Hujjat nomi
Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг Автомобиль транспортини ривожлантириш жамғармаси ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiBuyruq
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO`zbekiston avtomobil transporti agentligi
Hujjat muallifiO`zbekiston avtomobil transporti agentligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-06-07 19:14:22
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-06-22 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЎЗБЕКИСТОН АВТОМОБИЛЬ ТРАНСПОРТИ АГЕНТЛИГИ БОШЛИҒИНИНГ БУЙРУҒИ

Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг Автомобиль транспортини ривожлантириш жамғармаси ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 мартдаги ПҚ–3589-сон “Автомобиль транспортини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, буюраман:

1. Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг Автомобиль транспортини ривожлантириш жамғармаси ҳақидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Бошлиқ Д.Дехканов

Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг Автомобиль транспортини ривожлантириш жамғармаси ҳақида

НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1.Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 мартдаги ПҚ–3589-сон “Автомобиль транспортини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорини бажарилишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг Автомобиль транспортини ривожлантириш жамғармасини (бундан буён матнда Жамғарма деб юритилади) шакллантириш ва маблағларидан фойдаланиш, Жамғармани бошқариш тартибини, Жамғарма маблағларидан фойдаланиш тартибларини белгилайди.

2. Жамғарма “Ўзавтотранс” агентлигида (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) юридик шахс мақомига эга бўлмаган ҳолда ташкил этилади.

3. Жамғарма маблағлари, мулкчилик шаклидан қатъий назар фақат юридик шахсларга ажратилиши мумкин.

2-боб. Асосий тушунчалар

4. Мазкур Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:

ИТТКИ – илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлар мажмуи (илмий-текширув ишларига техник топшириқ билан боғлиқ илмий изланишлар,
тажриба-конструкторлик ишларга эса – янги маҳсулот намунасини, янги технологияларни ишлаб чиқиш таълуқлидир);

ишлаб чиқишлар – илмий тадқиқотлар ва (ёки) амалий тажриба натижасида олинган мавжуд билимларга асосланган ва янги материаллар, моддалар ёҳуд ускуналарни яратиш, янги жараёнлар, тизимлар ва хизматларни жорий этиш ёки амалда ишлаб чиқарилаётганларини ёҳуд ишга туширилганларини янада такомиллаштиришга йўналтирилган доимий ишлар;

пудратчи – Агентлик томонидан, автовокзаллар, автостанциялар, тўхташ бекатларини реконструкция қилиш ва таъмирлаш юзасидан манзилли қурилишлар, лойиҳалар доирасида ишлар ва хизматларни амалга ошириш, қоидага кўра, тендер ўтказиш ёки конкурс (кўрик) танловлар натижалари бўйича амалга оширадиган пудратчи ташкилот;

лойиҳа-смета ҳужжатлари (ЛСҲ) – матнли ва графикали материлларни ўз ичига олувчи, капитал қурилиш объектлари ва муҳандислик коммуникациялари қурилишини, реконструкция қилинишини ва/ёки техник жиҳатдан қайта жиҳозланишини таъминлаш учун лойиҳанинг моҳиятини очиб берувчи ва унинг мақсадга мувофиқлиги ҳамда амалга оширилувчанлиги асосларини ўз ичига олувчи, функционал-технологик, конструктив
ва муҳандислик-техник қарорларни белгиловчи ҳужжатлар мажмуи (тўплами);

қурилишларнинг манзилли рўйхати – ажратилган молиялаштириш маблағлари доирасида объектлар рўйхати ҳамда ишлар ҳажми ва ҳаражатлари киритилиб тузиладиган молиявий ҳужжат;

автовокзал, автостанция, тўхташ бекатлари қурилиши – амалдаги муҳандислик-технологик тизимлари, қонунчиликда назарда тутилгантўлиқ ҳужжатлар жилдларига эга объектлар қурилиши билан боғлиқташкилий, қидирув, лойиҳа, сайқаллаш, қурилиш-монтаж ва ишга тушириш ишлари;

капитал қурилиш – табиий эскиришни бартараф этиш, фойдаланиш ҳусусиятларини сақлаш ва яхшилаш учун тузилмалари ёки қисмлари, муҳандислик ускуналарини алмаштириш эҳтиёжи мавжуд бўлган объект ҳолатини яхшилаш бўйичайирик ишлар комплекси (мажмуи);

