Hujjat nomi
Балиқ етиштириш бўйича мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Qishlоq хo‘jаligi vаzirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-05-31 20:15:51
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-06-15 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

Балиқ етиштириш бўйича мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида

Балиқчилик соҳасини аҳамиятини ошириш, балиқ етиштириш бўйича мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш, айниқса дарё ва канал бўйларида ҳамда қафас (садок) мосламаларида балиқ етиштириш ҳисобига маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, “Давергеодезкадастр” қўмитаси, “Ипотека–банк” акциядорлик тижорат ипотека банки, “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси ва Наманган вилояти ҳокимлигининг Наманган вилояти Учқўрғон, Норин ва Уйчи туманларида Норин дарёси бўйларида (форель, осетр ва бошқалар) ноёб балиқ турларини етиштириш мақсадида 251 гектар майдонда балиқчилик хўжаликларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари 1-иловага мувофиқ маъқуллансин.

2. Наманган вилояти Учқўрғон, Норин ва Уйчи туманларининг Норин дарёси бўйларида лойиҳаларни шакллантириш, молиялаштириш, шунингдек ҳудудлардаги корхона, ташкилотларнинг фойдаланилмасдан бўш турган ерларидан ҳамда қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган бошқа ерлардан ер участкасини танлаш ва ер ажратиш ҳамда уларнинг ўз вақтида ишга туширилишида кўмаклашиш бўйича Республика комиссияси таркиби (кейинги ўринларда Комиссия деб юритилади) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Наманган вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда:

бир ой муддатда Учқўрғон, Норин ва Уйчи туманларида балиқчилик билан шуғулланувчи субъектларга 3-иловага мувофиқ ер участкалари ажратилишини;

икки ой муддатда балиқчилик билан шуғулланувчи субъектларга ажратилган ер участкалари ҳудудида мол-мулкларни баҳолаш ишларининг якунланиши ҳамда уларнинг эгалари бўлган фуқаролар ва юридик шахсларга белгиланган тартибда пул компенсациялари тўланишини;

бир ой муддатда ушбу қарордан келиб чиқиб, ҳудудларнинг қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш режасига белгиланган тартибда тегишли ўзгартиришлар киритилишини таъминласин.

4. Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, “Ипотека-банк” АТИБ билан биргаликда хорижий давлатларнинг форель балиғини етиштириш бўйича илғор тажрибасини ўрганиш мақсадида малакали мутахассислар ва балиқчилик хўжалиги раҳбарларини Хитой Халқ Республикаси, Туркия Республикаси ва Россия Федерациясиги хизмат сафарини ташкил этсин.

Белгилансинки,хизмат сафарини ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар “Ипотека–банк” акциядорлик тижорат ипотека банки маблағлари ҳисобидан таъминланади.

5. “Ипотека–банк” акциядорлик тижорат ипотека банки, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси билан биргаликда сув омборларида, дарё ва канал бўйларида ҳамда қафас (садок) мосламаларида интенсив усулда балиқ етиштириш бўйича хорижий давлатларнинг илғор тажрибасини ўрганиш мақсадида малакали мутахассислар ва балиқчилик хўжаликлари раҳбарларини икки ой муддатда хорижий давлатларга (Хитой Халқ Республикаси, Туркия Республикаси ва Россия Федерацияси) хизмат сафарига юборишни ташкил этсин.

Хизмат сафарини ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар “Ипотека–банк” акциядорлик тижорат ипотека банки маблағлари ҳисобидан амалга оширилади ва хорижий давлатларда ўрганилган тажрибалар асосида республикамиздаги дарё ва канал бўйларида аквакультурани ривожлантиришга доир чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилиб тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамсига киритилиши белгилаб қўйилсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги янгидан ташкил этилган балиқчилик хўжаликларининг талабномасига кўра сунъий сув ҳавзаларини барпо этиш учун махсус техникалар ажратсин ва имтиёзли нархларда хизмат кўрсатишни таъминласин.

7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, “Ипотека–банк” акциядорлик тижорат ипотека банки, “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси ва Наманган вилояти ҳокимлиги 2018 йилда Мингбулоқ туманидан “Наманганбалиқсаноат” МЧЖга ажратилган 175 гектар ер майдони ҳудудида Хитой Халқ Республикасининг малакали мутахассисларини жалб этган ҳолда балиқ етиштириш ва уни замонавий қайта ишлаш кластер моделини ташкил этсин.

Ривожланган давлатлар тажрибасини ўрганган ҳолда балиқчилик соҳаси учун кадрлар тайёрлашни самарали ташкил этсин.

8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари, “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси билан биргаликда бир ой муддатда 2018-2019 йилларда замонавий инфраструктурага эга бўлган балиқ ва балиқ маҳсулотлари, консерва ва ярим тайёр маҳсулотлар сотадиган ҳамда овқатланиш шахобчасини ўз ичига олган савдо мажмуасини барпо этиш бўйича манзилли чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиб тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

Бунда қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратсин:

инфратузилма объектлари учун ер ажратиш, 2018-2019 йилларда қуриладиган савдо мажмуаларини манзилли жойлаштириш ва қуриш учун пудрат ташкилотлари ҳамда ташаббускорларни аниқлаш;

молиялаштириш манбаалари, қурилиш-монтаж ишларини бошлаш ва тугатиш муддатлари, фойдаланишга қабул қилиш давлат комиссиялар томонидан ишга тушириш (қабул қилиш) далолатномаларини расмийлаштириш;

бўш турган биноларни биринчи навбатда хатловдан ўтказиш ва ушбу биноларга савдо мажмуаларини жойлаштириш.

Чора-тадбирлар дастурида белгиланган тадбирларни сифатли ва ўз вақтида амалга оширилишини назорат қилиб бориш ва бажарилган ишлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб борсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги мажмуани барпо этиш лойиҳасини амалга ошириш доирасида лойиҳа-смета ҳужжатларининг экспертизадан ўтказилишини ҳамда бажарилаётган қурилиш-монтаж ишларининг сифати, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилиши юзасидан назоратни ўрнатсин.

10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Қурилиш вазирлиги билан биргаликда савдо мажмуаларини қурилишини ўз муддатларда ва сифатли тугатилишига шахсан масъул эканликлари белгилаб қўйилсин.

11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т.Мирзаев зиммасига юклансин.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш“Балиқ етиштириш бўйича мавжуд имкониятларда самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси 28.05.2018Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
2Ягона порталда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини жойлаштиришЯгона порталда муҳокама ўтказилиши тўғрисида хабарномани, жадвални, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини, муҳокама иштирокчилари учун сўровномани жойлаштириш31.05.2018Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
3Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси бўйича муҳокама қилиш Ягона порталдан тушган таклифларни кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш 31.05.2018-14.06.2018Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ягона портал фойдаланувчилари

So`rovnoma natijalari