Hujjat nomi
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси магистратурасига ва бошқарув кадрларини қайта тайёрлаш курсларига тингловчиларни қабул қилишда тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiBuyruq
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotDavlat test markazi
Hujjat muallifiDavlat test markazi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-06-04 10:46:22
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-06-19 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 майдаги

ПҚ-3731-сон “2018/2019 ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясига қабул қилиш тўғрисида”ги қарорига асосан буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси магистратурасига ва бошқарув кадрларини қайта тайёрлаш курсларига тингловчиларни қабул қилишда тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридагиДавлат тест маркази директорининг 2012 йил 30 июлдаги 01-172-сон “Ўзбекистон Республикаси Давлат бошқаруви академияси магистратурасига қабул қилишда тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи (рўйхат рақами 2384, 2012 йил 1 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 32-сон,

378-модда)бекор қилинсин.

3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган

кундан бошлаб кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси магистратурасига ва бошқарув кадрларини қайта тайёрлаш курсларига тингловчиларни қабул қилишда тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида

Низом

Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
21 майдаги ПҚ-3731-сон “2018/2019 ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясига қабул қилиш тўғрисида”ги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси (кейинги ўринларда – Академия) магистратурасига ва бошқарув кадрларини қайта тайёрлаш курсларига тингловчиларни қабул қилишда тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.

I боб. Умумий қоидалар

1. Тест синовлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази (кейинги ўринларда – Давлат тест маркази) томонидан ўтказилади.

2. Мазкур Низом талабларига қатъий риоя этган ҳолда тест синовларини ташкил этиш ва уларни жойларда адолатли ўтказиш масъулияти Давлат тест маркази вакиллари, аудитория раҳбари ва кузатувчилари ҳамда Академия томонидан ташкил этилган қабул комиссияси (кейинги ўринларда – Қабул комиссияси) зиммасига юкланади.

3. Тест синовлари ўтказиладиган куни Давлат тест марказининг тегишли рухсатномасига эга бўлмаган шахсларнинг тест синовлари ўтказиладиган биноларга кириши тақиқланади.

4. Тест синовлари ўтказиладиган кун Академия томонидан Давлат тест маркази билан келишилган ҳолда белгиланади.

5. Тест синовлари ўтказиладиган фанларнинг ўқув дастурлари Академия кенгаши томонидан тасдиқланади ва тест ўтказилган кундан камида бир ой олдин Давлат тест марказига тақдим этилади.

6. Тест синовлари натижалари тест ўтказилган кундан сўнг уч кун мобайнида эълон қилинади.

7. Тест синови жараёнига Давлат тест марказининг масъул ходими умумий раҳбарликни амалга оширади.

II боб. Тест синовини ўтказишга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш

1-§. Қабул комиссиясининг вазифалари

8. Қабул комиссиясининг вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:

қабул жараёнини юқори даражада уюшқоқлик билан ҳамда тартибли равишда ташкил этиш;

тест жараёнининг холисона ва адолатли ўтишини таъминлаш;

тест топширувчи номзодларга (кейинги ўринларда – абитуриент) тест синовлари жараёнидаги вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириш;

абитуриентларга тест синовини ўтказиш билан боғлиқ барча зарур шароитларни яратиш;

тест синови натижалари бўйича абитуриентларга тўлиқ маълумотлар бериш;

тест синови ўтказиладиган биноларни мазкур Низомда белгиланган тартиб бўйича тайёрлаш;

тест синови жараёнини видеотасвирга тушириш ишларини ташкил этиш ва тест синови тугаганидан кейин видеотасвирларни Давлат тест маркази масъул ходимига топшириш;

9. Қабул комиссияси тест синови белгиланган кундан камида 15 кун олдин мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ абитуриентларнинг умумий рўйхатини, мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ тест синови ўтказиладиган бинолар тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек, ҳужжат топширган абитуриентлар ҳақидаги маълумотларни Давлат тест маркази томонидан тақдим этилган «АБТ-Абитур» дастури орқали базага хатосиз киритади ва уларни электрон суратлари билан бирга Давлат тест марказига тақдим этади.

«АБТ-Абитур» дастури орқали базага махсус код, қайд рақами, таълим тури, фуқаролиги, фамилияси, исми, отасининг исми, миллати, жинси, паспорт серияси ва рақами, яшаш жойи, туғилган йили ва жойи, ижтимоий келиб чиқиши, таълим олган таълим муассасаси тури, рақами ва номи, манзили ҳамда уни тугатган йили, диплом рақами, дипломдаги умумий рейтинг бали, таълим тили, мутахассислиги киритилади.

