Hujjat nomi
Руҳий бузилишлардан азият чекувчи, шу жумладан, ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнат терапияси, янги касбларга ўргатиш ва ишга жойлаштириш учун психиатрия муассасалари даволаш-ишлаб чиқариш корхоналари тўғрисидаги ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ
 To`liq ro'yxatga qaytish
×Hurmatli foydalanuvchi!

Siz tadbikorlik faoliyatini amalga oshirishga ta’sir etuvchi qabul qilinayotgan normativ-huquqiy hujjatlarga o’z izohlaringizni berishingiz mumkin. Berilgan izohlar muhokama qilish uchun Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida joylashtiriladi.

Shuningdek, Siz ishlab chiqilayotgan normativ-huquqiy hujjat loyihalari muhokamasiga oid ‎So’rovnomani to’ldirishingiz mumkin.

Berilgan izohlar va So’rovnomada bildirilgan takliflar tegishli normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini ishlab chiquvchilar — davlat va xo’jalik boshqaruvi organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan ko’rib chiqilishi shart.

Hujjat turiNizom
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO‘zbekiston Respublikasi Sog`liqni saqlash vazirligi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Sog`liqni saqlash vazirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-06-08 10:12:52
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-06-23 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama jarayonida

Руҳий бузилишлардан азият чекувчи, шу жумладан, ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнат терапияси, янги касбларга ўргатиш ва ишга жойлаштириш учун психиатрия муассасалари даволаш-ишлаб чиқариш корхоналари тўғрисидаги

ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

1.Вақтинчалик Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 мартдаги ПҚ–3606-сон «Психиатрия ёрдамини кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига асосан ишлаб чиқилган ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги психиатрик муассасалар ҳудудида давлат-хусусий ҳамкорлиги шартлари асосида рухий бузилишлардан азият чекувчи, шу жумладан, ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнат терапияси, янги касбларга ўргатиш ва ишга жойлаштириш учун психиатрия муассасалари даволаш-ишлаб чиқариш корхоналари (кейинчалик – ДИЧК) ташкил этиш тартибини аниқлайди.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

2.Мазкур вақтинчалик низом давлат психиатрик муассасалари томонидан тадбиркорлик субъектларига ишлаб чиқариш жараёнини ташкил қилиш ва рухий бузилишлардан азият чекувчи, шу жумладан, ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнат терапияси, янги касбларга ўргатиш ва ишга жойлаштириш мақсадида иншоотлар, жиҳозлар, ер майдонлари бериш йўсинини тартибга солади.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

1-боб. Умумий қоидалар

3.Мазкур низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

Даволаш-ишлаб чиқариш корхонаси – давлат психиатрик муассасалари билан ўзаро фойдали ҳамкорликда руҳий бузилишлардан азият чекаётган, шу жумладан, ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнат терапияси, янги касбларга ўргатиш ва иш ўринларини тақдим этиш шарти билан маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи ёки пуллик хизматларни тақдим этувчи, мустақил хўжалик юритувчи алоҳида субъект,.

меҳнат терапияси –даволаш ва реабилитация мақсадида беморни меҳнат фаолиятига жалб этиш йўли билан даволаш факторлари сифатида меҳнат жараёнларидан пул олинмайдиган асосда фойдаланиш.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

2-боб. Давлат-хусусий ҳамкорлик асосида тиббий ташкилотлар ва ишлаб чиқариш субъектлари ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг умумий шартлари

4. Ишлаб чиқариш субъектларининг давлат психиатрик муассасалари билан ҳамкорлиги қуйидаги мақсадларга эришишни таъминлаши зарур:

тиббий-ижтимоий реабилитация сифатини ошириш ҳамда руҳий бузилишлардан азият чекаётган, жумладан, ногиронлиги бўлган шахслар ресоциализацияси учун меҳнат терапиясидан фойдаланиш;

руҳий бузилишлардан азият чекаётган, жумладан, ногиронлиги бўлган шахсларни янги касбларга ўргатиш ва ишга жойлаштириш;

давлат психиатрик муассасаларига қарашли бўш турган иншоотлар, жиҳозлар, ер майдонларидан фойдаланишни оптималлаштириш.

