Hujjat nomi
“От паспорти”ни бериш тартиби низомни тасдиқлаш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Qishlоq хo‘jаligi vаzirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-05-31 17:35:19
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-06-15 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

“От паспорти”ни бериш тартиби низомни тасдиқлаш тўғрисида

Республикамизда йилқичилик ва унинг наслчилик базасини ривожлантириш, селекция-наслчилик ишларини самарали амалга ошириш, отларни бир ҳудуддан бошқа ҳудудга ташиш, шу жумладан вақтинча хорижга олиб чиқиш ва қайтариб келиш, от эгасининг манфаатларини ҳимоя қилиш, йилқичиликда эпизоотик барқарорликни таъминлаш ва назорат қилиш, халқаро от спорти ташкилоти – FЕI нинг спорт отлари паспортини олиш, наслли отларни Давлат наслчилик китобига киритиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. “От паспорти”ни бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси 1 ой муддатда отлар ёлининг жун толасидан ДНК тест таҳлилини ўтказадиган лаборатория ва Қорабайир зотли отларни келиб чиқиш ишончлилигини генетик таҳлил қилиш ва сертификатлаш лабораториясини ташкил қилиш ва улар учун замонавий жиҳозларни хориждан харид қилиш ҳамда мазкур лабораторияларда ишлайдиган мутахассисларни чет элларда қисқа муддатли ўқув машғулотларини ташкил қилиш бўйича таклифлар киритсин.
3. Белгилансинки, от паспортига эга бўлмаган отлардан наслчиликда, миллий ва классик от спорти ўйинларининг барча турларида иштирок этишга, ипподром, от спорти клубларида ва мактабларида, хизматда фойдаланишга, вақтинча хорижга чиқиб-киришга, “Ким ошди” аукцион савдоларида иштирок этишга, кўргазмаларда қатнашишга ҳамда олди-сотди қилишга йўл қўйилмайди.
4. Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мулкчилик шаклидан қатъий назар барча тоифадаги субъектлар қарамоғидаги боқиб парвариш қилинаётган наслли ва спорт отларини “От паспорти” билан таъминлаш чораларини кўрсинлар.

5. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т.Мирзаев зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири А. Арипов

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш “От паспорти”ни бериш тартиби низомини тасдиқлаш тўғрисида30.05.2018Чорвачилик, паррандачилик ва асаларичилик бошқармаси
2Ягона порталда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини жойлаштиришЯгона порталда муҳокама ўтказилиши тўғрисида хабарномани, жадвални, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини, муҳокама иштирокчилари учун сўровномани жойлаштириш31.05.2018Чорвачилик, паррандачилик ва асаларичилик бошқармаси, Юридик бошқарма
3Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси бўйича муҳокама қилишЯгона порталдан тушган таклифларни кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш 31.05.2018 14.06.2018Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ягона портал фойдаланувчилари
4Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини муҳокама натижаси бўйича қабул қилинган таклифларга мувофиқ қайта ишлаш Ягона портал иштирокчиларидан келиб тушган таклифларни инобатга олган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси қайта ишлаб чиқиш ва Ягона порталда қайта жойлаштириш14.06.2018Чорвачилик, паррандачилик ва асаларичилик бошқармаси, Юридик бошқарма
5Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритишҚарор лойиҳаси ва унга тегишли ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш 15.06.2018Чорвачилик, паррандачилик ва асаларичилик бошқармаси

So`rovnoma natijalari