12. Қабул комиссияси тест синови белгиланган кундан камида 4 кун олдин мазкур Низомнинг 3-иловасида келтирилган шаклдаги абитуриент рухсатномаларини Давлат тест марказидан қабул қилиб олади ва уларни абитуриентларга тарқатади.

13. Қабул комиссияси тест синови ўтказиладиган куни Давлат тест маркази масъул ходимидан мазкур Низомнинг 4-иловаси 1-шаклида кўрсатилган абитуриентларнингбино ва гуруҳлар бўйича умумий рўйхатини қабул қилиб, эълонлар тахтасига илиб қўяди.

14. Қабул комиссияси тест синови ўтказиладиган кундан 1 кун олдин Давлат тест марказидан тест синови ўтказиладиган бино ҳудудига киришга рухсат берилган Давлат тест маркази вакиллари, аудитория раҳбарлари ва кузатувчиларининг рўйхатини олади ва назорат хизмати постларига топширади.

15. Қабул комиссияси Давлат тест марказидан тест синови натижалари билан бирга мазкур Низомнинг 5-иловасида келтирилган титул варақаларини (абитуриентлар томонидан тўлдирилган қисмини) текшириб қабул қилиб олади ва шу куннинг ўзида тест натижаларини Академиянинг расмий веб-сайтида эълон қилинишини таъминлайди.

16. Қабул комиссиясига юклатилган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш масъулияти Қабул комиссиясининг раиси ва масъул котиби зиммасига юклатилади.

2-§. Тест синови ўтказиладиган биноларга қўйиладиган
умумий талаблар

17. Тест синови ўтказиладиган биноларнитест синовига тайёрлаш бўйича жавобгарлик қабул комиссияси зиммасига юклатилади.

Тест синовлари Академия биносида ёки бошқа ташкилотларнинг катта сиғимдаги биноларида ўтказилади.

18. Тест синови ўтказиладиган бинолар ҳудудий жойлашуви бўйича тест материалларини ўз вақтида ва хавфсизлиги таъминланган ҳолда етказиш ҳамда Давлат тест маркази масъул ходимининг тест синови жараёнида назорат қила олиши учун бир-бирига яқин бўлиши керак.

19. Ҳар бир бинода абитуриентларни тартибли ва ўз вақтида киритиш учун кириш эшигида назорат хизмати постлари ташкил этилган бўлиши шарт.

20. Ҳар бир бинода тест материалларини тарқатиш ва йиғиб олиш учун мўлжалланган махсус хона (штаб) тайёрланади ва Давлат тест марказининг вакиллари ҳамда аудитория раҳбар ва кузатувчилари учун етарли миқдорда стол-стуллар, стационар телефон алоқаси ва ҳужжатларни тест жараёнида сақлаш учун сейф билан таъминланган бўлиши керак.

21. Тест ўтказиладиган бино ва аудиторияларнинг ҳолати санитария ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига тўлиқ жавоб бериши шарт.

22. Тест синови ўтказиладиган аудиториялар рақами бино рақамининг ўсиш тартибида, бино бўйича аудиториялар рақами эса, юқори қаватдан пастки қаватга ўсиш тартибида рақамланиши ҳамда тест синови қайси бинода ўтказилишидан қатъи назар, такрорланмаслиги лозим.

23. Аудиториялар алоҳида ўтириш ўрнига эга бўлган 30 тадан стол-стуллар билан таъминланган бўлиши керак.

24. Тест ўтказиладиган ҳар бир аудиторияни тайёрлашда ёруғлик тушиш, шамоллатиш, абитуриентни тикка тушувчи қуёш нуридан ҳимоялаш имкониятлари ҳисобга олиниши лозим.

25. Аудиториялар хонадан-хонага ўтиладиган бўлмаслиги лозим.

26. Барча аудиториялардаги абитуриентларнинг ўтириш ўринлари
(ҳар бир қаторўсиш тартибида)рақамланган бўлиши лозим.

27. Аудиторияларнинг эшикларига гуруҳ рақамлари илиб қўйилган бўлиши лозим.

28. Тест синови ўтказиладиган ҳар бир бинода тест жараёни учун зарур бўлган ахборот, техник, тиббий ва маиший шароитлар яратилган бўлиши шарт.

