Hujjat nomi
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Республика ихтисослаштирилган мусиқа ва санъат академик лицейига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi
Hujjat muallifiO'zbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-06-03 11:12:07
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-06-18 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 16 декабрдаги «Республика ихтисослаштирилган музика ва санъат академик лицейини ташкил этиш тўғрисида»ги 335-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Республика ихтисослаштирилган мусиқа
ва санъат академик лицейининг (бундан буён матнда академик лицей деб юритилади) 5-синфига умумий ўрта таълим муассасалар 4-синфини битирган (бундан буён матнда номзод деб юритилади) ўқувчиларни қабул қилиш тартибини белгилайди.

2. Номзоднинг мусиқий билими, интеллектуал қобилияти, дунёқараш даражаси ва бошқа муҳим сифатларни аниқлаш танлашнинг асосий мақсади ҳисобланади.

3. Жорий йилда умумий ўрта таълим мактабларининг 4-синфини битирган, тиббий текширув хулосасига кўра соғлом деб топилган, танлашдан муваффақиятли ўтган номзодлар, белгиланган квота доирасида академик лицейга қабул қилинади.

4. Номзодлар шахсий ҳужжатлар йиғма жилди билан ишлаш, ташкилий ишларни бажариш, зарур материаллар ва ҳисоботларни тайёрлаш учун академик лицейда қабул комиссияси тузилади.

5. Номзодларнинг ҳужжатларини қабул қилиш, тегишли фанлар бўйича кириш имтиҳонларини ўтказиш, шунингдек ота-оналар мурожаатларини кўриб чиқиш учун тузиладиган қабул комиссия Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони буйруғи билан ҳар йили 25 майгача тасдиқланади.

Қабул комиссияси таркибига Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти вакиллари, академик лицей раҳбар ва педагог ходимлари киради. Академик лицей директори қабул комиссияси раиси ҳисобланади. Ота-оналар вакиллари номзодларни қабул қилиш жараёнида кузатувчи сифатида қатнашиши мумкин.

6. Номзодларни академик лицейга қабул қилиш танлов йўли билан, тенг ҳуқуқлилик ва одиллик тамойиллар асосида, қабул қилишнинг ягона тартиби ва қоидаларига риоя қилган ҳолда амалга оширилади.

2-боб. Академик лицейга кирувчи номзодлардан ҳужжатларни қабул қилиш

7. Академик лицей раҳбарияти Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси манфаатдор хизматлари билан ҳамкорликда ҳужжатларни қабул қилишдан камида 6 ой олдин, сифатли ва рақобатбардошли танлашни ўтказиш мақсадида, оммавий ахборот воситалари орқали номзодлар танлаш ўтказилиши ҳақида ташвиқот тадбирларини ташкил этадилар.

8. Қабул комиссияси томонидан номзодларнинг ҳужжатларини қабул қилиш 1 июндан 20 июнгача амалга оширилади.

9. Танлашда қатнашиш учун номзодлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши талаб этилади:

академик лицей директори номига ёзилган ариза, 1-иловага мувофиқ;

белгиланган шаклдаги сўровнома, 2-иловага мувофиқ;

туғилганлик ҳақидаги гувоҳноманинг нусхаси;

номзоднинг тиббий дафтарчаси (063 шакл);

психоневрологик, силга қарши ва тери-таносил касалликлари диспансерлари, қон ва пешобнинг умумий таҳлили, нажасни гельментологик текшируви, кўкрак қафаси флюорографияси, электрокардиография текшируви (ЭКГ), ультратовуш текшируви (УТТ) натижалари бўйича тиббий маълумотномалар;

6 дона 3х4 см ўлчамли рангли фотосуратлар;

ўқиш жойидан баҳолар табелининг нусхаси;

ота-онасининг паспортлари ва никоҳи ҳақида гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек уларнинг иш жойидан (ишсиз бўлганда маҳалладан) маълумотнома;

ўқиш жойидан, маҳалла фуқаролар йиғинидан ва профилактика инспекторидан тавсифнома.

