Hujjat nomi
Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома (рўйхат рақами 1834, 2008 йил 11 июль) ўзгартиришлар лойиҳаси
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiYo`riqnoma
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO‘zbekiston Respublikasi Markaziy banki
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Markaziy banki
Muhokama boshlanishi (sana)2018-06-06 16:45:37
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-06-21 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Ўзбекистон Республикаси банкларидабухгалтерия ҳисобини юритиш вабухгалтерияишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидагийўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил 3 майдаги 11/5-сон қарори (рўйхат рақами 1834, 2008 йил 11 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 28-сон, 276-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Раиси

М.Б.Нурмуратов

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2018 йил “___” __________даги ____-сон қарорига
ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар

1. 5-банднинг йигирма учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Якуний назорат банк бошқаруви ташкил қилган Якуний назорат хизмати томонидан амалга оширилади ва у, фақат банк бошқарувига бўйсунади. Якуний назорат хизмати ходимлари тижорат банки бошқаруви раисининг буйруғи билан лавозимига тайинланади ва озод этилади, улар тижорат банки бош офисининг штат жадвалига киради ҳамда уларнинг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлари тижорат банкининг бош офиси харажатлари ҳисобидан амалга оширилади.”.

2. 11-банддаги “алоҳида китобда рўйхатга олиниши” деган сўзлар “юритилиши” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

3. 28-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“28. Пул ҳисоб-китоб ҳужжатларининг мажбурий реквизитлари қуйидагилардир:

мижознинг (муассасанинг) номи (жисмоний шахслар учун - фамилияси, исми
ва шарифи) ва солиқ тўловчининг идентификацион рақами (СТИР);

пул олувчи ва пул тўловчи мижозлар ҳисобварақ рақамлари;

уларга хизмат кўрсатувчи банклар номи ва коди;

ҳужжатнинг номи ва рақами, у тузилган сана (кун ва ой икки рақамдан, йил тўрт рақамдан иборат бўлиши лозим) ва жой;

операциянинг номи, мақсади ва суммаси (рақам ва сўз билан ёзиладиган сумма сатрнинг бошидан катта ҳарф билан бошланиши ҳамда тийин рақам билан ёзилиши лозим);

мижоз муҳри (муҳр мавжуд бўлса) ва масъул шахсларининг имзолари.”.

4. 34-бандда:

иккинчи хатбошидаги иккинчи жумла чиқариб ташлансин;

учинчи хатбошидаги “Миллий хавфсизлик хизмати” деган сўзлар “Давлат хавфсизлик хизмати” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

5. 36-банддаги “Миллий хавфсизлик хизмати” деган сўзлар “Давлат хавфсизлик хизмати” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

6. 1-иловада:

4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“4. Банкнинг бош бухгалтери банк раҳбарининг буйруғи билан тайинланади
ва озод қилинади. Филиаллари мавжуд банкларда филиал бош бухгалтери лавозимига тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш банк бошқаруви раиси ёки бухгалтерия ҳисоби учун масъул бошқарув раиси ўринбосари томонидан, Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи департаменти директори (бошқарма бошлиғи) билан келишилган ҳолда тайинланади. Шунингдек, у бевосита банк раҳбарига, бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш, ҳисоботлар тузиш, назорат қилиш тартиби ва методикаси билан боғлиқ масалалар бўйича эса, бевосита Бош банк Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи департаменти директори (бошқарма бошлиғи)га бўйсунади.”;

6-банддан “Марказий банкнинг махсус” деган сўзлар чиқариб ташлансин;

7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“7. Банкларда бош бухгалтер лавозимига тавсия этилаётган номзод шахсларга нисбатан малака талаблари “Тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари, бош бухгалтерлари, бошқарув аъзолари, микрокредит ташкилотлари ҳамда кредит бюроларининг ижро органлари раҳбарларига нисбатан малака талаблари”га (рўйхат рақами 2989, 2018 йил 30 март) мувофиқ белгиланади.”.

7. Йўриқноманинг 2-иловаси мазкур ўзгартиришларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.