29. Ҳар бир аудитория (гуруҳ) соат, бўр, ёзув тахтаси (доска), елим, ичимлик суви ҳамда абитуриентлар, аудитория раҳбари ва кузатувчилари сонига тенг миқдорда ҳаворанг пастали шарикли ручкалар билан таъминланган бўлиши шарт.

30. Аудиторияларда тест синови топшириладиган фанларга тааллуқли бўлган кўргазмали воситалар бўлмаслиги лозим.

31. Тест ўтказиладиган аудиториялар сифатида ошхона, кичик сиғимли йўлак (коридор) ва шунга ўхшаган хоналардан фойдаланиш тақиқланади.

32. Тест синовлари Академия ёки бошқа ташкилотларнинг катта сиғимдаги биноларида ўтказилганда:

бинода бир нафар абитуриентга қоида тариқасида, 2 м2 дан кам бўлмаган жой тайёрланиши;

ҳар бир гуруҳ алоҳида ўтириш ўрнига эга бўлган 30 тадан стол ва стул билан таъминланиб, столлар бирдан ўттизгача рақамланиши;

аудитория раҳбар ва кузатувчиси (гуруҳ назоратчиси) учун тест материалларини тарқатиш ва қабул қилишга алоҳида стол ва стул ажратилиши;

бинога тегишли ҳудудда ва бинога кириш жойларида гуруҳ ва абитуриентлар сони ёзилган кўрсаткичлар илиб қўйилган бўлиши шарт.

3-§. Тест синовини ташкил этиш ва ўтказишда Давлат тест марказининг асосий вазифалари

33. Давлат тест маркази тест синовини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ қуйидаги вазифаларни бажаради:

Академия кенгаши томонидан тасдиқланган тест синови ўтказиладиган фанларнинг ўқув дастурларини тест ўтказилган кундан камида бир ой олдин қабул қилиб олади;

тест синови ўтказиладиган фанларнинг ўқув дастурлари асосида тест синови топшириқларини тузади ва экспертиза қилади;

тест материалларини абитуриентлар сонига мос равишда тайёрланишини таъминлайди;

мазкур Низомнинг 4-иловаси 2-шакли бўйича абитуриентларнинг аудиториялар бўйича рўйхатини шакллантиради;

мазкур Низомнинг 3-иловасида келтирилган абитуриент рухсатномаси ва мазкур Низомнинг 5-иловасида келтирилган титул варақалари бланкаларини компьютер дастури ёрдамида тўлдиради;

тест материалларини тест синови ўтказиладиган куни тест синови ўтказиладиган бинога етказилишини таъминлайди;

Давлат тест маркази вакиллари,аудитория раҳбарлари ва кузатувчиларинингўз хизмат вазифаларини ваколати доирасида аниқ билиши ва ўз вақтида тест синови ўтказиладиган бинога етиб келишини таъминлайди;

бажарилган тест топшириқларини текширади ва натижасини чиқаради;

мазкур Низом ва жараёнга оид қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа вазифаларни ҳам амалга оширади.

4-§. Тест синовини ташкил этиш ва ўтказишда Давлат тест маркази вакилларининг вазифалари.

34. Тест синовини ўтказиш учун Давлат тест маркази вакиллари Давлат тест маркази ходимлари ёки олий таълим вазирлиги тизимидаги таълим муассасалари тавсия этган ходимлардан танлаб олинади.

Давлат тест маркази вакилларини тақсимлаш Давлат тест маркази томонидан амалга оширилади.

35. Давлат тест маркази вакиллари тест жараёнида аудитория раҳбар ва кузатувчисига амалий ёрдам кўрсатади.

Давлат тест маркази вакиллари ўзига бириктирилган бино, қават ва аудиторияларда тест ўтказиш тартибларига қатъий риоя қилинишига жавобгар шахс ҳисобланади.

Давлат тест маркази вакили тест синови учун ажратилган вақт давомида тест синовининг бошланиши ва тугашини қатъий назорат қилади, тест синовини адолатли, холисона ва мазкур Низомда белгиланган талаблар асосида ўтишини таъминлайди.

36. Давлат тест маркази вакилларитест синови бошланишидан 2 соат аввал ўзига тегишли бинога етиб келади ва бино ҳудудига назорат хизмати постлари орқали рўйхат асосида паспорти билан киради.

