Hujjat nomi
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия идоравий академик лицейларининг фаолиятини такомиллаштириш чора тадбирлари
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi
Hujjat muallifiO'zbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-05-29 17:44:36
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-06-13 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил «___» ________

___-сон қарорига

1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси

идоравий академик лицейлари тўғрисида

НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1.Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси идоравий академик лицейларининг (бундан буён идоравий академик лицейлари деб юритилади) мақоми, асосий мақсади ва вазифалари, ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш, бошқариш, шунингдек уларни молиялаштириш ва моддий-техник таъминлашни белгилайди.

2.Идоравий академик лицейи давлат таълим муассасаси ҳисобланади ва ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Миллий гвардия қўмондонининг буйруқлари, директивалари, шунингдек ушбу Низомга, бошқа қонун ҳужжатларига ва ўз уставига мувофиқ амалга оширади.

3.Идоравий академик лицейида ўқув-тарбия жараёни ўқувчиларни ҳарбий-касбий йўналтиришни ҳамда уларни Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти ҳамда бошқа олий ҳарбий ва олий таълим муассасаларида ўқишини назарда тутадиган Давлат таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурлари талабларига мувофиқ равишда амалга оширилади.

4.Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси идоравий академик лицейларга умумий раҳбарлик қилади, уларнинг фаолиятини тўлиқ молиялаштиради ва моддий-техник жиҳатдан таъминлайди.

5.Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти идоравий академик лицейларининг ўқув-методик жараёнини мувофиқлаштиради ва уларга ахборот-ресурс таъминотида амалий жиҳатдан ёрдам кўрсатади.

6.Идоравий академик лицейи юридик шахс ҳисобланади ҳамда банкларда ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўзининг номи кўрсатилган муҳрга, штампга, бланкаларга эга бўлади.

2-боб. Идоравий академик лицейларининг мақсади ва вазифалари

7.Ўқувчиларни чуқурлаштирилган касбий, табақалаштирилган ҳолда ўқитиш, уларнинг интеллектуал ривожланишини, ҳарбий-ватанпарварлик ва маънавий-аҳлоқий тарбиясини таъминлаш орқали Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти, бошқа олий ҳарбий ва олий таълим муассасаларига ўқишга кириши учун мақсадли ва чуқурлаштирилган ҳолда тайёрлаш идоравий академик лицейлари фаолиятининг мақсади ҳисобланади.

8.Қуйидагилар идоравий академик лицейларининг вазифалари ҳисобланади:

ўқувчиларни ўрта махсус таълими Давлат таълим стандарти талабларига мувофиқ сифатли ўқитишни ташкил этиш;

таълимнинг узлуксизлигини ва изчиллигини, умумтаълим муассасалари ўқув дастурларининг ўрта махсус таълими муассасалари ўқув дастурлари билан узвий боғлиқлигини, ўқувчилар томонидан мунтазам билимлар олинишини таъминлаш, уларда билим олиш эҳтиёжини ривожлантириш, базавий ўқув, илмий ва умуммаданий билимларни шакллантириш;

ёшларни Ватанга садоқат, юксак фуқаролик ҳамда демократия, мустақиллик ғояларига, ўз халқининг маънавий ва тарихий қадриятларига садоқат руҳида тарбиялаш;

ватанпарварлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга бўлган, кенг ривожланган, юқори малакали ёшларни тарбиялаш, ўқувчиларда миллий ҳамда тарихий қадриятларни уйғунлаштириш асосида ўз Ватанига ва халқига содиқ фуқарони шакллантириш;

ўқувчиларга қонунчиликни тўғри тушунишни ва уларга онгли риоя қилишни таъминлайдиган юксак маданиятни, кўникмаларни, фаол ижтимоий-фуқаролик хулқ-атворни, Ватан келажаги учун ўзига масъулиятни олиш ҳамда давлат мустақиллигини ҳимоя қилишини тайёр бўлишга таъминлаш нуқтаи назардан мустаҳкам қарашлар ва қатъий фуқаролик позицияни сингдириш;

идоравий академик лицейи таълим йўналишига мувофиқ, ўқувчиларни тегишли мутахассисликлар бўйича Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти, олий ҳарбий ва олий таълим муассасаларида ўқишни давом эттиришлари учун чуқурлаштирилган касбий тайёргарлигини таъминлаш;

хизмат ва ҳарбий бурчини адо этишда зарур бўлган профессионал ҳарбий ва ижодий кўникмаларни шакллантириш;

республика ва хорижий мамлакатлар таълим муассасаларининг илғор тажрибасини инобатга олган ҳолда ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш;

ўқув-тарбия жараёнида илғор педагогик ва замонавий ахборот коммуникация технологиялар қўлланилишини таъминлаш;

ўқувчиларда жисмоний чидамлилик, куч, чаққонлик ва тезкорликни ривожлантириш.

