Hujjat nomi
Вазирлар Маҳкамасининг “Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида” 2018 йил 28 мартдаги 244-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi
Hujjat muallifiO`zbekiston Respublikasi Adliya vazirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-06-02 13:37:47
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-06-17 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЛОЙИҲА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

Вазирлар Маҳкамасининг “Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида” 2018 йил 28 мартдаги
244-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 12 декабрдаги ПФ–5278-сон Фармонига мувофиқ ҳамда болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 августдаги “Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида” 244-сон қароригаиловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ. В. Акмалов ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р. К. Давлетов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил ___ майдаги _____ қарорига ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг “Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг

маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида” 2018 йил 28 мартдаги 244-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. 2-банддаги бошлаб,” деган сўздан кейин “болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича” сўзлари билан тўлдирилсин.

2. 3-бандда:

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“2018 йил 1 июлгача бўлган муддатда –мактабгача таълим ахборот тизимини (кейинги ўринларда ахборот тизими деб аталади) жорий этиш, расмий веб-сайтини такомиллаштириш, унда давлат мактабгача таълим муассасалари ва уларнинг тарбияланувчилари ҳамда 2018 йил 1 апрелгача навбатга олинган болалар хақидаги маълумотларни жойлаштириш;”

3. Иловада:

а) 3-банднинг “а” ва “б” кичик бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“а) муассасалар доимий равишда муассасалардаги тарбияланувчилар тўғрисидаги маълумотларни мактабгача таълим ахборот тизимида янгиланишини таъминлайдилар;”

“б) мактабгача таълим муассасалардаги тарбияланувчилар, бўш ўринлар ҳамда навбатда турган болаларнинг электрон ҳисоби ахборот тизими орқали юритилади ҳамда туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлими (кейинги ўринларда ваколатли орган деб аталади) ахборот тизими воситасида электрон навбатларни шакллантирадилар, болаларни муассасага қабул қилиш бўйича йўлланмалар (кейинги ўринларда йўлланмалар деб аталади) берадилар;”

б) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“6. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги (кейинги ўринларда вазирлик деб аталади) ахборот тизими, ЯИДХП ва расмий веб-сайтида ўз тасарруфидаги муассасалар тўғрисидаги маълумотларнинг жойлаштирилишини ва уларнинг мунтазам онлайн тарзда янгилаб борилишини таъминлайди ва назорат қилиб боради, унда қуйидагилар кўрсатилади:”

“а) ҳар бир муассаса манзили, унинг ихтисосланиши, гуруҳлар сони, муассасада гуруҳлар кесимида (болаларнинг ёши, таълим тили ва сменаси) ўринлар сони ва бўш ўринларнинг мавжудлиги;

“б) болаларни муассасага қабул қилиш бўйича умумий асослардаги навбатга киритилган анкеталар рўйхати (кейинги ўринларда умумий рўйхат деб аталади) (ЯИДХПдаги анкета рақами, муассасадаги гуруҳлар бўйича навбат рақами);”

“в) ушбу Регламентнинг 18-бандига мувофиқ болаларни муассасага қабул қилиш бўйича навбатга киритилган анкеталар рўйхати (кейинги ўринларда имтиёзли рўйхат деб аталади) (ЯИДХПдаги анкета рақами, муассасадаги гуруҳлар бўйича навбат рақами);”

в) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар (фарзандликка олувчилар, васийлар ва ҳомийлар) (кейинги ўринларда аризачилар деб аталади) йўлланмалар олиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келган ҳолда мурожаат қиладилар ёки электрон тарзда давлат хизматлари олиш учун ЯИДХПда рўйхатга олинадилар.”

г) 8-банддаги “ваколатли органнинг расмий веб-сайтида” деган сўзлар “вазирликнинг расмий веб-сайтида ҳамда ЯИДХПда” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

д) 9-бандднинг “а” ва “б” кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“а) муассасанинг бўш ўринларга эга бўлган гуруҳини (йўлланма олиш учун);”

“б) муассасанинг бўш ўринларга эга бўлмаган гуруҳини (навбатга киритилиши учун);”

“в”, “г” кичик бандлари чиқариб ташлансин.

