Hujjat nomi
Умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларидан иборат спорт жамоалари ўртасида (спорт турлари бўйича) ушбу муассасалар, туман(шаҳар)лар, вилоятлар ва республика даражасида оммавий спорт тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiTartib
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO‘zbekiston Respublikasi Jismoniy tarbiya va sport vazirligi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Jismoniy tarbiya va sport vazirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-06-06 16:26:54
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-06-21 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ

ВА СПОРТ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

Умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларидан иборат спорт жамоалари ўртасида (спорт турлари бўйича)

ушбу муассасалар, туман(шаҳар)лар, вилоятлар ва республика

даражасида оммавий спорт тадбирларини ўтказиш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги ПҚ–3583-сон “Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларидан иборат спорт жамоалари ўртасида (спорт турлари бўйича) ушбу муассасалар, туман(шаҳар)лар, вилоятлар ва республика даражасида оммавий спорт тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларидан иборат спорт жамоалари ўртасида (спорт турлари бўйича) ушбу муассасалар, туман(шаҳар)лар, вилоятлар ва республика даражасида оммавий спорт тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ

Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги
ПҚ–3583-сон “
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларидан иборат спорт жамоалари ўртасида (спорт турлари бўйича) ушбу муассасалар, туман(шаҳар)лар, вилоятлар ва республика даражасида оммавий спорт тадбирларини ўтказиш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

оммавий спорт тадбирлари – спортнинг ташкил этилган ва (ёки) мустақил машғулотлар, шу билан бирга оммавий жисмоний тарбия ва спорт тадбирларини ўтказиш орқали аҳолини жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, шунингдек спорт мусобақаларини, ўқув-машқ жараёнини ва спортчилар иштирокида спорт мусобақаларига тайёргарлик кўриш бўйича бошқа тадбирлар (халқ сайиллари, фестиваллар, миллий намойишлар ва ўйинлар, кўрик-танловлар, кўргазмали чиқишлар)ни ўтказиш мақсадида оммавий спорт тадбирларини ўтказиш объектида ташкил қилинадиган фуқароларнинг биргаликда қатнашишлари;

спорт жамоалари – турли ёш гуруҳларига тегишли спортчилар, тренерлар, жисмоний тарбия ўқитувчилар, тиббиёт мутахассислари ва бошқа мутахассислардан иборат бўлган, мусобақаларга ҳамда оммавий спорт тадбирларига тайёрланиш ва уларда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қатнашиш мақсадида ташкил этиладиган турли ташкилотларнинг жамоалари;

оммавий спорт тадбири ташкилотчилари – ўз ташаббуси билан спорт тадбири ўтказаётган ва (ёки) бундай тадбирни тайёрлаш ҳамда ўтказишни ташкилий, молиявий
ва моддий жиҳатдан таъминлашни амалга ошираётган юридик ёки жисмоний шахс;

спорт иншооти – спорт тадбирлари ва оммавий спорт тадбирларини, спорт турлари бўйича ўқув-машқ машғулотлари ва ўқув-машқ йиғинларини ўтказиш учун мўлжалланган, ўзига қўйиладиган норма ва талабларга жавоб берадиган ҳамда тегишли паспортга эга бўлган ёпиқ ёки очиқ типдаги ихтисослаштирилган иншоот.

2. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази эса, академик лицейи касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасида оммавий спорт тадбирларини ташкил этади.

3. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари, академик лицейи ўқувчилари, касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасида оммавий спорт тадбирларини ўтказишда тегилилиги бўйича махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади.

2-боб. Оммавий спорт тадбирларини ўтказиш шартлари

4. Оммавий спорт тадбирлари ташкилотчилари ўтказиш шартларини, шу жумладан спорт тадбирларини ташкил этиш ҳамда ўтказишни молиялаштириш шартларини белгилайди, бундай тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш учун масъул ҳисобланади. Ушбу тадбирларни оммавий спорт тадбирлари ташкилотчилари оммавий спорт тадбирларини ўтказиш вақти ёки жараёнига унга тегишли бўлмаган омилларидан келиб чиққан ҳолда уни тўхтатиш ва бекор қилиш, уларни ўтказиш вақтини ўзгартириши мумкин.