10. Кириш имтиҳонлари 10 августдан 20 августгача ўтказилади.

11. Қабул комиссияси ўзининг иши давомида мурожаат этувчи фуқаролар учун маслаҳатлар бериб боради.

3-боб. Академик лицейга кирувчи номзодлар билан танлаш ва қабул қилиш тадбирларини ўтказиш

12. Жорий йилда умумий ўрта таълим мактабларининг 4-синфини битирган, тиббий текширув хулосасига кўра соғлом деб топилган, кириш имтиҳонларини муваффақиятли топширган номзодлар академик лицейга қабул қилинади.

13. Кириш имтиҳонларини топширишдан олдин номзодлар билан тиббий текширув ўтказилади.

Номзодларни тиббий текширудан ўтказиш академик лицейда ташкил этиладиган тиббий комиссияси томонидан амалга оширилади. Тиббий комиссия таркибига Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти, академик лицей тиббий ходимлари киради, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда ҳудудий тиббий муассаса мутахассислари жалб этиши мумкин.

Тиббий текшириш натижалари бўйича номзод соғлиғининг ҳолати ҳақида тиббий комиссия тегишли хулосани билдиради.

14. Тиббий текшириш натижалари бўйича носоғлом деб топилган номзодлар кириш имтиҳонларига қўйилмайди.

15. Кириш имтиҳонларини ўтказиш учун материаллар академик лицей ҳамда Ҳарбий-техник институтининг етакчи педагог ва психологлари томонидан умумий ўрта таълим Давлат таълим стандартларига мувофиқ ишлаб чиқилиб, қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланади.

16. Кириш имтиҳонлари давлат, рус ва қорақалпоқ тилларида, белгиланган муддатларда, қабул комиссияси раиси томонидан тасидқланган жадвалга мувофиқ ўтказилади.

17. Номзодлар билан қуйидаги кириш имтиҳонлари ўтказилади:

она тили (диктант);

математика (назорат иши);

ўқиш;

психологик синов (тест);

ижодий имтиҳон (мусиқа).

18. Она тили бўйича диктант матнининг ҳажми 110-120 сўздан иборат бўлади, диктантни ёзиш учун 45 дақиқа вақт ажратилади.

Математика бўйича назорат ишини ўтказиш учун номзодларга 4 вазифа (2 мисол ва 2 вазифа) берилади, уларни ечиш учун 45 дақиқа вақт ажратилади.

Ўқиш бўйича имтиҳонни ўтказиш учун номзодга матн тақдим этилади, ўқиш тезлиги бир дақиқага 70 сўздан кам бўлмаслиги керак.

Психологик синов учун номзодларга 20 та тест саволлари берилади, уларни ечиш учун 45 дақиқа вақт ажратилади.

Ижодий имтиҳонни ўтказиш давомида номзоднинг ижро этиш усули, хотира, эшитиш қобилияти ва мустақил тайёрланган чиқиши баҳоланади. Ижодий имтиҳонни ўтказиш учун ҳар бир номзодга 15-20 дақиқа вақт ажратилади.

19. Номзодлар ижодий синовлар ўтказиладиган бинога ўзи билан мусиқа асбоби, ижодий иш бажариш учун зарур анжом олиб киришларига рухсат этилади.

20. Ижодий синовлар бўйича юқори натижа кўрсатган ўқувчилар баллар рейтинги кетма-кетлиги бўйича белгиланган квотага мувофиқ ўқишга қабул қилинади.

21. Халқаро ва республика кўрик-танлови ғолибларига тўплаган умумий балларининг 20 фоизи миқдорида қўшимча балл имтиёз сифатида қўшиб берилади.