Ўзбекистон Республикаси банкларида

бухгалтерия ҳисобини юритиш

ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш

тартиби тўғрисидаги йўриқномага

киритилаётган ўзгартиришларга
Илова

Ўзбекистон Республикаси банкларида

бухгалтерия ҳисобини юритиш
ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш

тартиби тўғрисидаги йўриқномага

2-Илова

Бухгалтерия аппаратини “Фронт” ва “Бэк” офисларига ажратиш тамойиллари ва уларнинг вазифалари

Ташкилий таркиби Фронт-офис ва Бэк-офисдан иборат бўлган банкларнинг бухгалтерия аппарати ҳам шу тамойил асосида ташкил этилади.

Фронт-офис

Фронт-офис мижозлар билан бевосита муомалада бўладиган ва уларгабанк хизматларини кўрсатадиган банкнинг операцион ходимлари гуруҳидан иборат бўлади. Фронт-офиснинг вазифаси қуйидагилардан иборат:

1.Банк мижозларига хизмат кўрсатишни таклиф қилиш ва улар юзасидан шартномалар тузиш;

2.Мижозлардан пул ҳисоб-китоб ҳужжатларини, шу билан бирга банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизими орқали электрон ҳужжатларни қабул қилиш ва расмийлаштириш;

3.Мижозларнинг банк орқали ўтадиган операцияларини ҳуқуқий ва молиявий жиҳатдан дастлабки назоратдан ўтказиш;

4.Бухгалтерияга оид операцияларини амалга ошириш қоидаларини мижозларга тушунтириш ва маслаҳатлар бериш;

5.Мижозларга пул ҳисоб-китоб операцияларини ўтказилишини тасдиқловчи тилхат бериш.

6.Мижозларга амалга оширилган операцияларни тасдиқловчи банк ҳисобварағидан кўчирмалар, квитанциялар ва бошқа маълумот ҳужжатларини бериш;

7.Мижозларнинг конвертацияга берилган аризаларини кўриб чиқиш;

8.Мижозларнинг нақд пул операцияларини банк ахборотлаштириш базасида қайд этиш (ташқи тўловлар истисно қилиниши мумкин). Бунда, нақд пул операциялари деганда мижознинг иштирокида дарҳол амалга ошириш лозим бўлган операциялар назарда тутилади. Ушбу ёзувлар (қайдлар) асосида банк ахборотлаштириш базасида бухгалтерия ҳисобида ифодалаш учун ўтказмалар автоматик тарзда шакллантирилади.

9.Мижозларга хизмат кўрсатиш бўйича ҳисоботларни тузиш, текшириш, таҳлил қилиш ва ўз вақтида тақдим этиш.

Бэк-офис

Бэк-офис - Фронт-офис томонидан дастлабки назоратдан ўтган ва ижро учун тақдим қилинган операцияларни жорий ва якуний назоратдан ўтказиш ҳамда банк операцияларини амалга оширувчи бухгалтерлар гуруҳи.

Бэк-офиснинг вазифаси қуйидагилардан иборат:

1.Банк ички ҳужжат айланиш тартибига асосан Фронт-офисдан келиб тушган пул ҳисоб-китоб ҳужжатларининг асл ва электрон нусхалари қабул қилгандан кейин жорий назоратни амалга ошириш;

2.Якуний назоратни амалга ошириш;

3.Ҳисоботлар тузиш.

4.Ҳужжатларни архивга тайёрлаш ва ўз вақтида шакллантириш.

Қуйида Бэк-офис таркибий бўлимларининг асосий вазифалари келтирилган.

Ҳисоб ва ҳисоб-китоб операциялари бўлими:

1.Банкнинг тегишли таркибий бўлинмаларида назоратдан ўтган мижозларнинг тўлов ҳужжатларини қабул қилиш;

2.Олинган ҳужжатларнинг, банк ахборот базаларида зарурий дастурий бухгалтерия ўтказмалари шакллантириладиган, электрон нусхаларини яратиш;

3.Архивлаштириш учун ҳужжатларни ўз вақтида шакллантириш;

4.Бўлимда амалга оширилган операциялар бўйича ҳисоботларни тузиш, текшириш, таҳлил қилиш ва ўз вақтида тақдим этиш;

5.Пул ҳисоб-китоб ҳужжатларнинг асл нусхаси билан уларнинг электрон нусхаларини солиштириш;

