Hujjat nomi
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQonun
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Prezidenti
Hujjat muallifiO`zbekiston Respublikasi Adliya vazirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-06-08 18:07:09
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-06-23 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига

ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда;
1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7–8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар;
2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416,
421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1,
1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4-моддалар) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 68-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

68-модда. Давлат ер кадастри юритиш қоидаларини бузиш, хўжалик ичидаги ер тузиш лойиҳаларидан ўзбошимчалик билан четга чиқиш

Давлат ер кадастри юритиш қоидаларини бузиш, ерлардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботларни бузиб кўрсатиш, ахборотларни беришдан бўйин товлаш ёки нотўғри ахборот бериш –

фуқароларга энг кам иш ҳақининг учдан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса – бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, –

фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса – уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Тасдиқланган ер тузилиши лойиҳа ҳужжатларидан тегишли рухсат бўлмай туриб четга чиқиш, худди шунингдек тегишли органлар билан келишмай туриб объектларни жойлаштириш, лойиҳалаштириш, қуриш ва уларни фойдаланишга топшириш –

фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса – уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, –

фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса – беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади”;

2) 70-моддада:

биринчи қисмнинг диспозициясидан “қазилмалар жойлашган майдонларга ўзбошимчалик билан иморатлар қуриш, фойдали” деган сўзлар чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги бешинчи ва олтинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

“Фойдали қазилмалар жойлашган майдонларга ўзбошимчалик билан иморатлар қуриш –

фуқароларга энг кам иш ҳақининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача, мансабдор шахсларга эса – қирқ бараваридан олтмиш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, –

фуқароларга энг кам иш ҳақининг ўттиз бараваридан етмиш бараваригача, мансабдор шахсларга эса – юз бараваридан юз қирқ бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади”;

3) 77-моддада:

биринчи қисмнинг диспозициясидаги “Тегишли рухсат олмай туриб иморат солиш, ёғочни” деган сўзлар “Ёғочни” деган сўз билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

“Тегишли рухсат олмай туриб иморат солиш –

фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса – уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, –

фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса – беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади”;

учинчи ва тўртинчи қисмлар тегишинча бешинчи ва олтинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

олтинчи қисмнинг диспозициясидаги “учинчи қисмида” деган сўзлар “бешинчи қисмида” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

4) 99-моддада:

бешинчи қисмнинг санкцияcидаги “ўн бараваридан ўн беш бараваригача” деган сўзлар “ўн беш бараваридан йигирма беш бараваригача” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

олтинчи қисмнинг санкцияcидаги “ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача” деган сўзлар “йигирма беш бараваридан қирқ бараваригача” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

еттинчи қисмнинг санкцияcидаги “ўн бараваридан йигирма бараваригача” деган сўзлар “йигирма бараваридан ўттиз бараваригача” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

5) 245-модданинг биринчи қисмидаги “77-моддасининг учинчи
ва тўртинчи қисмлари” деган сўзлар “77-моддасининг бешинчи ва олтинчи қисмлари” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

6) 261-модданинг биринчи қисмидаги “77-модданинг биринчи
ва иккинчи қисмларида” деган сўзлар “77-модданинг биринчи-тўртинчи қисмларида” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 163-I-сонли ва 1996 йил 29 августда қабул қилинган 256-I-сонли қонунлари билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси,
1996 йил, 2-сонга илова, № 11-12; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 9, 229-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 182-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5,
90-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 154-модда, № 9, 494,
498-моддалар; 2007 йил, № 1, 3, 5-моддалар, № 4, 156, 164-моддалар, № 8,
367-модда, № 9, 416-модда, № 12, 598, 608-моддалар; 2008 йил, № 4, 192-модда, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 9, 337-модда; 2010 йил, № 9, 335, 337,
340-моддалар; 2011 йил, № 12/2, 363, 364, 365-моддалар; 2012 йил, № 4, 106, 109-моддалар, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 5,
130-модда, № 12, 343-модда; 2015 йил, № 8, 310, 312-моддалар; 2016 йил, № 4, 125-модда; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 9, 510-модда, № 12, 773-модда;
2018 йил, № 1, 4-модда) 212-моддасига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

учинчи қисмидан “ушбу модданинг тўртинчи ва бешинчи қисмларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно” деган сўзлар чиқариб ташлансин;

тўртинчи, бешинчи ва олтинчи қисмлар ўз кучини йўқотган
деб ҳисоблансин.

3-модда.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

4-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ушбу Қонуннинг 2-моддаси 2019 йил 1 майдан кучга киради.

Ўзбекистон Республикасининг

ПрезидентиШ.Мирзиёев

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Лойиҳани Порталда муҳокама қилишЛойиҳани Порталда муҳокама қилиш08.06.2018-23.06.2018Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

So`rovnoma natijalari