е) 14-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Аризачи томонидан давлат хизматлари олиш рад этилган тақдирда ёки боланинг ёши мактабгача таълим муассасасига қабул қилиш ёшидан ўтганда унинг анкетаси кўриб чиқилмасдан қолдирилади ва навбатга туриш ҳақида хабарнома ёки йўлланма бекор қилинади ҳамда навбатдан чиқарилади.”

ё) 16-банднинг “а” ва “б” кичик бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“а) йўлланмани расмийлаштиради - кўрсатилган муассаса гуруҳида жой мавжуд бўлса;”

“б) анкетани тегишли равишда умумий ёки имтиёзли рўйхатга киритади, шунингдек, хабарномани расмийлаштиради - кўрсатилган муассаса гуруҳида жой мавжуд бўлмаган ҳолда;”

ж) 17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“17. Хабарномалар ушбу Регламентнинг 16-бандига мувофиқ расмийлаштирилган ҳолатларда тегишли йўлланмалар ваколатли орган томонидан муассасадаги гуруҳларда ўринлар бўшаган куни аризачиларни анкетада кўрсатилган усулда хабардор қилади ва навбатга мувофиқ расмийлаштирилади. Бунда имтиёзли рўйхатга киритилган анкеталар бўйича йўлланмалар умумий рўйхатга киритилган анкеталарга нисбатан биринчи навбатда расмийлаштирилади..”

з) 20-банднинг иккинчи хатбошидаги “ўз муҳрини қўйган ҳолда” деган сўзлар чиқариб ташлансин.

и) қуйидаги мазмундаги 221-банд қўшилсин:

“221. Анкетада кўрсатилган мактабгача таълим муассасаси ёки гуруҳи ёпилган тақдирда, ваколатли орган аризачини белгиланган тартибда хабардор қилган ҳолда анкетани кўриб чиқишни бекор қилади.”

4. Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 1-иловаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

5. Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 2-иловаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари олиш учун

А Н К Е Т А

I. Аризачи ҳақида маълумот:

1. Болага нисбатан (ота, она, уларнинг ўрнини босувчи шахс):

2. Ф.И.О.:

3. паспорт маълумотлари (рақами ва серияси):

4. СТИР:

5. манзили:

6. телефон рақами:

7. электрон почта манзили:

II. Бола ҳақида маълумот:

1. Ф.И.О.:

2. туғилган йили:

3. туғилиш ҳақида гувоҳнома маълумотлари (рақами ва серияси):

III. Муассаса ҳақида маълумот:

1. (Туман, шаҳар) мактабгача таълим бўлими:

2. муассаса рақами:

3. гуруҳ номи:

IV. Имтиёзли ҳуқуқ борлиги ҳақида маълумот*(зарур бўлса)

1. ногиронлиги бўлган шахснинг фарзанди (гувоҳнома серияси ва рақами)

2. уч ва ундан зиёд боласи бор оила фарзанди (туғилиш ҳақида гувоҳномалар серияси ва рақамлари)

3. ҳарбий хизматчи ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимининг фарзанди (гувоҳнома серияси ва рақами)

4. талаба ёки педагог фарзанди (муассаса номи, директор (ректор) буйруғи рақами

5. етим ёки ота-она қаровидан маҳрум бола (вафоти ҳақида гувоҳнома ёки бошқа ҳужжат серияси ва рақами)

6. бошқа муассасадан кўчирилган бола (муассаса номи, қабул қилиш тўғрисидаги буйруқнинг санаси ва рақами)

7. ака-укалари ёки опа-сингиллари ушбу муассасада тарбияланаётган бола (қабул қилиш тўғрисидаги буйруқнинг санаси ва рақами)

V. Хабар бериш тартиби

1. Почта орқали (почта манзили)

2. СМС орқали (телефон рақами)

3. Телефон орқали (телефон рақами)

4. Электрон почта орқали (электрон почта манзили)

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Проведение обсуждения нормативно-правового актаОбсуждение НПА на ЕПИГУ02.06.2018 - 17.06.2018Министерство юстиции Республики Узбекистан

So`rovnoma natijalari