3-боб. Ўқув-тарбия жараёнини ташкиллаштириш

9. Идоравий академик лицейида ўқув-тарбия жараёни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланадиган ўқув режалар ва ўқув дастурларга мувофиқ ташкил этилади.

Идоравий академик лицейларининг таълим йўналишлари Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси томонидан мустақил белгиланади.

10. Идоравий академик лицейларида ўқиш давлат ва рус тилларида олиб борилади.

11. Ўқув режаси, ўқув жараёни жадвали, ўқув машғулотининг турлари, аудитория ва аудиториядан ташқари ўқув-тарбиявий ишлар, шунингдек ўқув-тарбия жараёнини ташкил этишнинг бошқа масалалари умумий ўрта ва ўрта махсус таълими Давлат таълим стандартлари талабларидан келиб чиқиб, идоравий академик лицейининг ўзига хослиги ҳисобга олинган ҳолда белгиланади.

12. Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти идоравий академик лицейларининг самарали фаолият кўрсатиши, ўқув-тарбия жараёнининг ташкил этилиши бўйича уларга зарур амалий ёрдам кўрсатади.

13. Ўқувчиларни тарбиялаш ва ўқитиш жараёнида аудитория

ва аудиториядан ташқари машғулотлар ўтказишнинг турли замонавий шакллари ва интерфаол усулларидан фойдаланилади.

14. Ўқув машғулотларни ўтказиш учун олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, давлат ва нодавлат ташкилотларининг ҳамда Миллий гвардиянинг бой амалий тажрибага эга мутахассислари белгиланган тартибда жалб этилиши мумкин.

15.Идоравий академик лицейларида ўқув-тарбия жараёнига илғор педагогик ва замонавий ахборот технологияларини жорий этиш, таълим беришда ўқув жараёнини Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг амалий фаолияти билан боғлашга қаратилган илмий-методик ишлар олиб борилади.

16.Идоравий академик лицейларида ўқитиш, жисмоний ва жанговар тайёргарликни, меҳнат, дам олиш ва турли маънавий-маърифий тадбирларни биргаликда олиб боришнинг тиббий-педагогик асосланишини таъминлайдиган кун тартиби тузилади ва улар педагогик кенгашлари қарорлари билан тасдиқланади.

17.Идоравий академик лицей раҳбар кадрларининг вазифалари ва функционал мажбуриятлари идоравий академик лицейининг уставида белгиланади.

18.Идоравий академик лицейларида ўқувчилар билимини баҳолаш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланган мезонлар асосида амалга оширилади.

Ўқиш тамом бўлгандан кейин ҳар бир курсда рейтинг назорати ва аттестация натижалари бўйича идоравий академик лицей ўқувчиларини навбатдаги курсга ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинади. Ўқувчиларнинг курсдан курсга ўтиши идоравий академик лицей директорининг буйруғи билан амалга оширилади.

4-боб. Идоравий академик лицей ўқувчилари ва уларни ўқишга қабул қилиш

19. Идоравий академик лицейига конкурс асосида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги ПҚ-3392-сон қарори билан тасдиқланган 56 умумтаълим мактабларининг 9-синфини, шунингдек Республика ихтисослаштирилган мусиқа ва санъат академик лицейи ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бошқа умумий ўрта таълим муассасаларининг 9-синфини тамомлаганлиги тўғрисидаги шаҳодатномага эга бўлган, соғлиғи жиҳатидан ўқишга яроқли деб топилган ва танловлардан муваффақиятли ўтган номзодлар ўқишга қабул қилинади.

20.Идоравий академик лицейларига қабул қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси идоравий академик лицейларига ўқувчиларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом билан белгиланади.

21.Мунтазам равишда фанларни ўзлаштирмаслик, ўқишни хоҳламаслик, ички тартибни қўпол равишда ва бир неча марта бузиш, касалликка чалинган ҳолатларида ёки тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланган бошқа ҳолатларда ўқувчиларни идоравий академик лицейидан четлаштириш ва бошқа таълим муассасасига ўтказиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.

22.Идоравий академик лицейига ўқишга қабул қилинадиган шахслар ўқувчилар деб аталади, уларга белгиланган намунадаги ўқувчи билети

ва ўзлаштириш дафтарчаси берилади.

23.Идоравий академик лицейлари ўқувчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари идоравий академик лицейи уставида белгиланади.

24.Идоравий академик лицейда ўқиш муддати икки йилдан иборат бўлади.

25.Идоравий академик лицейини тамомлагандан кейин битирувчиларга давлат намунасидаги диплом ва эгаллаган мутахассислиги бўйича сертификат берилади.

5-боб. Раҳбар ва педагог кадрлар, идоравий академик лицейини бошқариш

26.Тегишли маълумотга, касбий тайёргарликка ва юксак ахлоқий сифатларга эга бўлган шахслар идоравий академик лицейларида педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эгадирлар.