22. Ўқувчиларнинг ижодий синовлардаги кўрсаткичлари тенг бўлиб қолган ҳолларда қуйидаги шахслар имтиёзга эга бўлади:

чин етим болалар;

туман ёки шаҳар миқёсидаги танловлар ғолиби бўлган ўқувчилар.

23. Кириш имтиҳонлари 100 баллик тизимда академик лицейга кириш учун 3-иловадаги имтиҳонларни умумий баҳолаш мезонларига мувофиқ баҳоланади.

24. Имтиҳонларга келмаган номзодлар билан такрорий имтиҳонлар ўтказилмайди.

25. Ўтказилган имтиҳонлар натижаларига мувофиқ тегишли қайдномалар, йиғилиш баённомаси, қабул қилинган ўқувчиларнинг рўйхатлари расмийлаштирилади, улар қабул комиссияси раиси ва аъзолари томонидан имзоланади ва академик лицей муҳри билан тасдиқланади.

Қабул комиссияси йиғилишининг баённомаси номзодларни академик лицейга ўқувчилар сафига қабул қилиш тўғрисида буйруқни чиқаришга асос бўлади.

26. Кириш имтиҳонларининг якуний натижалари академик лицей қабул комиссияси томонидан 5 кун ичида эълон қилинади.

27. Академик лицейга қабул қилиш масалалари бўйича фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.

28. Ўқувчилар академик лицейнинг 5-синфидан ўқишдан четлаштирилса, ўқув йили давомида, қабул қилиш квотасини бажариш учун, тиббий текширувдан ўтган, аммо танлашдан ўтмаган, кириш натижалари юқори бўлган номзодлардан қўшимча қабулни амалга оширишга рухсат этилади.

4-боб. Якуний қоидалар

29. Мазкур Низомни қўллаш билан боғлиқ бўлган келишмовчиликлар қонунчиликка мувофиқ ҳал этилади.

30. Мазкур Низомнинг талабларини бузилишида айбдор бўлган давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва бошқа мансабдор шахслари қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси

Республика ихтисослаштирилган мусиқа ва

санъат академик лицейига қабул қилиш

тартиби тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА

_____________________________га

(директорнинг Ф.И.О.)

_____________________________да

(номзоднинг яшаш жойи)

яшовчи_____________________дан

(номзоднинг Ф.И.О.)

А Р И З А

Менга Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Республика ихтисослаштирилган мусиқа ва санъат академик лицейига ўқишга кириш учун ҳужжатларимни расмийлаштиришга рухсат беришингизни сўрайман.

Академик лицейда таълим олиш шароитлари билан таништирилдим.

Имтиҳонларни _____________________ тилида топшираман.

(ўзбек, рус, қорақалпоқ)

Академик лицей ички кун тартибининг белгиланган барча талабларини бажаришга ваъда бераман.

_________ _______________________________

(имзо) (Ф.И.О.)

20___ йил «____» _____________

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси

Республика ихтисослаштирилган мусиқа ва

санъат академик лицейига қабул қилиш

тартиби тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА

С Ў Р О В Н О М А

3х4 см ўлчамли рангли фотосурат

Номзоднинг Ф.И.О. _________________________________

__________________________________________________

__________________________________________________

Туғилган санаси ___________________________________

Туғилган жойи ____________________________________

Миллати __________________________________________

Уй манзили _______________________________________

__________________________________________________

Телефон рақами ___________________________________

Мактаб рақами ва манзили___________________________

Яқин қариндошлар ҳақида маълумотлар

Яқин қариндошлар

Ф.И.О.

Туғилган жойи ва санаси

Иш жойи
ва лавозими

Яшаш жойи

Изоҳ

________________________________________

(имзо) (Ф.И.О.)

