Hujjat nomi
Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаси ва штат жадвалларини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiBuyruq
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO`zbekiston Respublikasi Moliya vazirligi
Hujjat muallifiO`zbekiston Respublikasi Moliya vazirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-05-29 11:39:11
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-06-13 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаси ва штат жадвалларини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 августдаги
ПҚ–3231-сон “Таълим ва тиббиёт муассасаларини молиялаштириш механизмини ҳамда давлат молиявий назорати тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қорорига мувофиқ, буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2014 йил 14 ноябрдаги 74-сон “Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаси ва штат жадвалларини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи (рўйхат рақами 2634, 2014 йил 15 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 51-сон, 612-модда, 2017 й. 3-сон, 47-модда) билан тасдиқланган “Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаси ва штат жадвалларини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Вазир

Д. Кучкаров

Тошкент ш.,

2018 йил “ ____ “___________,

________ – сон

Ўзбекистон Республикаси
молия вазирининг
2018 йил “____” ___________даги_____ -сон буйруғига
ИЛОВА

Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаси ва штат жадвалларини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Низом муқаддимасидаги “тақсимловчиларнинг” деган сўздан кейин “ва марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматларининг” деган сўзлар билан тўлдирилсин.

2. 3-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

“Марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари бўйсинувидаги бюджет ташкилотлар бўйича, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида, марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари томонидан жамланма харажатлар сметалари, даромадлар ва харажатлар сметалари, шунингдек жамланма штат жадваллари тузадилар.”.

3. 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“7. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаси, даромадлар ва харажатлар сметаси, вақтинчалик харажатлар сметалари, бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг ва марказлаштирилган молия–бухгалтерия хизматларининг жамланма харажатлар сметаси минг сўмда тузилади.

Бюджет ташкилотларининг штат жадваллари ва бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг, марказлаштирилган молия–бухгалтерия хизматларининг жамланма штат жадваллари сўмда тузилади.”.

4. 8-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Молия органлари ва бюджет маблағларини тақсимловчилар бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаларига ҳамда марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматларининг жамланма харажатлар сметаларига доир ҳисоб-китобларни талаб қилишга ҳақлидир.”.

5. 9-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги “бюджет ташкилотлари” деган сўзлардан кейин “марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари” деган сўзлар билан тўлдирилсин.

6. 13-бандда:

биринчи хатбошидаги “бухгалтериялар” деган сўздан кейин
“ва марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари” деган сўзлар билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим муассасалари ва тиббиёт муассасалари бўйича;”;

тўртинчи-бешинчи хатбошилар бешинчи-олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

7. 20-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Бюджет ташкилоти, марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизмати ва бюджет маблағлари олувчиларнинг (жамлама) харажатлар сметаси ташкилот раҳбари ёки у ваколат берган шахс томонидан тасдиқланади, тасдиқланган куни кўрсатилган ҳолда уларнинг имзолари ҳамда мазкур сметанинг барча нусхалари ташкилот муҳри изини акс эттириш билан расмийлаштирилади. Бунда ходимлар иш ҳақи жамғармасининг суммасини ажратган ҳолда сметада харажатларнинг умумий суммаси кўрсатилади.”.

8. 24-банднинг биринчи хатбошидаги “бюджет ташкилотининг” деган сўзлардан кейин “ва марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматининг (жамланма)” деган сўзлар билан тўлдирилсин.

9. 25-банддаги “бюджет ташкилотининг” деган сўзлардан кейин “ва марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматининг (жамланма)” деган сўзлар билан тўлдирилсин.

10. 26-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“26. Бюджет ташкилотлари, марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари ва бюджет маблағлари олувчилар томонидан вақтинчалик (жамланма) харажатлар сметаларини тузиш ва тасдиқлаш мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда кейинги молия йилининг биринчи чорагини ойма-ой бўлган ҳолда амалга оширилади. Бунда, вақтинчалик харажатлар сметасида назарда тутиладиган бюджетдан ажратиладиган маблағлар ўтган молия йилининг охирги чорагидаги бюджетдан ажратиладиган маблағлардан ортиқ бўлмаслиги лозим ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тадбирларни амалга ошириш учун харажатлар суммасига аниқлаштирилиши мумкин.

Келгуси молия йилининг биринчи чораги учун бюджет ташкилотларининг, марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматиларининг ва бюджет маблағлари олувчиларнинг вақтинчалик (жамланма) харажатлар сметалари жорий молия йилининг 25 декабригача тузилади ва тасдиқланади.”.

11. 5-бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“5-боб. Бюджет маблағларини тақсимловчилар, марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматилари томонидан уларнинг бўйсунувидаги бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг (жамланма) харажатлар сметалари, даромадлар ва харажатлар сметалари ҳамда штат жадвалларини рўйхатдан ўтказиш”.

12. 42-банддаги “бюджетдан маблағ олувчиларнинг харажатлар сметаси” деган сўзлардан кейин “ва марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматининг жамланма харажатлар сметаси” деган сўзлар билан тўлдирилсин.

13. 44-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Харажатлар сметаси, даромадлар ва харажатлар сметаси ва штат жадваллари рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги штамп билан:

биринчи нусхаси — тегишли бюджет ташкилоти, марказлаштирилган молия бухгалтерия хизматлари ёки бюджет маблағлари олувчига қайтирилади;

иккинчи нусхаси — ҳар бир бюджет ташкилоти ёки бюджет маблағлари олувчилар учун алоҳида папкаларда бюджет маблағларини тақсимловчининг ва марказлаштирилган молия бухгалтерия хизматларининг тегишли молия-иқтисод бўлинмаларида сақланади;

учинчи нусхаси — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига бюджет маблағларини тақсимловчининг жамланма харажатлар сметаси, жамланма даромадлар ва харажатлар сметаси ва штат жадваллари билан биргаликда тақдим қилинади. Шунингдек, тегишли туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг молия бўлимларига марказлатирилган молия-бухгалтерия хизматларининг жамланма харажатлар сметаси, жамланма даромадлар ва харажатлар сметаси ва штат жадваллари билан биргаликда тақдим қилинади.”.