Идоравий академик лицейларига ўқитувчилар танлов асосида ишга қабул қилинади.

27.Идоравий академик лицейи ўқитувчилар таркибини аттестациядан ўтказиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

28.Идоравий академик лицейи раҳбарияти қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўқувчиларнинг ўқиш, меҳнат ва дам олиш шароитларига риоя этиши юзасидан жавоб беради.

29.Идоравий академик лицейига Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади. Идоравий академик лицейлари директорларининг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонлиги билан келишилган ҳолда идоравий академик лицейи директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.

30.Директор:

идоравий академик лицейи фаолиятига раҳбарлик қилади;

ўқувчиларнинг сифатли ўқитилиши ва тарбияланиши, ўқув режалари

ва дастурларининг бажарилиши, идоравий академик лицейининг ўқув-методик ва молиявий-хўжалик фаолияти учун жавоб беради;

ходимлар ва ўқитувчиларни ишга қабул қилади ва ишдан бўшатади;

белгиланган штатлар жадвалига асосан ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида педагог ходимларнинг тарификация бўйича рўйхатларини Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Молия-иқтисод бошқармасига тақдим қилади.

31.Идоравий академик лицейида директор ҳузурида ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш ва такомиллаштиришга кўмаклашадиган коллегиал орган ҳисобланадиган Педагогик кенгаш ташкил этилади.

Педагогик кенгашнинг вазифалари ва функциялари идоравий академик лицейи уставида белгиланади.

32.Идоравий академик лицейининг директори ва ўринбосарлари, шунингдек бошқа мансабдор шахслари малака талабларида, меҳнат шартномаси (контракти)да ва идоравий академик лицейи уставида назарда тутилган ўз функционал вазифаларини бажариши юзасидан жавоб берадилар.

6-боб. Давлат органларининг идоравий академик лицейларини бошқариш бўйича ваколатлари

33.Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими, Маданият вазирликларининг вазифалари ва функциялари ҳисобланади:

соҳага оид олий таълим муассасалари базасида ва малака ошириш муассасаларида ўқитувчилар малакасини психологик-педагогик жиҳатдан оширишни ташкил этиш;

илғор педагогик ва ахборот технологияларини таълим дастурларига ҳамда ўқув жараёнига жорий этиш бўйича илмий-методик ёрдам кўрсатиш;

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси билан биргаликда ўқув, ўқув-методик адабиётлар ва кўргазмали қўлланмалар ишлаб чиқиш, нашр эттириш ҳамда идоравий академик лицейларининг ўқув-методик таъминланишини ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси билан биргаликда ўқувчиларни юксак ватанпарварлик руҳида, ҳуқуқий, маънавий-ахлоқий ва эстетик тарбиялашни таъминлайдиган маънавий-маърифий ва тарбиявий комплекс ишларни ташкил этиш ва амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси билан биргаликда ўқувчиларни аниқ мақсадни кўзлаган ҳолда касбга йўналтириш ва Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти ҳамда бошқа олий ҳарбий ва олий таълим муассасаларига ўқишга киришга тайёрлаш, уларда идоравий академик лицейидаги ўқитиш йўналишларига мувофиқ киритилган махсус фанлар бўйича касбий маҳорат ва кўникмаларни шакллантириш.

34.Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг вазифалари ва функциялари ҳисобланади:

идоравий академик лицейларининг фаолиятига раҳбарлик қилиш ва назоратни ташкил этиш, ташкилий-кадрлар ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими, Маданият вазирликлари билан келишган ҳолда Давлат таълим стандартларига мувофиқ идоравий академик лицейларининг ўқув режалари ва ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими ва Маданият вазирликлари билан биргаликда ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш, ўқитишнинг замонавий шакл ва усулларини, энг янги педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, глобал ахборот-ҳуқуқий ва таълим ресурсларидан фойдаланиш учун ўқувчиларга шароитларни яратиш;

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтининг идоравий академик лицейлари ўқувчиларини Ҳарбий-техник институти ҳамда бошқа олий ҳарбий ва олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун сифатли тайёрлашдаги роли ва масъулиятини ошириш, шунингдек бевосита иштирокини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари билан биргаликда ёшларни ҳарбий хизматга чақиришгача дастлабки тайёрлаш дастурини амалга ошириш;

идоравий академик лицейлар қабул комиссияларининг фаолиятини ташкил этиш;

якуний давлат аттестациясини ташкил этиш, идоравий академик лицейлари битирувчиларига давлат намунасидаги дипломлар ва эгаллаган мутахассислиги бўйича сертификатлар бериш.

7-боб. Молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш

35.Идоравий академик лицейлари фаолиятини молиялаштириш қонун ҳужжатларига мувофиқ қуйидагилар ҳисобидан амалга оширилади:

Миллий гвардияга ажратиладиган Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги таълим ва тиббий муассасалар моддий-техник базасини ривожлантириш бюджетдан ташқари фондининг маблағлари;

илмий-педагогик фаолият ва идоравий академик лицейининг уставида қайд этилган вазифаларига мувофиқ бўлган ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган фаолиятнинг бошқа турларидан олинган даромадлар;

хайрия эҳсонлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан.