20___ йил «____» _____________

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси

Республика ихтисослаштирилган мусиқа ва

санъат академик лицейига қабул қилиш

тартиби тўғрисидаги низомга

3-ИЛОВА

Академик лицейга кириш учун имтиҳонларни баҳолаш мезонлари

Т/р

Фанлар

Баллар

тақсимоти

1

Она тили (диктант)

15

2

Математика (назорат иши)

15

3

Ўқиш

10

4

Ижодий имтиҳон (мусиқа):

60

усул (ритм)

15

хотира

15

эшитиш қобилияти

15

мустақил тайёрланган чиқиш

15

Жами:

100

Фанлар кесимида баҳолаш мезонлари

Т/р

Топшириқларни бажариш

Макс. балл

1

Она тили (диктант):

15

мутлақо хатосиз ёзилган диктант, битта орфографик ёки битта пунктуацион хатога йўл қўйилган

13-15

диктантиккита орфографик ва иккита пунктуацион хатолар билан ёзилган, хатолар нисбати ўзгарганда уларнинг умумий миқдори тўрттадан ошмаслиги лозим

10-12

диктант тўртта орфографик ва тўртта пунктуацион хатолар билан ёзилган, хатолар нисбати ўзгарганда уларнинг умумий миқдори саккизтадан, аммо орфографик хатоларнинг миқдори олтитадан ошмаслиги лозим

7-9

диктант еттита орфографик ва еттита пунктуацион хатолар билан ёзилган

4-6

диктант тўққизта орфографик ва тўққизта пунктуацион хатолар билан ёзилган

1-3

диктант ўнта ва ундан ортиқ орфографик ҳамда ўнта ва ундан ортиқ пунктуацион хатолар билан ёзилган

0

2

Математика (назорат иши):

15

барча вазифалар ва мисоллар хатосиз бажарилган,
1 та ҳисоблашга оид хатога йўл қўйилган

13-15

2 та ҳисоблашга оид хатога йўл қўйилган

10-12

3 та ҳисоблашга оид хатога йўл қўйилган

7-9

битта вазифани бажаришда хатоларга ёки 4 та ҳисоблашга оид хатога йўл қўйилган

4-6

иккита вазифани бажаришда хатоларга ёки 5 та ҳисоблашга оид хатога йўл қўйилган

1-3

барча вазифалар ва мисоллар бажарилмаган

0

3

Ўқиш:

10

70 та ва ундан ортиқ сўз

10

60-65 сўз

7-9

50-55 сўз

4-6

40-45 сўз

1-3

40 сўздан кам

0

4

Ижодий имтиҳон (мусиқа):

60

Ижро этиш усули (ритм):

15

усулни берилган темпда аниқ даражада қайтариш

15

усулни берилган темпда етарли даражада қайтариш

11

усулни берилган темпда ноаниқ даражада қайтариш

7

усулни берилган темпда қайтара олмаслик

0

Хотира:

15

узунвақисқамусиқабўлакларинианиққайтарабилиш

15

узун ва қисқа мусиқа бўлакларини етарли қайтара билиш

11

узун ва қисқа мусиқа бўлакларини ноаниқ қайтара билиш

7

узун ва қисқа мусиқа бўлакларини қайтара билмаслик

0

Эшитиш қобилияти:

15

фортепианода ижро этилган товушни ва товуш сонини аниқ даражада топиш

15

фортепианода ижро этилган товушни ва товуш сонини етарли даражада топиш

11

фортепианода ижро этилган товушни ва товуш сонини ноаниқ топиш

7

фортепианода ижро этилган товушни ва товуш сонини топа олмаслик

0

Мустақил тайёрланган чиқиш:

15

қўшиқни соф ва аниқ оҳангда куйлаш

15

қўшиқни етарли оҳангда куйлаш

11

қўшиқни ноаниқ оҳангда куйлаш

7

қўшиқни куйлай олмаслик

0

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Доработка проекта проекта нормативно-правового акта (НПА) с учетом замечаний и предложений пользователей порталаОбобщение предложений участников обсуждения, доработка проекта Постановления с учетом принятых решений14.06.2018 йилСаидбоев Б.Ж.

So`rovnoma natijalari