объектнинг жорий таъмирланиши – объектнинг иш қобилиятини тиклаш
ва таъминлаш учун бажариладиган таъмирлаш ишлари;

объект таъминоти ва сақланиши – объект ҳудудини тозалаш, чиқиндиларни йиғиш ва олиб чиқиб кетиш, кўкаламзорларга қараш ва ишлов бериш, дарахтларни кесиш, табиий ҳусусиятли ва техник авариялар таъсиридан сўнг режадан ташқари кўриб чиқишлар ҳамда объектнинг кўтариб турувчи тузилмалари ва бошқа қурилиш қисмларини сақлаш.

3-боб. Жамғарма маблағлари

5. Жамғарма маблағлари қуйидагилар ҳисобидан шаклланади:

автомобиль транспортида шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро йўловчилар ва юк ташишларини амалга ошириш учун бериладиган лицензиялар
ва уларнинг амал қилиш муддатини узайтириш учун тўланадиган давлат божи маблағларининг 100 фоизи;

Агентликнинг ҳудудий бошқармалари инспекторлари томонидан тузилган автомобиль ташишлари соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар ҳақида баённомалар бўйича ундириладиган жарималар миқдоридан 84 фоизи;

Жамғармага юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун жалб этиладиганхалқаро молия институтлари, ҳорижий давлат ташкилотлари ва бошқа донорлар кредитлари (займлари) ва грантлари;

Давлат ва хусусий ҳамкорлик доирасидаги хусусий инвестициялар ҳамда қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган бошқа манбалар.

6. Жамғарма маблағлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигидаги (бундан буён матнда Ғазначилик деб юритилади) Агентликнинг махсус шахсий ғазна ҳисоб варағида жамланиб борилади.

Автомобиль транспортида шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро йўловчилар ва юк ташишларини амалга оширишга лицензиялар бериш ва уларнинг муддатини узайтириш учун тўланадиган давлат божи ҳамда Агентликнинг ҳудудий бошқармалари инспекторлари томонидан тузилган автомобиль ташишлари соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар ҳақида баённомалар бўйича ундириладиган жарималар маблағлари ҳар куни Жамғармага ўтказилади.

4-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш йўналишлари

7. Жамғарма маблағлари илмий-тадқиқот ишлари, йўловчи автовокзаллари
ва автостанциялари, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига қарашли бўлган умумий фойдаланишдаги йўловчи йўналишлари оралиқ бекатларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича дастурлар, автотранспорт воситаларини харид қилиш ва автомобиль транспортини бошқариш тизимига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, Агентликни сақлашни молиялаштириш мақсадлари учун фойдаланилади.

Юқорида кўрсатиб ўтилган асосий йўналишларни амалга ошириш
ва молиялаштириш мақсадида, Жамғарма маблағлари қуйидагилар учун ишлатилади:

илмий-тадқиқот ва лойиҳа-конструкторлик ишларига;

объектни қурилиш, муҳандислик коммуникациялар учун таёрлаш, йўловчилар автовокзаллари, автостанциялари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарамоғидаги умумий фойдаланишдаги йўловчилар ташиш йўналишларидаги тўхташ бекатларини (бундан буён-инфратузилма объектлари) қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашга;

автотранспорт воситаларини ҳарид қилишга (шу жумладан, ташувчиларга автотранспорт воситаларини ҳарид қилиш учун займлар, ссудалар беришга);

автомобиль транспортини бошқариш тизимига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишга;

Агентликни таъминлаш ҳамда Агентликнинг ихтисослаштирилган компаниялари томонидан жалб этилаётган кредитларни қайтариш ва улар бўйича фоизлар
ва комиссияларни тўлаш билан боғлиқ ҳаражатларни қоплашга.

5-боб. Жамғармани бошқариш

8. Агентлик Ҳайъати ва соҳанинг илмий-техник Кенгаши Жамғарма бошқарув органи ҳисобланади.

9. Агентлик марказий аппаратининг таркибий тузилмалари ва мазкур Низомнинг 17, 21, 33, 37 ва 40-бандларида назарда тутилган унга бўйсинувчи ташкилотлар Жамғарма маблағларидан молиялаштириладиган лойиҳаларни шакллантирувчи Ижроия органлар ҳисобланади.