37. Бино бўйича вакил тест синови ўтказиладиган куни қуйидаги вазифаларни бажаради:

штабда Давлат тест маркази масъул ходимидан қават вакиллари,аудитория раҳбар ва кузатувчилари рўйхатларини, уларнинг рухсатномаларини ҳамда тест материаллари қутисини қабул қилиб олади;

қават вакилларига, аудитория раҳбар ва кузатувчиларига уларнинг рухсатномаларини тарқатади, келмаган қават вакиллари, аудитория раҳбар ва кузатувчилари ўрнига захирадаги шахсларни тайинлайди;

қават вакиллари билан биргаликда абитуриентларнинг аудиториялар бўйича рўйхати ва тест материаллари қутисини аудитория раҳбарларига топширади;

абитуриентнинг тест материалида типографик нуқсон борлиги ҳақидаги мурожаати юзасидан, зудлик билан тест материаллари захира қутидан мутахассислик ва тилига мос тест материалларини қават вакилига беради;

абитуриентларнинг тест топширишини назорат қилиб боради ва тест жараёнида муаммо пайдо бўлганда, зудлик билан Давлат тест маркази масъул ходими билан боғланади, муаммони ҳал қилиш чораларини кўради;

Ўзига юклатилган вазифаларни суиистеъмол қилган, шу жумладан аудиторияга бегона шахсларнинг киришига йўл қўйган, абитуриентга тақиқланган воситалардан фойдаланиш учун шароит яратиб берган ва шу каби бошқа ҳолатларни содир этган аудитория раҳбарлари ва кузатувчиларини вазифасидан четлаштиради ва четлаштирилган аудитория раҳбари ва кузатувчилар ўрнига захирадан тайинлайди;

аудиторияларда тест синовини ўтказиш тартибини бузган абитуриентларнинг тестдан четлаштирилишини ва бу ҳақида далолатномалар тузилишини назорат қилади;

тест синовининг тугаш жараёнини назорат қилади;

аудитория раҳбарларидан тест материаллари қутиларини муҳрланган ҳолда қабул қилиб олади;

қават вакиллари иштирокида тест материаллари қутиларини Давлат тест маркази масъул ходимига топширади;

38. Қават вакиллари тест синови ўтказиладиган куни қуйидаги вазифаларни бажаради:

аудитория раҳбарлари ва кузатувчиларини штабга бошлаб келади ва бино раҳбари томонидан уларга рухсатномалар тарқатилишида иштирок этади ҳамда уларни белгиланган аудиторияларга олиб боради;

тест ўтказилаётган аудиторияда абитуриент томонидан тест ўтказиш тартибининг бузилишини аниқлаганда, аудитория раҳбаридан ушбу ҳолат бўйича тест синовидан четлаштириш тўғрисида далолатнома расмийлаштирилишини талаб қилади;

тест синови қоидаларини бузган абитуриентлар бўйича ўзига тегишли аудитория раҳбарлари томонидан тузилган далолатномаларни тасдиқлаб, имзо қўяди;

ўзига тегишли қаватда аудитория раҳбарлари ва кузатувчиларининг фаолиятини назорат қилади. Ўзига юклатилган вазифаларни суиистеъмол қилган, шу жумладан аудиторияга бегона шахсларнинг киришига йўл қўйган, абитуриентга тақиқланган воситалардан фойдаланиш учун шароит яратиб берган ва шу каби бошқа ҳолатларни содир этган аудитория раҳбарлари ва кузатувчиларини вазифасидан четлаштиради ва бу ҳақида бино бўйича вакилга маълум қилади;

аудитория раҳбари абитуриентнинг тест материалида типографик нуқсон борлиги ҳақида мурожаат қилганда, мурожаатнинг асосли эканлигини текшириб кўриб зудлик билан бино бўйича вакилга мурожаат қилади ҳамда тест материаллари захирасидан мутахассислик ва тилига мос тест материалларини келтириб беради;

тест синови тугагач, ўзига тегишли гуруҳларнинг аудитория раҳбарларини аудиторияда муҳрланган тест материаллари қутилари билан бирга штабга бошлаб боради ва топшириш жараёнини назорат қилади.

39. Тест синовлари бошқа ташкилотларнинг катта сиғимдаги биноларида ёки Академия биносининг битта қаватида ўтказилганда қават вакилининг вазифаси бино вакили томонидан амалга оширилади.

5-§. Тест синови ўтказишда аудитория раҳбари ва кузатувчиларининг вазифалари

40. Тест синови ўтказиладиган аудиторияда тест синовини мазкур Низом талабларига қатъий риоя этилган тарзда тўғри ва адолатли ўтказилишини таъминлаш бўйича шахсий жавобгарлик аудитория раҳбари ва кузатувчиси зиммасига юкланади.

