Hujjat nomi
Тумандаги айрим аҳоли пунктларида янги маҳалла фуқаролар йиғини ташкил этиш ҳақида
 To`liq ro'yxatga qaytish
×Hurmatli foydalanuvchi!

Siz tadbikorlik faoliyatini amalga oshirishga ta’sir etuvchi qabul qilinayotgan normativ-huquqiy hujjatlarga o’z izohlaringizni berishingiz mumkin. Berilgan izohlar muhokama qilish uchun Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida joylashtiriladi.

Shuningdek, Siz ishlab chiqilayotgan normativ-huquqiy hujjat loyihalari muhokamasiga oid ‎So’rovnomani to’ldirishingiz mumkin.

Berilgan izohlar va So’rovnomada bildirilgan takliflar tegishli normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini ishlab chiquvchilar — davlat va xo’jalik boshqaruvi organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan ko’rib chiqilishi shart.

Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotJizzax viloyati Paxtakor tumani hokimligi
Hujjat muallifiJizzax viloyati Paxtakor tumani hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-06-08 17:33:01
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-06-23 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama jarayonida

Тумандаги айрим аҳоли пунктларида янги маҳалла фуқаролар

йиғини ташкил этиш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасида маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларини ҳал этиш тартиби тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й. 51-сон 514-модда; 2011 й. 41-сон 449-модда; 2017 й. 24-сон 487-модда), «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й. 41-сон 448-модда) ва Вазирлар Маҳкамасининг 2012йил 16 октябрдаги «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари ҳақида»ги 295-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й. 41-42-сон 483-модда), Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 4 мартдаги “Шаҳарлар, посёлкалар, қишлоқлар ва овулларнинг маҳаллаларини тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 48-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й.)ижросини таъминлаш, географик объектларнинг номлари соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш ҳамда ушбу соҳадаги давлат сиёсатини самарали амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й.9-сон, 320-модда) 6,24-моддаларига мувофиқ, халқ депутатлари туман Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Тумандаги аҳоли пунктлари таркибий қисмларининг (янги маҳалла) ташкил этиш бўйича маҳалла фуқоролар йиғинларининг илтимосномаларига асосан туман ҳокими номига киритган таклифлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Туман статистика бўлими в.б. (О.Содиқов), туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими (У.Мелибоев) туман давлат архетектура ва қурулиш бўлими (А.Жўраев) ҳамда тегишли мутасадди давлат органларига амалдаги тартибда янги ташкилэтилган аҳоли пунктларининг таркибий қисмларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва электрон базасини шакллантириш, иш юритиш ҳужжатларига ўзгартириш киритиш билан боғлиқ барча тадбирларни амалга ошириш вазифаси юклатилсин.

3. Туман ички ишлар бўлими (Б.Наимов) янги ташкил этилган маҳаллаларда яшовчи аҳолининг фуқаролик паспортларига тегишли ўзгартиришлар киритиш ишларини ташкилий равишда амалга оширсин.

4. Географик объектларга янги ташкил этилаётган маҳалла фуқаролар йиғини масалалари бўйича туман комиссияси ўзгартирилган аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига уларнинг номлари ёзилган кўрсатгич ва белгилар, пешлавҳаларни босқичма-босқич ўрнатилишини таъминласин.

5. Фуқаролар йиғини раислари (оқсоқоли) ва уларнинг маслахатчилари сайловига кўмаклашувчи туман комиссияси раиси А.Саломовга бир ой муддат ичида ушбу ташкил этилган маҳалла фуқаролар йиғинларига сайлов ўтказиш вазифаси топширилсин.

6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш ҳалқ депутатлари туман Кенгашининг “Ижтимоий-маданий ривожланиш, ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари” ҳамда “Қонунийлик, ҳуқуқ-тартиботни ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича” доимий комиссияларига ва қарор ижросини таъминлаш географик объектларга ном бериш ва ўзгартириш масалалари бўйича туман комиссияси зиммасига юклатилсин.

7. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Халқ депутатлари туман

Кенгаши сессияси раиси Ш.Каримов

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting
Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Тумандаги айрим аҳоли пунктларида янги маҳалла фуқаролар йиғини ташкил этиш доимий Адлия бўлимидан ҳуқуқий экспертизадан ўтиш лозимПахтакор тумани ҳокимлиги юрисконсульти вазифасини бажарувчи Тожиев Пўлат Шакарович
Hurmatli foydalanuvchi!

So`rovda ishtirok etish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

So`rovnoma natijalari