36.Идоравий академик лицейлари молиявий маблағлардан қонун ҳужжатларига ҳамда ўзининг уставига мувофиқ фойдаланилади.

37.Идоравий академик лицейларнинг моддий воситалари, бинолари, иншоотлари ва анжомлари Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси балансида, идоравий академик лицейнинг фойдаланишида бўлади ва улардан белгиланган мақсадда фойдаланилади.

38. Идоравий академик лицейининг ўқув, лаборатория хоналари ва бошқа объектларини жиҳозлаш Давлат таълим стандартлари талабларига мувофиқ ўрта махсус таълими жараёнини моддий-техник таъминлашнинг намунавий нормативларида белгиланади.

39. Ўқувчилар идоравий академик лицейларининг мавжуд ётоқхонасидан қонун ҳужжатларида белгиланган умумий талаблар асосида фойдаланишлари мумкин.

40. Идоравий академик лицейларнинг раҳбарлар таркибига, ўқитувчилари ва бошқа ходимларига академик лицейнинг тегишли лавозими учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шарт-шароитлари татбиқ этилади.

41. Ҳарбий-академик лицейнинг офицер ва сержантлар таркиблари ҳарбий хизматчиларининг пул таъминоти Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг тегишли тоифалари учун назарда тутилган хизматни ўташ тартибини, таъминоти бўйича имтиёзлар

ва нормаларни ҳисобга олган ҳолда белгиланади.

42. Идоравий академик лицейларида хўжалик ва молиявий интизомга риоя этилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ваколатли хизматлари томонидан амалга оширилади.

8-боб. Якунловчи қоидалар

43. Идоравий академик лицейларини ташкил этиш ва тугатиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.

44. Мазкур Низомни қўллаш билан боғлиқ юзага келадиган келишмовчиликлар қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил «___» ________

___-сон қарорига

2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий-академик
лицейи «Темурбеклар мактаби»га ўқувчиларни
қабул қилиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1.Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги ПҚ-3392-сон қарори билан тасдиқланган 56 умумтаълим мактабларининг 9-синфини, шунингдек Республика ихтисослаштирилган мусиқа ва санъат академик лицейи ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бошқа умумий ўрта таълим муассасаларининг 9-синфини тамомлаган номзодларнинг Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий- академик лицейи «Темурбеклар мактаби»га (бундан буён ҳарбий-академик лицей деб юритилади) танловни ташкил этиш ва қабул қилиш тартибини белгилайди.

2.Ҳарбий-академик лицейга юқорида кўрсатилган таълим муассасаларни жорий йилда битирган, умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатномага эга бўлган, соғлиғи жиҳатидан ўқишга яроқли деб топилган, танловдан муваффақиятли ўтган номзодлар ўқишга қабул қилинади.

3.Ҳарбий-академик лицей ўқувчиларининг сони кўпи билан 300 кишини ташкил қилиши керак. Ҳарбий-академик лицейнинг ташкилий тузилмасига мувофиқ ўқитиш курслари бўйича академик гуруҳлар взводларга бирлашади. Бунда взводлардаги ўқувчилар сони 150 киши, гуруҳларда ўқувчилар сони 30 кишидан иборат бўлади.

4.Номзодлар шахсий ҳужжатлар йиғма жилди билан ишлаш, ташкилий ишларни бажариш, ҳарбий-профессионал танлаш тадбирларини бажариш, зарур материаллар ва ҳисоботларни тайёрлаш учун ҳарбий-академик лицейда қабул комиссияси тузилади.

5.Номзодларни ҳарбий-академик лицейга қабул қилиш танлов йўли билан, тенг ҳуқуқлилик ва одиллик тамойиллар асосида, қабул қилишнинг ягона тартиби ва қоидаларига риоя қилган ҳолда амалга оширилади.

6.Ҳарбий-академик лицейга ўқувчилар контингентини сифатли ва мақсадли бутлаш учун қуйидагиларни ўз ичига оладиган босқичма-босқич комплекс танлов амалга оширилади:

дастлабки танлаш;

ҳарбий-профессионал танлаш;

тест синовлари ўтказиш.

7.Қабул комиссияси таркиби ҳар йили 25 апрелгача Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони томонидан тасдиқланади.

8.Қабул комиссияси раиси этиб Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти бошлиғи ўринбосарлари (бўлим бошлиқлари)нинг бири, қабул комиссияси раисининг ўринбосари этиб ҳарбий-академик лицей директори, қабул комиссияси котиби этиб ҳарбий-академик лицей директори ўринбосарларининг бири тайинланади. Қабул комиссияси таркибига шунингдек Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси марказий девони, Ҳарбий-техник институт ва ҳарбий-академик лицей вакиллари киритилади.

