Hujjat nomi
Хоразм вилоятидаги айрим умумтаълим муассасаларининг моддий техника базасини ривожлантириш ҳамда давлат мулки объектларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
×Hurmatli foydalanuvchi!

Siz tadbikorlik faoliyatini amalga oshirishga ta’sir etuvchi qabul qilinayotgan normativ-huquqiy hujjatlarga o’z izohlaringizni berishingiz mumkin. Berilgan izohlar muhokama qilish uchun Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida joylashtiriladi.

Shuningdek, Siz ishlab chiqilayotgan normativ-huquqiy hujjat loyihalari muhokamasiga oid ‎So’rovnomani to’ldirishingiz mumkin.

Berilgan izohlar va So’rovnomada bildirilgan takliflar tegishli normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini ishlab chiquvchilar — davlat va xo’jalik boshqaruvi organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan ko’rib chiqilishi shart.

Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Xalq ta’limi vazirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-06-04 13:37:37
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-06-19 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama jarayonida

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКА ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

Хоразм вилоятидаги айрим умумтаълим муассасаларининг моддий техника базасини ривожлантириш ҳамда давлат мулки объектларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш тўғрисида

Хоразм вилоятида янги турар жойлар қурилиши муносабати вужудга келган аҳоли пунктларида таълим муассасаларини барпо этиш орқали умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларига зарур шарт-шароитлар яратиш, таълим-тарбия жараёнининг сифати ва самарадорлигини янада ошириш, 11 йиллик мажбурий умумий ўрта таълим тизимининг жорий этилиши муносабати билан умумий ўрта таълим муассасаларининг навбатлилик коэффициентини қўшимча ўқув бинолари қуриш эвазига пасайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Касб ҳунар таълими маркази, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва Хоразм вилояти ҳокимлигининг:

ўқувчилар сони белгиланган меъёрдан ортиқча бўлган баъзи умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини яқин масофада жойлашган фаолияти тугатилаётган касб-ҳунар коллежлари биноларига жойлаштириш;

Хазорасп туманидаги 1-сон айрим фанлар чуқурлаштириб ўқитиладиган ихтисослаштирилган мактаб-интернатни фаолияти тугатилаётган Хазорасп иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи биносига кўчириш;

бўш майдонига эга бўлган умумий ўрта таълим муассасалари ҳудудида қўшимча бинолар қуриш, етарли бўш майдонига эга бўлмаган айрим умумий ўрта таълим муассасаларига яқин ҳудудда бино қуриш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

2. Қуйидагилар:

Хоразм вилоятида фаолияти тугатилаётган касб-ҳунар коллежлари биноларига жойлаштириладиган умумий ўрта таълим муассасалари рўйхати 1-иловага мувофиқ;

Хоразм вилоятида 2018 йилда тегишли ҳудудида ва яқин масофада қўшимча бино қуриладиган умумий ўрта таълим муассасаларининг манзилли рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Хоразм вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда:

мазкур қарорнинг 1-иловасига мувофиқ фаолияти тугатилаётган
касб-ҳунар коллежлари биноларини тегишли умумий ўрта таълим муассасаларига, Хазорасп иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи биносини Хазорасп туманидаги 1-сон айрим фанлар чуқурлаштириб ўқитиладиган ихтисослаштирилган мактаб-интернатга оператив бошқарув ҳуқуқи билан бепул берилишини таъминлаш;

умумий ўрта таълим муассасалари томонидан фаолияти тугатилаётган касб-ҳунар коллежлари биноларининг, Хазорасп туманидаги 1-сон айрим фанлар чуқурлаштириб ўқитиладиган ихтисослаштирилган мактаб-интернат томонидан Хазорасп иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи биносининг қабул қилиб олинишини ҳамда биноларни сақлаш ва улардан самарали фойдаланишни таъминлаш;

фаолияти тугатилаётган касб-ҳунар коллежлари ва Хазорасп иқтисодиёт касб-ҳунар коллежининг ўқувчилари ўқишни битиргунларига қадар ўқув фаолиятини давом эттириши учун зарур шароитлар яратиш чораларини кўрсин.

4. Хоразм вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда:

10 кун муддатда ушбу қарорнинг 2-иловасига мувофиқ қуриладиган бинолар бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқсин;

15 кун муддатда ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатларини давлат экспертизасидан ўтказсин;

қурилиш-таъмирлаш ишларининг сифатли бажарилиши устидан давлат архитектура-қурилиш назоратини тизимли равишда амалга оширсин;

2018 йил 1 октябрга қадар ушбу қарорнинг 2-иловасига мувофиқ биноларнинг фойдаланишга топширилишини таъминласин.

5. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги бир ой муддатда ушбу қарорнинг 2-иловасига мувофиқ қуриладиган бинолар бўйича ишлаб чиқилган
лойиҳа-смета ҳужжатлари ва давлат экспертизаси натижаларига асосан зарур бўлган маблағлар манбасини аниқласин ҳамда молиялаштирилишини таъминласин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ.Акмалов ва Хоразм вилояти ҳокими Ф.Эрманов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири А. Арипов

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил ___ __________даги

-сон қарорига

1-ИЛОВА

Хоразм вилоятида фаолияти тугатилаётган касб-ҳунар коллежлари биноларига жойлаштириладиган умумий ўрта таълим муассасалари РЎЙХАТИ

Т/р

Ҳудуд номи

Фаолияти тугатилаётган касб-ҳунар коллежлари

Фаолияти тугатилаётган касб-ҳунар коллежлари қуввати

Жойлаштириладиган умумий ўрта таълим муассасалари

Манзил

1.

Хива шаҳри

Хива туризм касб-ҳунар коллежи

720

1-сон мактаб

Хоразм вилояти, Хива шаҳри, Янги ҳаёт маҳалласи, Й.Охунбобоев кўчаси, 1-уй

3-сон мактаб

Хива ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи

720

12-сон мактаб

Хоразм вилояти, Хива шаҳри, Сангар маҳалласи, Буюк йўли кўчаси, 6-уй

16-сон мактаб

Хива қурилиш ва сервис касб-ҳунар коллежи

675

9-сон мактаб

Хоразм вилояти, Хива шаҳри, Янгиобод шаҳарчаси, Бунёдкор маҳалласи, Тоғзор кўчаси, 11-уй

11-сон мактаб

2.

Хонқа тумани

Хонқа қурилиш ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи

720

36-сон мактаб

Хоразм вилояти, Хонқа шаҳарчаси, Аҳиллик маҳалласи, Нурли осмон кўчаси, 1-уй

3.

Хазорасп тумани

Хазорасп иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи

920

1-сон айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослашти рилган мактаб- интернат

Хоразм вилояти, Хазорасп тумани, Эркин Ғаёзов кўчаси, 1-уй

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил ___ __________даги

-сон қарорига

2-ИЛОВА

Хоразм вилоятида 2018-2019 йилларда тегишли ҳудудида ва яқин масофада қўшимча бино қуриладиган умумий
ўрта таълим муассасаларининг
МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТИ

Т/р

Ҳудуд ва умумий ўрта таълим муассасасирақами

Умумий ўрта таълим муассасасининг мавжуд қуввати

2018/2019 ўқув йилида кутилаётган натижа

Қўшимча бино қуриш ҳисобидан

1-11-синф ўқувчилари сони

коэф.

Қурилади ган бино қуввати (ўқ.ўрни)

Ҳосил бўлади ган умумий қувват

коэф.

Бино қуриш учун зарур бўлган маблағ (млн. сум)

Урганч шаҳри

2118

6261

1470

3588

8891,0

1

3-сон мактаб

864

2321

2,7

420

1284

1,8

2400,0

2

10-сон мактаб

624

2307

3,7

630

1254

1,8

4091,0

3

29-сон мактаб

315

843

2,7

210

525

1,6

1200,0

4

30-сон мактаб

315

790

2,5

210

525

1,5

1200,0

Урганч тумани

1339

3074

680

2019

4300,0

5

32-сон мактаб

260

609

2,3

120

380

1,6

900,0

6

6-сон мактаб

315

676

2,1

140

455

1,5

1000,0

7

27-сон мактаб

320

770

2,4

210

530

1,5

1200,0

8

8-сон мактаб

444

1019

2,3

210

654

1,6

1200,0

Хива шаҳри

320

908

240

560

1250,0

9

14-сон мактаб

320

908

2,8

240

560

1,6

1250,0

Шовот тумани

524

1535

525

1049

3245,0

10

2-сон мактаб

524

1535

2,9

525

1049

1,5

3245,0

Гурлан тумани

480

1210

315

795

2050,0

11

1-сон мактаб

480

1210

2,5

315

795

1,5

2050,0

Жами

4781

12988

3230

8011

19736,0

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting
Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Вазирлар Маҳкамасининг "Хоразм вилоятидаги айрим умумтаълим муассасаларининг моддий техника базасини ривожлантириш ҳамда давлат мулки объектларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш тўғрисида"ги қарориЛойиҳани манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш2018-06-25Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги
Hurmatli foydalanuvchi!

So`rovda ishtirok etish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

So`rovnoma natijalari