10. Ижроия органлари томонидан, Жамғарманинг дастлабки ҳаражатлар сметасини тузиш, уни соҳанинг илмий-техник Кенгашига ва Агентлик Ҳайъатига тақдим этиш ва тақдим этилганлари қаторидан энг самаралиларини танлаб олиш учун Агентлик бошлиғи буйруғи билан Агентликнинг марказий аппарати таркибий тузилмалари масъул мутахассисларидан иборат бўлган 5 киши таркибидаги Жамғарманинг ишчи органи тузилади.

11. Ишчи гуруҳ:

лойиҳани кўриб чиқишга тақдим қилган таркибий тузилма билан ҳамкорликда лойиҳанинг дастлабки баҳоланишини амалга оширади, бунда, асосий эътиборни: лойиҳанинг долзарблиги ва қўйилган вазифаларни ҳал этишга ҳаққоний ёндошилганлигига; билдирилган инновацион ва амалий илмий ишлаб чиқишлар натижаларидан амалда фойдаланиш имкониятларига; лойиҳа бўйича ҳаражатлар сметасининг иқтисодий асосланганлиги, уни амалга ошириш давомийлиги ва мазкур лойиҳанинг ҳаражатларни қоплаш муддатига қаратиш;

танлаб олинган лойиҳалар рўйҳатидан келиб чиқиб, Жамғарманинг дастлабки жамланган ҳаражатлар сметасини тузади ва соҳанинг илмий-техник Кенгашига муҳокама учун киритади.

12. Соҳанинг илмий-техник Кенгаши ишчи орган томонидан тақдим этилган лойиҳаларни кўриб чиқади, уларнинг мақсадга мувофиқлиги ва зарурлигини баҳолайди, ўз қарорини баённома билан расмийлаштиради ва Жамғарманинг ҳаражатлар сметасига аниқликлар киритиш ҳамда келгусида уни Агентлик Ҳайъатига тақдим этиш учун ишчи органга қайтаради.

13. Агентлик Ҳайъати ишчи орган томонидан тақдим этилган Жамғарма ҳаражатлар сметасини кўриб чиқади ва қуйидагилар ҳақида қарор қабул қилади:

лойиҳани Жамғарма маблағларидан молиялаштириш ёҳуд лойиҳани молиялаштиришни рад этиш тўғрисида;

лойиҳани (лойиҳаларни) қайта ишлашга ёки қўшимча баҳолашга йўналтириш тўғрисида;

Жамғарманинг дастлабки жамланган ҳаражатлар сметасини жорий молиявий йилга тасдиқлаш тўғрисида Жамғарма пул маблағларининг навбатдаги йилга тушумларини умумий ҳажмини белгилашда, прогноз қилинаётган йил бошидаги Жамғарма маблағларининг қолдиғи ва йил давомида прогноз қилинаётган тушумлар ҳажми ҳисобга олинади.

Агентлик Ҳайъати қарори кўпчилик овоз билан қабул қилинади ва Агентлик Ҳайъати раиси томонидан имзоланган баённома билан расмийлаштирилади.

14. Ишчи орган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига қуйидагиларни тақдим этади:

ҳар йили 1 ноябрга қадар, келгуси йилга Жамғарма харажатлар сметаси лойиҳасини;

ҳар чоракда, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25 санасига қадар Жамғарма харажатлар сметасининг бажарилиши ҳақида ҳисоботни.

6-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш

15. Жамғарма маблағларини харажат қилиш Агентликнинг махсус ғазначилик ҳисоб рақамидан, Молия вазирлиги билан келишилган Агентлик Ҳайъати раиси томонидан тасдиқланган сметага мувофиқ, амалга оширилади.

16. Жорий йилда фойдаланилмаган Жамғарма маблағлари қолдиғи келгуси йилга ўтказилади.

7-боб. Жамғарма маблағларидан йўналишлар бўйича фойдаланиш шартлари

1§. Илмий-текширув ва лойиҳа-конструкторлик ишларни молиялаштириш

17. “Ўзавтотранстехника” илмий-ишлаб чиқариш маркази ДК илмий-текширув ва лойиҳа-конструкторлик ишлар лойиҳалари бўйича ижроия органи ҳисобланади.