6.Вакиллик ҳисобварағи орқали ўтказилган операциялар бўйича бухгалтерия ёзувларини банк филиали балансида дастурий акс эттириш (тегишли бўлинмалар томонидан тасдиқланган ҳолда);

7.Банк филиалида вакиллик ҳисобварақ орқали ўтказилган ва тегишли манзилга етиб бормаган операциялар бўйича изланиш олиб бориш;

8.Филиаллараро мажбуриятлар ҳисобварақларини солиштириш;

9.Зарурий реквизитларни киритган ҳолда Банк амалиёт куни дастурида (БАД) да мижозлар ва уларнинг ҳисобварақларини очиш ва ёпиш;

10.Банк депозиторларининг миллий ахборотлар базаси (БДМАБ)да мижозлар ва уларнинг ҳисобварақларини рўйхатдан ўтказиш;

11.Мижозларнинг ҳисобварақларини белгиланган тартибга мувофиқлиги бўйича маълумотлар базасини таҳлил қилиш;

12.Ишламайдиган ҳисобварақлар бўйича мониторинг ўрнатиш ва унинг натижалари бўйича қонунчилик асосида тегишли чоралар кўриш.

13.Янги мижозга ҳисобварақ очилганда мижозни идентификация қилиш ва БДМАБда рўйхатга киритиш;

14.БДМАБда мижознинг ҳисобварағи кўрсатгичларини ва маълумотларини ўзгартириш;

15.Мижознинг БДМАБда ҳисобварағига блокировка қўйиш ва уни олиб ташлаш;

16.Корпоратив мижознинг ҳисобварағини БДМАБда ёпиш;

17.Чакана мижозларнинг ҳисобварағини рўйхатга олиш, очиш ва ёпиш.

Ички хўжалик операциялар бўлими:

1.Маъмурий хизматлардан, молиявий-таҳлилий аппаратдан, бош бухгалтер томонидан банк бизнес фаолиятига тааллуқли бирламчи ҳужжатларни қабул қилиш (шартнома, битим, буйруқлар, кўрсатмалар) ва уларни банк ахборот базасида акс эттириш;

2.Банкнинг даромад ва харажатлари ҳамда молиявий натижаларини тегишли ҳисобварақларида тўғри акс эттириш;

3.Банкнинг дебитор-кредитор қарзларини таҳлил қилиш;

4.Солиқлар, йиғимлар ва мажбурий тўловларнинг ҳисоб-китобини амалга ошириш, улар бўйича пул ҳисоб-китоб ҳужжатларини расмийлаштириш ва балансда акс эттириш;

5.Банкнинг асосий воситалари, омборхонадаги товар моддий қимматликларини, капитал қўйилма ва таъмирлаш бўйича операцияларининг бухгалтерия ҳисобини юритиш;

6.Банкнинг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлари, шунингдек хизмат сафари харажатларини ҳисоблаш ва уларни балансда акс эттириш;

7.Ҳужжатларни архивга топшириш учун, уларни ўз вақтида шакллантириш;

8.Банкда ўтказилган операциялар бўйича ҳисоботларни тузиш, текшириш, таҳлил қилиш ва ўз вақтида тақдим этиш.

Якуний назорат бўлими:

1.Операцияларни якуний назоратдан ўтказиш;

2.Амалиёт куни давомида амалга оширилган барча операциялар бўйича, уларнинг ўтказилганлигини тасдиқловчи бирламчи ҳужжатларни банкнинг операция бажарган ҳар бир бўлимдан йиғиш;

3.Бухгалтерия журнали билан банк бўлимлари томонидан берилган ҳужжатларни таққослаш;

4.Қонунчиликда белгиланган меъёрларни бузиб ўтказилган операцияларни аниқлаш;

5.Ноқонуний операциялар ўтказишга йўл қўйган банк ходимларини аниқлаш;

6.Банкнинг ҳар бир бажарилган ички операцияларининг банкнинг ички сиёсатига мос эканлиги ва уларни мақсадга мувофиқлиги бўйича хулоса бериш;

7.Раҳбариятга ўтказилган текширув бўйича ҳисобот тақдим қилиш;

8.Куннинг барча ҳужжатларини йиғмажилдларда сақлаш учун тикиш;

9.Банк кунлик бухгалтерия ҳужжатлари йиғмажилдларини архивга топшириш.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1----

So`rovnoma natijalari