Hujjat nomi
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQonun
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-06-04 18:01:07
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-06-19 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚОНУНИ

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрь кунидаги 2015-ХII-сони(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 й., 3-сон; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 9-сон, 193-модда, 12-сон, 269-модда; 1996 й., 5-6-сон, 69-модда, 9-сон, 144-модда; 1997 й., 2-сон, 56-модда, 4-5-сон, 126-модда, 9-сон, 241-модда; 1998 й., 3-сон, 38-модда, 5-6-сон, 102-модда, 9-сон, 181-модда; 1999 й., 1-сон, 20-модда, 5-сон, 124-модда, 9-сон, 229-модда; 2000 й., 5-6-сон, 153-модда, 7-8-сон, 217-модда; 2001 й., 1-2-сон, 23-модда, 9-10-сон, 165, 182-моддалар; 2002 й., 1-сон, 20-модда, 9-сон, 165-модда; 2003 й., 1-сон, 8-модда, 5-сон, 67-модда, 9-10-сон, 149-модда; 2004 й., 1-2-сон, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 25-сон, 287-модда, 37-сон, 408-модда, 51-сон, 514-модда; 2005 й., 37-38-сон, 280-модда, 51-сон, 374-модда, 52-сон, 384, 385-моддалар; 2006 й., 25-26-сон, 226-модда, 39-сон, 385-модда, 41-сон, 405-модда, 51-52-сон, 498, 501-моддалар; 2007 й., 14-сон, 134, 134-моддалар, 15-сон, 154-модда, 17-18-сон, 170-модда, 37-38-сон, 377-модда, 39-сон, 400-модда, 50-51-сон, 504, 512-моддалар, 52-сон, 532-модда; 2008 й., 14-15-сон, 88-модда, 16-сон, 117-модда, 17-сон, 129-модда, 37-38-сон, 367-модда, 39-сон, 391-модда, 52-сон, 513, 514-моддалар; 2009 й., 3-сон, 9-модда, 38-сон, 414, 415-моддалар, 39-сон, 423-модда, 41-сон, 439-модда, 50-51-сон, 529-модда, 52-сон, 551, 553, 555, 557-моддалар; 2010 й., 20-сон, 146-модда, 21-сон, 161-модда, 22-сон, 174-модда, 37-сон, 313, 317-моддалар, 38-сон, 329-модда, 40-41-сон, 343-модда, 51-сон, 479, 484, 485-моддалар; 2011 й., 1-2-сон, 1-модда, 16-сон, 162-модда, 17-сон, 168-модда, 36-сон, 365-модда, 40-сон, 410-модда, 52-сон, 556-модда; 2012 й., 15-сон, 166-модда, 37-сон, 423-модда; 2013 й., 1-сон, 1-модда, 18-сон, 233-модда, 41-сон, 543-модда; 2014 й., 4-сон, 45-модда, 20-сон, 222-модда, 36-сон, 452-модда, 49-сон, 579-модда, 50-сон, 588-модда; 2015 й., 23-сон, 301-модда, 32-сон, 425-модда, 33-сон, 439-модда, 52-сон, 645-модда; 2016 й., 3(I)-сон, 32-модда, 17-сон, 173-модда, 39-сон, 457-модда, 52-сон, 597-модда; 2017 й., 1-сон, 1-модда, 16-сон, 265-модда, 24-сон, 487-модда, 37-сон, 978-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.01.2018 й., 03/18/456/0512-сон; 10.01.2018 й., 03/18/459/0536-сон, 30.01.2018 й., 03/18/463/0634) билан тасдиқлаган, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик ҳақидаги Кодексига қуйидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин:

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Iranov Abdusattor Abdigoporvich 2018-06-19 14:56:07

1. Моддаси бўйича “TRANSKASB” корхоналари уюшмаси бошқарув раисининг ҳуқуқий масалалар бўйича ўринбосари А.А.Ирановнинг таклифи.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекс 1994 йил 23 сентябрда Олий Мажлис томонидан қабул қилингандан кейин унга жуда кўп ўзлартиришлар киритилган бўлса хаммасини ҳар сафар ўзгартириш, қўшимча киритилганда узундан-узоқ рўйхат қилиб такрор-такрор ёзиб юрмай Кодексни янги тахрирда қабул қилишни таклиф қиламан.