9.Қабул комиссиясига қуйидагилар юкланади:

ҳарбий-профессионалтанлаш тадбирларини ўтказиш;

тест синовларига қўйилган номзодлар рўйхатларини, уларнинг яшаш жойларидаги мудофаа ишлари бошқармалари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказига тақдим этиш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан тест синовларини ўтказиш учун зарур шароитларни яратиш;

тест синовларидан ўтган номзодлар рўйхатини тайёрлаш, Миллий гвардия қўмондонлигига уни тақдим этиш ва ҳарбий-академик лицейи директорининг қабул қилиш тўғрисидаги буйруғига киритиш;

номзодларни қабул қилиш натижалари тўғрисида ҳисоботлар тайёрлаш;

номзодлар, уларнинг ота-оналари ёки уларни ўрнини босувчи шахсларни ҳарбий-академик лицейга ўқишга қабул қилиш масалалари бўйича шикоятларини қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқиш.

10.Ота-оналар вакиллари номзодларни қабул қилиш жараёнида кузатувчи сифатида иштирок этиши мумкин.

11.Ҳарбий-академик лицей директори қабул комиссиясининг самарали фаолият юритиши учун зарур шароитларни яратади.

12.Номзодларни ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги аризалар қабул йилининг март-апрель ойларида яшаш жойлардаги мудофаа ишлари бўлимларида қабул қилинади.

2-боб. Дастлабки танлаш

13.Олий ҳарбий таълим муассасаларига кириб ҳарбий мутахассислик олишни хоҳлаган номзодларнинг соғлиғи, индивидуал-психологик хусусиятлари ва жисмоний тайёргарлиги жиҳатидан жавоб бериши, барқарор ички эътиқодга, юксак интеллектуал ва маънавий-ахлоқий салоҳиятга эга бўлган номзодларни аниқлаш дастлабки танлашнинг асосий мақсади ҳисобланади.

14.Қуйидагилар дастлабки танлашнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

номзодга тегишли ҳужжатларни ва уни тавсифловчи маълумотларни тўплаш;

номзод тўғрисидаги турли маълумотларни аниқлаштириш (оилавий аҳволи, ота-оналари ва яқин қариндошларининг ҳарбий хизматга муносабати ва шу кабилар), офицер касбини танлашининг сабабларини, асосларини аниқлаш;

умумтаълим фанлари бўйича ўзлаштиришини, соғлиғини ва жисмоний тайёргарлик ҳолатини ҳар томонлама ва холисона баҳолаш;

номзодларнинг индивидуал-психологик хусусиятларини ўрганиш.

15.Дастлабки танлаш номзодларнинг яшаш жойидаги мудофаа ишлари бўлимларида ўтказилади.

16.Номзодларга қуйидаги ҳолларда рад жавоби берилади:

номзод Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаса;

номзодга нисбатан жиноий иш юритилганда, бирламчи тергов
ва суриштириш ишлари юритилганда, судда жиноий иши кўриб чиқилаётганда;

жазо чоралари ёки амнистия қўлланилишидан қатъи назар жиноят содир этилгани сабабли айблов эълон қилинганда;

яшаш жойидан, ички ишлар бўлимларидан салбий тавсияномалар тақдим этилганда.

17.Дастлабки танлашда иштирок этиш учун номзодлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

мудофаа ишлари бўлими бошлиғи номига ариза, 1-иловага мувофиқ;

белгиланган шаклдаги сўровнома;

ўқиш жойи ва маҳалла фуқаролар йиғинидан тавсифнома;

ҳарбий-академик лицейга кираётган номзоднинг тиббий хулосалар қайд этилган тиббий картаси;

батафсил таржимаи ҳол;

туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ёки паспорт нусхаси, мудофаа ишлари бўлимларида рўйхатда туриши тўғрисидаги маълумотнома нусхаси;

фанларни ўзлаштириши тўғрисида ўқиш жойидан директор томонидан тасдиқланган маълумотнома;

психоневрологик, силга қарши ва тери-таносил касалликлари диспансерлари, наркологик ва одам иммунитети танқислиги синдромига (СПИД) қарши курашиш марказларидан берилган маълумотнома, лаборатория текширишлари натижалари (қон ва пешобнинг умумий таҳлили, нажасни гельментологик текшируви, кўкрак қафаси флюорографияси, электрокардиография текшируви (ЭКГ), ультратовуш текшируви (УТТ), эндоскопик зофагогастроэдуоденоскопия текшируви (ЭФГДС) хулосалари) бўйича тиббий маълумотномалар, вирусли гепатит “В”га қон таҳлили текширув натижалари тўғрисида маълумотнома;

номзодга нисбатан жиноий иш юритилмаганлиги, бирламчи тергов ва суриштириш ишлари юритилмаганлиги, судда номзодга нисбатан жиноий иш кўриб чиқилмаётганлиги, жазо чоралари ва амнистия қўлланилишидан қатъи назар жиноят содир этилгани сабабли айблов эълон қилинганлиги, номзоднинг ички ишлар органларида рўйхатга олинмаганлиги ҳолатларини тасдиқловчи маълумотнома;

4 дона 3,5х4,5 см ўлчамли ва 6 дона 3х4 см ўлчамли рангли фотосуратлар.

