Hujjat nomi
Фильмнинг оммавий намойишини амалга оширишга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
×Hurmatli foydalanuvchi!

Siz tadbikorlik faoliyatini amalga oshirishga ta’sir etuvchi qabul qilinayotgan normativ-huquqiy hujjatlarga o’z izohlaringizni berishingiz mumkin. Berilgan izohlar muhokama qilish uchun Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida joylashtiriladi.

Shuningdek, Siz ishlab chiqilayotgan normativ-huquqiy hujjat loyihalari muhokamasiga oid ‎So’rovnomani to’ldirishingiz mumkin.

Berilgan izohlar va So’rovnomada bildirilgan takliflar tegishli normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini ishlab chiquvchilar — davlat va xo’jalik boshqaruvi organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan ko’rib chiqilishi shart.

Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi
Hujjat muallifi“O’zbekkino” Milliy Agentligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-06-05 16:29:12
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-06-20 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama jarayonida

Фильмнинг оммавий намойишини амалга оширишга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 11 апрелдаги ПФ–5409-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

1. 2018 йил 1 июндан бошлаб тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги аудиовизуал асарларни тайёрлаш, дубляж қилиш ва экранда намойиш этиш фаолият турларини лицензиялаш Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан фильмнинг оммавий намойишини амалга оширишга рухсатнома бериш тартиби жорий этилиши билан бекор қилиниши маълумот учун қабул қилинсин.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

2. Фильмнинг оммавий намойишини амалга оширишга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting
Кучкаров Манноб Матлабович 2018-06-18 20:28:27

1.Видится странным, что вводится порядок выдачи Разрешения на публичный показ фильмов, но при этом не рассматривается вопрос о прокате, реализации, тиражировании фильмов и сообщении их для всеобщего сведения. Логично, что если фильм уже допускается на экраны страны, т.е. до внимания всех зрителей, то это означает, что он имеет право на тиражирование и прокат и сообщение для всеобщего сведения, т.к. в Узбекистане нет других нормативных документов регламентирующих эти направления сферы кино.

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасининг “Интеллектуал мулк тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирииши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” 201 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-312-сон Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2012 йил 15 мартадаги 72-сон қарори 2-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

4. “Ўзбеккино” Миллий агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш “Ўзбеккино” Миллий агентлиги бош директори Ф.Ш. Зокиров зиммасига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

Вазирлар Маҳкамасининг
2018 йил “____” майдаги ______-сон қарорига
ИЛОВА

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

Фильмнинг оммавий намойишини амалга оширишга
рухсатнома бериш тартиби тўғрисида
НИЗОМ

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

I. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ фильмни оммавий намойишини амалга оширишга рухсатнома бериш тартибини белгилайди.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

рухсатнома– “Ўзбеккино” Миллий агентлиги (кейинги ўринларда ваколатли орган деб аталади) томонидан ариза берувчиларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида миллий ёки хорижий фильмни оммавий намойиш килиш учун бериладиган ҳужжат;

ариза берувчи– фильмнинг оммавий намойишига рухсатнома олиш учун мурожаат қилган юридик шахс;

фильм – оммавий намойиш қилишга мўлжалланган аудиовизуал асар (бадиий, ҳужжатли, илмий-оммабоп ва анимацион фильмлар), телефильмлар, телесериаллар, ўқув-услубий фильмлар, киносолномалар, киножурналлар бундан мустасно;

фильмнинг оммавий намойиши – техник усуллар ёдамида кинотеатрлар, кинозаллар ва бошқа махсус жиҳозланган биноларда (жойларда), шунингдек, телевизион кадр ёрдамида ёки бирон-бир бошқа техник усуллар (кабель ва спутник телевидениеси, Интернет тармоқлари ва бошқа воситалар) орқали экранда кўрсатиш.

[ izohlar (2) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting
Allayarov Vohid Djumaboevich 2018-06-05 18:29:17

фильмнинг оммавий намойиши тушунчасидан "шунингдек, телевизион кадр ёрдамида ёки бирон-бир бошқа техник усуллар (кабель ва спутник телевидениеси, Интернет тармоқлари ва бошқа воситалар) орқали экранда кўрсатиш" сўзлари чиқариб ташланиши шарт.

“Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги Қонуни 3-моддасига мувофиқ қабул қилинган асосий тушунчага мувофиқ, асарни (шу жумладан фильмни) омма олдида намойиш этиш ўз ичига эфир ёки кабель орқали ёҳуд ретрансляция орқали барчанинг эътиборига юборишни, Интернет тармоқлари орқали барчанинг эътиборига етказишни қамраб олмайди.

Бундан ташқари, ушбу усулларда фильмлардан фойдаланиш бошқа қатор давлат органлаги томонидан назорат қилинади шунингдек, ахборот технологиялари жадал суръатларда ривожланаётган бугунги кунда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан ушбу усулларда фильмлардан фойдаланишни амалда назорат қилишнинг умуман имконияти мавжуд эмас.

.

Кучкаров Манноб Матлабович 2018-06-18 20:34:42

Чтобы база этого постановления КМ в достаточной степени разъясняла все специфические термины, необходимо дать все разъяснения, которые будут встречаться в тексте. В базу необходимо ввести понятия – Экспертная комиссия, Регистрационное удостоверение фильма, тиражирование (воспроизведение), правообладатель, сдача в прокат. В представленном понятии фильм, нет необходимости перечисления формы изготовленного фильма (художественный, документальный, научно-популярный, анимационный, телефильм, телесериал, киносборник, киножурнал), т.к. в Законе об авторских и смежных правах есть определение – аудиовизуальное произведение, которое наиболее полно раскрывает это понятие.

3. Фильмни оммавий намойиш килиш ушбу Низомга мувофиқ берилган рухсатнома мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади, қуйидагилар бундан мустасно:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари билан оммавий намойиш қилинадиган фильмлар;

давлат буюртмасига асосан яратилган фильмлар;

фестивалларга, семинарлар, ретроспектив намойишлар ва бошқа шу каби маданий тадбирлар учун хорижий мамлакатлардан олиб кирилган (етказиб берилган) фильмлар;

шахсий мақсадларда оилавий кўриш учун тайёрланган, оммавий намойиш килинмайдиган фильмлар.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

4. Фильмнинг оммавий намойишини амалга оширишга рухсатнома бериш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

5. Ариза берувчилар фильмнинг оммавий намойишини амалга оширишга рухсатнома бериш тўғрисидаги ариза билан ваколатли органга мурожаат қилишлари мумкин.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

6. Рухсатнома фильмнинг оммавий намойишини ташкил қилувчи ташкилотининг аризасида кўрсатилган аниқ фильмнинг оммавий намойиши учун ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича ваколатли орган томонидан берилади.

[ izohlar (2) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting
Allayarov Vohid Djumaboevich 2018-06-05 19:25:27
“Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонун 2-моддаси иккинчи хат бошига асосан,Қонуннинг амал қилиши тадбиркорлик субъектларини, битимларни, ҳуқуқларни ва мол-мулкни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда ҳисобга қўйиш билан боғлиқ рухсат бериш тартиб-таомилларининг шу каби турларига нисбатан татбиқ этилмаслиги белгиланган

Мазкур рухсат бериш тартиб-таомили ўз-ўзидан моҳиятига кўра, “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги Қонуни 12, 15, 19, 38-42 моддаларига асосан тузилган битимлар (муаллифлик шартномалари)га асосан ҳуқуқларни, шу жумладан мол-мулк (интеллектуал мулк)ни бошқа шахс (фильмни оммавий намойиш этувчи)га ўтказилишини “Ўзбеккино” Миллий агентлигида давлат рўйхатидан ўтказишни ёҳуд ҳисобга қўйишни англатади.

Кучкаров Манноб Матлабович 2018-06-18 20:48:53

странным видится то, что к проекту не представлено ни одного приложения, хотя идет ссылка на Приложения 1, 2, 3, 4, Складывается впечатление, что или они не готовы, или авторы пытаются скрыть от предпринимателей какие то пункты, которые будут важны при приемке фильмов. Необходимо, чтобы все приложения были представлены

7. Ҳар бир берилган рухсатнома учун алоҳида руйхатдан ўтказиш рақами олинади.

Алоҳида рўйхатдан ўтказиш рақами ва фильм тўғрисида маълумот ваколатли орган томонидан фильмлар реестрига киритилади.