14. 46-банднинг биринчи хатбошидаги “тақсимловчилар” деган сўздан кейин “ва марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари” деган сўзлар билан тўлдирилсин.

15. 48-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг ва марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматларининг жамланма харажатлар сметаси, жамланма даромадлар ва харажатлар сметаси ва жамланма штат жадваллари бюджет маблағлари тақсимловчиларнинг бош бухгалтери (унинг ўринбосари) ва молия-иқтисод бўлинмаси бошлиғи (штат жадвалига мувофиқ молия-иқтисод масалалар бўйича мутахассиси) томонидан имзоланади ҳамда бюджет маблағларини тақсимловчи, марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизмати раҳбари ёки у ваколат берган шахс томонидан тасдиқланади.”.

16. Қуйидаги мазмундаги 491–банд билан тўлдирилсин:

“Марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари тегишли туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг молия бўлимларига, жамланма харажатлар сметаси, жамланма даромадлар ва харажатлар сметаси ҳамда жамланма штат жадваллари иловаси сифатида бўйсунувларидаги қуйи муассасалар бўйича тасдиқланган харажатлар сметаси ва штат жадваллари, шунингдек уларнинг иловаларини тақдим этади.”.

17. 50-банднинг биринчи хатбошидаги “бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг” деган сўзлардан кейин “ва марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматларининг” деган сўзлар билан тўлдирилсин.

18. 51-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“шаҳар ва туман бюджетларидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари, марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари ҳамда бюджет маблағлари олувчиларнинг (жамланма) харажатлар сметаси, даромадлар ва харажатлар сметаси, (жамланма) вақтинчалик харажатлар сметаси, штат жадваллари — тегишли туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг молия бўлимлари томонидан амалга оширилади.”.

19. 60-банддаги “бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг” деган сўзлардан кейин “ва марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматларининг” деган сўзлар билан тўлдирилсин.

20. 64-банддаги “бюджет ташкилотлари” деган сўзлардан кейин “марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари” деган сўзлар билан тўлдирилсин.

21. 65-банддаги “бюджет ташкилотлари” деган сўзлардан кейин “марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари” деган сўзлар билан тўлдирилсин.

22. 69-банднинг тўртинчи хат бошидаги “бюджет ташкилотлари” деган сўзлардан кейин “марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари” деган сўзлар билан тўлдирилсин.

23. 7-боб номланишидаги “бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг” деган сўзлардан кейин “ва марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматларининг” деган сўзлар билан тўлдирилсин.

24. 71-банднинг иккинчи хатбошидаги “бюджет маблағларини тақсимловчилар” деган сўзлардан кейин “ва марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари” деган сўзлар билан тўлдирилсин.

25. 72-бандда:

биринчи хатбошидаги “бюджет ташкилотлари” деган сўзлардан кейин “марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари” деган сўзлар билан тўлдирилсин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“тегишли ҳудудий молия органлари Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларидан молиялаштириладиган бюджет ташкилоти, марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари ва бюджет маблағлари олувчиларга 17-сон шаклдаги маълумотнома-билдиришномани йўллайди. Бунда бўйсунувида бюджет ташкилотлари мавжуд марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари 17-сон шаклдаги маълумотнома-билдиришнома асосида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган мазкур Низомнинг 13-иловасига мувофиқ 18-сон шаклдаги маълумотнома-билдиришномани бўйсунувидаги ташкилотлар кесимида уларга хизмат кўрсатаётган ҳисобчиларга йўллайди.”.

26. 73-банднинг учинчи хатбошидаги “бюджет маблағларини тақсимловчилар” деган сўзлардан кейин “ҳамда марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари” деган сўзлар билан тўлдирилсин.

27. 75-бандда:

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“туманлар ва шаҳарлар бюджетларидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари, марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматилари ва бюджет маблағлари олувчилар бўйича — туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг молия бўлимлари томонидан рўйхатдан ўтказилади. Бунда марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари бўйсунувларидаги бюджет ташкилотлари кесимида ўзгартиришлар рўйхати илова қилинган жамланма сўровни тақдим қилади.”;

олтинчи хатбошидаги “бюджет ташкилотларининг” деган сўзлардан кейин “ва марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматиларининг (жамланма)” деган сўзлар билан тўлдирилсин.

28. 86-банддаги “бюджет маблағларини тақсимловчининг” деган сўзлардан кейин “ва марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматларининг” деган сўзлар билан тўлдирилсин.

29. 89-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Бюджет ташкилотлари, марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг (жамланма) смета ижроси бевосита мазкур ташкилот раҳбарлари томонидан амалга оширилади. Бюджет маблағларидан тасдиқланмаган харажатлар сметаси, бюджет ташкилотлари, марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг (жамланма) харажатлар сметасида назарда тутилмаган тадбирлар, шунингдек даромадлар ва харажатлар сметаси бўйича сметада ёки жамланма харажатлар сметаси ва алоҳида харажатлар сметасида тасдиқлангандан ортиқ суммаларда харажат қилиш тақиқланади.”

30. 90-банднинг учинчи хатбошидаги “бюджет маблағларини тақсимловчилар” деган сўзлардан кейин “марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлар” деган сўзлар билан тўлдирилсин.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаси ва штат жадвалларини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаБюджет ташкилотлари15 кунЎзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

So`rovnoma natijalari