Hujjat nomi
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ФАРМОЙИШИ
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiFarmon
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Prezidenti
Hujjat muallifiO`zbekiston Respublikasi Moliya vazirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-06-01 23:16:19
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-06-16 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш доирасида мамлакатнинг иқтисодий ва молиявий статистик маълумотларини очиқлиги таъминлаш ва улардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш бўйича янги механизмларни жорий этиш юзасидан изчил ишлар олиб борилмоқда. Жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг:

2017 йил 12 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси бўйича иқтисодий ва молиявий маълумотларнинг очиқлиги ва фойдаланиш имкониятини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ф–5054-сон Фармойишига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб Халқаро валюта жамғармасининг маълумотларни тарқатишнинг кенгайтирилган умумий тизимига қўшилди;

2017 йил 13 декабрдаги “Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг молиявий эркинлигини ошириш, маҳаллий бюджетларга тушумларнинг тўлиқлигини таъминлаш бўйича солиқ ва молия органлари жавобгарлигини кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–5283-сон Фармони билан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларига ҳар чоракда тегишли органлар раҳбарларининг ҳисоботларини оммавий ахборот воситаларида чоп этиш ва маълумотларни расмий веб-сайтларга жойлаштириш, шунингдек мазкур тадбирларни маҳаллий телевидение орқали ёритилишини таъминлаш вазифаси юклатилди.

Шу билан бирга, Давлат бюджети даромадлари ва харажатлари, уларнинг ижроси тўғрисидаги ҳисобот маълумотларининг мамлакатимиз фуқаролари, инвесторлар ва ташқи фойдаланувчиларга сифатли етказилишида замонавий усуллар ва ҳалқаро стандартларни қўллаш ҳамда бюджет очиқлигини таъминланиши бўйича халқаро рейтингларда фаол иштирок этиш бугунги кун талаби ҳисобланади:

биринчидан, республикамиз Давлат молияси тизимида 2012 йилдан буён Жаҳон банкининг Давлат харажатлари ва молиявий ҳисобдорлик (PEFA – Public Expenditure and Financial Accountability) мезонлари асосида баҳолаш амалга оширилмаган;

иккинчидан, халқаро тан олинган Бюджет очиқлиги индексида (Open Budget Index) жаҳоннинг 115 та давлатлари рейтинги тузилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси ушбу рейтингда иштирок этмаган;

учинчидан, маҳаллий бюджетлар даромадлари ва харажатлари, уларнинг ижроси тўғрисидаги маълумотларни кенг оммага тушунарли шаклда очиқлигини ҳамда бюджет маблағларини сарфланиш йўналишларини белгилашда аҳоли иштирокини (participatory budgeting) таъминлаш ишлари тизимли равишда йўлга қўйилмаган;

тўртинчидан, хорижий инвесторлар ва бошқа ташқи фойдаланувчилар учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тўғрисидаги ахборотларни олиш ва халқаро ташкилотлар томонидан холис баҳолашнинг тизимли механизми мавжуд эмас.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 22 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси ҳамда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижроси, хусусан бюджет даромадлари ва харажатларининг халқ учун очиқ ва ошкора бўлишини таъминлаш мақсадида:

1. 2018–2020 йилларда Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари даромадлари ва харажатлари очиқлигини таъминлаш ва улардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш бўйича чора-тадбирлар режаси – “Йўл харитаси” (кейинги ўринларда — “Йўл харитаси” деб юритилади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳри, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари ҳар бир ҳудудда “очиқ маҳаллий бюджет” расмий веб-сайтларининг очилишини таъминласин ҳамда уларда:

маҳаллий бюджетни шакллантириш, тузиш, кўриб чиқиш ва қабул қилиш, шунингдек маҳаллий бюджет ижросининг бориши;

Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурлари ҳамда маҳаллий бюджет маблағлари доирасида янгидан қуриладиган, реконструкция қилинадиган, капитал ва жорий таъмирланадиган объектлар;

бюджетларнинг қўшимча манбаларини шаклланиши, тақсимланиши ҳамда сарфланиши;

ижтимоий соҳа муассасаларига ажратилаётган, жумладан озиқ-овқат, дори-дармон, куз-қиш мавсумига тайёргарлик билан боғлиқ ва бошқа харажатларга ажратилаёган маблағлар тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиш орқали фуқаролар ҳамда бошқа фойдаланувчиларга ахборот бериш ва бюджет жараёнида жамоатчилик фикрини эътиборга олиш тартибини жорий қилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