18. Биринчи навбатда ИТТКИтомонидан:

автомобиль транспорти хавфсизлигини таъминлашда илғор инновацион технологияларни жорий этиш;

юқори сифатли транспорт хизматлар стандартлари, назарий-методик низомлар, автомобиль транспортини иқтисодий-математик моделлаш (оптималлаш);

янги техника, технология ва материалларнинг асосан муайъян турларини яратиш ёки комплекс назарий ва экспериментал изланишлар давомида амалий натижаларга эришишга йўналтирилган лойиҳалар муҳокама этилади.

19. ИТТКИ лойиҳаларини Жамғарма маблағларидан молиялаштириш методлари қуйидагича бўлиши мумкин:

ИТТКИни тўғридан-тўғри молиялаштириш йўли билан бажарувчига (“Ўзавтотранстехника” илмий-ишлаб чиқариш маркази ДК) смета ҳаражатлари (калькуляция) асосида 15% аванс тўловлари шаклида ва ишлар бажарилишига мутаносиб 85% молиялаштириш шарти орқали маблағни тақдим этиш;

муайъян дастур ва мавзуни (аниқ ишлаб чиқилган ҳужжат), лойиҳа соҳавий
илмий-техник Кенгаш томонидан экспертизадан ўтиб, эътироф этилганидан сўнггина маблағларни тақдим этиш шарти билан молиялаштириш.

20. ИТТКИни молиялаштириш лойиҳалари, ИТТКИга техник топшириқ мавжуд бўлган тақдирда, лойиҳанинг мақсадга мувофиқлиги тегишли экспертизадан ўтказилиб, соҳанинг илмий-техник Кенгаши томонидан ижобий ҳулосага эга бўлганда, Жамғарманинг жорий молия йили учун дастлабки жамланган ҳаражатлар сметасига киритилади.

2§. Инфратузилма объектларини лойиҳалаш, қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш

21. Автовокзал ва автостанциялар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси, Капитал қурилиш, таъмирлаш ва моддий-техник таъминоти бошқармаси инфратузилма объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш, лойиҳалар ва сметаларни ишлаб чиқиш учун бошланғич-рухсатнома ҳужжатларини тайёрлаш бўйича Ижроия орган ҳисобланади.

22. Инфратузилма объектларининг ҳар йилги қурилиш, реконструкция қилиш
ва таъмирлаш ҳажмлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 мартдаги ПҚ–3589-сон “Автомобиль транспортини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган мақсадли параметрлари, ушбу қарор доирасида шаҳарлар ва туманлар марказларидаги тўташ бекатларини
босқичма-босқич қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш юзасидан қабул қилинган дастур ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг бошқа топшириқлари асосида шаклланади.

23. Инфратузилма объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш
учун лойиҳа-смета ҳужжатлари таркиби, ишлаб чиқиш “Қурилиш меъёрлари
ва қоидалари” (ҚМҚ), “Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари” (ШНҚ) ва бошқа норматив ҳужжатларга мувофиқ белгиланади.

Инфратузилма объектларининг ҳар йилги қурилиш, реконструкция қилиш
ва капитал таъмирлаш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари, шу жумладан, ресурс сметаси ёки ишлар рўйхатини белгиланган тартибда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш Агентлик
ёҳуд Агентлик шартнома бўйича жалб этган ташкилот томонидан амалга оширилади.

24. Инфратузилма объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш юзасидан манзилли рўйхатлар қонунчиликда белгиланган тартибда тузилади ва Агентлик томонидан тасдиқланади.

25. Агентликнинг ижроия органлари томонидан шакллантирилган инфратузилма объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш юзасидан манзилли рўйхатлар Агентлик томонидан тасдиқланади ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишилади.

26. Инфратузилма объектларининг қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашни амалга ошириш учун пудратчи ташкилотни аниқлаш, лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида белгиланган ишлар ҳажми Агентлик томонидан қонунчилик асосида амалга оширилади.

27. Пудратчилар учун банк филиалларида Жамғармадан ажратиладиган маблағларни мақсадли фойдаланиш учун махсус мақсадли ҳисоб рақамлари очилади.