41. Аудитория раҳбари ва кузатувчиларитест синовибошланишидан
1,5 соат аввал ўзига тегишли бинога етиб келади ва бино ҳудудига назорат хизмати постлари орқали рўйхат асосида паспорти билан киради. Аудитория раҳбари ва кузатувчиси томонидан аудиторияга ортиқча буюмларни олиб киришлари тақиқланади.

42. Аудитория раҳбари ва кузатувчиси тест синови ўтказиладиган куни бино штабида ўзларига тегишли рухсатномаларни олади, ўзларига бириктирилган аудиторияга белгиланган вақтда етиб боради, исм ва фамилияларини ёзув тахтаси (доска)га ёзиб қўяди.

Аудиториянинг тест синовига тайёрлигини текширади, тест жараёнига салбий таъсир этувчи омиллар аниқланганда, уларни бартараф этиш чораларини кўради. Аудиториядаги ўтириш ўринларини ўрнатилган тартиб асосида рақамланганлигини текширади.

43. Аудитория раҳбари бино штабида бино бўйича вакилдан абитуриентларнинг гуруҳлар бўйича рўйхати ва тест материаллари қутисини муҳри бузилмаганлигини текшириб, қабул қилади, қават вакили бошчилигида аудиторияга олиб келади ва икки нафар абитуриентлар гувоҳлигида тест материалларини муҳрланганлигига ишонч ҳосил қилиб очади.

44. Аудитория кузатувчиси аудитория раҳбаридан абитуриентларнинг гуруҳ бўйича рўйхатини олади, абитуриентларни паспортинива абитуриент рухсатномасини текширади ва аудиторияга киритади. Абитуриент абитуриентларнинг гуруҳлар бўйича рўйхатида кўрсатилган жойга бориб ўтиради. Белгиланган жойдан бошқа жойда ўтирган абитуриент тест синови ўтказиш тартибини бузган ҳисобланиб унга нисбатан далолатнома тузилади ва тест синовидан четлаштирилади. Тест синовига келмаган абитуриентларнинг ўрни тест синови жараёнида бўш қолади.

45. Аудитория кузатувчиси жавоблар варақаси ва жавоблар варақаси рақамига мос рақамли тест топшириқлари китобларини абитуриентларга тарқатиб чиқади. Шундан сўнг, аудитория раҳбари абитуриентларга тест топшириқлари китоби рақами билан жавоблар варақаси рақами мослигини ҳамда тест материаллари нуқсонсизлигини текшириб чиқишларини, жавоблар варақаси ва тест топшириқларикитоби муқовасида кўрсатилган тегишли жойга фамилияси, исми, отасининг исмини ёзиб, имзо қўйишлари ҳақида кўрсатма беради ҳамда жавоблар варақасини букмаслик, унинг маркер чизиғига ёзмаслик, жавоблар варақаси рақами остида жойлашган доирачаларни бўямаслик кераклигини тушунтиради.

Ёпиқ типдаги тест топшириқларининг жавоблар варақаси намунаси мазкур Низомнинг 4-иловаси 1-шаклидакелтирилган.

Аудитория кузатувчиси тест синовига келмаган абитуриентларнинг жавоблар варақалари ва тест топшириқлари китобларини санаб, аудитория раҳбарига топширади.

46. Агар абитуриент тест топшириқларикитоби нуқсонли эканлиги ҳақида мурожаат қилса, аудитория раҳбари тест синови бошлангунга қадар қават вакилидан захирадаги шу мутахассислик ва тилига мос бўлган тест топшириқлари китоби ва жавоблар варақасини келтириб беришни сўрайди. Бино ёки қават вакилининг кўрсатмасига асосан нуқсонли бўлган тест материаллари келмаган абитуриентнинг тест материаллари билан ҳам алмаштирилиши мумкин.

47. Аудитория раҳбари нуқсонли тест материалига «Нуқсонли» деган ёзув киритиб, уни алмаштирилган вақтини кўрсатади ҳамда абитуриентнинг фамилияси, исми, отасининг исмини ёзиб, имзо қўяди. Нуқсонли тест материали тест материаллари қутисига солиб қўйилади.

48. Аудитория раҳбари тест синови бошлангунга қадар абитуриентларга жавоблар варақасини тўлдириш қоидаларини тушунтиради. Абитуриентларга жавоблар варақаси рақамини абитуриент рухсатномаси ва титул варақасининг тегишли жойига тўғри кўчириб ёзишлари бўйича кўрсатма беради.