Кодексни янги тахрирда қабул қилишда уни номланишини ҳам янгилаш зарур, ҳар бир Кодексда содир қилинган маълум бир ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик белгиланиши лозим.

Шу сабабли “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодекс деб эмас балки “Маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик Кодекси” деб номлашни таклиф қмламан.

1) 128-модда биринчи қисмидаги «1283,1285,1286 ва 130-моддаларида» деган сўзлар «1283-моддаси, 1284-модда биринчи қисми, 1285, 1286 ва 130-моддаларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 1284-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1284-модда. Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг светофорнинг тақиқловчи сигналига ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасига бўйсунмасдан ўтиши ёки кириши»

[ izohlar (3) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Axmedov Farrux Kasimaliyevich 2018-06-10 21:18:13

бунда кириш деган сўзнинг асил мақсади?

агар киришга тартибга солувчининг ишорси сабаб бўлган бўлсачи

чоррахага кириш назарда тутилган бўлса агар транспорт воситаси чоррахага кирган бўлса ў ўз харакатинини тамомламаслик керкмасми


кириш деган сўзга изох бериш керак деб ўйлайман сабаби кириш деб ДЙХХХ ходимлари оддий холатда хам мамурий баённома тузиш ваколати берилмоқда

бу моддада фақат тронспорт воситаси деб ёзилган аммо тартибга солувчи нафакат транспорт воситасини балким пиёдаларни хам тартибга солади бу холат очиқ қолиб кетган

Iranov Abdusattor Abdigoporvich 2018-06-19 14:59:23

Фуқароларимизга нисбатан хали содир қилинмаган ҳуқуқ бузарлик учун ҳам маъмурий жавобарлик белгилаш мақсадга мувофиқ эмас.

Ҳайдовчи светофорнинг тақиқловчи сигналига ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчини тақиқловчи ишорасига бўйсунмасдан ўтса ҳуқуқбузарлик содир қилган бўлади, бунинг учун маъмурий жавобгарликка тортиш қонуний ва адолатли хисобланади.

Лекин, ҳайдовчи светофордан 5-10 метр узоқликда чизилган тўхташ чизиғини баъзан светофорни таъқиқловчи белгиси бирданига ёниб қолганда (хозир Тошкент шаҳрида светофорлар ёнидаги огохлантривучи таблолар олиб ташланган) светофордан ўтмай тўхташ чизиғига 1-2 см кириб қолганлиги учун ҳам маъмурий жавобгарлик белгиланиши адолатсизлик бўлади.

Бундай холатларни жиноий жавобгарлик учун белгиланган ҳуқуқий нормаларга ҳам таққослаш мумкин Масалан бирор шаҳс ўғирлик қилиш мақсадида бошқа шаҳсни ховлисига бориб дарвозасидан 1-2 қадам ичкарига киргач ўғирилик қилиш фикридан қайтиб ховлидан чиқиб кетса унга белгиланадиган масалан 5 йил озодликдан махрум қилиш жазосини ярмини қўллаб 2,5 йил озодликдан махрум қилиш жазоси белгиланмайди, балки жиноят содир қилишдан ихтиёрий равишда қайтгани учун жиноий жавобгарликдан озод қилинади, шу каби ҳайдовчи ҳам қоида бузишни содир қилмаган ёки ундан ихтиёрий қайтиб тўхтаган бўлса маъмурий жавобгарликка тортилмаслиги керак.

Iranov Abdusattor Abdigoporvich 2018-06-19 14:59:31

Юқоридаги шахсий ва амалдаги қонунчиликка асосланган фикрларим асосида лойихада маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексни 1284 моддани янги тахрирдаги “ёки кириши” деган сўзни чиқариб ташлашни 1284 моддани 1-банди деб таклиф қилинаётган ҳуқуқий нормани киритмасликни таклиф қиламан.

