Hujjat nomi
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 апрелдаги 196-сон қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
×Hurmatli foydalanuvchi!

Siz tadbikorlik faoliyatini amalga oshirishga ta’sir etuvchi qabul qilinayotgan normativ-huquqiy hujjatlarga o’z izohlaringizni berishingiz mumkin. Berilgan izohlar muhokama qilish uchun Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida joylashtiriladi.

Shuningdek, Siz ishlab chiqilayotgan normativ-huquqiy hujjat loyihalari muhokamasiga oid ‎So’rovnomani to’ldirishingiz mumkin.

Berilgan izohlar va So’rovnomada bildirilgan takliflar tegishli normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini ishlab chiquvchilar — davlat va xo’jalik boshqaruvi organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan ko’rib chiqilishi shart.

Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi
Hujjat muallifiSamarqand viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-06-04 18:10:31
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-06-19 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama jarayonida

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ

ҚАРОРИ

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 апрелдагиЭркин иқтисодий зоналар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида196-сон қарорига қўшимча киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ургут”, “Ғиждувон”, “Қўқон” ва “Ҳазорасп” эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 12 январдаги ПФ-4931-сон Фармонига мувофиқ, Самарқанд вилояти “Ургут” эркин иқтисодий зоналар ҳудудини кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 апрелдаги “Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 196-сонли қарорининг1-иловасиI бўлимиқуйидаги таҳрирда бешинчи банд билан тўлдирилсин:

“5. Самарқанд шаҳар “Хишрав-2” массиви ер майдонлари қуйидаги чегаралар билан:

Шимолий томондан–“Дарғом” канали ҳудуди;

Шарқий томондан– Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармасининг малака ошириш маркази ҳудуди;

Жанубий томондан – давлат захира ерининг жарликкача бўлган ҳудуди;

Ғарбий томондан – Мудофаа вазирлигининг ҳарбий базасига туташ ҳудуди”.

2. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси икки ҳафта муддатда “Ургут” эркин иқтисодий зонасининг Самарқанд шаҳри “Хишрав-2” массивидаги ҳудуди чегарасини белгилаб берсин.

3. Ўзбекистон РеспубликасинингИқтисодиёт вазирлигибир ой муддатда мазкур қарордан келиб чиқиб, Ҳукуматнинг тегишли қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифларни киритсин.

4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари С.Р.Холмуродовва Самарқанд вилояти ҳокими Т.И.Джураев зиммаларига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири А. Арипов

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting
Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Вазирлар Маҳкамасининг қарор лойиҳасиЎзбекистон Республикаси Президентининг “Ургут”, “Ғиждувон”, “Қўқон” ва “Ҳазорасп” эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 12 январдаги ПФ-4931-сон Фармони2022 йил 31 декабрьИқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Самарқанд вилоят ҳокимлиги
Hurmatli foydalanuvchi!

So`rovda ishtirok etish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

So`rovnoma natijalari