Аудитория раҳбари титул варақаларини йиғиб олади ва жавоблар варақаси рақамининг титул варақасига тўғри кўчириб ёзганлигини тасдиқлаш мақсадида титул варақасининг махсус жойига имзо қўяди.

49. Аудитория кузатувчиси абитуриентларга жавоблар варақаси рақамини абитуриентларнинг аудиториялар бўйича рўйхатига ёздиради ва тест материалларини олганлигини тасдиқлаш мақсадида унга имзо қўйдиради.

50. Аудитория раҳбари тест синовига келмаган абитуриентларнинг тест топшириқлари китобини тест материаллари қутисига солади ва абитуриентларнинг аудиториялар бўйича рўйхатига тест синовига келмаган абитуриент ҳақида «қатнашмади» деган ёзувини киритади.

51. Аудитория раҳбари тест синови учун ажратилган вақт тугаганлигини эълон қилиб, абитуриентларни ўринларидан туришларини талаб қилади ва аудитория кузатувчисига абитуриентлардан тест материалларини йиғиб олиш бўйича кўрсатма беради. Тест материалларини йиғиб олинганидан сўнг аудитория раҳбари тест топшириқлари китоби ва жавоблар варақасига шикаст етмаганлигини текшириб, абитуриентларни аудиториядан чиқариб юборади.

52. Аудиториядаги барча жавоблар варақаларини мазкур Низомнинг
6-иловасида келтирилган жавоблар варақалари пакетига солиниши ҳамда пакет устидаги маълумотларни тўлиқ расмийлаштирилиши учун аудитория раҳбари ва кузатувчиси шахсан жавобгар ҳисобланади.

Жавоблар варақаси пакетига қуйидагилар ҳам солинади:

тест синовига қатнашмаган ва тест синовидан четлатилган абитуриентларнинг титул варақалари;

мазкур Низомнинг 7-иловасида келтирилган тест топшириғи мазмуни бўйича эътирозлар.

53. Аудитория раҳбари мазкур Низомнинг 8-иловасида кўрсатилган титул варақалари пакетига тест синовида қатнашган абитуриентларнинг титул варақалари ва абитуриентларнинг аудитория бўйича рўйхатини солади. Пакет устидаги маълумотларни тўлиқ расмийлаштиради ҳамда уни аудитория кузатувчилари ва абитуриентлар гувоҳлигида муҳрлайди.

54. Аудитория раҳбари ишлатилган, ишлатилмаган, нуқсонли тест топшириқлари китобларини ва жавоблар варақаси пакетни ҳамда титул варақалари пакетини тест материаллари қутисига солади, аудитория кузатувчиси гувоҳлигида тест материаллари қутисини муҳрлайди.

55. Аудитория раҳбари муҳрланган тест материаллари қутисини бино бўйича вакилга топширади.




6
-§. Тест синовини ўтказиш ва натижаларни аниқлаш

56. Абитуриентлар тест синови ўтказиладиган бинога паспорти ва абитуриент рухсатномаси билан видеокузатув орқали тартибли равишда киритилади.

57. Абитуриентлар иккита фан мажмуалари бўйича тест синовларини топширади.

Тест синовлари Ўзбекистон тарихи, мантиқий фикрлашфанлари бўйича ўтказилади.

Тест синовижараёнида Академия билан келишилган ҳолда ёпиқ ёки очиқ турдаги тестлардан фойдаланиш мумкин.

Ёпиқ турдаги тест топшириғида тўртта жавоб варианти бўлиб, улардан фақат биттаси мутлақ тўғри бўлади.

Очиқ турдаги тест топшириғида ҳеч қандай жавоблар вариантлари берилмайди. Абитуриент тест топшириғининг мазмунидан келиб чиқиб, кўрсатилган махсус катакларга жавоб вариантини ёзади.

58. Академиянинг расмий веб-сайти орқали Қабул комиссияси томонидан абитуриентларга тест синовларининг ўтказилиш куни ва вақти эълон қилинади.

Тест синови қоида тариқасида икки сменада ўтказилади, бунда биринчи смена соат 9.00 да, иккинчи смена соат 14.00 да бошланади.

Аудиторияда тест синови бошланганидан сўнг, кечикиб келган абитуриент бинога киритилмайди.