6. Оммавий спорт тадбирларининг номларидан, улар асосида тузилган сўз бирикмаларидан ҳамда мазкур тадбирлар рамзларидан учинчи шахсларнинг фойдаланиши спорт тадбирлари ташкилотчилари билан ёзма шаклда тузиладиган келишувлар асосида амалга оширилади, бундай номлардан, улар асосида тузилган сўз бирикмаларидан ва мазкур тадбирлар рамзларидан ахборот мақсадида ёхуд оммавий ахборот воситаларида жисмоний тарбия ва спорт тадбирларини ёритиш ҳуқуқини олган учинчи шахслар томонидан ушбу ҳуқуқларнинг фойдаланиш ҳоллари бундан мустасно.

8. Оммавий спорт тадбирларини ёритиш ҳуқуқидан учинчи шахслар фақат спорт тадбирлари ташкилотчиларининг ёзма рухсатлари билан ёхуд учинчи шахслар томонидан ушбу ҳуқуқларнинг бундай тадбирлар ташкилотчиларидан сотиб олинганлиги тўғрисидаги ёзма шаклдаги келишувлар асосида фойдаланиши мумкин.

11. Умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасида спорт турлари бўйича таълим муассаса, туман (шаҳар), вилоят ва республика миқёсида оммавий спорт тадбирларини ўтказиш учун қуйидагиларга амал қилиниши зарур:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 июндаги 205-сон қарори билан тасдиқланган “Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидалари”га риоя қилиниши;

ўтказилаётган оммавий спорт тадбирининг йиллик “Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режаси”га киритилганлиги;

оммавий спорт тадбирини ўтказувчи ташкилотлар томонидан оммавий спорт тадбирини ўтказиш тўғрисидаги низоми тасдиқланганлиги;

оммавий спорт тадбирлари ўтказиладиган спорт иншоотининг техника хавфсизлиги, санитария ва гигиена қоидаларига мувофиқ лозим даражада техник жиҳозланиши;

оммавий спорт тадбири ўтказилаётган жойнинг тиббий ёрдам билан таъминланиши;

оммавий спорт тадбирлари ўтказилаётган спорт иншоотининг тегишли паспортга эга бўлиши;

оммавий спорт тадбирида иштирок этувчи спорт жамоаси аъзоларининг тиббий кўрикдан ўтганлигини тасдиқловчи маълумотнома бўлиши;

спорт жамоаси номидан мазкур мусобақада иштирок этиши учун тасдиқланган талабноманинг мавжудлиги.

3-боб. Оммавий спорт тадбирларини ўтказиш тартиби

12. Оммавий спорт тадбирлари тегишли спорт федерациялари (уюшмалари) томонидан тасдиқланган мусобақа қоидаларига асосан умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасида ўтказилади.

13. Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган оммавий спорт тадбирлари қуйидаги тўрт босқичда ўтказилади:

биринчи босқич (таълим муассасаси босқичи) – умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида спорт турлари бўйича ўтказилади;

иккинчи босқич (туман (шаҳар) босқичи) – туман (шаҳар)да жойлашган барча умумий ўрта таълим мактабларининг биринчи босқич оммавий спорт тадбирлари ғолиблари ўртасида ўтказилади;

учинчи босқич (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичи) – туман (шаҳар)да ғолиб бўлган умумий ўрта таълим мактабларининг ўқувчилари ўртасида ўтказилади;

тўртинчи босқич (Республика финал босқичи) – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичи мусобақаларида ғолиб бўлган умумий ўрта таълим мактабларининг ўқувчилари ўртасида ташкил этилади.

14. Академик лицей, касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган оммавий спорт тадбирлари тўрт босқичда қуйидаги тартиб асосида ўтказилади:

биринчи босқич (академик лицей ва касб-ҳунар коллежи босқичи) – академик лицей ва касб-ҳунар коллежларидаги ўқувчилари ўртасида ўтказилади:

иккинчи босқич (туман (шаҳар) босқичи) – туманда жойлашган барча академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг биринчи босқичи ғолиблари ўртасида ўтказилади;

учинчи босқич (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичи) – туман (шаҳар)да ғолиб бўлган академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг ўқувчилари ўртасида ўтказилиб, мусобақа ғолибларидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар терма жамоалари шакллантирилади;

тўртинчи босқич (Республика босқичи) - Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар оммавий спорт тадбирлари босқичи мусобақаларида ғолиб бўлган академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасида ташкил этилади.