28. Молиялаштиришни расмийлаштириш учун Агентлик томонидан Ғазначиликка қонун ҳужжатларида назарда тутилган, ҳужжатлар тақдим этилади

29. Инфратузилма объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш юзасидан пудратчи ташкилотларни молиялаштириш (туловларни амалга ошириш) Агентлик томонидан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йил 12 сентябрдаги 395-сон қарори билан тасдиқланган Марказлаштирилган манбалар ҳисобига қурилишни ташкил этиш, молиялаштириш ва кредитлаш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ, амалга оширилади.

30. Агентликнинг пудратчи ташкилотлар билан инфратузилма объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш юзасидан бажарилган ишлар учун ҳисоб-китоблари, белгиланган тартибда расмийлаштирилган бажарилган ишлар қиймати (қилинган ҳаражатлар) тўғрисидаги ҳисоб-фактуралар (маълумотномалар) бўйича ойлик бажарилган ишларни қабул қилиш далолатномаси асосида амалга оширилади.

31. Манзилли рўйхатга киритилган инфратузилма объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш юзасидан лойиҳа ҳужжатлари, конкурс танловларнинг рўйхати ва ўтказилганлиги, ажратилган молиялаштириш маблағларининг мақсадли фойдаланилганлиги, бажарилган ишларнинг ҳажми ва сифатини назорат қилиш Агентлик томонидан амалга оширилади.

32. Инфратузилма объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш юзасидан манзилли рўйхатга йил давомида қўшимча объектларни киритишга, авария ҳолатлари ҳамда молиялаштириш манбалари мавжуд бўлган тақдирда йўл қўйилади.

Тўхташ бекатларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш юзасидан аниқлаштирилган манзилли рўйхатлар Агентлик томонидан тасдиқланади.

3§. Ҳаракатдаги таркибни ҳарид қилиш. Займ (ссудалар) бериш

33. Агентликнинг автомобиль ташишларини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бошқармаси (йўловчилар ва юк ташишлар бўлими) ва Капитал қурилиш, таъмирлаш ва моддий-техник таъминот бошқармаси ҳаракатдаги таркибни ҳарид қилиш
(шу жумладан, займлар, ссудалар бериш) лойиҳалари бўйича Ижроия органи ҳисобланади.

34. Ташувчиларга ҳаракатдаги таркибни ҳарид қилиш учун Жамғарма маблағларидан займ (ссудалар) бериш, Ўзбекистон Республикаси Президенти
ва Ҳукумати қарорлари билан тасдиқланган автотранспорт воситаларини янгилаш (ҳарид қилиш) бўйича мақсадли параметрлари доирасида амалга оширилади.

Займлар (ссудалар) олувчиларга асосан қайтариш шарти билан берилади.

Қайтариш шарти билан олинган займларни объектив вазиятларда тўлаш имконияти, биринчи навбатда, шаҳар йўловчи транспорти корхоналари томонидан мавжуд бўлмаган тақдирда, амалга оширилаётган шаҳар йўловчи ташишларининг режали-зарар кўриш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, Агентлик Ҳайъати, берилган займни қайтариб олмаслик қарорини қабул қилишга ҳақлидир.

35. Займ (ссуда) олиш учун мурожаатчи Агентликга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) Жамғармадан пул маблағлари олиш учун қуйидагилар қайд этилган талабнома:

олувчи тўғрисида асосий маълумотлар (ташкилий-ҳуқуқий шакл,

таъсисчилар, фаолиятнинг асосий тури ва бошқалар);

сўралаётган маблағ миқдори, маблағлар мақсади (йўналиши);

б) маблағлардан фойдаланишнинг назарда тутилаётган йўналишидаги пул оқими таҳлили билан бизнес-режа;

в) солиқ инспекцияси томонидан тасдиқланган оҳирги ҳисобот даврига (1-сон шаклдаги) бухгалтерлик баланси, (2-сон шаклдаги) молиявий натижалар ҳақида ҳисобот.