Шу сабабли лойихада маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексни 1284 моддаси 2 банди деб берилган нормани 1 банди деб хисоблаб маъмурий жазо сифатида таклиф қилинаётган “энг кам иш хақининг икки баробари миқдорида”ги жаримани “энг кам иш хақининг иккидан бир қисми миқдорида жарима” деб белгилашни, 3 банди деб таклиф қилинган қисмини 2 банди деб белгилаб “энг кам иш хақининг бир баробари миқдорида жарима” сўзлари билан алмаштиришни, 4 банди деб таклиф қилинган бандини 3 банди деб белгилаб маъмурий жазо сифатида белгилаш таклиф қилинаётган “Транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йил муддатга махрум этиш” сўзларини “энг кам иш хақини икки баравари миқдорида жарима” сўзлари билан алмаштиришни таклиф қиламан

Чунки Республикамизда хозирги амалдаги иш ҳақларига нисбатан, айниқса оддий ҳайдовчини ойлик иш ҳақига нисбатан жарималар миқдори нисбатан катта фоизини ташкил қилади. Шунинг учун депутатларимиз ушбу масалада ҳалқаро тажрибани ҳам ўрганиб чиқишларини таклиф қиламан.

Светофорнинг тақиқловчи сигналига ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасига бўйсунмасдан йўл белгилари ёки йўлнинг қатнов қисмидаги чизиқлар билан белгилаб қўйилган тўхташ чизиғига кириш, –

энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг светофорнинг тақиқловчи сигналига ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасига бўйсунмасдан ўтиши, —

энг кам иш ҳақининг икки баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг иккинчи кисмида назарда тутилган худди шундай ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш, —

энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг иккинчи қисмиида назарда тутилган худди шундай ҳуқуқбузарлик икки марта маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —

транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йил муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади.».

3) 135-модда биринчи қисми диспозициясидаги «лицензия карточкаси ёки йўл варақаси» деган сўзлардан сўнг «юридик шахслар автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг малака оширгани тўғрисидаги сертификати» деган сўзлар билан тўлдирилсин»;

[ izohlar (2) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Iranov Abdusattor Abdigoporvich 2018-06-19 15:00:53

Лойихадаги 135 модда биринчи қисми диспозициясига “юридик шахслар автотранспорт воситалари хайдовчиларини малака оширгани тўғрисида”ги сертификати деган сўзларни чиқариб ташлаш лозим.

Асос: Республикамизда бирорта ҳам бошқа соха ходими давлат намунасидаги маълум ҳуқуқ берувчи хужжат билан бирга унга ўз сохаси бўйича малака оширгани тўғрисидаги хужжатни олиб юриши, агар олиб юрмаса бунинг учун маъмурий жавобгарликка тортилиши белгиланмаган.

Бундан ташқари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексни 135 моддасида юридик шаҳсга қарашли транспорт бошқараётган хайдовчини ёнида малака оширгани тўғрсиида сертификат бўлиши шартлигини белгилаш амалдаги қонунчиликдан ташқари оддий мантиққа ҳам зид бўлади.

Чунки, хар қандай сохада ҳам ходим маълум давр ишлагандан кейин малака ошириши зарур деб топилса малака ошириш курсларига иш берувчини буйругига асосан юборилади, чунки “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонунга асосан хайдовчини малакасини ошириш иш берувчининг вазифаси хисобланади.

Iranov Abdusattor Abdigoporvich 2018-06-19 15:00:59

Амалиётда ҳам иш берувчи фуқарони юридик шахсга қарашли траснпортни ҳайдовчиси сифатида ишга қабул қилиши билан орадан 5 минут ўтмай уни малака ошириш курсига ўқишга юборолмайди, ҳайдовчи йўловчи, юк ташийдиган бўлса малакасини текшириб кейин ишга олади.

Демак, юридик шахсга хайдовчи сифатида ишга қабул қилинган фуқаро, масалан Олий Мажлисни ёки оддий кичик фирмани хайдовчиси ишга қабул қилингач орадан 10 минут ўтгач йўлда ЙҲХБ ходими тўхтатиб малака оширгани тўғрсиида сертификат сўраса тақдим қила олмайди, таклиф қилинаётган лойихага кўра ушбу хайдовчи маъмурий хуқуқбузарлик содир қилмагани холда айби бўлмай туриб маъмурий жазога тортилиб қолиши мумкин.

Бундай оддий мантиққа ва амалдаги Меҳнат кодекси талабларига, инсон ҳуқуқларига тўғри келмайдган ҳуқуқий нормани Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексга киритиш мумкин эмас.