5. Давлат психиатрия муассасалари ишлаб чиқариш субъектларини жалб қилган ҳолда конкурс асосида ишлаб чиқариш субъектларининг танловини амалга ошириши керак.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

6. Давлат психиатрия муассасаларига қарашли бўш турган иншоотлар, жиҳозлар, ер майдонлари рўйхати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан аниқланади.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

7. Ушбу рўйхатга киритилган давлат психиатрия муассасалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари, Тошкент шаҳри соғлиқни сақлаш бош бошқармаси руҳий бузилишлардан азият чекаётган, жумладан, ногиронлиги бўлган шахсларни меҳнат терапияси, янги касбларга ўргатиш ва ушбу корхоналарга ишга жойлаштириш мақсадида ишлаб чиқариш жараёнини ташкил этиш учун ишлаб чиқариш субъектларига бўш турган иншоотлар, жиҳозлар, ер майдонларининг танлов асосидаги савдоларини эълон қилади.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

8.Танлов асосидаги савдоларда хорижий ташкилотлар ҳам, мос равишдаги фаолият билан шуғулланиш бўйича рухсатнома (лицензия)га эга ҳамда ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтган маҳаллий фирмалар, ишлаб чиқарувчилар ҳам қатнашиши мумкин.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

9. Шартномаларнинг тузилиши энг яхши таклифни танлаш йўли билан амалга оширилади. Бунда ушбу соҳада катта тажрибага, мос равишдаги молиявий ва моддий-техник базага, хизмат кўрсатиш шартлари ва сифатини яхшилаш ташаббусига эга талабгор афзал кўрилади.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

3-боб. Тиббий ташкилотлар билан ишлаб чиқариш субъектлари ўзаро муносабатлари механизми

10. Ишлаб чиқариш субъекти руҳий бузилишлардан азият чекаётган, жумладан, ногиронлиги бўлган шахсларга мос ишлаб чиқариш жараёнини ташкиллаштиради. ДИЧКда энг кўп тавсия этиладиган меҳнат турлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:

Эркаклар учун:

– дурадгорлик, чилангарлик, картонли-муқовалаш, ўриш, бадиий-амалий, қишлоқ хўжалиги ўсимликшунослиги ва ҳайвоншунослиги, биноларни таъмирлаш ва пардозлаш.

Аёллар учун:

– тикиш, сунъий гуллар ясаш, ўриш, бадиий-амалий, қишлоқ хўжалиги ўсимликшунослиги ва ҳайвоншунослиги.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

11. Ишлаб чиқариш субъекти давлат психиатрия муассасаси раҳбарибилан келишилган ҳолда ДИЧКнинг иш тартибини тасдиқлайди.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

12. ДИЧКга психиатр диспансер ҳисобида турувчи руҳий бузилишлардан азият чекаётган, жумладан, ногиронлиги бўлган шахслар ишга жойлаштирилади. Стационар даволанишда бўлган, меҳнат терапиясини ўтаётган шахсларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш кўзда тутилмаган. ДИЧКга руҳий бузилишлардан азият чекаётган шахслардан ташқари бошқа ишчилар ҳам ишга жойлашиши мумкин (умумий штатнинг 20% дан кўп бўлмаган миқдорида).

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

13. Вақтинча фойдаланиш учун ишлаб чиқариш субъектларига берилган ишлаб чиқариш иншоотлари, жиҳозлар ва ер майдонларидан фойдаланганлик учун ижара шартномаси доирасида ҳақ тўлаш ДИЧК ташкилотлари учун ноль ставкада ўрнатилади.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

14. Иш жараёнида ишлаб чиқариш субъектлари томонидан фойдаланилган коммунал хизматлар қиймати ишлаб чиқариш субъектлари томонидан қопланади.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

15.Ижара шартномаси бир йил муддатга тузилади, зарурат бўлганда муддати узайтирилади. Томонлар томонидан қабул қилинган мажбуриятлар бажарилмаганда шартнома қонунда белгиланган тартибда бекор қилиниши мумкин. Шартнома бўйича нархлар бир чоракда бир мартадан кўп бўлмаган тарзда кўриб чиқилади.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

16. Ишлаб чиқариш субъектига берилган мулк рўйхати қўшимча иловада кўрсатилади. Шартномада иловада кўрсатилган, ижара шартномаси ва қабул қилиш-топшириш далолатномаси бўйича берилган мулкни инвентаризациялашни олиб бориш тартиби кўрсатилиши керак.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

