Hujjat nomi
Туман ўрмонзорларида ёнғиннинг олдини олиш ва унга қарши курашни кучайтириш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
×Hurmatli foydalanuvchi!

Siz tadbikorlik faoliyatini amalga oshirishga ta’sir etuvchi qabul qilinayotgan normativ-huquqiy hujjatlarga o’z izohlaringizni berishingiz mumkin. Berilgan izohlar muhokama qilish uchun Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida joylashtiriladi.

Shuningdek, Siz ishlab chiqilayotgan normativ-huquqiy hujjat loyihalari muhokamasiga oid ‎So’rovnomani to’ldirishingiz mumkin.

Berilgan izohlar va So’rovnomada bildirilgan takliflar tegishli normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini ishlab chiquvchilar — davlat va xo’jalik boshqaruvi organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan ko’rib chiqilishi shart.

Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotQoraqalpog'iston Respublikasi Beruniy tumani
Hujjat muallifiQoraqalpog'iston Respublikasi Beruniy tumani
Muhokama boshlanishi (sana)2018-06-12 10:44:54
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-06-27 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama jarayonida

Беруний ўрмон хўжалиги ўрмон фонди умумий ер майдони 26441,4 гектар бўлиб, шундан ўрмон билан қопланган майдони 1728,2 гектарни ташкил қилади.

Ўрмонзорларни кўпайтириш ҳамда янги маданий ўрмонзорлар барпо қилиш бўйича 2018 йилда 238 гектар ер майдонига маданий ўрмонзор, 2,3 гектар ерда ниҳолдан кўчатхона 3,5 гектар ер майдонларига уруғдан кўчатхона барпо қилинган.

Беруний ва Қуйи Амударё давлат биосфера резервати ҳудудларидан умумий майдони 68717,8 гектар, шундан 11568,3 гектар қўриқхона зонасига, 6731,4 гектар буфер зонаси, 50418,1 гектар оралиқ зоналари қилиб белгилаб берилган. Туманимизда экологик муҳитни яхшилаш ва ўрмонзорларни кўпайтириш учун ёнғиннинг олдини олиш, унга қарши курашни кучайтириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси “Ўрмон тўғрисида”ги Қонуни ("Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами "2018 й.,16-сон, 325-модда) янги таҳрири, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 моддасига асосан,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Беруний давлат ўрмон хўжалиги ўрмон фонди ҳамда Қуйи Амударё давлат биосфера резервати ўрмон фонди ҳудудларида 2018 йил 01 июндан 2018 йил 1 октябрига қадар “Ўрмонзорларда ёнғин хавфсизлиги мавсуми” деб белгилансин.

2. Беруний давлат ўрмон хўжалиги маъмурияти тумандаги аҳоли пунктларида ҳамда Қуйи Амударё давлат биосфера резервати маъмурияти тумандаги аҳоли пунктларда Ўзбекистон Республикасининг “Ўрмон тўғрисида”ги Қонунини кенг тарғибот қилинишини таъминласин.

3. Беруний давлат ўрмон хўжалиги ва Қуйи Амударё давлат биосфера резервати маъмурияти худудларидаги корхона, ташкилот раҳбарларига, дехқон-фермер хўжаликлари раисларига шу ҳудудларда яшовчи аҳолига мавжуд дарахтларни чоптирмаслик уларни ҳимоя қилиш ва хайвонот дунёсини асраш, ёнғинга қарши чора-тадбирлар кўриш, экологик муҳитни яхшилаш бўйича иложларни амалга ошириш топширилсин.

4. Беруний давлат ўрмон хўжалиги ва Қуйи Амударё давлат биосфера резерватида давлат ўрмон фонди майдонларида табиий ва техник вазиятларнинг олдини олиш, шундай фавқулотда вазиятлар юзага келганда тегишли маҳаллий ҳокимлик органлари, туман ёнғинга қарши курашиш, ички ишлар бўлимлари бошқа корхоналар билан биргаликда шошилинч иложлар ишлаб чиқиш ҳамда бажарилишини таъминлаш юклатилсин.

5. Тумандаги ММТП раислари, фермер хўжаликлари раҳбарлари ўрмон фонди ерлари, билан чегарадош далаларнинг атрофларини, ариқ ва зовурларни тозалаш пайтида ёнғиннинг олдини олиш мақсадида қамишзорларнинг ёқиб юборилишига, ўрмонзорларда қорамоллар, қўй-эчкиларни боқиб, янгидан экилган кўчатларнинг пайҳон қилинишига йўл қўймаслик чораларини кўрсинлар.

6. Беруний тумани ички ишлар бўлими ( А. Сапаев), Беруний давлат ўрмон хўжалиги (Р.Якупов), Қуйи Амударё давлат биосфера резервати (А.Маткаримов) билан биргаликда ўрмон хўжалиги ва Қуйи Амударё давлат биосфера резервати ҳудудларида ноқонуний ов қилувчи броконьерларга, аҳолининг дарахтларни ўзбошимчалик билан чопиб ўғирлаш ҳолларига ва экинларни пайҳон қилишга қарши курашни кучайтириш, аниқланган қонунбузилиш ҳолатига тегишли чоралар кўриш топширилсин.

7. Ушбу қарор туман «Халқ Минбари» газетасида эълон қилинсин, ҳокимлик
веб-сайтига жойлаштирилсин.

8. Беруний тумани ҳокимлигининг 2017 йилдаги 24 апрелдаги 650 - сонли қарори («Халқ минбари» газетаси, 2017 йил 8 май 13 ( 6238) -сон) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

9. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

10. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокими ўринбасори К.Давлетов зиммасига юклатилсин.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting
Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Туман ўрмонзорларида ёнғиннинг олдини олиш ва унга қарши курашни кучайтиришБеруний давлат ўрмон хўжалиги ўрмон фонди ҳамда Қуйи Амударё давлат биосфера резервати ўрмон фонди ҳудудларида 2018 йил 01 июндан 2018 йил 1 октябрига қадар “Ўрмонзорларда ёнғин хавфсизлиги мавсуми” деб белгилансин2018 йил 01 июндан 2018 йил 1 октябрига қадартуман ҳокими ўринбасори К.Давлетов
Hurmatli foydalanuvchi!

So`rovda ishtirok etish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

So`rovnoma natijalari