини берувчи ишончнома ёки вакилларнинг сайланганлиги тўғрисидаги баённома;

кооператив аъзолари умумий йиғилиши кун тартиби бўйича тақдим этилган материаллар;

овоз бериш бюллетенлари;

кооператив аъзолари ва кооперативнинг уюшган аъзолари томонидан, кооператив аъзолрининг умумий йиғилиши баённомасига қўшиб қўйиш талаби билдирилган аризалар, таклифлар ва асосий фикрлар;

кооператив устави, кооперативнинг ички ҳужжатлари (низоми) ёки кооператив аъзоларининг умумий йиғилиши билан кўзда тутилган бошқа ҳужжатлар.

Кооператив аъзоларининг умумий йиғилиши баённомасининг ҳар иккала нусхасига ушбу йиғилиш раиси ва котиби, кооператив раиси ва кооператив аъзоларининг умумий йиғилиши қарорига биноан кузатув кенгаши аъзолари ёки кооператив аъзоларининг бошқа камида 3 нафар аъзоси томонидан имзо қўйилиши шарт. Агар кооператив аъзоларининг умумий йиғилиши баённомасига имзо қўйиши лозим бўлган шахслардан биттаси имзо қўйишдан бош тортса, у умумий йиғилиш баённомасига имзо қўймаслик сабабини кўрсатишилозим.

Кооператив аъзоларининг умумий йиғилиши баённомалари бир нусҳадан кооператив бошқарув кенгашида, кооператив кузатув кенгашида сақланиши шарт.

Кооператив аъзоси ёки кооперативнинг уюшган аъзоси талабига мувофиқ кооператив бошқарув кенгаши уларни кооператив аъзоларининг умумий йиғилиши баённомаси билан таништириши ёхуд уларга кооператив аъзоларининг умумий йиғилиши баённомасининг тасдиқланган нусхасини бериши ёки кооператив аъзоларининг умумий йиғилиши билан тадбиркорлик сирига киритилган маълумотлардан ташқари йиғилиш баённомасининг тасдиқланган нусхасини ёки йиғилиш баённомасидан кўчирмани бериши шарт.

Агаркооператив аъзолари ёки кооперативнинг уюшган аъзолари кооператив аъзоларининг умумий йиғилиш баённомасини ишонарли эмаслиги ёки унинг тўлиқ эмаслиги тўғрисида ариза берган бўлсалар, ушбу ариза кооператив аъзоларининг навбатдаги умумий йиғилишида кўриб чиқилиши шарт.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш“Қишлоқ хўжалигида кооперация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳаси15.05.2018Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши иқтисодий таҳлили ва прогнозлаш бошқармаси
2Ягона порталда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини жойлаштиришЯгона порталда муҳокама ўтказилиши тўғрисида хабарномани, жадвални, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини, муҳокама иштирокчилари учун сўровномани жойлаштириш28.05.2018Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши иқтисодий таҳлили ва прогнозлаш бошқармаси, Юридик бошқарма
3Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси бўйича муҳокама қилиш Ягона порталдан тушган таклифларни кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш 28.05.2018-07.06.2018Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ягона портал фойдаланувчилари

So`rovnoma natijalari