бир ой муддатда 2018 йил учун тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2017 йилги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисобот маълумотлари асосида қулай, тушунарли ва содда шаклдаги “Фуқаролар учун бюджет” қўлланмасини ишлаб чиқсин ҳамда унинг келгусида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети лойиҳаси билан бирга фуқаролар муҳокамаси учун мунтазам равишда тайёрланишини ва етказилишини таъминласин;

2018 йилнинг 1 сентябридан бошлаб бюджет жараёни билан боғлиқ барча ҳужжатлар, шу жумладан бюджет сўрови, бюджет лойиҳаси, харажатлар сметаси ва бюджет ижроси жараёнида уларга киритилган ўзгартиришлар, молиявий ҳисоботлар ва бошқа ҳужжатларнинг электрон шаклда алмашиш тизимини жорий қилсин;

бюджет шаффофлиги бўйича халқаро рейтингда юқори ўринга эга жаҳоннинг етакчи мамлакатлари тажрибаси асосида ўзининг веб-сайтида “Очиқ бюджет” порталини яратсин.

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Shukurov Jahongir Sa'dulla o'g'li 2018-06-06 15:26:19

3-банднинг 4 хатбошисида яратиш кўзда тутилаётган "Очиқ бюджет" порталини Молия вазирлиги расмий веб сайтидан алоҳида ресурс кўринишида яратиш мақсадга мувофиқ.

4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат секторида молиявий ҳисоботларнинг ошкоралиги, ишончлилиги ва холислик даражасини ошириш, барча тоифадаги фойдаланувчилар учун молиявий ҳисоботларни тушунарли бўлишини таъминлаш шунингдек мамлакатимизда қулай инвестицион муҳит яратиш, жумладан давлатнинг молиявий барқарорлигини намоён қилувчи маълумотларни инвесторлар ҳамда ҳалқаро молия институтларига етказиш мақсадида:

икки ҳафта муддатда Ўзбекистонда Давлат харажатлари ва молиявий ҳисобдорлик (PEFA) мезонлари бўйича Давлат молиясини бошқариш самарадорлигини баҳолашни ўтказиш юзасидан Жаҳон банки билан музокаралар ўтказсин;

Жаҳон банки томонидан ўтказиладиган баҳолаш натижалари Ўзбекистоннинг Давлат молиясини бошқаришдаги рейтингига таъсирини инобатга олиб, баҳолашда қамраб олинадиган барча соҳалар мутасадди ходимларини ва мутахассисларини тайёрлаш бўйича тренинглар ўтказсин;

ўтказилган баҳолаш натижаларини оммавий ахборот воситаларида эълон қилинишини ва ўзининг веб-сайтига жойлаштирилишини ҳамда унинг асосида Ўзбекистон Республикасида Давлат молиясини бошқаришни ислоҳ қилиш Стратегиясини ишлаб чиқилишини таъминласин;

бир ой муддатда 2018 – 2020 йиллар давомида бюджет ҳисобини Давлат сектори учун молиявий ҳисоботларнинг ҳалқаро стандартларга (IPSAS) мослаштириш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиб, тасдиқласин;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда жорий йилнинг 1 июлига қадар Open Budget Partnership (OBP) халқаро рейтинг ҳамжамияти билан Ўзбекистон Республикасининг очиқ бюджет индекси рейтингида иштирок этиши бўйича конструктив мулоқот ўрнатсин;

жорий йилнинг 1 сентябрига қадар Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилдан бошлаб Open Budget Index (OBI) да иштирок этиши бўйича “Йўл-харитаси”ни ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича Давлат қўмитаси Молия вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистоннинг Open Budget Index (OBI) рейтингида муносиб ўрин эгаллаши юзасидан зарур чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида халқаро ташкилотларнинг экспертлари ҳамда молиявий техник ресурсларини жалб қилинишини таъминласин.

6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ижтимоий тадқиқотлар институти:

уч ой муддатда аҳолининг бюджет саводхонлиги ҳамда бюджет очиқлиги даражасини ўрганиш мақсадида аҳоли ўртасида тегишли сўровларни ўтказсин;

сўров натижалари бўйича аҳолининг бюджет саводхонлигини янада ошириш бўйича Жаҳон банкининг услубиётига мувофиқ ишларни ташкил этиш бўйича техник ёрдам асосида лойиҳа ташкил этиш ҳамда лойиҳа доирасида умумтаълим мактаблари учун оила бюджети ва давлат бюджети бўйича ўқув қўлланмалар яратилишини таъминласин.

7. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг мамлакатимизда ёшларнинг бюджет саводхонлигини ошириш мақсадида умумтаълим муассасаларининг ўқув дастурлари доирасида бошланғич синфларда “Оила бюджети” ва юқори синфларда “Давлат бюджети” мавзусида дарс соатларини киритиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

8. Мазкур фармойишнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклатилсин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2018 йил“ __________________даги

_____- сон фармойишига

ИЛОВА

2018–2020 йилларда Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари даромадлари ва харажатлари очиқлигини таъминлаш ва улардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш бўйича чора-тадбирлар режаси – ЙЎЛ-ХАРИТАСИ”

Амалга ошириладиган тадбирлар

Бажариш муддати

Ижро учун масъуллар

Сарф-харажатларни молиялаштириш манбаалари

Маълумотлар шакли, амалга ошириш механизми

1.

Ҳар бир ҳудуд (шаҳар, туман, вилоят ва республика) даражасида “очиқ маҳаллий бюджет” расмий веб-сайтларни очиш

2018 йил

1 сентябрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари

Маҳаллий бюджетлар қўшимча манбалари

Веб-сайт замонавий дизайнда ва фойдаланишга қулай шаклда яратилади

2.

“Очиқ маҳаллий бюджет” веб- сайтига қуйидаги маълумотларни жойлаштириш:

маҳаллий (шаҳар, туман, вилоят ва республика) бюджет лойиҳаларини;

маҳаллий бюджет ижросининг бориши тўғрисидаги маълумотларни ва ҳисоботларни;

маҳаллий бюджет маблағлари доирасида янгидан қуриладиган, реконструкция қилинадиган, капитал ва жорий таъмирланадиган объектлар ҳақидаги;

бюджетларнинг қўшимча манбаларининг шаклланиши, тақсимланиши ҳамда сарфланиши ҳақидаги;

ижтимоий соҳа муассасаларига ажратилаётган, жумладан озиқ-овқат, дори-дармон, куз-қиш мавсумига тайёргарлик билан боғлиқ ва бошқа харажатларга ажратилаёган маблағлар ҳақидаги.

2018 йил

1 сентябрь

Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бош бошқармалари, туманлар ва шаҳарлар молия бўлимлари

Маблағ талаб этилмайди

Маълумотлар даромадлар турлари кесимида,

харажатлар йўналишлари бўйича шакллантирилган жадвал шаклида жойлаштирилади

3.

Бюджет лойиҳаси бўйича жамоатчилик фикрини ўрганиш

2018 йил

1 август

доимий

Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бош бошқармалари, туманлар ва шаҳарлар молия бўлимлари

Бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига

Оммавий сўровлар, давра суҳбатлари, конференциялар

4.

2018 йилга тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2017 йилги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисобот маълумотлари асосида қулай, тушунарли ва содда шаклдаги “Фуқаролар учун бюджет” қўлланмасини ишлаб чиқиш;

келгусида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети лойиҳаси билан биргаликда фуқаролар муҳокамаси учун мунтазам равишда тайёрлаш.

2018 йил

1 июнга қадар

Ҳар йили

Молия вазирлиги

Грант маблағлари, Молия вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари

Инфографикалар ва оддий тушунчаларасосида тайёрланган брошюралар

5.

Давлат бюджети лойиҳасини ва тасдиқланган Давлат бюджети параметрларини Молия вазирлиги расмий веб-сайтига жойлаштириш

2018 йил

10 августгача

Доимий

Молия вазирлиги

Маблағ талаб этилмайди

Харажатлар турлари ва даромад манбалари кесимида шакллантирилган жадвал, пресс-релиз ва инфографикалар шаклида

6.

Давлат бюджети ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни веб-сайтга жойлаштириш

Ҳисобот чорагидан кейинги ойда

Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бош бошқармалари, туманлар ва шаҳарлар молия бўлимлари

Харажатлар турлари ва даромад манбалари кесимида шакллантирилган жадвал, пресс-релиз ва инфографикалар шаклида

7.

Бюджет жараёни билан боғлиқ (барча хужжатлар, шу жумладан бюджет сўрови, бюджет лойиҳаси, харажатлар сметаси ва бюджет ижроси жараёнида уларга киритилган ўзгартиришлар, молиявий ҳисоботлар ва бошқа) ҳужжатларни электрон шаклда алмашиш тизимини жорий этиш

2018 йил

1 сентябрга қадар

Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирилиги Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бош бошқармалари, туманлар ва шаҳарлар молия бўлимлари

Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари

Давлат молиясини бошқариш ахборот тизими ва УзАСБО дастурига ўзгартириш киритиш орқали

8.