18.Дастлабки ва ҳарбий-профессионалтанлаш талабларига жавоб берувчи, ҳарбий-академик лицейга танловсиз қабул қилиниш ҳуқуқига эга бўлган айрим тоифадаги номзодлар қўшимча равишда қўйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

белгиланган намунадаги гувоҳномаларини (тегишли ихтисос фанлари бўйича халқаро олимпиадалар ва республика фан олимпиадаларининг республика босқичи, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Маданият вазирлиги ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси томонидан ўтказиладиган танловлар ва мусобақалар ғолиблари);

ўз хизмат вазифаларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг фарзандлари:

таълим муассасасига танловдан ташқари қабул қилиш тўғрисидаги тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарларининг илтимосномаси;

вазифасини ўташ даврида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчи, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимининг вафоти тўғрисида хизмат текшируви (маъмурий текширув) хулосасининг нусхаси;

тегишли ҳарбий қисм ёки муассаса, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарининг буйруғидан кўчирма;

ўлим ҳақида гувоҳнома нусхаси.

19.Туғилганлик тўғрисида гувоҳнома ёки паспорт, чақирилувчининг қайд этилганлиги тўғрисида гувоҳнома, ўқишга имтиёзли кириш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларнинг (17-бандда кўрсатилган номзодлар тоифаси учун) асл нусхалари номзодлар томонидан ҳарбий-академик лицейга келганда қабул комиссиясига тақдим этилади.

20.Ҳар йили апрель ойида ўтказиладиган дастлабки танлаш давомида қуйидаги ишлар амалга оширилади:

тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиш;

номзодлар билан якка тартибда суҳбат ўтказиш;

номзодларни дастлабки тиббий кўрикдан ўтказиш.

21.Тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиш номзод тўғрисидаги маълумотларни жамлаш, унинг ижтимоий фаоллиги ва маънавий-маърифий фазилатларини баҳолаш йўли билан ўтказилади.

Номзодларнинг ижтимоий фаоллиги ва маънавий-ахлоқий фазилатларини аниқлашда қуйидагиларга эътибор қаратилади:

мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг моҳияти
ва аҳамиятини, давлатни ҳимоя қилиш бўйича конституциявий мажбуриятларни тушуниши;

юқори даражадаги ҳушёрлик ҳамда ёт мафкура ва ахлоққа нисбатан муросасизлиги;

бурчни ҳис этиши, қатъиятлилиги, ишчанлиги, меҳнатсеварлиги;

жамоанинг ижтимоий ҳаётида фаол иштироки;

ўқишда ва спорт мусобақаларида эришган натижалари.

22.Номзодлар билан якка тартибдаги суҳбат мудофаа ишлари бўлимлари бошлиқлари (масъул вакиллари) томонидан, номзодлар тўғрисидаги турли маълумотларни аниқлаштириш (оилавий аҳволи, ота-оналари ва яқин қариндошларининг ҳарбий хизматга муносабати ва шу кабилар), ҳарбий касбни танлашининг сабабларини баҳолаш мақсадида ўтказилади.

23.Якка тартибдаги суҳбат натижасида қуйидаги хулосалар берилади:

ҳарбий-академик лицейга кириш учун тавсия этилади;

ҳарбий-академик лицейга кириш учун тавсия этилмайди.

Якка тартибдаги суҳбат натижаларига кўра ҳарбий-академик лицейга кириш тавсия этилмаган номзодлар дастлабки танлашнинг кейинги босқичларига жалб этилмайди.

24.Номзодларни дастлабки тиббий кўрикдан ўтказиш учун мудофаа ишлари бўлимлар ва бошқармаларда ташкил этиладиган тиббий комиссиялар томонидан амалга оширилади. Мудофаа ишлари бўлимида тиббий кўрик натижалари бўйича соғлиғи ҳолатига кўра ҳарбий-академик лицейларда ўқишга яроқли деб топилган номзодлар мудофаа ишлари бошқармаларида доимий фаолият юритувчи тиббий комиссияларга тиббий гувоҳлантириш учун йўналтирилади.

25.Соғлиғи жиҳатидан ҳарбий-академик лицейда ўқишга яроқсиз
деб топилган номзодлар ҳарбий-профессионалтанловга қўйилмайди.

26.Дастлабки танлаш натижаларига кўра ҳарбий-академик лицейига ўқишга тавсия этилган номзодларнинг шахсий ҳужжатлар йиғма жилди мудофаа ишлари бошқармалари томонидан ҳарбий-академик лицей қабул комиссиясига қабул йилининг 30 апрелигача тақдим этилади.