15. Низомнинг иловасига мувофиқ умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган оммавий спорт тадбирлари ҳамда мусобақаларини ташкиллаштириш ва амалга ошириш схемаси асосида ўтказилади.

4-боб. Оммавий спорт тадбирларини ўтказишга раҳбарлик қилиш

16. Оммавий спорт тадбирларини ўтказишга умумий раҳбарлик қилиш Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари ва тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширилади.

17. Оммавий спорт тадбирларининг республика финал босқичини ўтказиш бевосита Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази ҳамда спорт федерациялари билан келишилган ҳолда тасдиқланган ҳакамлар ҳайъати зиммаларига юклатилади.

18. Оммавий спорт тадбирларининг босқич мусобақаларини ўтказишга раҳбарлик қилиш қуйидагича амалга оширилади.

Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида:

биринчи босқичда умумий ўрта таълим мактаби директори ва жисмоний тарбия фани ўқитувчиси;

иккинчи босқичда туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўлими, халқ таълими бўлими бошлиқлари;

учинчи босқич (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичи) – Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоят халқ таълими бошқармалари, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси;

тўртинчи босқич (Республика финал босқичи) – Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан Республика финал босқичини ўтказиш бўйича тузилган Ташкилий қўмита.

Академик лицейлари, касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасида:

биринчи босқич (таълим муассасаси босқичи) – таълим муассасаси директорлари
ва жисмоний тарбия фани ўқитувчилари;

иккинчи босқич (туман босқичи) ва учинчи босқич (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичи) - Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ва жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари;

тўртинчи босқич (Республика босқичи) – Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг
Касб-ҳунар таълими маркази томонидан Республика финал босқичини ўтказиш бўйича тузилган Ташкилий қўмита.

5-боб.Оммавий спорт тадбирларида иштирок этувчи жамоалар ва уларга қўйиладиган талаблар

19. Оммавий спорт тадбирларининг биринчи босқичида умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида таълим олаётган барча ўқувчилар иштирок этиш ҳуқуқига эга. Оммавий спорт тадбирларининг кейинги босқичларида эса фақатгина ғолибликни қўлга киритиб, кейинги босқичга йўлланма олган ўқувчилар иштирок этишлари мумкин.

20. Агарда оммавий спорт тадбирларининг кейинги босқичига йўлланма олган ўқувчининг соғлиғи сабабли иштирок этиш имкони бўлмаса, унинг ўрнига мусобақанинг қуйи босқичида иштирок этган бошқа ўқувчига рухсат берилиши мумкин (тегишли тиббиёт муассасаси томонидан берилган мусобақага ўқувчининг соғлигида нуқсони бўлганлиги ҳақидаги хулосасини тақдим этган ҳолда).

21. Мусобақа иштирокчилари қуйидагиларга амал қилишлари шарт:

белгиланган мусобақа қоидаларига амал қилиш;

мусобақа ўтказиш даврида жамоат тартиби ва интизомини сақлаш;

ўз рақибларини ўзаро ҳурмат қилиш;

мусобақа ҳакамларининг мусобақа юзасидан берган кўрсатмаларига амал қилиш.

22. Оммавий спорт тадбирларида иштирок этиш учун тақдим этилган талабномада белгиланган спортчи ўрнига бошқа спортчини киритган (подставка) жамоанинг натижалари бекор қилинади.

23. Спорт жамоасининг масъул раҳбарлари ва уларнинг тренер-ўқитувчилари мусобақа билан боғлиқ даврида ўз жамоаси аъзоларига жавобгардирлар.

24. Иштирокчиларнинг оммавий спорт тадбирларининг очилиш ва ёпилиш маросимларида тўлиқ қатнашишларига жамоа раҳбарлари, тренер-ўқитувчилар масъулдирлар.