Аудиторияда тест синови бошланиш вақти эълон қилингунга қадар абитуриентлар жавоблар варақаси рақами билан тест топшириқлари китоби рақамининг бир-бирига мослигини ва тест топшириқлари китобида фанлар бўйича тест топшириқларида типографик хато ёки бошқа нуқсонлар йўқлигини текширади. Агар тест топшириқларида нуқсон бўлса, абитуриент дарҳол бу ҳақида аудитория раҳбарига хабар бериши шарт.

59. Абитуриент тест синови бошланиш вақти эълон қилингунга қадар жавоблар варақасини тўғри тўлдириш тартиби билан танишади ҳамда тест топшириқлари китоби ва жавоблар варақасининг тегишли жойига ўзи ҳақидаги маълумотларни киритади.

60. Тест синовлари бошланганидан кейин ҳеч ким аудиторияга киритилмайди ва тест топшириқлари бўйича абитуриентлар билан савол-жавоб қилинмайди.

Белгиланган вақтда тест синовига келмаган абитуриентлар учун қўшимча тест синови ўтказилмайди.

61. Абитуриентларнинг аудиториялар бўйича рўйхатига жавоблар варақаси рақамини абитуриент томонидан ёзилади ва тест материалларини олганлигини тасдиқлаш мақсадида имзо қўяди. Шундан сўнг, титул варақасида кўрсатилган махсус кодни жавоблар варақасига кўчириб ёзади ва тегишли доирачаларни бўяйди.

62. Абитуриент жавоблар варақасининг 1-блокига ва тест топшириқлари китоби муқовасининг белгиланган жойига ўзининг фамилияси, исми, отасининг исмини ёзиб, имзо қўяди. Абитуриент томонидан ушбу маълумотларнинг киритилмаслиги, унинг эътирозларини кўриб чиқилмаслиги ҳамда тест натижасини чиқарилмаслиги учун асос бўлади.

63.Тест топшириқлари китобида (ёпиқ, очиқ типдаги) жами 90 та, Ўзбекистон тарихи фанидан 50 та, мантиқий фикрлаш фанидан 40 та тест топшириқлари бўлади.

Тест топшириқларини бажариш учун (жавоблар варақасини тўлдириш билан бирга) 90 та тест топшириғига 180 дақиқа вақт берилади.

Ҳар бир ёпиқ турдаги тест топшириғига 4 тадан («А», «В», «С», «D») муқобил жавоблар берилади.

Абитуриент томонидан ҳар бир тест топшириғига фақат битта жавоб белгиланиши шарт бўлиб, тест топшириқлари китобида тўғри деб ҳисоблаган жавобларни жавоблар варақасидаги мос тартиб рақамли доирачадан биттасини бўяйди (жавоблар варақасида белгиланган жавобларни ўзгартириш мумкин эмас).

Агар жавоблар варақасидаги “Белгилаш учун намуна” қоидасига риоя этилмаса, жумладан битта тест топшириғига жавоблар варақасида тегишли доирача бўялмаса ёки икки ва ундан ортиқ доирача бўялган бўлса ёҳуд доирача тўлиқ бўялмаган ҳолатда ушбу жавобга балл берилмайди.

Ҳар бир очиқ турдаги тест топшириғига махсус катаклар ажратилади.

Абитуриент ҳар бир очиқ типдаги тест топшириғи мазмунидан келиб чиқиб, аввал тест топшириқлари китобида, сўнгра жавоблар варақасида кўрсатилган махсус катакларга жавоблар вариантини (сўз, жумла, гап, рақамлар ва бошқаларни) ёзади (жавоблар варақасида ёзилган жавобларни ўзгартириш мумкин эмас).

Очиқ типдаги тест топшириқлари учун жавоблар варақаси Давлат тест маркази томонидан ишлаб чиқилади.

Очиқ типдаги тест топшириқларининг жавоблар варақаси намунаси мазкур Низомнинг 4-иловаси 2-шаклида келтирилган.

Тўлдирилган жавоблар варақаси абитуриентнинг билим даражасини белгиловчи асосий ҳужжат бўлиб ҳисобланади.

64. Ўзбекистон тарихи фанидан ҳар бир тест топшириғининг тўғри жавоби учун 1 балл, мантиқий фикрлаш фанидан ҳар бир тест топшириғининг тўғри жавоби учун 1,25 балл берилади.

65. Жавоблар варақаси абитуриент томонидан ҳаво ранг пастали шарикли ручка билан тўлдирилади.