3-боб. Ҳарбий-профессионал танлаш

27.Ўзининг психофизиологик хусусиятларига ва соғлиғига кўра ҳарбий мутахассисликнинг замонавий талабларига жавоб берадиган, офицер касбини эгаллашнинг асосларига, етакчилик сифатларига, ички эътиқодига, мустаҳкам маънавий-ахлоқий ва интеллектуал салоҳиятга эга бўлган номзодларни аниқлаш ҳарбий-профессионалтанлашнинг асосий мақсади ҳисобланади.

28.Ҳарбий-профессионалтанлашнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

тақдим этилган ҳужжатларни ва номзодни тавсифловчи материалларни ўрганиш;

номзодларни якуний тиббий кўрикдан ўтказиш;

номзодларнинг жисмоний тайёрланганлик даражасини аниқлаш;

номзоднинг (орфографик ва пунктуацион) саводхонлиги даражасини баҳолаш;

номзодларнинг психофизиологик хусусиятларини ўрганиш;

якка тартибдаги якуний суҳбат ўтказиш ва номзодни тест синовларини топширишга қўйиш тўғрисида узил-кесил қарор қабул қилиш.

29.Ҳарбий-профессионалтанлаш тадбирлари ҳарбий-академик лицейда 20 июндан 15 июлгача ўтказилади.

30.Ҳужжатларни ўрганишда номзод тўғрисида тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотларнинг белгиланган талабларга мувофиқлиги текширилади.

31.Номзодларни якуний тиббий кўрикдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тиббиёт мутахассисларидан шакллантириладиган ҳарбий-тиббий комиссиялар томонидан ўтказилади.

32.Якуний тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари бўйича соғлиғига кўра номзоднинг ҳарбий-академик лицейда ўқишга яроқлилиги даражаси тўғрисида қарор чиқарилади.

Соғлиғининг ҳолатига кўра яроқсиз деб топилган номзодлар танлашнинг кейинги тадбирларига қўйилмайди.

33.Номзодларнинг жисмоний тайёрланганлик даражаси ҳарбий-академик лицей қабул комиссияси томонидан 2-иловада келтирилган методикага мувофиқ аниқланади.

Жисмоний тайёрланганлик даражаси бўйича белгиланган талабга жавоб бермайдиган номзодлар танлашнинг кейинги босқичларига қўйилмайди.

34.Номзодларнинг саводхонлик даражаси (орфография, пунктуация) диктант ёзиш йўли билан 3-иловада келтирилган диктантни ўтказиш методикасига мувофиқ аниқланади.

Диктант бўйича қониқарсиз баҳо олган номзодлар танлашнинг кейинги босқичларига қўйилмайди.

35.Номзодларнинг психофизиологик хусусиятларини ўрганиш психологик тест синовлари орқали, Миллий гвардия тегишли мутахассисларини жалб этган ҳолда ўтказилади.

Психофизиологик хусусиятларни ўрганиш натижалари якка тартибдаги якуний суҳбат давомида қарор қабул қилишда ҳисобга олинади.

36.Психофизиологик хусусиятларни ўрганиш натижаларига асосан қуйидаги хулосалар тузилади:

ҳарбий-академик лицейга киришга тавсия этилади;

ҳарбий-академик лицейга киришга тавсия этилмайди.

Психофизиологик хусусиятларни ўрганиш натижаларига кўра танлашдан ўта олмаган ва ўқишга кириш учун тавсия этилмаган номзодлар танлашнинг кейинги босқичларига қўйилмайди.

37.Якка тартибдаги якуний суҳбат номзоднинг ҳарбий-академик лицейга ўқишга кириши сабабини, етакчилик сифатларини, ақлий қобилиятлари ва бошқа муҳим касбий фазилатларини аниқлаш мақсадида ягона методика бўйича психофизиологик ўрганиш ва диктант ёзиш натижалари асосида ўтказилади.

38.Якка тартибдаги якуний суҳбат коллегиаллик тамойиллари бўйича ҳарбий-академик лицей қабул комиссияси томонидан 4-иловада келтирилган якка тартибдаги якуний суҳбатни ўтказиш методикасига мувофиқ ўтказилади.

39.Якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари бўйича номзодни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларини топширишга қўйиш тўғрисида узил-кесил қарор қабул қилинади.

40.Якка тартибдаги якуний суҳбатдан ўта олмаган номзодларнинг шахсий ҳужжатлари йиғма жилди (ва бошқа ҳужжатлар) далолатнома бўйича мудофаа ишлари бошқармаларига юборилади.

41.Тест синовларида қатнашишга рухсат этилган номзодларга ҳарбий-академик лицей қабул комиссияси томонидан умумий таълим мактабидан умумий ўрта таълим тўғрисида шаҳодатномани олиш учун маълумотнома берилади.

