Hujjat nomi
Руҳий ҳолати бузилган шахсларнинг ҳисоби ва динамик кузатув тартиби тўғрисидаги йуриқномани тасдиқлаш ҳақида
 To`liq ro'yxatga qaytish
×Hurmatli foydalanuvchi!

Siz tadbikorlik faoliyatini amalga oshirishga ta’sir etuvchi qabul qilinayotgan normativ-huquqiy hujjatlarga o’z izohlaringizni berishingiz mumkin. Berilgan izohlar muhokama qilish uchun Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida joylashtiriladi.

Shuningdek, Siz ishlab chiqilayotgan normativ-huquqiy hujjat loyihalari muhokamasiga oid ‎So’rovnomani to’ldirishingiz mumkin.

Berilgan izohlar va So’rovnomada bildirilgan takliflar tegishli normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini ishlab chiquvchilar — davlat va xo’jalik boshqaruvi organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan ko’rib chiqilishi shart.

Hujjat turiBuyruq
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO‘zbekiston Respublikasi Sog`liqni saqlash vazirligi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Sog`liqni saqlash vazirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-06-05 17:06:21
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-06-20 01:01:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama jarayonida

РУҲИЙ ҲОЛАТИ БУЗИЛГАН ШАХСЛАРНИНГ ҲИСОБИ ВА ДИНАМИК КУЗАТУВ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

ЙУРИҚНОМА

Ушбу Йуриқнома Ўзбекистон Республикасининг “Психиатрия ёрдами тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 мартдаги
ПҚ-3606-сон “Психиатрия ёрдами кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, руҳий ҳолати бузилган шахслардиспансер кузатувини тартибга солиш мақсадида ишлаб чиқилган.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу йуриқномада қуйидаги тушунчалар қўлланилади:

Диспансеркузатув – беморлар руҳий ҳолатини динамик кузатуви, шу жумладан беморлар руҳий ҳолати ёмонлашуви, касаллик асоратларини ва бошқа патологик ҳолатларни олдини олиш мақсадида актив равишда текширувдан ўтказиш, даволаш
ва профилактика чораларини барвақт қўллаш, шунингдек тиббий реабилитация чораларини қўллашни ўз ичига олувчи комплекс чора тадбирлар мажмуаси бўлиб ихтиёрий равишда амалга оширилади;

маслаҳат бериш-даволаш муолажаси – шифокор томонидан беморга кўрсатиладиган ихтисослаштирилган тиббий ёрдам ҳисобланади ва беморларнинг мурожаати асосида шифокор психиатр томонидан руҳий ҳолати бузилган шахснинг илтимосига кўра ёки унинг розилиги асосида, ўн тўрт ёшгача бўлган вояга етмаган шахсга эса — ота-онасининг ёхуд бошқа қонуний вакилининг илтимосига кўра ёки розилиги билан кўрсатилади.

[ izohlar (8) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting
Maksudov Ibrohim Ilhomovich 2018-06-07 21:03:36

диспансер кузатуви ихтиёрий эмас, шахснинг ёки унинг қонуний вакилининг розилигидан қатъий назар амалга оширилиши лозим. ушбу йўриқноманинг 5-моддасида хам шундай ёзилган

Рахимкулов Фарход Абдурауфович 2018-06-11 16:05:38

инобатга олинди

Рахимкулов Фарход Абдурауфович 2018-06-11 16:05:38

инобатга олинди

Рахимкулов Фарход Абдурауфович 2018-06-11 16:05:40

инобатга олинди

Рахимкулов Фарход Абдурауфович 2018-06-11 16:05:41

инобатга олинди

Рахимкулов Фарход Абдурауфович 2018-06-11 16:05:43

инобатга олинди

Рахимкулов Фарход Абдурауфович 2018-06-11 16:05:43

инобатга олинди

Рахимкулов Фарход Абдурауфович 2018-06-11 16:05:46

инобатга олинди

2. Мазкур йуриқнома амбулатор психиатрия хизматини кўрсатувчи
даволаш-профилактика муассасалари, диспансерлар ва кабинетларнинг беморларни динамик кузатув фаолиятига нисбатан қўлланилади.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