4) 1351-модданинг:

номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин;

«Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш ҳамда ҳайдовчиларни малака ошириш қонун ҳужжатлари тўғрисидаги талабларини бузиш»

[ izohlar (4) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Iranov Abdusattor Abdigoporvich 2018-06-19 15:02:30

Лойихадаги 1351моддани номланишида “ҳамда хайдовчиларни малака ошириш қонун хужжатлари тўғрисида талабларни бузиш” деган сўзларни чиқариш лозим.

Асос: “Йўл харакати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонунни 23 моддасида юридик шахсни ҳайдовчисини малакасини ошириш иш берувчини яъни юридик шахсни раҳбарларини вазифаси ҳисобланади ва фақат улар ўз ҳодими бўлган ҳайдовчиларни малакасини ошириш тартибини ўзлари белгилайди.

Масалан “Йўл харакати қоидалари”га ўзгартириш киритилса шу куни семинар ташкил қилиб янги ўзгартиришларни ҳайдовчига тушунтириб, керак бўлса ички синов ўтказиб харакат хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўради, хохласа тегишли малака ошириш таълим муассасалари билан ихтиёрий шартнома тузиб малака ошириш курсларига юборади.

Шартномани мажбурий равишда тузишга уни хеч ким мажбур қила олмайди, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 сентябрдаги 693-сонли қарори жамоатчилик эътирозларига сабаб бўлганини унутмаслик керак.

Iranov Abdusattor Abdigoporvich 2018-06-19 15:02:53

1351-моддани “Юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини малака ошириш курсларини ўтмасдан транспорт воситаларини бошқариши – энг кам иш ҳақини икки баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади” деган қўшимча Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексга умуман киритилмаслиги керак.

Қонуний асослар;

1. “Йўл харакати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонуннинг 5, 10 моддаларига асосан махсус ваколатли орган деб белгиланган Ички Ишлар Вазирлигининг Йўл харакати хавфсизлиги хизмати томонидан фуқарони ҳайдовчиликка лаёқати амалий ва назарий имтихонда текширилиб талабга жавоб беради деб ҳисоблаб Вазирлар Маҳкамасини давлат намунасидаги расмий давлат ҳужжатлари тўғрисидаги, Миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини бериш тартиби тўғрисидаги қарорларига асосан фуқарога ҳайдовчилик ҳуқуқини берилганлигини тасдиқловчи хужжат сифатида берилган ҳайдовчилик гувоҳномаси малака оширгани тўғрисидаги сертификат бўлмаса ҳуқуқ бермайди деб хисоблаш қонунчилигимизга зид.

Олий Мажлис депутатларини ушбу лойихани кўриб чиқишда мазкур масалаларга аолхида эътибор беришларини сўрайман.

Чунки кейинги вақтларда фуқароларимизга амалдаги қонунга асосан берилган ҳуқуқдан фойдаланишга Президентимиз танқид қилаётган ўта марказлаштириш, соддалаштириш ўрнига мураккаблаштиришга қаратилган айрим қонун ости ҳужжатлар кўпайиб кетмоқда.

Iranov Abdusattor Abdigoporvich 2018-06-19 15:03:42

Маслан: Жаҳон тиллари Университетини ёки бошқа Олийгоҳлардаги чет тиллари факултетини битириб олий маълумотли мутахассислиги хақидаги давлат намунасидаги диплом олган фуқаро ўз соҳаси бўйича ишга кириш учун Давлат Тест Марказидан қўшимча сертификат тақдим қилиши белгилаб қўйилмоқда.

Давлат Тест Маркази мутахассислари университет берган дипломига шубха қилиб фуқарони яна имтихон қилса мантиқсизлик бўлмайдими.

Худди шунга ўхшаб ЙХХБ хизмати томонидан берилган Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига шубха қилиб бюджет ва бошқа ташкилотларга ортиқча харажат қилишига мажбурий холатга келтириб юридик шахснинг ҳайдовчисини ёнида ишга кирганига бир кун бўлса хам малака оширганлиги тўғрисидаги сертификат бўлмаса маъмурий жазо белгиланиши оддий мантиқсизлик ва адолатсизлик бўлади.

