Hujjat nomi
Ўзбекистон спорт делегациясининг ўсмирлар ўртасида бўлиб ўтадиган III ёзги Олимпия ўйинларида муваффақиятли иштирок этишини таъминлаш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiFarmoyish
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO‘zbekiston Respublikasi Jismoniy tarbiya va sport vazirligi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Jismoniy tarbiya va sport vazirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-05-28 16:16:51
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-06-12 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

Ўзбекистон спорт делегациясининг ўсмирлар ўртасида бўлиб ўтадиган

III ёзги Олимпия ўйинларида муваффақиятли иштирок этишини таъминлаш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг 2018 йил 1 - 19 октябрь кунлари

Буэнос-Айрес шаҳрида (Аргентина) ўсмирлар ўртасида бўлиб ўтадиган III ёзги Олимпия ўйинларида (кейинги ўринларда ўйинлар деб аталади) иштирок эштирок этувчи Ўзбекистон спорт делегациясини 1 - иловага мувофиқ таркибда юбориш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2018 йил 1 - 19 октябрь кунлари Буэнос-Айрес шаҳрида (Аргентина) ўсмирлар ўртасида бўлиб ўтадиган III ёзги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон спорт делегациясининг иштирок этиши билан боғлиқ харажатлари Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг 2018 йилги календарь режасида белгиланган маблағлар ва Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ҳамда спорт турлари бўйича федерацияларнинг (уюшмалар) маблағлари ҳисобидан 2-иловага мувофиқ қопланишини назарда тутсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон спорт делегацияси аъзоларини ўйинларда қатнашиши учун тегишли спорт кийимлари билан таъминлаш чораларини кўрсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон спорт делегацияси аъзолари учун хорижга чиқиш ва виза ҳужжатларини ўз вақтида расмийлаштирилишини таъминласинлар.

5. “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг буюртманомасига мувофиқ, Ўзбекистон спорт делегациясига Тошкент-Буэнос-Айрес-Тошкент йўналиши бўйича авиачипталарни бронь ва харид қилинишида амалий ёрдам берсин ҳамда уларга Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортининг CIP зали орқали ўрнатилган тартибда хизмат кўрсатишни ташкил этсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги турли юқумли касалликларнинг олдини олиш мақсадида мазкур ўйинларда иштирок этувчи Ўзбекистон делегацияси аъзоларини кутиб олиш давомида Ислом Каримов номидаги “Тошкент” ҳалқаро аэропорти санитария назорати пунктида тепловизорлар орқали термометриядан ўтказилишини ташкил этсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси Ўзбекистон спорт делегацияси аъзоларининг Аргентина Республикасига кириш визаси ҳисобланадиган ўйинлар аккредитация картаси билан Ўзбекистон чегара божхона постлари орқали кириб келиш ва чиқиб кетиш жойларидан ўтишларини таъминласин ва амалий ёрдам кўрсатилишини ташкил этсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Ўзбекистон спорт делегацияси аъзолари ва уларнинг товарларини белгиланган тартибда тезкорлик билан божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказишда амалий ёрдам кўрсатсин.

9. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги ҳамда Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигига Ўзбекистон спорт делегацияси иштирокини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш тавсия этилсин.

10. Ушбу фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А.Абдухакимов, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири Ш.Х.Исроилов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири А.Арипов

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Обсуждение на СОВАЗРазмещение проекта на портале СОВАЗ20.05.2018-10.06.2018Министерство физической культуры и спорта Республики Узбекистан

So`rovnoma natijalari