Hujjat nomi
“Балиқ ишлаб чиқарувчи” эркин иқтисодий зона Дирекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Qishlоq хo‘jаligi vаzirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-05-31 21:14:26
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-06-15 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

“Балиқ ишлаб чиқарувчи” эркин иқтисодий зона Дирекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Балиқчилик тармоғини жадал ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 6 апрелдаги ПҚ–3657-сонли қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1.Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Балиқчилик тармоғини жадал ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 6 апрелдаги ПҚ–3657-сон қарорига асосан Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимлигига суд қарори билан берилган мол-мулк ва ер участкалари, шу жумладан, сув ҳавзалари негизида “Балиқ ишлаб чиқарувчи” эркин иқтисодий зонаси (кейинги ўринларда “Балиқ ишлаб чиқарувчи” ЭИЗ деб юритилади) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2.Қуйидагилар:

“Балиқ ишлаб чиқарувчи” ЭИЗ дирекцияси бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 7 нафар бўлган тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

“Балиқ ишлаб чиқарувчи” эркин иқтисодий зонаси Дирекцияси давлат унитар корхонасининг устави 2-иловага мувофиқ;

“Балиқ ишлаб чиқарувчи” эркин иқтисодий зонасига жойлаштириш учун инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш ҳамда қатнашчиларини рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида низом 3-иловага мувофиқ;

“Балиқ ишлаб чиқарувчи” ЭИЗ Дирекцияси давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда Дирекцияси деб юритилади) таркибидаги ер участкалари чегара ҳудуди 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3.Белгилаб қўйилсинки, “Балиқ ишлаб чиқарувчи” ЭИЗ қатнашчиларига ер участкалари бериш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 январдаги “Ўзбекистон Республиакси Президентининг “ Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 25 октябрдаги ПҚ-3356-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 29–сон қарори билан тасдиқланган
“Эркин иқтисодий зоналар қатнашчиларига ер участкалари бериш тартиби тўғрисида”ги низомга мувофиқ амалга оширилади.

4.Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда ҳар йили келгуси йиллар учун ривожланиш давлат дастурини шакллантиришда белгиланган тартибда уларга “Балиқ ишлаб чиқарувчи” ЭИЗнинг муҳандислик-коммуникация, йўл-транспорт ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш бўйича лойиҳалар киритилишини назарда тутсин.

5.Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси, “Ипотека-банк” АТИБ бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда “Балиқ ишлаб чиқарувчи” ЭИЗда балиқ етиштиришни янада ривожлантириш, инвесторларни жалб этиш ва уларни жойлаштириш “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиб тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

6.Тошкент вилояти ҳокимлиги:

Дирекциясини келгуси йилларда ўзини ўзи молиялаштиришга ўтказиш шарти билан 2018-2020 йиллар даврида сақлаш учун маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан асосланган ҳисоб-китоблар бўйича зарур маблағлар;

иккита автотранспорт воситаси, жумладан битта енгил ва битта йўл танламайдиган автомобиль харид қилиш учун пул маблағлари шунингдек, уларни сақлаш учун лимит ажратсин.

Дирекцияни Қуйи Чирчиқ тумани Қурғонча қўрғони Балиқчи ҚФЙ манзилига бепул фойдаланиш ҳуқуқи билан жойлаштирилишини таъминласин.

7.Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т.Мирзаев зиммасига юклансин.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш“Балиқ ишлаб чиқарувчи” эркин иқтисодий зона Дирекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси 28.05.2018Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
2Ягона порталда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини жойлаштиришЯгона порталда муҳокама ўтказилиши тўғрисида хабарномани, жадвални, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини, муҳокама иштирокчилари учун сўровномани жойлаштириш31.05.2018Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
3Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси бўйича муҳокама қилиш Ягона порталдан тушган таклифларни кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш 31.05.2018-14.06.2018Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ягона портал фойдаланувчилари

So`rovnoma natijalari