Hujjat nomi
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақидаги буйруққа ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiBuyruq
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO`zbekiston Respublikasi Adliya vazirligi
Hujjat muallifiO`zbekiston Respublikasi Adliya vazirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-05-31 19:22:30
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-06-15 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақидаги буйруққа ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПФ–5415-сон “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ–3666-сон “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ,

Б У Ю Р А М А Н:

1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2013 йил 1 февралдаги 29-мҳ-сон Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақидаги буйруғи (рўйхат рақами 2420, 2013 йил 1 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 5-сон, 65-модда; 2014 й., 24-сон, 297-модда, 52(I)-сон, 625-модда; 2017 й., 27-сон, 630-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2017 й., 10/17/2420-4/0188-сон)га иловага мувофиқ ўзгартиришлар
ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.

3. Юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳамда Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни барча манфаатдор шахсларга етказилиши ҳамда “Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами” – “Собрание законодательства Республики Узбекистан”да ва Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.

4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

5. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари _________________ зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси
адлия вазирининг
2018 йил “____” июндаги ____-мҳ-сон буйруғига

ИЛОВА

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақидаги буйруққа киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчалар

1. Буйруқда:

1) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ўзбекистон Республикасининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 52-сон, 583-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПФ–5415-сон “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.04.2018 й., 06/18/5415/1072-сон) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ–3666-сон “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий
чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.04.2018 й., 07/18/3666/1073-сон) мувофиқ, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида буюраман:”;

2) 3-банднинг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

3) учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин.

2. Йўриқномада:

1) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 52-сон, 583-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПФ–5415-сон “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.04.2018 й., 06/18/5415/1072-сон) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ–3666-сон “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.04.2018 й., 07/18/3666/1073-сон) мувофиқ, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини (бундан буён матнда лойиҳа деб юритилади) тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартибини белгилайди.

Мазкур Йўриқнома Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларига нисбатан тавсиявий тусга эга.”;

2) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“3. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари норматив-ҳуқуқий тусдаги қарорларни қабул қилишдан олдин лойиҳани тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимларига (бундан буён матнда ҳудудий адлия органлари деб юритилади) ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун тақдим қилиши шарт.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жамоатчилик муҳокамаси ўтказилиши учун жойлаштирилиши лозим.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органининг юридик хизмати ходими лойиҳаларни ҳудудий адлия органларига ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун киритилишини таъминлайди.

Ҳуқуқий экспертиза якуни бўйича ҳудудий адлия органларининг ижобий хулосаси мавжудлиги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишнинг мажбурий шарти ҳисобланади.”;

3) 6-банддаги “адлия бошқармаларида” деган сўзлар “ҳудудий адлия органларида” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

4) 54-банднинг бешинчи хатбошидан “(агар лойиҳа Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 2 декабрдаги 328-сон қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини Ўзбекистон Республикасининг Интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-бандига мувофиқ муҳокама қилиниши керак бўлса)” деган сўзлар чиқариб ташлансин;

5) VIII боб номидаги “адлия бошқармасида” деган сўзлар “ҳудудий адлия органида” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

6) 68-банддаги “адлия бошқармасига” деган сўзлар “ҳудудий адлия органига” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

7) 69-бандда:

а) биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари лойиҳалари мазкур Кенгашлар сессиялари ўтказилишидан камида беш кун олдин ҳудудий адлия органига тақдим этилади.”;

б) иккинчи хатбошидаги “Адлия бошқармалари” деган сўзлар “Ҳудудий адлия органлари” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

8) 70-банддаги “адлия бошқармасига” деган сўзлар “ҳудудий адлия органига” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

9) 71-бандда:

а) биринчи хатбошидаги “адлия бошқармалари” деган сўзлар “ҳудудий адлия органлари” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

б) бешинчи хатбошидан “(агар лойиҳа Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 2 декабрдаги 328-сон қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини Ўзбекистон Республикасининг Интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-бандига мувофиқ муҳокама қилиниши керак бўлса)” деган сўзлар чиқариб ташлансин;

10) 72-банднинг биринчи хатбошидаги “адлия бошқармалари” деган сўзлар “ҳудудий адлия органлари” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

11) 73-банддаги “адлия бошқармалари” деган сўзлар “ҳудудий адлия органлари” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

12) 74-банддаги “адлия бошқармалари” деган сўзлар “ҳудудий адлия органлари” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

13) 81-банднинг олтинчи хатбошидаги “адлия бошқармаси” деган сўзлар “ҳудудий адлия органи” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

14) 83-банднинг бешинчи хатбошидаги “адлия бошқармаси” деган сўзлар “ҳудудий адлия органи” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

15) 84-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“84. Ушбу Йўриқноманинг 81 ва 83-бандларида кўрсатилган хулосалар икки нусхада тузилиб, ҳудудий адлия органининг масъул ходими томонидан имзоланади ва ҳудудий адлия органининг раҳбари ёки биринчи ўринбосари томонидан тасдиқланади.”;

16) 85-банддаги “адлия бошқармасига” деган сўзлар “ҳудудий адлия органига” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

17) 87-бандда:

а) биринчи хатбошидаги “Адлия бошқармаларида” деган сўзлар “Ҳудудий адлия органларида” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

б) иккинчи хатбошидаги “адлия бошқармаларининг” деган сўзлар “ҳудудий адлия органларининг” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Проведение обсуждения нормативно-правового актаОбсуждение нормативно-правового акта на Едином портале16.06.2018Министерство юстиции Республики Узбекистан

So`rovnoma natijalari