42.Ҳарбий-академик лицей қабул комиссияси мудофаа ишлари бошқармаларига тест синовларида қатнашишга рухсат этилган номзодлар рўйхатларини юборади.

43.Номзодларнинг тест синовларида қатнашиш учун номзодларнинг ҳарбий-академик лицейга ўз вақтида етиб келишларини таъминлаш масъулияти мудофаа ишлари бошқармалари бошлиқлари зиммасига юкланади.

44.Номзодларни ҳарбий-академик лицейига келиб-кетиши, тест синовларига тайёрланиш ва уларни топшириш даврида яшаши, овқатланиши билан боғлиқ барча сарф-харажатлар уларнинг ота-оналари ёки уларни ўрнини босувчилар ҳисобидан қопланади.

4-боб. Тест синовлари

45.Тест синовлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси белгиланган тартиб ва муддатларда ўтказилади.

46.Тест синовлари ўтказиладиган умумтаълим фанлари блоки Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.

Номзодлар тест синовларини ўзларининг танлови бўйича учта: давлат тили, рус тили ва қорақалпоқ тилларининг бирида топширадилар.

47.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказилган тест синовларининг натижалари Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси белгилаган муддатларда Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига ҳамда ҳарбий-академик лицей қабул комиссиясига тақдим этилади.

48.Тест синовларига белгиланган муддатда келмаган номзодлар учун такрорий тест синовлари ўтказилмайди.

49.Ҳарбий-академик лицейига қабул қилинмаган (танлашдан ўтмаган) номзодларнинг шахсий ҳужжатлари йиғма жилди (ва бошқа ҳужжатлар) далолатномага асосан мудофаа ишлари бошқармаларига юборилади.

5-боб. Номзодларга бериладиган имтиёзлар

50.Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг қарорига мувофиқ дастлабки ва ҳарбий-профессионалтанлаш натижаларига асосан қуйидаги номзодлар ҳарбий-академик лицейга танловдан ташқари ва тест синовларисиз қабул қилинади:

тегишли ихтисос фанлари бўйича халқаро олимпиадалар ва фан олимпиадаларининг республика босқичи, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Маданият вазирлиги ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси томонидан ўтказиладиган танловлар ва мусобақаларда ғолиб бўлиб, белгиланган намунадаги гувоҳномасига эга бўлганлар;

ўз хизмат вазифаларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг фарзандлари – тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарларининг илтимосномаси мавжуд бўлганда.

6-боб. Қабул қилиш тартиби

51.Ҳарбий-академик лицейга қабул қилиш ўрнатилган тартибда белгиланган қабул квоталари асосида амалга оширилади.

52.Номзодларни ҳарбий-академик лицей ўқувчилари сафига қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан тақдим этилган тест синовлари натижаларига асосан амалга оширилади.

53.Дастлабки ва ҳарбий-профессионалтанлашдан ўтган номзодлар сони белгиланган қабул квоталаридан кам бўлган тақдирда тест синовлари ўтказилмайди ва номзодлар дастлабки ва ҳарбий-профессионалтанлаш натижаларига асосан қабул қилинади.

54.Бир нечта номзодларнинг ўтиш рейтинг баллари тенг бўлган ҳолатларда улар ҳарбий-академик лицейга белгиланган квотадан ташқари қабул қилинади.

55.Тест натижалари келганидан сўнг ҳарбий-академик лицей қабул комиссияси 5-иловага мувофиқ баённомани расмийлаштиради. Баённома қабул комиссияси раиси ва аъзолари томонидан имзоланади ва ҳарбий-академик лицей муҳри билан тасдиқланади.

56.Қабул комиссиясининг баённомаси номзодларни ҳарбий-академик лицейига ўқувчилар сафига қабул қилиш тўғрисидаги буйруқни чиқаришга асос бўлади.

7-боб. Якуний қоидалар

57.Ҳарбий-академик лицей ўқувчиларини ўқувчилар сафидан четлаштириш ва бошқа таълим муассасасига ўтказиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.

58.Мазкур Низомни қўллаш билан пайдо бўладиган келишмовчиликлар қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади.

59.Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган давлат органлари ва ташкилотларнинг раҳбарлари ҳамда бошқа мансабдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил «___» ________

___-сон қарорига

4-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Республика ихтисослаштирилган мусиқа ва санъат академик лицейига ўқувчиларни қабул қилиш квотаси

Т/р

Таълим йўналишларининг номланиши

Синфлар (гуруҳлар) сони

Ўқувчилар сони

1.

Дамли ва зарбли чолғулар йўналиши бўйича
5-синфга қабул қилиш квотаси

3

75

Жами:

3

75

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1ўзбекистон Республики Миллий гвардияси идоравий академик лицейларининг фаолиятини такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида Национальная гвардия Республики Узбекистан14.06.2018 йилСаидбоев Б.Ж.

So`rovnoma natijalari