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting
Allayarov Vohid Djumaboevich 2018-06-05 19:27:57

Ҳозирги кунга қадар яратилган маҳаллий ва чет эл фильмлар-чи?

8. Рухсатномада ваколатли органнинг эксперт комиссияси томонидан тавсия килинган томошабинларнинг ёшга оид таснифи тўғрисида маълумот кўрсатилади.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

II. Рухсат берувчи талаблар ва шартлар

9. Қуйидагилар фильмнинг оммавий намойишини амалга оширишда рухсат бериш талаблари ва шартларига тегишлидир:

фильмнинг оммавий намойишини амалга оширишда қонун ҳужжатларига, жумладан, тадбиркорлик фаолиятида рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги, фильмлардан фойдаланганлик учун муаллифларга ҳақ тўлаш тўғрисидаги, болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этиш;

кинотеатрлар, кинозаллар ва бошқа махсус жиҳозланган биноларда (жойларда) фильмнинг оммавий намойишини амалга оширишда аҳолига киновидео хизмати кўрсатиш тартибига риоя қилиш;

фильмда зўравонликни, порнографияни тарғиб қилмаслик, мамлакатда хавфсизлик ва ижтимоий-сиёсий барқарорлик, фуқаролар тинчлиги, миллатлараро ва динлараро тотувликни хамда Ўзбекистон ҳақида нотўғри ахборот тарқатиши ҳамда унинг тарихий, маданий ва маънавий қадриятларини бузиб кўрсатмаслик;

фильмда инсонларнинг онгига ва (ёки) уларнинг рухий саломатлигига зарарли таъсир кўрсатадиган яширин кўринишдаги саҳналар ёки бошка техник усулларнинг бўлмаслиги.

[ izohlar (2) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting
Allayarov Vohid Djumaboevich 2018-06-14 12:18:53

Келгусида тадбиркорлар ва Эксперт комиссия томонидан турли хил талқин этишларнинг олдини олиш мақадида ваколатли орган томонидан рухсат берувчи талаблар ва шартларнинг:

- фильмда зўравонликни, порнографияни тарғиб қилмаслик, мамлакатда хавфсизлик ва ижтимоий-сиёсий барқарорлик, фуқаролар тинчлиги, миллатлараро ва динлараро тотувликни хамда Ўзбекистон ҳақида нотўғри ахборот тарқатиши ҳамда унинг тарихий, маданий ва маънавий қадриятларини бузиб кўрсатмаслик;

- фильмда инсонларнинг онгига ва (ёки) уларнинг рухий саломатлигига зарарли таъсир кўрсатадиган яширин кўринишдаги саҳналар ёки бошка техник усулларнинг бўлмаслиги.

аниқ мезонларини белгиловчи умуммажбурий норматив-ҳуқуқий ҳужжат ишлаб чиқилиши шарт бўлади.

Кучкаров Манноб Матлабович 2018-06-18 20:53:53

бошқа махсус жиҳозланган биноларда (жойларда) - необходимо в понятиях дать разъяснение, что здесь имеется ввиду

10. Рухсатнома олингунга қадар ариза берувчилар ва бошқа шахслар оммавий ахборот воситаларида, Интернет тармоқларида, афиша стендларида фильмнинг оммавий намойишини ўтказиш жойи, санаси ва вақти тўғрисида эълон қилишга чипталарни сотишга ҳақли эмаслар.

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting
Кучкаров Манноб Матлабович 2018-06-18 20:58:09

запрет на представление информации о фильмах в Интернете невозможен, поэтому нужно оставить только пункт о стендовой рекламе (афиша)

III. Рухсатнома олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар

11. Фильмнинг оммавий намойишини амалга оширишга рухсатнома олиш учун ариза берувчи қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича рухсатнома бериш тўғрисидаги аризани;

б) юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк номи ва банкдаги ҳисоб рақамини;

в) ариза берувчининг фильмдан фойдаланишга ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси (мутлақ ҳуқуқларни ўтказиш тўғрисида шартнома, фильмни яратиш, тарқатиш, оммавий намойиш этишга берилган лицензия шартномаси);