Iranov Abdusattor Abdigoporvich 2018-06-19 15:04:03

Мен оддий сайловчи сифатида Олий Мажлис депутатларидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексга ўзгартириш киритиш хақидаги қонун лойихасини мухокамасида халқпарвар, халқсевар депутат бўлиб қатнашишларини илтимос қиламан, чунки ишлаётган фуқароларга белгиланаётган жарималар жуда хам кўп, айрим ҳайдовчини ойлиги хам етмайди, жарима тўлашдан ташқари бола-чақасини боқиши керак, ҳайдовчини счпиртли ичимлик ичиб транспорт бошқарса кечирмаслик керак, лекин бошқа қоида бузишларини қасддан эмас эхтиётсизлик оқибатида содир қилганлигини хисобга олиб камроқ жарималар белгилаб, огохлантириб йўл ҳаракати қоидаларига риоя қиладиган ҳайдовчи сифатида тартибиялаш мумкин.

қуйидагитахрирдаги учинчи қисм тўлдирилсин:

«Юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини малака ошириш курсларини ўтмасдан транспорт воситаларини бошқариши,-

энг кам иш ҳақининг икки баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.».

[ izohlar (3) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Хукумов Шарофиддин Абдихалимович 2018-06-07 10:02:16

Ушбу модда" Автотест" монополлигини бекор килиш учун чикарилган карорларнинг ижроси таъминлангандан сунг, яъни бошка автомактабларнинг очилиши ва уларнинг хам шу сертификатларни юридик шахсларнинг хайдовчиларига бериши таъминлангандан сунг амалга киритилиши максадга мувофик булар эди. Айнан хозир Автотест мавжуд юридик шахсларнинг мертификатга булган талабини тулаконли кондира олмаётганлиги, бошка автомактабларнинг эма сертификат беришни йулга куймаганлигини инобатга олиш керак. Вазирлар махкамасининг шу йил 31 майдаги 408-сонли карорига кура фаолият юритаётган ва очиладиган хусусий автомактабларнинг лицензия талабларига мувофиклигини таъминлашга 1 августга кадар муддат берилган. Яъни Автотест ва бошка сертификат бериш хукукига эка ташкилотлар хам ушбу карор талабларига мувофиклиги 1 августга кадар таъминлаши керак.

XALIMOV BAXRITDIN ULMASOVICH 2018-06-08 22:01:24

ВМахкамасинигг 04.09.2017даги 693 карорида малака ошириш мажбурияти 2йилда бир марта ва бу талаб 01.01.2018дан кучга кириши белгилаб утилган.

Шу билан бирга, агар малака ошириш сертификати булмаганда жазо кулланилиши 01.07.2018дан киритилиши белгиланаяпти.

Меъёрий хужжатлар тугрисидаги конун талабларига кура таклиф этилаётган жазо куллаш талаби конунчиликка зиддир.

Ахир Хукуматнинг юкоридаги талабига кура малака ошириш 2018 йил 1 январдан 2019 йил 31 декабргача булиш шартлиги келиб чикяпти. Аммо Хукумат узи куйган талабни корхоналардан 01.07.2018гача бажарилишини талаб киляпти.

Бир карорда бир бирига зид булган 2 хил талаб куйилиши карорнинг конунга зид холда кабул килинганидан дарак берибгина колмай корхоналарнинг хукукини поймол килмокда.

Шунингдек, республикада мавжуд автомактаблардан факат бирига малака ошириш лицензиясиз "исключительное право" берилган. Бошка автомактабларда малака оширишни лицензиялаш буйича карор лойихаси мавжуд булса хам хали кабул килинмаган.

Таклиф: Киритилаётган жазолаш талаби 2020 йил 1 январдан киритиш.

Конституцияда мавжуд тенг хукуклик тамойили поймол килинмасин.

Qurbonov Jahongir Gafurovich 2018-06-11 16:59:57

Ушбу Конунни тахлил килувчи ва кабул килувчи масъул ходим ва рахбарлар бир маротаба "Осмон"га ва бир маротаба "Ер"га караб КАРОР кабул килишса, нур устига аъло нур буларди. Чунки ушбу конун хужжати буйича 1 ЙИЛ давомида ижтимоий веб сахифада келтирилган миллионлаб фукароларнинг салбий изох ва тахлиллари етарлича далил була олади...
Ортикча АДОЛАТ хакида тушунтириб утиришга хожат йук!

