Hujjat nomi
Республика аҳоли пунктларини сифатли ичимлик суви ва оқава хизматлари тизимини янада яхшилаш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO`zbekiston Respublikasi Moliya vazirligi
Hujjat muallifiO`zbekiston Respublikasi Moliya vazirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-06-06 11:20:14
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-06-21 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

Республика аҳоли пунктларини сифатли ичимлик суви ва оқава хизматлари тизимини янада яхшилаш тўғрисида

Республикааҳоли пунктларини ичимлик суви ва оқава хизматлари билантаъминлаш тизимини янада яхшилашмақсадида Вазирлар Маҳкамаси
қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги ПҚ–3507-сон “2018 йил учун инвестиция ва инфратузилмавий лойиҳалар рўйхатларини тасдиқлаш тўғрисидаги”ги қарорига асосан 2018 йилда“Тоза ичимлик суви” жамғармасиҳисобидандастлабки қийматларигакўражами 584,7 млрд. сўм, жумладан қишлоқ жойларида қурилаётган намунали уй-жойлар ва хизмат уйларининг ичимлик суви тармоқларини қурилишига79,8 млрд. сўм ҳамда республика аҳоли пунктларини ичимлик суви ва оқава хизматлари билан таъминлаш ишларига 504,9 млрд. сўм ажратилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва Молия вазирлигининг Тошкент, Сурхондарё, Қашқадарё, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Наманган вилоятлари аҳолисини ичимлик суви ва оқава хизматларитаъминотини янада яхшилаш бўйича қўшимча ишларни 2018-2020 йилларда амалга ошириш ҳамда талаб этиладиган маблағларни босқичма-босқич ажратиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

3. Тошкент, Сурхондарё, Қашқадарё, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Наманган вилоятлари аҳолисини ичимлик сув ва оқава хизмати тизимини 2018-2020 йилларда молиялаштириш тармоқжадвали иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Тошкент, Сурхондарё, Қашқадарё, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Наманган вилоятлари ҳокимликлари ичимлик сув ва оқава хизмати тизимини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари учун талаб этиладиган маблағларни 2018-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ҳамда маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳисобидан белгиланган тартибда ажратилишини таъминласин.

5. Тегишли вилоятлар ҳокимликлари 2018-2020 йилларда вилоятлар маҳаллий бюджетлари ҳисобидан ичимлик сув таъминоти ва оқава хизмати тизимларини қуриш ва реконструкция қилиш учун ажратиладиган маблағларни Молия вазирлиги ҳузуридаги “Тоза ичимлик сув” жамғармаси ҳисобига ўтказиб берилишини ва жамғарма орқали молиялаштирилишини таъминласинлар.

6. Лойиҳаларни амалга ошириш доирасида ичимлик сув ва оқава хизмати тизимини қуриш ва реконструкция қилиш буйича:

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат курсатиш вазирлиги – буюртмачи;

“Ўзбеккоммуналлойиҳакурилиш” давлат унитар корхонаси – бош лойиҳалаштириш ташкилоти;

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг ихтисослаштирилган қурилиш ташкилотлари – бош пудрат ташкилоти этиб белгилансин.

7. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат курсатиш вазирлиги “Ўзбеккоммуналлойиҳақурилиш” давлат унитар корхонаси билан биргаликда икки ой муддатда лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилишини ва Давлат экспертизасидан ўтказилишини таъминласин.

8. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат курсатиш вазирлиги, “Ўзбеккоммуналлойиҳақурилиш” давлат унитар корхонаси ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда лойиха-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиши ва Давлат экспертизасидан ўтказилишида ҳамда лойиҳа бўйича қурилиш-монтаж ишларининг бажарилиши сифати юзасидан зарур даражадаги давлат архитектура-қурилиш назоратини таъминласин.

9. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқарув раиси А.Ж Раматов, Бош вазир ўринбосари – “Ўзбекнефтгаз” АЖ раиси А.С Султонов Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, “Ўзметкомбинат” АЖ, “Ўзқурилишматериаллари” АЖ билан биргаликда пудрат ташкилотларига лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган ҳажмларда республикада ишлаб чиқариладиган полиэтилен қувурлар, қурилиш ва ёқилғи-мойлаш материаллари етказиб бериш бўйича бир ҳафта муддатда лойиҳа харажатларини оптималлаштириш чораларини кўрсин.

10. Мазкур карорнинг бажарилишини назорат килиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари–“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари –молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1....

So`rovnoma natijalari