г) оммавий намойиш этишга мўлжалланган фильмда фойдаланилган мусиқа асари тўғрисида маълумот (бастакор, фойдаланилган асарнинг номи, фильмдаги овознинг давомийлиги);

д) фильм тўғрисида маълумотлар (фильм аннотацияси, номи, бадиий сценарий муаллифи, режиссёр, бастакор, рассом, оператор, асосий рол ижрочилари, ишлаб чиқарилган мамлакат, ишлаб чиқарган киностудия, ишлаб чиқарилган йили, серияси сони, метражи, дақиқаси, ранги, жанри);

е) фильм ёзилган электрон ташувчилар (Blu-ray-диск ёки DCP) тегишли сифатдаги (тасвир ўлчамлари формати 2К (2048х1152) ва овоз ўлчамлари формати – dolby surround 5.1 дан кам бўлмаган) нусхаси кўриб чиқиш ва кейинчалик сақлаш учун тақдим қилинади;

ё) рухсатнома олинганлиги учун белгиланган йиғим ариза берувчи томонидан тўланганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

12. Ваколатли орган орган рухсатома бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу Низомнинг 11-бандида назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

13. Ариза берувчидан мазкур Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларнинг тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

14. Ишончсиз ёки бузилган маълумотлар тақдим этилганлиги учун ариза берувчи қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

15. Рухсатнома олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар ариза берувчи томонидан ваколатли органга бевосита, олинганлиги тасдиқланган ҳолда почта алоқаси орқали ёки электрон шаклда, шу жумладан, ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали тақдим этилиши мумкин. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар ариза берувчининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

16. Рухсатнома олиш учун ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ваколатли орган бунинг аксини исбот қилмагунига қадар барча ҳолларда ишончли деб ҳисобланади.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

IV. Аризани кўриб чиқиш ва рухсатномани бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш

17. Фильмнинг оммавий намойишини амалга оширишга рухсатнома олиш учун ҳужжатлар ваколатли орган томонидан

15 кундан ошмаган муддатда кўриб чиқилади.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

18. Рухсатнома бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг икки баробари миқдорида йиғим ундирилади. Ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим суммаси ваколатли органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади. Ариза берувчи берилган аризасидан воз кечган тақдирда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

19. Рухсатнома чекланмаган муддатга берилади.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

20. Рухсатнома берилганлиги учун ундириладаган йиғим ваколатли орган ҳузуридаги Миллий кинематографияни ривожлантириш жамғармаси ҳисоб рақамига ўтказилади.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

21. Фильминг оммавий намойишини амалга оширишга рухсатнома бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун – ваколатли орган томонидан эксперт комиссияси ташкил этилади.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

22. Эксперт комиссиясининг намунавий таркиби ушбу Низомга 4-иловада келтирилади.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

23. Эксперт комиссияси тўғрисидаги низом ваколатли орган раҳбари томонидан тасдиқланади.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

24. Рухсатнома бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш ариза берувчидан ушбу Низомнинг 11-бандида назарда тутилган барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда ариза қабул қилинган санадан бошлаб ўн беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

25. Рухсатнома бериш тўғрисидаги аризани ва ушбу Низомнинг 11-бандида назарда тутилган барча зарур ҳужжатларни қабул қилиш, тайёрлаш ва эксперт комиссиясининг кўриб чиқиши учун киритиш ариза берилган кундан бошлаб уч кундан кеч бўлмаган муддатда амалга оширилиши керак.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

26. Рухсатнома бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати ариза ва барча зарур ҳужжатлар ваколатли органдан қабул қилинган санадан бошлаб ваколатли орган ҳузуридаги эксперт комиссияси томонидан – ўн кундан ортиқ бўлмаслиги керак.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

27. Тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича эксперт комиссиясининг хулосаси тегишли баённома билан тасдиқланади.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

28. Хулосалар асосида рухсатномани бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисидаги буйруқлар ваколатли орган томонидан – эксперт комиссияси томонидан хулоса тасдиқланган кундан бошлаб икки иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда чиқарилади.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

29. Ариза берувчи томонидан рухсатномани олиш учун ваколатли органга тақдим этилган ҳужжатлар ва материаллар қайтарилмайди.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