3. Мазкур йуриқнома билан тартибга солинмаган муносабатлар амалдаги қонунчилик меъёрлари билан тартибга солинади.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

2-боб. Беморларни динамик диспансер кузатуви

4. Диспансер кузатуви мазкур йуриқноманинг 2-бандида кўрсатилган
даволаш-профилактика муассасаларининг участка шифокор психиатрлари томонидан олиб борилади.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

5. Диспансер кузатуви оғир барқарор ёки тез-тез зўрайиб турувчи дардчиллик кўринишлари бўлган сурункали ва узоқ чўзиладиган руҳий ҳолатнинг бузилишига чалинган шахснинг, шунингдек унинг қонуний вакилининг розилигидан қатъи назар ўрнатилиши мумкин.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

6.Диспансер кузатуви руҳий бузилишнинг умумлашган қуйидаги белгиларга мос келувчи шахсларга нисбатан белгиланади:

руҳий бузилиш сурункали ёки давомий бўлиши зарур;

касалликнинг аломатлари оғир бўлиши зарур;

касалликнинг оғир аломатлари турғун ёки тез-тез қайталанадиган бўлиши зарур.

Беморназоратини белгилаш учун юқорида кўрсатилган барча белгиларнинг мавжудлиги асос бўлади. Бирор бир белгининг мавжуд эмаслиги ёки унинг борига шубҳа туғилган пайтда диспансер назоратини белгилаш масаласини қолдириш лозим, ушбу белгилар улардан бири, ёки бир нечтаси бўлмаган тақдирда психиатр ёрдами маслаҳат бериш-даволаш муолажаси кўринишида амалга оширилади.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

8-боб. Диспансер ҳисоби ва кузатувини ўрнатиш ҳамда уни тўхтатиш

7. Диспансер ҳисоби ва кузатувини ўрнатиш ҳамда уни тўхтатиш тўғрисидаги масалага доир қарор, амбулатория психиатрия ёрдамини кўрсатаётган психиатрия муассасасининг маъмурияти тайинлайдиган шифокор психиатрлар комиссияси ёки соғлиқни сақлаш органи тайинлайдиган шифокор психиатрлар комиссияси томонидан қабул қилинади.

Агар даволаш-профилактика муассасаси хизмат кўрсатадиган ҳудудда психиатрия ёрдами битта шифокор психиатр томонидан кўрсатилса, бундай қарорни у мустақил равишда уч ойдан ошмаган муддатга қабул қилади. Шу муддат ичида масала ихтисослаштирилган психиатрия муассасалари шифокор психиатрлар комиссияси томонидан кўриб чиқилади.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

8. Шифокор психиатрлар комиссиясига, диспансер ҳисоби ва кузатувини ўрнатиш ҳамда уни тўхтатиш тўғрисидаги масалага доир қарор қабул қилиш учун беморларни келишини таъминлаш ҳамда ҳужжатларни ўз вақтида тақдим қилиш худудий участка шифокор психиатрлари томонидан таъминланади.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

9. Диспансер назорати белгиланиши зарурлиги масаласи кўриладиган шахснинг текширувдан яққол бош тортадиган вазиятларда қарор, тиббий ҳужжатларга(бирламчи психиатрик текширув натижалари ҳақида ёзувлар, беморнинг тиббий амбулатор картаси, психиатрик стационарнинг касаллик тарихи варақасидан кўчирма)қараб сиртдан қабул қилиниши мумкин.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

10. Мураккаб ва баҳсли ҳолатларда диспансер ҳисоби ва кузатувини ўрнатиш зарурлиги ҳамда уни тўхтатиш тўғрисидаги масалага доир қарор юқори турувчи тиббиёт муассасаси қошидаги психиатрия бўйича даволаш-маслахат кенгаши ёки Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги психиатрия бўйича даволаш-маслаҳат кенгаши томонидан қабул қилинади.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

11. Шифокор психиатрлар комиссиясининг асослантирилган қарори тиббий ҳужжатларга ёзиб қўйилган ҳолда расмийлаштирилади.

