Hujjat nomi
"Ўзбекистон Републикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2124-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда имкониятлар яратиш мақсадида вилоят ҳокимининг қарори
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotJizzaх viloyati hokimligi
Hujjat muallifiJizzaх viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2015-08-26 11:10:22
Muhokama yakunlanishi (sana)2015-09-10 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Лойиҳа

“Ўзбекистон Републикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2124-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда имкониятлар яратиш мақсадидавилоят ҳокимининг қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Републикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2124-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда вилоятда таъминлашга имкониятлар яратиш мақсадида:

1. Вилоятда коллеж битирувчиларини бандлигини тўлиқтаъминлаш ҳамда бу борада амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида 2015 йил 25 август куни Жиззах шаҳридаги “Ёшлар шаҳарчаси”да “Бўш иш ўринлари” ярмаркаси ўтказилиши белгилансин.

2. “Бўш иш ўринлари” ярмаркасини ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби 1-иловага ва чора-тадбирлар режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Жиззах Давлат педагогика институти (А.Холбеков), Жиззах политехника институти (Э.Салиев), вилоят ўрта маҳсус касб-ҳунар таълими бошқармаси (Ш.Турдиев) олий ўқув юрти ва касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлари битирувчиларини “Бўш иш ўринлари” ярмаркасига жалб этишни таъминлансинлар.

4. Вилоят меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси (Я.Назаров)га:

“Бўш иш ўринлари” ярмаркасида иштирок этувчи иш берувчи корхона ва ташкилотларни махсус лойиҳа асосида “Ёшлар шаҳарчаси” ҳудудида жойлаштириш;

корхона ва ташкилотларнинг “Бўш иш ўринлари” ярмаркасида бўш иш ўринлари, ишчи-хизматчиларнинг ойлик иш хақлари ва иш берувчи томонидан қўшимча имтиёзлар кўрсатилган махсус стендлар билан иштирок этишларини назоратга олиш вазифаси топширилсин.

5. Вилоят ишчи гуруҳи аъзолари И.Ҳайдаров, Ш.Турдиев, Я.Назаров, И.Маматқулов, Х.Нормуродовларга Жиззах шаҳар, Ғаллаорол, Жиззах, Зарбдор, Пахтакор туман ҳокимликлари билан биргаликда:

“Бўш иш ўринлари” ярмаркасида битирувчиларни тадбиркорликка жалб этиш бўйича барча касб-ҳунар “Бир дарча” сайёр нуқталариниташкил этсинлар;

“Бир дарча” сайёр нуқталарида тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва солиқ инспекциялари, тижорат банклари, бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари ва касб-ҳунар коллежларидан масъуллар иштирокини таъминласинлар;

битирувчиларни ўз тадбиркорлик фаолиятларини давлат рўйхатидан ўтказишда, бизнес режа тузишда, маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан тавсияномалар, солиқ органларидан ИНН рақамлари беришда, кафиллик шартномаларини тайёрлашда ҳуқуқий маслаҳатлар ва амалий ёрдам кўрсатсинлар;

тадбиркорлик фаолияти учун ускуналар сотиб олиш учун шартномалар имзолаш ишлари, шартнома асосида олинадиган ускуналарнинг кўргазмаси (тикув машинкалари, мотокултиватор)ташкил этсинлар;

6. Жиззах шаҳар (А.Қобилов), Ғаллаорол (А.Тилабов), Жиззах (А.Абдуллаев), Зарбдор (Э.Ғайбуллаев), Пахтакор (Ғ.Қаршибоев) туманлари ҳокимларига:

2015 йил 22 августига қадар шаҳар ва туманлар ҳудудида жойлашган ва ярмаркада иштирок этадиган корхоналар ва ташкилотлар рўйхатларини шакллантириш;

“Бўш иш ўринлари” ярмаркасида жалб этиладиган касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлари битирувчиларни ва маҳаллалар ҳудудидаги банд бўлмаган аҳоли сонини аниқлаган ҳолда, иштирок этиш жадвалини ишлаб чиқиш ва ташкилий қўмитага тақдим этиш;

ярмаркада қатнашувчиларни ташкилий равишда иштирок этишларини таъминлаш вазифалари юклатилсин.

7. Вилоят ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси (Ш.Турдиев) Жиззах шаҳар ва Жиззах туманидаги касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлари битирувчиларининг мутахассисликлари бўйича рўйхатларини тузиш, ёшларни «Бўш иш ўринлари» ярмаркада уюшган ҳолда иштирок этишини таъминласин.

8. “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими (А.Сатторов), Ички ишлар (И.Худойберганов), Мудофаа ишлар (Б.Эшимметов) бошқармаларига:

маҳаллаларда банд бўлмаган, айниқса хориждан қайтган ва Қуролли кучлар сафидан захирага бўшатилган фуқароларни аниқлаб, “Бўш иш ўринлари” ярмаркасига жалб этиш бўйича ташкилий ишларни амалга оширсинлар.

9. Вилоят “Ҳунарманд” уюшмаси (А.Жураев)га:

“Бўш иш ўринлари” ярмаркасида вилоят ҳудудуда фаолият кўрсатаётган камида 30 нафар ҳунармандларнинг ишлаб чиқараётган маҳсулотлар кўргазмалари билан иштирок этишини таъминласин.

10. Вилоят ҳокимининг ўринбосари (Э.Исматов), “Камолот” Ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят Кенгаши (А.Дарханов)га“Бўш иш ўринлари” ярмаркасини оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритилишини, тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилишини таъминласинлар.

11. Вилоят маданият ва спорт ишлар бошқармаси (М.Норқозоқов)га“Бўш иш ўринлари” ярмаркаси ўтказиладиган жойларда маданий дам олиш концерт намойишларини ташкил этилишини таъминласин.

12. Мазкур фармойишнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосарлари Р.Кенжаев, Г.Тўраева, Э.Исматов зиммаларига юклатилсин.

Вилоят ҳокими С.Исмаилов

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Републикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2124-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда вилоятда таъминлашга имкониятлар яратиш мақсадида қарорни ишлаб чиқиш.Қарор лойиҳасини тайёрлаш24.08.2015Вилоят ҳокимининг ўринбосари Э.Исматов
2Қарор лойихасини муҳокамага қўйишҚарор лойихасини Ягона порталдаги Норматив хуқуқий хужжатлар муҳокамасига қўйиш26.08.2015Жиззах вилоят ҳокимлигининг ҳуқуқшуноси А.Ғозибеков
3Қарор лойиҳасини тасдиқлашЯгона портал орқали келиб тушган таклиф ва эътирозларни инобатга олган холда қарор лойиҳасини тасдиқлаш.12.09.2015Жиззах вилоят ҳокими С.Исмаилов
4Қарорни муҳокамага қўйиш.Тасдиқланган қарорни Ягона порталдаги норматив ҳуқуқий хужжатларни мухокамаси бўлимига жойлаштириш15.09.2015Жиззах вилоят ҳокимлигининг ҳуқуқшуноси А.Ғозибеков

So`rovnoma natijalari