30. Агар ваколатли орган аризани кўриб чиқишнинг белгиланган муддати мобайнида ариза берувчини фильмнинг оммавий намойишини амалга оширишга рухсатнома бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисида хабардор қилмаган бўлса, у ҳолда ариза берувчи унинг учун рухсатнома олишни мўлжаллаган фильмни, бу ҳақда ваколатли органни ёзма равишда хабардор қилган ҳолда, оммавий намойиш этиш ҳуқуқига эгадир.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

31. Ушбу Низомнинг 30-бандида назарда тутилган ҳолатда ваколатли орган ариза берувчининг ёзма билдиришномаси олингандан кейин беш иш куни мобайнида унга рухсатнома бериши шарт. Рухсатнома олингунга қадар тақдим этилган ҳужжатлар рўйхати улар қабул қилинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда ва ариза берувчи томонидан ваколатли органга юборилган ёзма билдиришнома рухсатномага тенглаштирилади ва фильмни оммавий намойишини амалга ошириш учун асос ҳисобланади.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

32. Ваколатли орган тегишли қарор қабул қилинган санадан бошлаб бир иш кунидан кечикмай ариза берувчига рухсатномани бериши (юбориши) ёки рухсатномани бериш рад этилганлиги тўғрисида ёзма шаклда уни хабардор қилиши шарт.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

33. Қуйидагилар рухсатномани беришни рад этиш учун асос ҳисобланади:

рухсатномани бериш учун зарур бўлган ҳужжатлар ариза берувчи томонидан тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилиши;

ариза берувчининг рухсат берувчи талаблар ва шартларга номувофиқлиги;

ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ёки бузилган маълумотлар мавжудлиги.

Бошқа асослар, шу жумладан мақсадга мувофиқ эмаслик сабаби билан рухсатнома бериш рад этилишига йўл қўйилмайди.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

34. Рухсатномани бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришнома ариза берувчига рад этиш сабаблари, қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари ва ариза берувчи кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади). Ариза берувчи рад этиш сабабларини бартараф этишга ва ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этишга ҳақли бўлган муддат рухсатномани бериш рад этилганлиги тўғрисида ёзма билдиришнома олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан кам бўлмаслиги керак.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

35. Рухсатномани бериш рад этилиши учун асос бўлиб хизмат қилган сабаблар ариза берувчи томонидан белгиланган муддатда бартараф этилган тақдирда ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш, рухсатномани бериш ёки уни беришни рад этиш ваколатли орган томонидан ариза берувчидан рад этиш сабаблари бартараф этилганлиги тўғрисидаги ариза ва рад этиш сабаблари бартараф этилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.

Ариза такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

36. Ҳужжатларни такроран кўриб чиқишда ваколатли орган томонидан ариза берувчига ёзма билдиришномада олдин баён қилинмаган рад этиш сабаблари келтирилишига йўл қўйилмайди, олдин кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари келтирилиши бундан мустасно.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

37. Ариза берувчи томонидан рухсатномани бериш рад этилганлиги тўғрисидаги ёзма билдиришномада кўрсатилган муддат тамом бўлгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза деб ҳисобланади ва ваколатли орган томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

38. Ариза берувчи рухсатномани бериш рад этилиши, шунингдек ваколатли орган ёки унинг ҳудудий бўлинмаларининг мансабдор (ваколатли) шахсининг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир

.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

V. Рухсатномани қайта расмийлаштириш, дубликатлар бериш

39. Ариза берувчи қайта ташкил этилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган, юридик шахс сифатида қайта рўйхатдан ўтказилган тақдирда ариза берувчи ёхуд унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин етти иш куни мобайнида ваколатли органга кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқлайдиган ҳужжатларни илова қилган ҳолда рухсатномани қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши керак.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

40. Ваколатли орган томонидан рухсатнома қайта расмийлаштирилганда рухсатномалар реестрига тегишли ўзгартириш киритилади. Рухсатномани қайта расмийлаштириш ва бериш ваколатли орган томонидан тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда рухсатномани қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза олинган кундан бошлаб икки иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

41. Рухсатнома йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда ариза берувчининг аризаси бўйича унинг дубликати берилади.