12. Динамик диспансер кузатуви тайинланган хар бир беморга ўрнатилган тартибда иловага мувофиқ 030-1-х/ш шаклдаги диспансер ҳисоби ва кузатув назорат картаси очиладива юритилади.

13. Диспансер ҳисоби ва кузатуви қуйидаги ҳолатларда тўхтатилади:

шахс соғайиб кетганда;

унинг руҳий ҳолати анча ва барқарор (3 йилдан кам бўлмаган муддатга) яхшиланганда;

бемор диспансер кузатувини олиб бораётган муассаса хизмат ҳудудидан ташқарига доимий яшаш учун кўчиб кетганда;

бир йилдан ортиқ муддатда бемор кузатувини давом эттиришни иложи бўлмаганда;

беморнинг ўлими қайд этилганда.

14. Диспансер ҳисоби ва кузатуви тўхтатилганидан кейин амбулатория психиатрия ёрдами шахснинг ёки унинг қонуний вакилининг илтимосига кўра ёки розилиги билан маслаҳат бериш-даволаш муолажаси тарзида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатилади.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

5-боб. Руҳий ҳолати бузилган шахснинг ҳуқуқлари

15. Руҳий ҳолати ўзгарган тақдирда, руҳий ҳолати бузилган шахс ўзининг ёки қонуний вакилининг розилигисиз, ўрнатилган тартибда текширувдан ўтказилиши мумкин. Диспансер кузатуви, бундай ҳолларда, шифокор психиатрлар комиссиясининг қарорига биноан тикланиши мумкин.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

16. Диспансер ҳисоби ва кузатувини ўрнатиш ёки тўхтатиш тўғрисидаги қарор устидан ўрнатилган тартибда шикоят қилиш ва қайта кўриб чиқилиши мумкин.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

17. Руҳий ҳолати бузилган шахснинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини рўёбга чиқариш учун унинг илтимосига ёки унинг қонуний вакилининг илтимосига биноан уларга мазкур шахснинг руҳий соғлиғи ҳолати тўғрисида ва унга кўрсатилган психиатрия ёрдами тўғрисида тушунарли шаклда ва беморнинг руҳий ҳолатини ҳисобга олган ҳолда маълумотлар тақдим этилиши мумкин.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

6-боб. Динамик диспансер кузатувидаги беморларни таснифлаш

18. Динамик диспансер кузатуви тайинланган беморларда касалликнингклиникбелгиларини аниқловчи, психопатологик симптомларнинг аниқ ва чуқурлиги, касалликнингижтимоиймослашувхарактерига қараб, қуйидаги гуруҳларига ажратилади:

Биринчи(I) гуруҳ – касаллик декомпенсация ҳолатидаги беморлар гурухи ҳисобланади. Касаллиги тез-тез қайталанадиган ва симптоматикасида яққол руҳий хуружли беморлар ва декомпенсация ҳолатидаги беморларкиради. Улар одатда стационар
ва амбулатор давога йўлланади.Бу гуруҳ учун мезонлардан: яққол кўринмаган рецидив
ва симптомлари кучайган, ҳамда ўзгарувчан ҳолатли беморларга оид бўлади. Бу гуруҳга амбулатор давони белгилаш ёки ўзгартириш, кучайтириш ҳамда кузатувни кетма-кет такрорийлигига эхтиёжи бўлган беморлар киради. Ушбу гуруҳдаги беморлар психиатрия муассасаси участка шифокор психиатрлари томонидан хар чоракда камида бир марта кўрикдан ўтказилишлари лозим бўлади;

иккинчи(II) гуруҳ – касаллик компенсация ҳолатидаги беморлар гурухи ҳисобланади, яъни профилактикдаволашгуруҳи.Бу гуруҳда профилактик (қўллаб-қувватлаш, рецидивга қарши даво) давога беморлар асосан аҳволининг барқарорланиши шарти бўлган узоқ муддатли тўхтовсиз дори-дармонлар қабул қилинишига муҳтож беморлардир. Бундай вазиятларда участка психиатри олдида бир хил вазифа туради – терапия узлуксизлиги, дори-дармонларни қабул қилиниши, бемор кейинги инъекцияни олиш тадбирларини мунтазам, аммо ҳар хил оралиқда хар бир дорини таъсир этиш давомийлигини инобатга олган холда таъминлаш. Ушбу гуруҳдаги беморлар психиатрия муассасаси участка шифокор психиатрлари томонидан хар 6 ойда камида бир марта кўрикдан ўтказилишлари лозим бўлади;