5-боб. ДИЧКда ишларни ташкил этиш бўйича талаблар

17. Руҳий бузилишлардан азият чекаётган, жумладан, ногиронлиги бўлган шахсларга мос ҳамда уларнинг меҳнат билан даволанишига таъсир кўрсатувчи ишлаб чиқариш жараёнларини кенгайтириш ҳамда меҳнат жараёнини оптималлаштириш мақсадида ишлаб чиқариш рационализацияси, механизацияси ва технологиясини такомиллаштириш.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

18. Қонун ҳужжатларига мос ҳолда ДИЧК ишчилари учун ишлаб чиқаришнинг мажбурий меъёрларини ўрнатиш (меҳнат терапиясини ўтаётган шахсларни истисно этган ҳолда).

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

19. Руҳий бузилишлардан азият чекаётган шахсларни (умумий асосда стационардан озиқ-овқат олувчи меҳнат терапиясини ўтаётган шахсларни истисно этган ҳолда) бир марталик овқатлантириш билан таъминлашга мажбур. Шу мақсадда ишлаб чиқариш субъекти озиқ-овқат билан таъминлаш бўйича бунинг учун тиббий ташкилотлар билан шартнома тузиши мумкин.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

20. Меҳнатни муҳофаза қилиш, техника хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги меъёрлари ва қоидаларига амал қилиш.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

21. Меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига мос ҳолда ишлаб чиқариш жиҳозлари ва иш ўринларини аттестация ва сертификация ишлари бўйича олиб бориш.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

22. Руҳий бузилишлардан азият чекаётган шахслар томонидан ишни бажариш жараёнида техника хавфсизлиги ҳамда ёнғин хавфсизлиги қоидалари бузилганда муассаса маъмуриятига хабарнома берилиб, ушбу шахслар ишдан четлатилади.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

6-боб. Психиатрия муассасалари томонидан руҳий бузилишлардан азият чекаётган шахслар меҳнатини ташкил этиш шароитлари

23. Давлат психиатрия муассасаси раҳбарининг буйруғи билан даволаш ишлари бўйича бош врач ўринбосари меҳнат жараёнлари назоратини ташкиллаштирувчи масъул шаҳс сифатида тайинланади.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

24. Стационар даволанишда ва меҳнат терапиясида бўлган шахсларнинг ДИЧКдаги давоматини назорат қилиш давлат психиатрия муассасаси стационар бўлимидаги меҳнат терапияси бўйича инструкторлар томонидан амалга оширилади.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

25. Стационар даволанишда бўлган шахсларга ДИЧКда меҳнат терапияси учун юборилиш ушбу шахснинг даволовчи врачи томонидан амалга оширилади.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

26. Амбулатор ҳисобда турган шахсларга ДИЧКда юборилиш учун тавсиянома ушбу шахснинг даволовчи врач-психиатри томонидан берилади, якуний саралаш ва ДИЧКга йўлланма ушбу шахс ҳисобда турган психиатрия муассасаси тиббий маслаҳат комиссияси томонидан амалга оширилади.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

27. Тез-тез тутқаноқ хуружлари бўлган, феъл-атвори яққол бузилган, алкоголь ва бошқа психофаол моддаларга қарамликдан азият чекувчи, шунингдек, йўлдош оғир соматик ва юқумли касалликлардан азият чекувчи шахслар ДИЧКга йўналтирилиши мумкин эмас.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

7-боб. Назорат ва масъулият

28. Жиҳозлар, машина ва механизмларни зарурий синовлар ва техник кўрикдан ўз вақтида ўтказиш, хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш факторлари параметрларига амал қилиш, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича амалдаги меъёрлар, қоидалар ва инструкцияларга риоя қилиш, ишлаб чиқариш жараёнида меҳнат хавфсизлиги стандартларини амалга оширишни назорат қилиш ДИЧК раҳбарияти томонидан амалга оширилади.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

29. Тиббий ташкилот раҳбарияти ва ишлаб чиқариш субъекти ўрнатилган тартибларга, тузилган шартномага мос келувчи талабларга ҳамда ушбу низомга амал қилиши бўйича қонун доирасида масъулдирлар

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting
Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1............
Hurmatli foydalanuvchi!

So`rovda ishtirok etish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

So`rovnoma natijalari