36. Займ (ссуда) олиш учун расмийлаштириш жараёни қуйидагилардан иборат:

а) ижроия ва ишчи органлар томонидан займ (ссуда) олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни, Жамғармадан маблағ бериш ҳақида талабномани қондириш ёҳуд рад этиш ҳақида Агентлтк Ҳайъати қарори лойиҳасини кўриб чиқиш;

б) Жамғармадан маблағ бериш ҳақида талабномани қондириш ёҳуд рад этиш ҳақида Ҳайъат қарори;

в) Агентлик Ҳайъатининг талабномани қондириш ҳақидаги қарори қабул қилинган тақдирда, ишчи орган Агентлик бошлиғига (Агентлик бошлиғи ўринбосарига) имзолаш учун Агентлик ва маблағларни олувчи ўртасидаги займ (ссуда) тўғрисидаги икки томонлама шартномани расийлаштиради ва тақдим этади, шартномада қуйидагилар назарда тутилади:

олинган маблағларни қайтариш жадвали;

шартнома муддати;

займ (ссуда) миқдори;

олинган маблағларнинг мақсадли фойдаланиш устидан назорат тартиби.

г) қуйидаги ҳолатларда Агентлик Ҳайъати талабномани рад этишга ҳақлидир:

расмийлаштирилган ҳужжатларни тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этиш;

тақдим этилган ҳужжатларда шубҳали ёки нотўғри маълумотлар мавжудлиги.

Мурожаатчи Агентлик Ҳайъати қарори юзасидан белгиланган тартибда шикоят қилишга ҳақлидир.

4§. Автомобиль транспортини бошқариш тизимига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш дастури

37. Автомобиль транспорти соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бошқармаси, “Ўзавтотранстехника” илмий-ишлаб чиқариш маркази ДК автомобиль транспортини бошқариш тизимига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш лойиҳалари бўйича Ижроия органи ҳисобланади.

38. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 мартдаги ПҚ–3589-сон қарори билан тасдиқланган автомобиль транспортини бошқариш тизимига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш дастури чора-тадбирлари устувор тартибда молиялаштирилиши лозим.

39. Жамғарма маблағлари қуйидаги шаклда ажратилади:

молиявий сармоялар, Жамғарманинг тасдиқланадиган киримлар ва ҳаражатлар сметаси доирасида мақсадли беғараз молиялаштириш;

автомобиль транспортини бошқариш тизимига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш Дастурини молиялаштириш лойиҳалари учун Жамғарма томонидан тақдим этиладиган займлар (ссудалар).

5§. Агентликни сақлаш

40. Молия ва бухгалтерия ҳисоби бошқармаси Агентликни сақлаш ҳамда Агентликнинг ихтисослаштирилган компаниялари томонидан жалб этилаётган кредитларни қайтариш ва улар бўйича фоизлар ва комиссияларни тўлаш билан боғлиқ ҳаражатларни қоплаш лойиҳалари юзасидан Ижроия орган ҳисобланади.

41. Агентлик таъминлаш учун ҳаражатлар сметаси қонунчиликда белгиланган шакл бўйича тузилади.

42. Агентлик ходимларини рағбатлантириш, Агентликнинг ички ҳуқуқий актларига мувофиқ амалга оширилади.

43. Экологик, соғломлаштириш ва ҳайрия жамғармалари, маданият, соғлиқни сақлаш муассасалари, меҳнат органлари, жисмоний тарбия ва спорт, ўқув муассасалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари учун субсидиялар, тўловлар, спонсорлик ва ҳайрия ёрдами шаклидаги маблағлар фақат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фармойишларига мувофиқ амалга оширилади.

8-боб. Якуний қоидалар

44. Мазкур Низом талабларини бузганликда айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгардирлар.

45. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси билан келишилган.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Норматив ҳуқуқий ҳужжат (НҲҲ) лойиҳасини ишлаб чиқишНизомни ишлаб чиқиш07.06.2018 й.Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги
2НҲҲ ни муҳокама қилишНҲҲ ни муҳокама қилиш07.06.2018 й. - 22.06.2018 й.Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги ҳамда Ягона порталда муҳокама иштирокчилари
3НҲҲни давлат рўйхатидан ўтказиш учун киритишНҲҲни давлат рўйхатидан ўтказиш учун Адлия вазирлигига киритиш25.06.2018 й.Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги

So`rovnoma natijalari