6-боб. Оммавий спорт тадбирларида юритиладиган ҳужжатлар, ғолибларни аниқлаш ва мусобақаларни якунлаш шартлари, ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш

25. Оммавий спорт тадбирларида иштирок этаётган терма жамоа мусобақаларнинг ҳакамлар ҳайъатига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари талаб этилади:

юборувчи ташкилот томонидан тасдиқланган талабнома (барча босқич учун);

спортчининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси, 16 ёшга тўлмаган шахслар учун фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг биометрик ҳаракатланиш ҳужжати (барча босқич учун);

республика босқичи учун яшаш жойидан маълумотнома (туғилган йили, санаси
ва фотосурати);

таълим муассасаси директори имзоси билан тасдиқланган маълумотнома (туғилган йили ва санаси, синфи кўрсатилган ҳолда фотосурати билан), (иккинчи, учинчи
ва тўртинчи босқичлар учун);

республика босқичи учун суғурта полиси.

26. Оммавий спорт тадбирларининг ғолибларини аниқлаш ва мусобақаларини якунлаш шартлари ҳар бир оммавий спорт тадбирларини ўтказиш бўйича мусобақа ташкилотчилари томонидан тасдиқланган мусобақа низомида белгиланади.

27. Оммавий спорт тадбирларининг ғолиб ва совриндорлари тадбир ташкилотчилари томонидан биринчи, иккинчи ва учинчи даражали диплом, медал ва кубоклар ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланади.

7-боб.Низоларни кўриб чиқиш шартлари

28. Мусобақа жараёнида Низом талаблари бузилган ҳолларда ёки норозиликлар вужудга келганда, ушбу масалаларни кўриб чиқиш учун камида беш нафардан иборат спорт турлари мутахассисларидан ташкил топган апелляция комиссиясини тузилади.

29. Мусобақалар жараёнида бирор-бир ўйин ёки беллашув натижасидан норози бўлган тараф, ўйин ёки беллашув тугаганидан сўнг, 30 дақиқа муддат ичида ёзма равишда (барча далиллар билан) мусобақалар бош ҳакамига апелляция шикоятини тақдим этиш хуқуқига эга. Апелляция шикоятини кўриб чиқиш, амалдаги спорт турлари қоидалари ва норматив хужжатларида белгиланган тартибга асосан, тасдиқланган апелляция комиссияси томонидан амалга оширилади.

31. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигиҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази билан келишилган.

Умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган оммавий спорт тадбирлари ҳамда мусобақаларини ташкиллаштириш ва амалга ошириш схемаси

I босқич
(таълим муассасаси босқичи)

Умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида спорт турлари бўйича ўқувчилар ўртасида ўтказилади ва ушбу мусобақанинг ташкилий масалалари бўйича муассаса раҳбари ҳамда таълим муассасасисинг жисмоний тарбия ўқитувчилари масъул.

II босқич

(туман (шаҳар) босқичи)

Туманларида ғолиб бўлган ўқувчилар ўртасида ўтказилиб, мусобақа ғолиблардан туман терма жамоаси шаклланади. Масъуллар туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими, туман халқ таълими бўлими бошлиқлари ва академик лицей, касб-ҳунар коллежлари раҳбарлари тайинланади.

III босқич

(Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичи)

Туман (шаҳар)да ғолиб бўлган таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида ўтказилиб, мусобақа ғолибларидан Қорақалпоғистон Ресупбликаси, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар терма жамоалари шаклланади. Масъуллар ҳудудий жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, ҳудудий халқ таълими бошқармаси ва ҳудудий академик лицей, касб-ҳунар бошқармалари раҳбарлари.

IV босқич

(Республика босқичи)

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичи мусобақаларида ғолиб бўлган мактаб ўқувчилари ўртасида ташкил этилади.

Ташкилий қўмита Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази умумий раҳбарликни амалга оширади.

Ҳар бир спорт мусобақасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар:

1.Спорт турлари бўйича мусобақа низомига асосан буйруқ ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

2.Мусобақада иштирок этадиган ўқувчилар рўйхатини шакллантириш;

3.Тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиш
ва назорат ўрнатиш;

4.Мусобақани ўтказиш ҳамда низомга асосан тақдирлаш ишларини амалга ошириш;

5. Мусобақада ғолиб ва совриндор бўлган ўқувчиларнинг таркиби ва рўйхатини кейинги босқичи бош ҳакамига тақдим этиш.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Обсуждение на СОВАЗРазмещение проекта на портале СОВАЗ 06.05.2018-21.06.2018Министерство физической культуры и спорта Республики Узбекистан

So`rovnoma natijalari