Жавоблар варақаси тўғри тўлдирилиши учун абитуриент шахсан жавобгардир. Жавоблар варақасидаги тегишли доирачаларни нотўғри белгилаган (сўз, жумла, гап, рақамлар ва бошқаларни намуна бўйича ёзмаган) абитуриентларнинг эътирози апелляция жараёнида кўриб чиқилмайди.

66. Тест синовлари ўтказиладиган бинога киришда абитуриент микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб киришга ҳаракат қилса ёки олиб кирган бўлса, тест синовлари давомида тест материалларини бошқа абитуриентга узатса ёки ёрдам берса, тест синови учун ажратилган вақт тугаганидан кейин тест материалларини топширишдан бош тортса, тест материалларини аудиториядан ташқарига чиқарса, тест топшириқлари китоби варағини ёки жавоблар варақасини йиртса абитуриент тест синовларини ўтказиш тартибини бузган ҳисобланади ва Давлат тест маркази вакили ёки аудитория раҳбари ва кузатувчилари томонидан далолатнома тузилиб, тест жараёнидан четлаштирилади.

67. Тест синовини топшириш вақтида абитуриентнинг сабабсиз аудиториядан чиқиши тақиқланади. Соғлиғига салбий таъсир этувчи ҳолатларда тест материалларисиз кузатув остида аудиториядан чиқиш ҳоллари бундан мустасно.

68. Аудитория раҳбари томонидан тест синови учун ажратилган вақт тугаганлиги эълон қилинганда абитуриент тест материалларини аудитория раҳбарига топшириши шарт.

Тест синовини ўтказиш жараёни юзасидан эътирозлари мавжуд бўлганда, абитуриент тест синови ўтказилган куннинг ўзида Давлат тест марказига ариза билан мурожаат қилиши мумкин.

69. Тест синови учун ажратилган вақтдан олдин ёки ажратилган вақт тугагач абитуриентлар мазкур Низомнинг 51-бандида назарда тутилган тартибда тест материалларини топширади.

III боб. Тест синовлари натижалари юзасидан абитуриентларнинг шикоятларини кўриб чиқиш

70. Тест синови натижасидан норози бўлган абитуриент тест натижаси эълон қилингандан сўнг 2 иш куни мобайнида Давлат тест марказида ташкил этиладиган апелляция комиссиясига ёзма тартибда шикоят бериш ҳуқуқига эга.

Жавоблар варақаси ва тест топшириқлари китоби абитуриент томонидан ушбу Низом талабларига мувофиқ тўлдирилмаган бўлса, абитуриентнинг шикояти кўриб чиқилмайди.

71. Апелляция комиссияси таркибига Давлат тест марказининг масъул ходимлари ва фанлар бўйича экспертлар киритилади.

Комиссиянинг таркиби Давлат тест марказинингдиректори томонидан тасдиқланади.

Апелляция комиссияси абитуриентнинг шикоятини кўриб чиқиш жараёнида қабул комиссияси аъзоларини, Давлат тест маркази вакилларини ҳамда аудитория раҳбари ва кузатувчиларини уларга тегишли масалалар бўйича жалб қилишга ҳақли.

72. Шикоят берган абитуриентапелляция комиссияси томонидан белгиланган кунда ўзининг паспорти ва абитуриент рухсатномаси билан келиши шарт.

73. Абитуриентнинг шикоятини кўриб чиқиш жараёнида шикоят берувчига тестда тушган тест топшириқлари китоби,жавоблар варақаси нусхаси ва тест синовида йўл қўйган нотўғри жавоблари рўйхати биргаликда берилади.

Абитуриент ўзининг эътирозларини ёзиб, уни ўзига берилган тест материаллари билан бирга Апелляция комиссиясига топширади.

74. Апелляция комиссияси 2 иш куни муддатида абитуриент эътирозини кўриб чиқади ва натижаси бўйича қарор қабул қилади.

75. Кўрсатилган эътирозлар ўз тасдиғини топмаган бўлса, Апелляция комиссияси тест синовлари натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ва абитуриент шикоятини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

75. Абитуриент апелляция комиссиясининг апелляция шикоятини кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилган қарори юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиши мумкин.

IV.Якуний қоида

74. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси билан келишилди.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Давлат рўйхатидан ўтказишМухокама жараёни якунлангандан сўнг Адлия вазирлигига киритиш.Мухокама якунлангандан сўнг 1 иш кунида.ДТМ Юридик бюроси.

So`rovnoma natijalari