Бюджет шаффофлиги бўйича юқори ўринга эга жаҳоннинг етакчи мамлакатлари тажрибаси асосида ўзининг веб-сайтида “Очиқ бюджет” порталини яратиш.

2018 йил

1 сентябрга қадар

Молия вазирлиги,

Ахборот технологиялари вазирилиги

Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари

9.

Ўзбекистонда Давлат харажатлари ва молиявий ҳисобдорлик (PEFA – Public Expenditure and Financial Accountability) мезонлари бўйича давлат молиясини бошқариш самарадорлигини баҳолашни ўтказиш;

Ўтказилган баҳолаш натижаларини оммавий ахборот воситалари ва Молия вазирлигининг веб-сайтига жойлаштирилишини ва Ўзбекистон Республикасида Давлат молиясини бошқаришни ислоҳ этиш Стратегиясини ишлаб чиқиш.

икки ҳафта муддатда

Жаҳон банки экспертлари томонидан баҳолаш ҳисоботи етказилгандан
1 ой муддатда

Молия вазирлиги,

Инвестиция қўмитаси

Молия вазирлиги

Жаҳон банки техник кўмаги

Жаҳон банки билан музокаралар ўтказиш орқали;

Мутахассисларни тайёрлаш бўйича тренинглар ўтказиш

10.

2018 – 2020 йиллар даврида бюджет ҳисобини Давлат сектори учун молиявий ҳисоботларнинг ҳалқаро стандартларга (IPSAS) мослаштириш бўйича тадбирлар режасини ишлаб чиқиш

1 ой муддатда

Молия вазирлиги

Маблағ талаб этилмайди

Молия вазирлигининг буйруғи

11.

Open Budget Partnership (OBP) халқаро рейтинг ҳамжамияти билан очиқ бюджет индексида иштирок этиш бўйича конструктив мулоқот ўрнатиш;

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилдан бошлаб Open Budget Index (OBI) да иштирок этиш бўйича “Йўл-харитаси”ни ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш;

Ўзбекистоннинг Open Budget Index (OBI) рейтингида муносиб ўрин эгаллаш юзасидан зарур тадбирларни амалга ошириш учун халқаро ташкилотларнинг экспертлари ҳамда молиявий техник ресурслари жалб қилинишини таъминлаш.

2018 йил 1 июль

2018 йил
1 сентябрь

2018 йил
1 сентябрь

Ташқи ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги

Молия вазирлиги

Инвестиция қўмитаси

Маблағ талаб этилмайди

Вазирлар Маҳкамаси қарори

Музокаралар ўтказиш орқали

12.

Аҳолининг бюджет саводхонлиги ҳамда бюджет очиқлиги даражасини ўрганиш мақсадида аҳоли ўртасида сўров ўтказиш;

Сўров натижалари бўйича аҳолининг бюджет саводхонлиги янада ошириш бўйича Жаҳон банкининг услубиётига мувофиқ ишларни ташкил этиш бўйича техник ёрдам асосида лойиҳа ташкил этиш ҳамда лойиҳа доирасида умумтаълим мактаблари учун оила бюджети ва давлат бюджети бўйича ўқув қўлланмалар яратилишини таъминлаш.

2018 йил 1 август

2018 йил август ойи

Ижтимоий тадқиқотлар институти

Ижтимоий тадқиқотлар институти

Халқ таълими вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Инвестиция қўмитаси

Молия вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига

Аҳоли ўртасида сўров ўтказиш орқали

Жаҳон банки билан музокара ўтказиш орқали

13.

Мамлакатимизда ёшларни бюджет саводхонлигини ошириш мақсадида умумтаълим муассасаларининг ўқув дастурлари доирасида бошланғич синфларда “Оила бюджети” ва юқори синфларда “Давлат бюджети” мавзусида дарс соатларини киритиш.

2018 йил сентябрь ойига қадар

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги

Мақсадли китоб жамғармаси маблағлари

Жаҳон тажрибасидан келиб чиқиб оддий ва қулай брошюралар кўринишидаги қўлланмалар шаклида

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ФАРМОЙИШИ Идораларга15 кунМинистерства Финансов Республика Узбекистан

So`rovnoma natijalari