Рухсатнома йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда ваколатли орган ариза ва рухсатноманинг асл нусхаси олинган кундан бошлаб икки иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда рухсатнома дубликатини бериши (юбориши) шарт.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

42. Рухсатноманинг дубликатини бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

VI. Рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш

43. Рухсатномани амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва уни бекор қилиш ваколатли орган томонидан “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22, 23 ва 25-моддаларида назарда тутилган тартибда ва ҳолларда амалга оширилади.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

44. Рухсат бериш талаблари ва шартлари бир марта қўпол бузилишининг қуйидаги ҳоллари рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиш учун асос бўлиши мумкин:

фильмни кинотеатрлар, кинозаллар ва бошка махсус жиҳозланган биноларда (жойларда) оммавий намойишини ўтказишда аҳолига киновидео хизмати кўрсатиш тартибига риоя қилмаслик;

рухсатнома берилган фильмдаги саҳналар ўзгартирилган ёки ваколатли орган томонидан кўриб чиқилган фильм мазмунига мос бўлмаган фильмни оммавий намойишини амалга оширишга йўл қўйилиши.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

VII. Берилган рухсатномалар реестри

45. Реестр қоғозда ва электрон манбаларда фильмнинг оммавий намойишини амалга оширишга берилган рухсатномалар бўйича реестрга қуйидаги маълумотлар:

ариза берувчининг ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, телефон рақами;

рухсатнома берилган сана ва унинг рақами;

рухсатномани берган органнинг номи;

фильмнинг номи;

эксперт комиссияси мажлисининг баённомаси ва ваколатли орган раҳбарининг буйруғи реквизитлари;

рухсатномани қайта расмийлаштириш, унинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тиклашнинг асоси ва санаси;

рухсатноманинг амал қилишини тўхтатишнинг асоси ва санаси;

рухсатномани бекор қилишнинг асоси ва санаси;

рухсатноманинг дубликатини беришнинг асоси ва санаси;

йиғим тўланганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг тегишли реквизитлари киритилган ҳолда ваколатли орган томонидан юритилади.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

46. Қоғоздаги ва электрон манбалардаги маълумотлар ўртасида номувофиқлик мавжуд бўлган тақдирда қоғоздаги ёзувлар устунликка эга бўлади.

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting
Allayarov Vohid Djumaboevich 2018-06-14 12:10:24

?

47. Рухсатномалар реестри янги йилнинг биринчи иш кунидан бошлаб янги реестр очилган ҳолда ҳар бир йил учун алоҳида юритилади.

Рухсатноманинг нусхаси, шунингдек рухсатнома бериш билан боғлиқ ҳужжатлар ваколатли органда уч йил сақланади.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

VIII. Якунловчи қоидалар

48. Рухсатнома ягона асл нусхада расмийлаштирилади.

Фильмнинг оммавий намойишини ўтказиш учун берилган рухсатномаларнинг нусхалари ваколатли органда сақланади.

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting
Кучкаров Манноб Матлабович 2018-06-18 21:18:39

необходимо, чтобы на сайте Узбеккино регулярно представлялась инфолрмация о фильмах получивших Разрешение или прошедших регистрацию, т.к. переферийные кинотеатры по незнанию могут допустить показ запрещенных фильмов

49. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting
Кучкаров Манноб Матлабович 2018-06-18 21:19:59

Введение настоящего порядка по выдаче Разрешения может не привести к желаемому результату без внесения изменений и дополнений в Кодекс РУз Об административной ответственности. В частности статей о штрафах за нарушения правил публичного показа, проката, воспроизведения без наличия Разрешения, вернее Регистрационного удостоверения фильма.

50. Рухсат берувчи талаблар ва шартларга риоя қилиниши устидан назорат ваколатли орган ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting
Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
11. 2018 йил 1 июндан бошлаб тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги аудиовизуал асарларни тайёрлаш, дубляж қилиш ва экранда намойиш этиш фаолият турларини лицензиялаш Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан фильмнинг оммавий намойишини амалга оширишга рухсатнома бериш тартиби жорий этилиши билан бекор қилишФильмнинг оммавий намойишини амалга оширишга рухсатнома бериш тартибини жорий этиш1 июль 2018 йил"Ўзбеккино" МА
Hurmatli foydalanuvchi!

So`rovda ishtirok etish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

So`rovnoma natijalari