5) 290-модда бешинчи ва олтинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Содир этилган ҳуқуқбузарлик учун ушбу Кодексга мувофиқ кичик ҳажмли кемани бошқариш ҳуқуқидан, ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум этиш тарзида маъмурий жазо қўлланилиши мумкин бўлса, ҳуқуқбузардан унинг иши юзасидан қарор чиқарилгунга қадар кичик ҳажмли кемани бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома, овчилик билети олиб қўйилади ва бу ҳақда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомага, шунингдек кема бошқарувчиси гувоҳномасининг талонига тегишлича ёзиб қўйилиб, талон кема бошқарувчисига қайтариб берилади.

Кичик ҳажмли кемаларни бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномани ва ов қилиш ҳуқуқини берувчи гувоҳномани олиб қўйиш Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси белгилаган тартибда амалга оширилади.».

6) 291-модда иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Жарима солиш тўғрисида қарор чиқарган ваколатли орган раҳбари йўл ҳаракати қоидабузарликлари бўйича транспорт воситаларини жарима солиш ҳақидаги қарор чиқарилган кундан эътиборан олтмиш кун ўтгач, жарима солиш тўғрисидаги қарорнинг ижроси юзасидан иш юритиш тугагунига қадар ушлаб туриш тўғрисида ёзма кўрсатма беради.».

7) 326-модда учинчи қисмида «332-моддаси биринчи қисмида белгилаб қўйилган» деган сўзлар «332-моддаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

8) 332-модда:

иккинчи қисмида «Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган” деган сўзлар чиқариб ташлансин;

қуйидаги таҳрирдаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун (ушбу Кодекснинг 1283-моддаси тўртинчи ва бешинчи қисмлари, 1284-моддаси 3-қисми, 1285, 131, 133, 134, 136, 194-моддалари бундан мустасно) жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб йигирма кундан кечиктирмай тўланган тақдирда жарима суммаси ўн беш фоизга камаяди»;

[ izohlar (2) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Khorunov Dilshod Baxodirovich 2018-06-05 04:30:28

Каким образом правонарушитель будет знать когда сдано постановление о наложении штрафа, в случае если правонарушение составлено инспектором ДПС, а не зафиксировано автоматическими системами фото и видеофиксации? Считаю, что необходимо перефразировать данный текст и установить, что если составлен админ.протокол инспектором ДПС о правонарушении правил дорожного движения и при этом участник дорожного движения признал свою вину, то штраф уплаченный в течении двадцати дней со дня составления админ. протокола, снижается на 15% от общей суммы штрафа.

Курбанов Шухратбек Равшанбекович 2018-06-15 12:05:39

Для большей эффективности предлагаю внедрить более гибкий вариант -

оплата в течение 3х рабочих дней - снижение 50%

оплата в течение 10х рабочих дней - снижение 25%

оплата в течение 20х рабочих дней - снижение 15%

Это даст больший стимул к оплате в течение ближайших 3 дней, что позитивно скажется на собираемости штрафов.

Кроме этого, необходимо внедрить систему оплаты штрафа через мобильные приложения по номеру протокола, что позволить не ждать, пока протокол дойдет до административного отдела, и оплатить сразу.

учинчи ва тўртинчи қисмлар тегишинча тўртинчи ва бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

9) 341-модда:

биринчи қисмидаги «шунингдек» деган сўз «кичик ҳажмли кемаларни бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномани ва» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Башарти ҳайдовчи ёки кема ҳайдовчиси транспорт воситаларининг ёки кичик ҳажмли кемаларнинг айрим категорияларини бошқариш ҳуқуқидангина маҳрум этилган бўлса, суднинг қарорига мувофиқ белгиланган тартибда қайси категориядаги транспорт воситасини ҳамда кичик ҳажмли кемани бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома берилади.».

2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

мазкур Қонун моҳияти ижрочига ҳамда кенг омма эътиборига етказилиши таъминлансин;

3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида24.06.2018 йил24.06.2018 йилЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ

So`rovnoma natijalari