учинчи (III) гуруҳ - ижтимоий-меҳнат реабилитациясига муҳтож бўлган
ва ижтимоий-меҳнат мослашуви, ремиссияси ёки руҳий ўзгариши намоён бўлмаганҳолатидаги беморлар киритилади. Ушбу гурухга руҳий ҳолати бўйича тез-тез ва систематик шифокор ёрдамига муҳтож бўлмаган беморлар киради. Одатда улар эпизодик кўрсатма, шифокор маслаҳати ёки ижтимоий ёрдамга муҳтож бўладилар ва шу сабабли бу беморлар психиатрия муассасаси тиббий ходимлари томонидан хар 1 йилда камида бир марта кўрикдан ўтказилишлари лозим бўлади. Гуруҳдаги кўпчилик беморларнинг соғлиги тикланганлиги сабабли, диспансер кузатуви тўхтатилади.

Тўртинчи (IV) гуруҳ – ижтимоий хавфли беморлар гуруҳи. Ушбу гуруҳга қуйидаги холатлардан бири ёки бир нечтаси аниқланган беморлар киритилади:

Жиноий кодексда кўзда тутилган ўтмишда ижтимоий хавфли бўлган хатти-харакат амалга оширган ва шунга кўра ғайиршуур деб тан олинган ва унга нисбатан тиббий характердаги тадбирлар қўлланилган шахслар;

Уларда руҳий касалликнинг мавжудлиги аниқланишидан олдин жиноят содир қилганлар;

Руҳий касалликнинг тузилишидаги потенциал ижтимоий хавфни кўрсатадиган симптомлар (императив галлюцинация, алаҳлашнинг баъзи шакллари ва бошқалар).

Ушбу гуруҳдаги беморлар психиатрия муассасаси участка шифокор психиатрлари томонидан хар ойда камида бир марта кўрикдан ўтказилишлари лозим бўлади.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

19. Динамик диспансер кузатув гуруҳи билан ишлаш:

Психиатрия муассасаси участка хамшираси шифокор-психиатркўрсатмасига асосан
№ 030-1-х/ш шаклига куйидагича хар бир гуруҳга тааллуқли ранг билан белги қўяди:

I – гуруҳ –кўк

II – гуруҳ - сариқ

III – гуруҳ – яшил

IV – гуруҳ – қизил

I – гурухбайроқчасишаклнинг чаптарафида,II – гурухмарказгаяқин, III – гурухўнгтарафида, IV – гуруҳ қизил байроқча билан белгиланади. Бундан ташқари ижтимоий хавфли беморларнинг барча тиббий ҳужжатларига (стационар беморнинг амбулатор
ва стационар карталари, касаллик тарих варақасидан кўчирмалар, шифохонага ётқизиш йўлланмаси) байроқча билан белги қўйиш ёки махсус ҳисоб (МХ) индекси билан белгиланади, бу шакллар жойлашган картотекада бир гуруҳга тааллуқли белги байроқчалари кетма-кетликда туради.

Гуруҳларга ажратиш ҳисобни юритишни бекор қилмайди, балки ойлик тамойили бўйича картотекани қўллаш билан биргаликда олиб борилади.

Шифокорвахамшира гурухлар орасидабеморларнингхаракатланишинидоимокузатиб боришлари зарур.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

20. Динамик диспансер кузатувдаги беморлар ҳақидаги ҳисоботлар участка шифокор психиатрлари ва муассасанинг тиббий статистики, ташкилий услубий бўлими томонидан олиб борилади.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

7-боб. Якуний қоидалар

21. Ушбу йуриқнома бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting
Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1............ССВ
Hurmatli foydalanuvchi!

So`rovda ishtirok etish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

So`rovnoma natijalari